?Хикоялар.Ретро асарлар?ОНЛАЙН КУТУБХОНА.

Description
Онлайн кутубхона.Реклама хизмати мавжуд.
Advertising
We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 1 Monat, 2 Wochen her

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 Jahr, 2 Monate her

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 Jahr, 5 Monate her

9 months, 1 week ago

Тўхта,Макс.Мен ҳам сен билан бирга бораман. ―Александр Петрович ноиложликдан итига эргашаркан,ичида “тинчлик бўлсин-да”,-деб қўйди.

“Мана сенга,мана,мана...Сенми,мени ҳаётимни бузадиган?” Лайло  қўлидаги  мис  ҳайкалча билан   тўхтамасдан кундошининг бошига туширар экан, бирданига ёқасига ёпишган қўллар бўшашганини ҳис қилди. Наргиза унга бир зум маъносиз  тикилиб турди-да,секин  ерга қулади.  Пешанасидаги  бир текис кокиллари орасидан тўхтамай  оқаётган қон аёлнинг юмуқ кўзлари,узун киприклари устидан оқиб, бир зумда полда ариқча  каби ёйила  бошлади.Лайло қўлидаги ҳайкалчани очиқ турган деразадан ташқарига улоқтириб юборди. Ўзи қилиб қўйган ишни бор даҳшати билан ҳис қилди-ю,бирдан ҳушини йўқотди...
 ...Ҳушига келганида, тепасида энгашиб турган рус аёлини кўрди. Наргиза   қаёққа кетди? Аёл қўлидаги стакандан унга нимадир ичиришга ҳаракат қиларди.Шу мақсадда  Лайлонинг бошини сал кўтармоқчи бўлди.Лекин Лайло унинг қўлини итариб,жойидан ирғиб туришга ҳаракат қилди.Минг афсуски,қўрғошиндай оғир танаси унга бўйсунмади,аёлни итариб ташламоқчи бўлган қўллари эса ночоргина бир қимирлаб қўйди,холос. “Наргиза қани?Ахир мен уни ҳозиргина  уриб ўлдириб қўйдим-ку...” ―  миясида оғриқ берган бу ўйдан бутун танаси зириллаб кетди.
  Лайло оғир  жисмоний  ҳолати сабаб  онгининг аллақаерида уйғонган хотиралар чангалида эканлигини тушунолмасди.Ўзининг ҳозирги  кучсиз, нажотсиз ҳолатидан хўрлиги келди.Қорачиқларидан силқиб чиққан заҳардай  аччиқ кўз ёшлари кўз чеккаларидан   сизиб,ёстиққа сингий бошлади.
―Нега йиғлаяпсан,ҳой қиз, ―аёл унинг юзига ачиниш билан назар ташлаб,у ётган кроватнинг ёнбошидаги стулга чўкди. ―  Сен кимсан? Бу чекка ўрмонга қандай келиб қолдинг? Сени ким бу аҳволга солди?
Лайло ҳеч нима демай,унга бир зум тикилиб турди-да,кўзларини юмди.Яна ўзига таниш бўлган  оппоқ қувурга тушиб қолаётганини сезди.Ихтиёридан ташқаридаги қандайдир куч  уни қувур ичидан учириб олиб кетди...
 “Яна ҳушини йўқотди шекилли,-ўйлади Нина Сергеевна унинг оппоқ чеҳрасига  қараб.-Аёлни  шунчалар  раҳмсизлик билан урадиган номардлар ким экан,ўзи?Ҳалиям уни  ёқворишмабди. Ёки   ўт қўйишга  улугуришмаганмикан?” Кеча эри  аёлни уйга олиб келганида, уни абгор ҳолда ташлаб кетган безорилар бензин сепиб ёқиб  юбормоқчи бўлишганини тахмин қилганди.
 ”Нима бўлса ҳам тузалиб кетсин-да.Лекин шундай чиройли,келишган аёл кимга ёмонлик қилди экан? Ҳа,майли.Ўзига келса,сўраб билиб оламан”,-Нина Сергеевна ошхонага қараб йўналаркан, охирги фикрларини ўзига-ўзи  овоз чиқариб  айтганини сезиб қолди.
 Аёл ошхонага бориб,эри  хуш кўриб ейдиган украинча борш пишириш учун маҳсулотларни арча бошлади. Кейин қозонни электр плиткага қўйиб,шошилмасдан овқатини солиштирди.Лайлодан  яна бир бор хабар олди-да,нариги хонага кириб телевизорни ёқди. Кечки янгиликлар бераётган экан.Нина Сергеевна бошқа каналларни ҳам бир титкилаб чиқди-ю, кўнглига ёқадиган бирор нима тополмай, телевизорни ўчирди.
   Яна ошхонага йўналган пайтида ташқари эшикнинг ғийқиллаб очилгани эшитилди.Эрининг “Макс,қани энди жойингга бориб ёт”,-деган овозини ва  кириш  этигини қоқаётганини эшитди.Александр Петрович  бемор аёл учун  оғриқ қолдирувчи дори-дармонлар олиш учун посёлка  марказига  кетганди.
―Ниночка,уйдамисан? ― иссиқ свитер устидан кийган кўк рангли курткасини ечиб,кийим илгичга илаётган эрининг қўлида аёллар сумкаси бор эди.
―Ҳа, Саша уйдаман.Бу чекка қишлоқда биздан бошқа одам бўлмаса,қаерга ҳам борардим?Яна уйда беморимиз бўлса... ―Нина Сергеевна эрининг қўлидаги  қизғиш  рангли  аёллар сумкасига кўзи тушиб,ҳайрон   бўлиб  сўради―.Бу кимнинг сумкаси?
―Буни ҳозиргина Макснинг оғзидан тортиб олдим. Сумка кимники эканлигини мен ҳам билмайман. Александр Петрович деразага яқинроқ жойда турган стол устига сумканинг ичидаги нарсаларни бўшатди.Помада, упа, қалам, жажжи ойнача, ҳамён  билан бирга юзига ғилоф қопланган қандайдир ҳужжат стол устига тушди.Эркак ўзининг диққатини тортган ҳужжатни қўлига олиб,ичини очиб қаради. Бу фуқаролик паспорти бўлиб,қатида  14-15 ёшлардаги ўсмир  ва ширингина қизалоқнинг сурати бор эди.

9 months, 1 week ago

Улар  Лайлонинг танасини ерга қўйиб,дарахтлар ёнига яқинлашишди.Бу ер сайҳонлик бўлиб,кесилган дарахтлар бир четда уйилиб ётарди.  Дарахт шохларини кўтариб, тана сиғадиган жой очишди.Лайлонинг танасини кўтариб келиб,бир илож қилиб ўша ерга жойлаштиришди.
   ― Машинани орқасини очиб,канистрдаги бензинни олиб кел, ― буюрди Нуриддин ҳамроҳига чўнтагидан сигарет олиб тутатаркан. ―Тезроқ бўл.
    Акобир машинага қараб  кетди.Бир оздан  сўнг қўлида канистр билан қайтиб келди.Нуриддин қўлидаги сигаретни улоқтириб, канистрнинг оғзини очди-да,дарахт шохлари ва жасаднинг оёқлари устига қуйганча,орқаси билан юриб кетаверди.Акобир бўлса аллақачон машинага яқинлашган, одамни  ёқишдек даҳшатли томошани кўргиси келмаётганди.Из қолдирмаслик мақсадида Лайлонинг сумкачасини олиб, дарахтлар ёнига улоқтирди. Нуриддин  энди чўнтагидан ёндиргични олган пайтида бирдан орқасидан  ириллаган овоз эшитилди.
  Ваҳимага тушган  эркак  ўгирилишга улгурмади. Қоронғида бўри ёки итлиги аниқ билинмайдиган қандайдир ҳайвон  ириллаганча унга  ҳамла қилди. Қочмоқчи бўлган Нуриддин нимагадир қоқилиб,  йиқилиб тушди. Фонар ҳам қўлидан чиқиб,нарироққа  тушди.Амаллаб жойидан тураркан,эгнига кийган  иссиқ курткасининг   ўша ҳайвоннинг  тишларида тариллаб йиртилганини, елкасига қадалган  ўткир тишлар  зарбидан вужудига оғриқ югурганини идрок этди.
 Агар шу пайт Акобир ёрдамга етиб келмаса,унинг ҳоли хароб эди. Қўлида  бошқа  фонар билан етиб келган Акобир кучиининг борича бўрисифат итнинг тумшуғига тепиб юборди. Жонивор кутилмаган бу зарбадан  икки-уч қадам нарига учиб тушди.”Ғийқ” этиб овоз чиқарди-ю,жимиб қолди. 
 ― Қочдик,Нуриддин ака.Қаранг,у ўзига келяпти... ―Акобир деди ваҳимали  овозда ва Нуриддинни қўлтиғига кирди. ― Ана машинамизга яқин қолдик.
   ―Тўхта,ахир уни ёндиришга улгурмадик-ку. ―Нуриддин силтаниб Акобирнинг қўлидан чиқмоқчи бўлди. ―Бунақа ишда из қолдириш ёмон.Бироз шошма.
 ―  Э,сизга жон керакмасми,дейман-а,ака? Юринг тезроқ. ―Акобир Нуриддинни бошқа гапиртирмай,қўлидан судраб кетди. ―Ўзи ўлиб қолган бўлса,нима қиласиз уни ёқиб?Қаранг,машинамизни кўрган бошқа  машина эгалари  секинлашиб қараб кетишяпти.Ҳозир олов ёқсангиз, дарров полицияга қўнғироқ қиладиганлар ҳам топилар.Сизга шунча муаммо етмайдими?Яна қолганини  сотиб олмоқчимисиз?
     Иккиси   тортиша-тортиша “Жип” га ўтирганча, жўнаб кетишди...
(Давоми бор)

11 months, 2 weeks ago

–Мени иккита болам бор, эплаймиз ўзимиз. Сен кимгадир яхшилик қилмоқчи бўлсанг, аввало ўз яқинларингдан бошла. Ўзингникилар туриб бошқаларга яхшилик қилмоқчи бўлсанг бу мунофиқлик бўлади болам.

14.03.2022 Дониёр Аҳмаджонов.
#тилла бола

11 months, 2 weeks ago

–Шу оддий вахималарни деб қўрққанмидинг?–йигитча бу ўринли савол олдида карахтланиб қолди.–Ўғлим, мен билан юрчи...
Абдусалим мулла қабристон томон юрди. Хикматилло хам ортидан юраркан, нега бу ёққа келяпмиз, деб хайрон эди.
–Мана бу қабрни кўряпсанми? Янтоқ босиб ётибди. Бу одам бир пайтлар дунёни зўри эди. Дўпписи ерга тушса қизил червон бериб бошқаларга олдирар эди. Чунки топиши зўр бўлган. Туман марказида уч қарта ўйнатарди. Ёзги сезонда Шохимардонга кетарди. Шу бўйи то совуқ тушгунча зиёратчиларни алдаб пулини, тилла тақинчоқларини шилиш билан машғул бўларди. Топган пули Араб хукмдориникидан хам кўп эди, аммо, мана бир чақани хам ўзи билан олиб кетолмади. Кафанни чўнтаги бўлмайди болам.
Эшитган бўлсанг керак, мотоциклида авария бўлдию, ўша захоти жони узилди. У ўтгандан кейин ёлғизгина онаси келиб дуо ўқиб турарди. Онаси хам ўттию, бўлди, қабрни хеч ким йўқламай қўйди.
Манави мармар тош қўйилган қабр кимники деб ўйлайсан?
Хикматилло қабр тошидаги ёзувларни ўқий бошлади: “Муқаддас Сулаймон қизи. 1915–1983.”
–Яқинда ўтганми бу аёл?
–Ха, ёз бошида ўтган. Карим биргадни онаси. Танидингми?
Хикматилло Карим биргадни танирдию, аммо онасини танимас экан. Шунинг учун айбдорона бош эгди:
–Танимадим.
–Ха, танимаслигинг табиий. Бу аёл ўн беш йил бир тўшакда ётти. Бир томони ишламай қолганди. Кенжа қизи Саламат ўшанда олти ёшда эди. Йигирма бир ёшигача ўзи қаради. Бироқ, қиз бола бировни хасми экан ўғлим, уни куёвга узатишди. Қизини узатган Муқаддас уч ой хам яшолмади. Нега?
–Қизини соғингандур–да?
–Ха, балки. Аммо, соғинчдан ўлмайди–да одам. Агар ўғли ёки келини ўша қизчалик қарашганда эди, кампир хали яшарди. Ўлгандан кейин худойисига буқа сўйди. Манавинақа қабр тошларни ўрнаттирди. Э–эх, кимга керак энди бу кўз бўямачилик, дабдаба! Новвос сўядиган сармоянг боракан, нега онангга қармадинг, дейдиган одам йўқ болам. Унутмагин, ўтганларга бир чақалик қиммати йўқ бу исрофгарчиликни. Ўғиллар хар замонда келишади, аммо тахорати хам бўлмайди. Икки қатор дуо ўқишни билмайди.
–Тоға, алхамдини ўқиб беринг,– дейишади менга.–Аслида биздан уларга тегадиган наф орқаларидан дуо қилиш, Оллодан мархамат сўраш. Биз ожиз бандалар шуниям эплолмаймиз. Эплаганларимиз эса, замона зайли деймиз, одамлар кўрмасин, эшитиб қолмасин деймиз.
Мана бу қабр сени катта отангники. Кўряпсанми, топ– тоза, кеча келиб хабар олингандек.
–Дадам келиб турадими мўлла бува.
–Келади ўғлим, келади. Одамлардан яширинча келиб, тозалаб кетади.
–Нега яшириниш керак мўлла бува?
–Буни вақти келиб ўзинг тушунволасан ўғлим. Одамларда дабдабабозлик авж оляпти. Бунақа ясама дабдаба калтафаҳмликнинг интиҳоси. Сохта мулозамат ҳиёнатдан дарак беради. Биз дабдабаю сохта мулозамат, сохта сахийлик билан ўтганларимизни рухига хиёнат қиляпмиз. Секин аста тушуниб борасан, хеч ким ниқобсиз юрмайди бу дунёда. Ниқобсиз бўлсанг эса хаёт осон бўлмайди болам. Бу дунё шунақа ёлғон дунё экан.
Бу ёққа юр, эхтиёт бўл қабрларни эзиб олма. Мана ўғлим, сен билан анча жойни кўриб чиқдик. Айтчи, бирон ерда чуқурлик, ёки ковак кўрдингми?
–Йўқ?
–Қизил оёқни уйини қидиряппиз–да,–мўлла бува мийиғида кулиб қўйди.–Сен қаерда кўргандинг уйини?
–Ху нарёқда.
–Қани, бошлачи бўлмаса, бир кўриб қўяйлик, қизил оёқни уйи қанақа бўларкан?
Хикматилло қоронғу кечада ўзи юрган сўқмоқ томон бошлади. Етиб боришганда жийда бутаси қаршисида тўхтаб, мулла бувага ўгирилди.
–Шу ердами?–мулла бува жийда бутасига яқинлашди. Кейин кулисираб ортига ўгирилди:
–Ана, қизил оёқ ётиптикан. Сенга кетангни узатяпти, ол!
Хикматилло аста яқинлашиб, Абдусалим қараб турган чуқурчага қаради. Ёмғир сувлари ирмоқ хосил қилиб, зовурга оққан жойда қирқ сантиметрча чуқурлик пайдо бўлган бўлиб, тагида – жийда томирлари орасида ўзининг бир пой кетаси қумга аралашиб турарди.
–Томирга илакишиб қолган экану!–Хикматиллонинг юзига табассум югурди.
–Ха, томир хам қизил рангда экан. Нима, сен шунинг учун уни “қизил оёқ” деб атаганмидинг?
–Йўқ, ўшанда кўзимга бошқача кўринганди–да!
–Қўрқанга қўша кўринади ўғлим! Мана, бекор қўрққанингни ўз кўзинг билан кўрдинг!
–Ха, кўрдим мўлла бува.
–Энди уйингга боравер!
–Сизга ёрдамлашаман!

11 months, 2 weeks ago

Тилла бола–6.
Ҳеч ким ниқобсиз юрмайди.(Жон Милтон)

Рахматилло унинг дудуқланишига ачиниб бораркан бирдан унинг юзидаги ўзгариишни пайқаб қолди. “Худога шукр,–деди у ўғлининг юзидаги тортишиш қўқолганидан қувониб.–Ўзингга шукр!”
Хикматилло учун гўёки дунё қайтатдан яралгандек эди шу кунларда. Шу пайтгача хис этмаган лаззатни, Қуръон сураларини эшитиб, хис этти. Шу кундан бошлаб у бу хаёти бесамар ўтаётганини тушунган, асл хаёт буткул бошқача эканини тушуна бошлаганди.
Йигитча индин куни бир ўзи мулла буваниникига борди. У тахмин қилганидек, Робия кўча супириб юрган экан.
–Бор дд...да–дддангга мм–мм..мени к...ккк.келганимни а–ййт!–деди у қиз рўпарасида тўхтаб.
–Ассалому алайкум!–деди қиз киноя аралаш.
–Валекум ассс...сс...салом.
–Дадам чиқсинми ёнингизга?
Қизнинг саволлари юрагига ботди. Қизга нотўғри муомала қилганини дарров тушунди. Эхтимол, Унинг ўрнида бошқа одам бўлса отдан тушсаям эгардан тушмаган одамдек жавоб қиларди. Аммо, Хикматиллонинг характерида хам ўзгариш пайдо бўлган, мулла буванинг кароматини кўргач, унинг қизларини хам хурмат қилиши кераклигини тушуниб қолганди.
–Йўқ, мулла бб...бб...бувага мени кк...келганимни ааайт, вақти бб...б...бўлмаса сал ккк...кейинроқ к–к–келарман.
–Хозир,–қиз унинг мулойимлашган муомаласидан қаноат хосил қилиб, ховлига киириб кетди.
Хикматилло шу –шу хар тонг мулланикига келадиган, ундан сабоқ оладиган бўлди. У мулла бувага шунчалик ўрганиб қолдики, дудуқланиши буткул йўқолиб кетса хам канда қилмас, хох тонгда хох туш пайти уни излаб бораверарди.
Бир куни мулла бувани излаб борса, кузги хосилни йиғиштириш учун вақф ерига кетган экан. Уни излаб қабристон томон йўлга тушди. Қабристонга етиб боргач, сўқмоқ йўл қаршисида тўхтаб қолди. Беихтиёр ўша ўзи қўрққан кеча кўз олдида гавдаланиб кетганди. Йигитча бироз хадиксираб атрофга қараб турдию, кейин мулла бува айтган гапларни эслади. “Мингта ўлик битта тирикни ишини қилолмайди болам” деганди у бир сафар.
–Хеч нарсадан қўрқмайман!–йигитча шундай дедию, дадил қадам ташлаб сўқмоққа кириб борди. Қабристон четидан юриб бораркан, нариги томонда–янги қабристон учун ажратилган ер томонда одамлар қораси кўринди. Улар мулла бува, ўғли ва икки қизи эди.
Йигитча уларни кўргач, янаям дадиллашиб кетти.
–Хорманглар!–деди у яқинларига борганда. Мулла бува унинг овозини эшитиб қараркан, йигитчани таниди ва овозида хеч қандай қўрқув, хадикни пайқамади.
–Саломат бўл ўғлим.
–Ўроқни менга беринг мўлла бува, сиз дам олиб туринг!
–Майли ўғлим, қани бир хунарингни кўрсатчи!
Хикматилло ўроқни олиб, маккаларни ўришга киришди. Чап томонида мулланинг ўғли Абдухалим ўроқ солса, чап томонида эса Руқия чапдастлик билан макка ўрарди. Робия энг четда ўрар, ёши кичиклиги учунми хаммадан охирида борарди. Орадан ярим соатча ўтиб, Хикматилло бироз тин олиш учун ўришдан тўхтади. Пешонасидаги терларни артаркан, ёнидагилар билан ўз ишини таққослаб кўрди. Қараса, хатто Робия хам ундан ўзиб кетибди. Мулла бува хам буни кузатиб турган экан. Йигитча ўзига қараганда кулимсираганча ёнига чорлади.
–Ма, яхна чойдан ичиб ол ўғлим.
–Рахмат.
–Аввал хам ўроқ ишлатганмисан?
–Йўқ!–ростини айтиб қўя қолди у.
–Ха, унда биринчи сафар учун яхши ишладинг.
–Нимаси яхши, Робия хам мендан ўтиб кетибдию.
– Майли, секин–аста тажрибанг ортади. Одам бир сакраб томга чиқолмайди. Унга битта–битта босиб чиқиш учун нарвон керак. Сен бир сакраб баландга чиқаётганлар билан ўз ишингни солиштирма ўғлим. Сен бугун бошлаган ишни бошқалар анча йиллар олдин бошлаган бўлиши мумкин.
Кўпчилик шундан адашади. Нега мен анави одамдек ишни ўхшата олмадим деб, ўзидан хафа бўлади. Қилаётган ишини чала ташлаб кетади. Вахолангки, аслида у бошқаларнинг охирги қадамлари билан ўзининг биринчи қадамини таққослаётган бўлади.
Биринчи қадам эса одатда йиқилишдан бошланади ўғлим.
Йиқилиш бу хатомас, туришга уринмаслик хатога ўтаркан.
Майли, бу гапларни қўя турайлик, нега келувдинг бу ёққа?
–Ўзим... сизни кўргим келувди.
–Ха, яхши. Сен келмасдан олдин биз болалар билан гаплашиб турувдик. Халигинақа, қизил оёқ, оқ шарпалар хақида.
–Булар оддий вахималарку,–деди йигитча кулимсираб.

11 months, 3 weeks ago
We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 1 Monat, 2 Wochen her

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 Jahr, 2 Monate her

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 Jahr, 5 Monate her