Jurnalistuz

Description
"Ҳақиқий журналистика бошқа ҳеч ким ёза олмаган мавзуни кўтаришдир, қолган ҳаммаси пиар ҳисобланади"

—Таклиф ва мурожаатлар учун: @Jurnalistuzbot_bot
Advertising
We recommend to visit

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 6 days, 22 hours ago

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 22 hours ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 week, 1 day ago

1 month ago

✍️Журналистика университетининг илмга чанқоқ талабалари дарсга кирган етук устозни ҳар ёқдан саволларга кўмиб ташлашди:
- Устоз, қандай қилиб қисқа вақт ичида зўр ёзиш техникасини ўзлаштириш мумкин?
- Ёзиш санъатини ўргатинг устоз! Шов шувлар содир бўлмасдан аввал у ҳақида биринчи бўлиб хабар бериш орзуим.
- Устоз, журналист биринчи навбатда нимани ёзишни билиши керак?
Деярли бутун ҳаётини шу соҳага бағишлаган нуроний муаллим кўзойнагини ечиб, стол устига қўйиб, талабаларга бир қур назар соларкан, "Журналистлар ва умуман ёзувчи ва шоирлар биринчи навбатда нимани ёзишни эмас, нимани қаламга олмаслик лозимлигини теран англаб олишлари керак.”
Сизлар билан 3 йил давомида шуни ўрганамиз, қолган бир йилда нимани ёзиш кераклигини ўзингиз англаб оласизлар!

🟢@jurnalistuz

1 month ago

✍️ **Азиз канал ўқувчилари, мен ҳам давлат хизматчисиман.

Доим мени бир савол қийнайди???

Нега ойлигимда барака йўқ???**Ҳудди мендек кўплаб давлат хизматчиларини ҳам шу савол қийнайди.
Кундузи тиним билмай ишлайман, тунлари эса уйқум қочади.

Пешона тери билан ишлаб топсакда, барибир маошимизда барака бўлмаяпти.

Ваниҳоят жавобини топгандекман?!

Мен каби бюджетдан яъни халқнинг тийинлаб тўлаётган солиқларидан ойлик олаётганлар ҳали оддий халқнинг РОЗИЛИГИНИ олганича йўқ.

Мени фикримча халқ қачон ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИДАН РОЗИ БЎЛСА, шундан кейин ойлигимизга барака кирса керак?!
Халқни рози қилиш учун — йўлларимиз равон бўлса, чироқларимиз ва газларимиз бесабаб ўчмаса, айрим солиқларга имтиёзлар берилса, меҳнат мигрантлари учун ҳам ўз юртида янги ишчи ўринлари яратилса ва шу каби халқни хурсанд қиладиган имтиёзлар жорий қилинса шунда ойлигимизга барака кирарми-ди…
🟢@jurnalistuz

1 month ago

*❗️ Вазирлар Маҳкамаси қарори билан атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсири камайтирилади: 2024 йил 1 июндан бошлаб барча автомототранспортлардан ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг ҳавога зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослигини назорат қилиш бўйича “Экологик транспорт" тизими* жорий этилади;

Диагностик текширув натижаларига асосан транспорт воситаларига стикерлар берилади. Шунга кўра, транспорт воситалари «яшил», «сариқ» ва «қизил» ранглар билан белгиланадиган «тоза», «ўрта» ва «зарарли» экологик тоифаларга бўлинади;

Ҳудудлар 2030 йилгача босқичма-босқич экологик зоналарга ажратилади (Тошкентда — 2026 йилгача). Экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган транспорт воситаларига нисбатан экологик компенсация тўловларини жорий этиш ёхуд улардан тегишли экологик зоналар ҳудудида фойдаланишни чеклаш ёки тақиқлаш чоралари кўрилади;

Юқоридаги тартибга риоя этмаганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланади. Жарима маблағлари эса мамлакатнинг экологик ҳолатини яхшилашга ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга йўналтирилади.
✍️ 1 миллион бойлар ва оддий 37 миллион халқ!..
Ахийри сабрларинг чидамасдан табақалашни бошлаб юборибсизлар-да.
Омолекин сал эртароқ бошлаб юборибсизлар-да.
Ҳиндистон киносида кўргандим бойлар ва оддий халқнинг поезд вагонлари алоҳида-алоҳида эди.

Эй кўзмунчоқ халқим!
Зато биз камбағаллар билан бир сафда президентимиз Шавкат Миромонович бор!!!
🟢@jurnalistuz

3 months ago
**Жўрабой ўғли ўрнига Жўрабой невараси келди**

Жўрабой ўғли ўрнига Жўрабой невараси келди
Ўн етти йилдан ортиқ муддатда бизнинг маънавиятимизни рамкага солиб келган, осмон остидаги жаннат тушунчасини барчамизга сингдириб келган Алишер Ходжаев ўз лавозимидан олинибди.

Бунга нима сабаб бўлганлиги албатта очиқланмайди. Пичоқ суякга бориб тақалгандирки алмаштирилишнинг имкони йўқ инсонлар бизда бўлмайди, ақидасига амал қилиб лавозимдан четлатилгани кўриниб турибди.

Янги супурги янгича супуради, дейишади.

Янги ном барибир қандайдир янгилик киритишидан умидвормиз. Абдурашид Жўрабоев Бош Вазир котибиятидан чиққан кадр эканлигини ҳисобга олсак бунга умид қилса бўлади.

Ҳозир 30 йиллик узоқ уйқуга кетсамда, “Ўзбекистон 24” канали жанатдан даракларни бераётган бўлса, илтимос мени летаргик уйқудан ўйғотманг.

🟢@jurnalistuz

3 months ago

Энди педагогларнинг мақоми бўлади

Инсон қалбининг муҳандиси дея алқанадиган, амалда доимо хўрланиб келинадиган устоз ва мураббийларга доир узоқ кутилган қонун ва ниҳоят қабул қилинди.

Мазкур қонунга кўра қуйидагилар белгиланмоқда:
Педагогни бошқа ишларга жалб қилиш қонун билан тақиқланди

Ушбу қонун билан педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади.

☝️Қонунга кўра, жумладан, қуйидагилар тақиқланади:

педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш;

педагогдан унинг касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни, шу жумладан битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш;

педагогнинг зиммасига товар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан иш ҳақидан унинг ёзма розилигисиз товар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш.

🟢@jurnalistuz

3 months ago

Яхши хабарнинг қаноти бор

Ўзини исмини ошкор қилмаган тадбиркор муҳтожларга 14 та янги уй совға қилди

Қашқадарёда исми шахси сир сақланган тадбиркор нафақат уй, балки тўлиқ жиҳозлари ва бир ойлик егуликлари билан ҳадя қилингани айтилмоқда.
Конфуцийнинг: «Агар сен халқингни бир йил боқмоқчи бўлсанг, буғдой эк. Ўн йил боқмоқчи бўлсанг, дарахт кўкартир. Асрлар давомида боқмоқчи бўлсанг, илмли қил», деган ҳикматли сўзлари бор.

Бизнинг менталитетимиздан келиб чиқиб чин юрти донишмандининг фикрига тараққий топишни ният қилсанг, ҳалол ишбилармонларга кенг йўл оч, деган қўшимчани киритиш мақсадга мувофиқ бўларди.
Оқибат, хайр саҳоват барбод бўлиб бораётган шу кунларда бу каби олийжаноб саҳоватли мулкдорлар сони қанча кўпайса шунча яхши.
Яхши хабарнинг қаноти бор дейишади. Қашқадараёлик бадавлат инсоннинг бу ибрати ҳам қанот ёзиб қулоч ёзсин, илоҳим.

🟢@jurnalistuz

3 months, 1 week ago
3 months, 1 week ago

Собиқ банкир сохта тезкор тадбир баҳонасида миллиардлаб пулларни олиб, қочиб кетгани маълум бўлди

“Халқ банки” АТБ Косонсой туман филиали иш бошқарувчиси лавозимида ишлаган К.Қ.В. сохта тезкор тадбир учун пул кераклигини айтиб, ўз ишхонасидан катта миқдордаги пулларни олиб, қочиб кетган.

У 2023 йил 9 августда ишдан олинган, аммо филиал бош ҳисобчиси ва касса мудири билан олдиндан тил бириктириб, 17 август куни касса омборига биргаликда киришган. Улар гўёки департаментнинг Косонсой тумани бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилаётганини, тадбирда фойдаланиш учун пул кераклигини айтишган.

Шу тариқа касса омборидан 137 000 АҚШ доллари ва 1,2 млрд. сўм пулни чиқим ордери расмийлаштирган ҳолда қўлга киритиб, пул маблағларидан ҳеч қандай тадбирда фойдаланмасдан, ишониб топширилган ёки уларнинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Жиноят ишлари бўйича Косонсой тумани судининг 2023 йил 18 августдаги ажримига асосан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, кейинчалик у Қирғизистонда ушланиб, 2024 йил 16 январь куни Ўзбекистонга олиб келинган.

2024 йил 20 январдаги суд ажримига кўра, айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

— Шарманда =))

🌐 @axborotuz

3 months, 1 week ago

"Дорингга осгил мени!"

23 январь куни Хитойнинг Шенчжен шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков бошчилигидаги делегация "Beijing North Bartholet Ropewey Technology" компанияси вакиллари билан учрашди.

Учрашувда, “Toshkent invest kompaniya” AJ ва "Beijing North Bartholet Ropewey Technology" ўртасида инвестиция шартномаси имзоланди.  Жамоатчиликка олдиндан тақдим этиладиган мазкур лойиҳа бўйича Пойтахтда канатли таксилар (осма йўл) қуриш режалаштирилган.

Ер усти метросини қойилатдик, лекин. Ҳар "пород" қилинганида қўшимча  текин автобуслар қўйилаяпти. Бу осма такси уловидан тушови қиммат, бўлиб кетмайдими!? Ҳар куни пойтахт туманларида режали свет ўчиришлар авжига чиққанида, бу эртакка ўхшаб кетаяпти.

🟢@jurnalistuz

3 months, 2 weeks ago
We recommend to visit

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 6 days, 22 hours ago

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 22 hours ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 week, 1 day ago