Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг
Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy
Last updated 2 weeks ago
✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!
👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek
Last updated 3 days, 19 hours ago
Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️
Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!
Admin: @Oltin_admini
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇
Last updated 7 months, 2 weeks ago
💧БИР ТОМЧИ ЁШ
Чўққидан бир кичик тош юмаласа,
Тоғни қулатгудек сурон қилади.
Кўзингдан бир томчи ёш юмаласа,
Тоғдай юрагимни вайрон қилади.
Агар кўксим узра қуласа бирдан,
Тутмоққа қодирман тоғлар тошини.
Ҳайҳот, кўтаролмам киприкларингдан
Узилган бир қатра қайғу ёшини…
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1964 йил
👇👇👇
@ijodkor_qalblar
**Ҳислар уммонида сарсон-саргардон,
Қалбим ҳароратин сезмоқ истайман.
Оламни сайр қилиб нетгумдир, бу он
Қалбим қутбларини кезмоқ истайман.
Қулоқ тутсам унга, ёлборар тунга:
"Қора тўсиқларни бузмоқ истайман,
Ҳурлик, эркинликка ташнаман, шунга,
Нурлар оламида сузмоқ истайман".
🕊Шаҳобиддин Одил✍****
DUEL
Dadil bo’l maydonda,*
She’r mag’lub bo’lmagay.
Shoir bor Vatanda
Til, millat o’lmagay!***
Muallif va rejissor:
Erkin Bozorov
Badiiy rahbar:
Alisher Sa’dullayev
Prodyusser va maslakdoshimiz:
Mehrinoz Abbosova
Tasvirchi:
Hojiakbar Nurmuhammedov
Colorist:
Asilbek Umarov
Hamkorlik va ushbu xayrli loyiha uchun Yoshlar ishlari agentligiga tashakkur bildiramiz.
Batafsil ma’lumot @duelloyihasi telegram kanalida.
-Qo’lida qalami bor yoshlar,
Kutamiz, ko’rishguncha “DUEL”da.
Бу ранглар ортида осмон бор,
Замин бор - хосларга оиддир.
Томон йўқ, айлана - олмазор,
Урф эмас ҳеч қандай қоида.
Бу ранглар ортида денгиз бор,
Соҳил йўқ.
Тўлқинлар тушлардай
Кўзингга урилар, урилар
Туйғулар - балиқчи қушлардир.
Бир йўл бор - нафасдан нафис йўл,
Айрилмас, бўлинмас турларга.
Юрсанг - гул, йиғласанг, кулсанг - гул,
Баландроқ яшайсан ҳурлардан.
Бу ранглар ортида тоғлар бор,
Қўрқув йўқ, ҳадик йўқ, ўлим йўқ.
Афсона уч бошли аждаҳо,
Одамлар афсона - зулм йўқ.
Бу ранглар ортида ҳислар бор ...
У ранглар ортидан сарғариб
Яшайман шаклда интизор
Оқ-қора суратлар сингари.
Бу ранглар ортида қушлар бор,
Туғилар, куйлар-у соврилар.
Бу тоғлар ортида тушлар бор -
Кўзимда тунайди қумрилар.
Бу ранглар ортида ранглар бор,
Кўнгил бор шу рангларни енгсам.
Бу ранглардан ўтсам - олмазор,
Бу ранглардан у ёғи Сенсан!
Башорат ОТАЖОНОВА
«Кетгинг келиб қолар...»Кетгинг келиб қолар бошингни олиб,
Ўзингни шарт узиб ҳар хил таъмадан.
Ер-у кўкда юз хил уловлар қолиб,
Ариқда чайқалган қоғоз кемада.
...Қоғоз кемада...
✍️ Ирода Умарова
🎙 Эркинзода & Р.Тажибоевна👉 Bizga qo'shiling
Етти миллиард яхшинг бордир ҳарамингда,
Не ажабки, яна шунча ёмонинг бор!
✍️ Ўлмасбек Самарқандий
🎙 Аҳмадий Эверест
✍ Абдувоҳид Сувонов
🎤 Аҳмади Эверест
*** Юрак тилга кирди
ОЛИСЛАРДА**...
Овозингни соғиниб келдим,
Кўзларингга муштоқ эдим, зор.
Излаб келдим ҳақиқий севгинг,
Самимийсан, тоза, беғубор.
Узоқларга кетгандим сендан,
Узоқларда билдим қадрингни.
Ҳеч нарсага алишмам, чиндан,
Ўхшаши йўқ ўтли қалбингни.
Сени малак, сени юлдузим,
Синчалагим дейми, гирёним.
Кўзларингда сезаман ҳар дам
Англаб бўлмас сеҳр бор, жоним.
Овозингни соғиниб ҳар дам,
Қадамингни яшадим пойлаб.
Келсанг эди, юраккинангга
Муҳаббатим қўйсайдим жойлаб.
Билдим, сендан айрилиб бўлмас,
Умидимга ёғдулар сочдинг.
Ҳижронлардан зада кўнглимда
Янги ҳаёт дафтарин очдинг.
Сен самосан, суянч тоғимсан,
Бургутимсан, қалби осмоним.
Сўзларингда сирли бир тилсим,
Англаб бўлмас сеҳр бор, жоним.
Мунира РАМАЗОНОВА
Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг
Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy
Last updated 2 weeks ago
✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!
👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek
Last updated 3 days, 19 hours ago
Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️
Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!
Admin: @Oltin_admini
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇
Last updated 7 months, 2 weeks ago