Ijodkor qalblar

Description
Adabiyot yashasa, millat yashaydi.
Cho'lpon.

Kanalda asosan Elnur Niyozmuhammad ijodi yoritib boriladi. Shu bilan birga ibrat, faylasufona fikrlar, boshqa ijodkorlar ijodidan namunalari, audiolar, video lavhalar
Advertising
We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 1 Monat, 2 Wochen her

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 Jahr, 2 Monate her

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 Jahr, 5 Monate her

2 months ago

Tajohil-ul orif

(Men tahsil olgan Zahiriddin Muhammad Bobur nomli oʻrta maktabning aziz ustozlariga bagʻishlanadi.

@ijodkor_qalblar

2 months ago
Onajon tilim

Onajon tilim

**Buyuk bobolarim so'zlashgan tilsan,
Forsiy, arabiyga tenglashgan tilsan.
Bunchalar so'limsan, bunchalar kengsan,
So'zlari serma'no jonajon tilim,
Allalar kuylangan onajon tilim.

Sen ila boshimiz doim mag'rurdir,
Tovushlaring jonga jonbaxsh sururdir,
Bir buyuk tilliging o'zi g'ururdir.
So'zlari serma'no jonajon tilim,
Allalar kuylangan onajon tilim.

Navoiy qalamin sayratgan tilsan,
Dunyoni o'ziga qaratgan tilsan,
Dillarni doimo yayratgan tilsan,
So'zlari serma'no jonajon tilim,
Allalar kuylangan onajon tilim.**
Elnur Niyozmuhammad

🦋🦋🦋🦋🦋

@ijodkor_qalblar

2 months ago
Хуршид ДАВРОН, Ўзбекистон халқ шоири

Хуршид ДАВРОН, Ўзбекистон халқ шоири

ОНА ТИЛИМ

Келиб кетди неча дунёлар,
Кулди ҳаёт, йиғлади ўлим.
Сен деб қурбон бўлди боболар,
Улар кетди, сен қолдинг, тилим.

Беланчагинг узра Кошғарий
Куйлаб ўтди қадим навони
Ва навқирон япроқларингга
Дил қонини берди Навоий.

Самарқанддан Бобур кетаркан
Дилда бўғиб ҳасрат сасини,
Олиб кетди она юртидан,
Туркий тилим, биргина сени.

Машрабмас, сен осилдинг дорга,
Нодирамас, сенсан сўйилган
Ҳозиқнингмас, сенинг, эй тилим,
Бошинг айру, кўзинг ўйилган.
Аммо душман ўлдирган ботир
Тирилгандек яна қасосга,
Мангу борсан ва мангу қодир
Тўлдирмоққа ерни овозга.

Ватан учун бахш этиб жонни,
Кечиб олов, кириб дарёга,
Фарзандларинг тўккан ҳар қонни
Шимирдинг сен ўхшаб гиёҳга.

Она тилим, омон бўл мангу,
Сен борсан-ки мен ҳам ўлмайман,
Тилдан қолсам, сени Ойбекдай
Мен кўзларим билан сўйлайман.

Каналга уланиш ⬇️
@ijodkor_qalblar

2 months ago
Бугунги кун дарди...

Бугунги кун дарди...

Дунё аҳлин ром этган, ишдан, ўқишдан, ибодатдан чалғитаётган телефон ҳақида мулоҳаза қилиб қораланган сатрларни эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.

Йўлимиздан бир ёр юрмас сен бўлмасанг,
Ҳаётимиз нурга тўлмас сен бўлмасанг,
Гулларимиз ифор сочмас сен бўлмасанг,
Жондин сени кўп севармиз эй,смартфоним.

Ҳаётимиз мазмуни ўғил-қизимиз,
Меҳрга зор ўтиришар жону дилимиз.
Сен-ла шодон ўтар ҳар кун, ҳар бир тунимиз,
Сондин сени кўп севармиз эй, смартфоним.

Олам аҳли қўлларида эъзоздадирсан,
Не-не шахслар сеҳрланган битта кўзингга.
Сен шунчалар суюклими, дилраболардин,
Ҳар неники севмак ондин ортиқ бўлмас.

Ўзанлару ёйинларинг хилма-хил эрур,
Турфа феълли дўстларинг бор сеҳргардурур.
Қийматингга қараб-қараб севгимиз ортур,
Ондин сени кўп севармиз эй, смартфоним!

Элнуp Ниёзмуҳаммад

@ijodkor_qalblar

2 months ago

БУГУНИМИЗ

Кунлар қизиқ, бўлинар учга:
Кеча, бугун ҳамда эртага.
Бошқа бирон кунни, ишонинг,
Қўшолмаймиз асло ўртага.

Бир пайтлар ҳамма “кеча”лар
Бўлган “бугун”, бўлгай “эртага”.
Яна қанча келар “эрта”лар -
Қараб қолаверар ортига.

Табиатнинг ёвуз қонуни –
Тонг алмашар албат кечага.
Худди шундек не-не “эрта”лар
Айланади “бугун”, “кеча”га.

Дўстим, бунда ажабланиш не,
Ҳайрат нечук, ўйланмоқ нечун?
Ахир, бизнинг ҳайратимизга
Қараб турмас бирон битта кун.

Файзли ўтсин, нурафшон ўтсин,
Десак агар бу кунларимиз,
“Эрта”мизни тўғрилаб борсак,
Чиройлашар “бугун”ларимиз.

Чиройлашса “бугун”ларимиз,
“Кеча”миздан кўнглимиз тўлар.
“Бугун”идан кўнгли бут инсон
“Эрта”сига умидвор бўлар.

Инсон умри шу билан қизиқ,
Шу тугилган тугуни билан.
“Кеча” кетди, “эрта” келади,
Инсон яшар бугуни билан.

Ўнгламоқ шарт бугунимизни,
Бизга фақат дўст бугунимиз.
“Кеча” - ўтган, “эрта” келмасдан
“Бугун” бўлар сўнгги кунимиз...

Xayrulla Hamidov

@ijodkor_qalblar

2 months, 1 week ago
5 months, 2 weeks ago

Илоҳо, биламан, хатоларим кўп,
Ўзингдан марҳамат тилагайман чўғ.
Кечиргувчи Санинг бандаларинг кўп,
Манинг Сандан бошқа кечиргувчим йўқ.

Ўзингдан кутаман меҳру шафқатни,
Юрагимда дуо, тилов ҳар ёқда.
Ўзинг яратгансан бори хилқатни,
Сендан бошқа ерга қочмоқ қаёқда?!

Унутилган чоғи илоҳий қасам,
Кўз бошларга оққан савдо кўрурлар.
Ўзингдан ўзгага термулай десам,
Ўзим қаторилар йиғлаб турурлар.

Илоҳо, безагил нур-ла ҳаётим,
Яшиллик уфурсин япроқларимдан.
Ҳамонки қалбимда улуғ оятинг,
Ўлсам, униб чиқсин тупроқларингдан!

Xayrulla Hamidov

@ijodkor_qalblar

We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 1 Monat, 2 Wochen her

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 Jahr, 2 Monate her

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 Jahr, 5 Monate her