𝐋𝐀 𝐓𝐀𝐇𝐙𝐀𝐍

Description
( يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَعِينُوا بِالصَّبْرِ وَالصَّلَاةِ ۚ إِنَّ اللَّهَ مَعَ الصَّابِرِينَ )
📚البقرة (153) Al-Baqara
Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир.
@la_tahzan_sabran_bot
Advertising
We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 3 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 11 months, 2 weeks ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 3 days ago

4 months, 2 weeks ago

#жума_муборак
**Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

Ассалому алайкум , азиз диндошим...

Роббим сизни ва оилангизни “Ал-Ҳафиз” исми ила ҳар доим асрасин,

Хасталарга “Аш-Шофе” исми ила шифо берсин.

“Ал-Вадуд” исми ила севсин,

“Ас-Сомад” исми ила ҳеч кимга муҳтож қилмасин,

“Ар-Рофе” исми ила ҳар доим сизни юксалтирсин.

    “Ал-Алийм” исми ила илмингизни орттирсин,

“Ал-Боқий” исми ила сизга Жаннатда мангу қолишни насиб қилсин.

“Ал-Мужийб” исми ила барча дуоларингизни қабул этсин. Роббим ҳар доим сизларни ўз паноҳида асрасин...

Амин...**

4 months, 2 weeks ago

#Ҳаётий ҳикоя
Сигир савдоси

-Ака, сиз сигирингизни сотаман деган экансиз?
-Тўғри, аёлимнинг тоби қочиб қолди. Пул жуда зарур эди.
-Қанчага сотмоқчисиз? Кўрсам бўладими сигирингизни?
-Майли.
Даллол сигирни обдон кўриб боқди. Тишларини кўрди, қорнига туртиб кўрди.
-Ака, боласи бор экан, билармидингиз?
-Йўқ, бундан бехабарман.
-Қанчага сотасиз?
-Тўрт миллиондан сал ошириб берсангиз дегандим.
-Ака, қорнида боласи бор экан, беш миллион бераман, бизни ҳам инсофимизни бўри емаган!
-Раҳмат, миннатдорман.
-Мана, бу сизга учидан бир миллион сўм, санаб олинг, сигирни эртага тушда олиб кетаман. Ишларим бор эди.
Собир ака тезда хотинини шифохонага олиб кетди.
Ана энди хотини тузалади. Фарзандлари онасининг бағрида бўлади.
Туни билан шифохонада хотинининг ёнида қолди.
Тонгда сигирни эгаси келиб олиб кетади дея уйга шошилди.
Не кўз билан кўрсинки, сигир жойида йўқ. Тушлик пайти харидор келиб сигирни талаб қилди. Илло тушунтириб бўлмади. Қолдирган пулини талаб қилди.
Участка нозири келиб,
-Сиз сигир сотиб, учидан пул олиб қолибсиз. Сўнг сигирни яшириб, уйингизни остин устун қилиб томоша кўрсатибсиз! -деди.
Илло тушунтириб бўлмади.
-Хотинимни тупроққа топшириб олай, -деди.
Илло тушунмадилар, сўроқ қилгани олиб кетдилар.
Лом-мим дегани қўймадилар, панжара ортига жойладилар.
Болалари онасиз, отаси панжара ортида. Чорасиз қолдилар. Участка нозири кўнгли юмшоқ экан шекилли, уйидаги ишларини бажариб юрса нон-ош бериб турадиган бўлди.
Катта ўғил бир кун кечаси уйга келмади. Тонгда келиб, укаларига сўзлаб берди.
-Участка нозири суюнчи берди. -Бир сиқим пулни кўрсатди. -Худди бизни сигирга ўхшаб кетадиган сигири болалади.

Нуриддин Зиё

4 months, 4 weeks ago
  1. Қуръоннинг маъноси нима?
    Ўқиш.

  2. Дастлабки тушган жойи.
    Макка, Ҳиро ғори.

  3. Дастлабки тушган куни.
    Қадр туни.

  4. У кимнинг сўзи?
    Аллоҳ таолонинг.

  5. Қуръонни келтирган фариштанинг номи нима?
    Жаброил (а.с)

  6. Уни биринчи бўлиб ўқиган одам ким?
    Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

  7. Қуръонни ҳар бир ҳарфини то қиёмадга қадар қўриқловчи ким?
    Аллоҳ таоло.

  8. Уни қандай ушлаш керак?
    Таҳоратли ҳолда.

  9. Қуръонда Қуръонни қандай номлар билан зикр этилган?
    Ал-Фуркаан, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ал-Нур, Ал-Худо.

  10. Маккада нечта сура тушган?
    86 та.

  11. Мадинада нечта сура тушган?
    28 та.

  12. Қанча порадан иборат?
    30 та пора.

  13. Қанча сура бор?
    114 та.

  14. Қанча оят бор?
    6.666 та.

  15. Қуръонда Аллоҳ номи неча марта берилган?
    2 минг 698 марта.

  16. Намоз ҳакида неча марта айтилган?
    700 марта.

  17. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай ном билан номланган?
    Соф сурасининг 6-оятида Аҳмад деган ном билан.

  18. Пайғамбаримизнинг исми неча марта зикр қилинган?
    Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам - 4 марта, Аҳмад соллаллоҳу алайҳи ва саллам - 1 марта.

  19. Энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган?
    Мусо (а.с)нинг.

  20. Қуръон оятларига дастлаб ким ҳаракатлар қўйган?
    Асвад Дуалий р.а.

  21. Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси?
    Масжидул-ҳаром.

  22. Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган?
    Исо (а.с) Марям ўғли.

  23. Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи.
    Қиёмат куни.

  24. Энг узун сура қайси?
    Бақара сураси.

  25. Энг қисқа сура қайси?
    Кавсар сураси.

  26. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Жаброил фаришта Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди?
    40 ёшда.

  27. Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар
    бўлганлар?
    13 йил.

  28. У зот Мадинада неча йил пайғамбар бўлиб турдилар?
    10 йил.

  29. Қуръон неча йилда тушган?
    22 йилу, 5 ой, 14 кун.

  30. Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади?
    Фотиҳа сураси.

  31. Аллоҳ Таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси?
    Фотиҳа сураси.

  32. Қуръондаги энг биринчи сура.
    Фотиҳа сураси.

  33. Қуръонда номи айтилган ёлғиз аёл.
    Марям (а.с).

  34. Қайси сурада Бисмиллоҳ сўзи 2 марта айтилган?
    Намл сурасида.

  35. Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор?
    6 та. Улар: Юнус, Ҳуд, Юсуф, Иброҳим, Нуҳ, Муҳаммад сураси.

  36. Қуръонда Аллоҳнинг қанча номи айтилган?
    99 та.

  37. Қуръонда номи айтилган ва 3-авлод пайғамбарининг номи?
    Иброҳим (а.с).

  38. Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган?
    Одам имонининг синови.

  39. Қуръонда номланган масжидлар нечта?
    5 та. Улар: Масжидул-ҳаром, Масжид ул-Зирор, Масжидун-Набавий, Масжидул-Ақсо, Масжидул-Қубо.

  40. Номи айтилган фаришталар.
    Жаброил, Микоил, Ҳорут, Морут.

©интернет

5 months, 4 weeks ago

Любовь отца-исключительна,она не похожа на любовь матерей,в ней мало слов,но она-бесценна

5 months, 4 weeks ago

Shahodatnoma, diplom, magistrlik ilmiy darajasi, doktorlik unvoni – bularning barchasi qabrdagi ilk kechada to‘zon kabi sochilib ketadi. Faqat «Robbing kim?» «Dining nima?» «Payg‘ambaring kim?» deb o‘rganilgan narsalar qoladi, xolos...

5 months, 4 weeks ago

Kelin-kuyov turmush qurganlarining birinchi kunida eshikni hech kimga ochmaslikka qaror qilishdi. Birinchi bo‘lib kuyovning ota-onasi yosh oilani ko‘rishga keldi. Kelin-kuyov bir-biriga qaradi, kuyov eshikni ochishni istadi, lekin qarorlari tufayli shashtidan qaytdi. Shunday qilib, ota-ona ko‘p kutmay qaytib ketishdi.

O‘sha kuni biroz vaqtdan keyin kelinning oilasi keldi. Kelin-kuyov bir-biriga termuldi. Kelin ko‘zida yosh bilan “bunday qilolmayman“, deb eshikni ochdi. Kuyov hech nima demadi...

Yillar o‘tib er-xotin birin-ketin to‘rt o‘g‘il ko‘rishdi. Keyin to‘rt o‘g‘il ortidan qiz farzand dunyoga keldi. Ota yangi tug‘ilgan chaqaloq uchun katta tantana o‘tkazishni istadi va hamma tanishlarini taklif qildi. Xotini eridan nima uchun 4 o‘g‘liga bunday tantana o‘tkazmay, bu safar bunday qilganini so‘radi. Er o‘ychan nigoh bilan shunday javob berdi:
— Chunki qizim menga eshik ochadi!

8 months ago

“Duo qilayotganda xayol joyida boʻlishi duoning qabul boʻlishi uchun shart hisoblanadi. Odamlar eng koʻp qiladigan duolardan biri:

“Bizlarni toʻgʻri yoʻlga yoʻllagin” (Fotiha, 6).

Shunga qaramay ular adashib ketmoqdalar. Chunki xayol joyida boʻlmasdan quruq til bilan qilingan duo aljirashdan boshqa narsa emas».

Shayx Abdulaziz Torifiy hafizahulloh

8 months ago

Seni nima jannatga kiritishini bilmaysan!
Ehtimol, koʻz yoshingdir? Balki tabassuming, shirin soʻzingdir? Yoki sadaqang, tilovat qilgan oyating, tasbehingdir? Balki sogʻlom qalbingdir?

Oliy himmat sohiblari oʻzlarida ana shu sifatlarning barchasini mujassam qiladilar…

8 months ago

Ko‘zlarimiz yig‘laydi, qalbimiz iztirob chekadi. Ammo Allohning roziligiga qarshi gap aytmaymiz!

Muhammad sollallohu alayhi vasallam

10 months, 1 week ago

Oʻlim - magʻlub qilolmaydigan yagona kurashimiz..!

We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 3 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 11 months, 2 weeks ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 3 days ago