🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
Ҳайлаботдек кўнглим ҳувиллар, гўё
Барча туйғулари сургунда, алам.
Мени бағрингга бос ҳасратдил дунё.
Мени бағрингга бос- ютмасидан ғам.
Кўзимда сузмоқда хотира бисёр,
Киприкларим эшкак тортмоқда ҳориб.
Гўё шууримда ясаяпти такрор
Худойим одамни дардлардан қориб.
Сўнгсиз самовотга қадайман нигоҳ,
Бирин кетин учган юлдуз- умрлар.
Сабримдан кўксимда яралди бир тоғ
Сабримдан сўрайман минглаб узрлар..
Аслида кўнглимга атамоқчийдим шеър.
Аслида.. Ўхшамай қолди барибир.
Гўё вужудимда яшайди бир шер
Ҳасратлар пойига боғлашчун занжир.
Ҳеч кимга қизиқмас менинг йўқлигим
Борлигимга тупуриб қўйганлар қанча
Дуолар қиламан яхши -ёмонни
Руҳим бу танимни тарк этгунича.
Кўзимда сузаяпти хотира чунон..
Ғарқ бўлмасайди бу кема....
14.10.2024 й
Zahro Shamsiyya
🦚🩷🦚🩷🦚🩷🦚🩷🦚🩷
✍ Muallifi Zaxro Shamsiya
🦚🩷🦚🩷🦚🩷🦚🩷🦚🩷
🎤Ijroda Muyassar Arzimatova
🩷🦚🩷🦚🩷🦚🩷🦚🩷🦚
👒👒👒👒👒👒👒👒👒👒
✍Muallif Zaxro Shamsiya
👒👒👒👒👒👒👒👒👒👒
🎤Ijroda Muyassar Arzimatova
👒👒👒👒👒👒👒👒👒👒
Zahro
Shamsiyya
Сузи✍
Исмоилхон Тиллахужаев
Укиди🎙🎙🎙
💽💽💽💽
Ухланг энди..
Ухласин дунё, чарчаган руҳ,
Ғамлар ухласин.
Онгингизда минг илдиз отган
Гумонлару- шубҳа ухласин.
Ухланг, токи тонг отгунича
Шайтонлардан бўласиз йироқ.
Кўксингизга ой ботгунича
Лабингизда уйғотсин титроқ.
Тушлар кўринг, рангин чиройли,
Кабутарлар тўла осмонни,
Ғурбатлардан йироқ бир жойли,
Ўзбекистонни, Ўзбекистонни!
Ўйингизга сира келмасин
Аралашмоқ ўзга ошига.
Ошпаз бошқа, қозони бошқа,
Пичоқлари дилни кесмасин.
Ухланг,
Болиш бўлсин юлдузлар,
Меҳр бўлсин иссиқ ёпинчиқ.
Сукунатда вақтнинг одими
Эшитилсин қўшиқдек чиқ- чиқ..
Мен Худога илтижо қилиб,
Жумламизга тинчлик сўрайман.
Ухланг, майли уйқудан қолиб,
Тушингизда тушни қўраман..
Ухланг энди...
11.10.2022 й
Zahro Shamsiyya
Меҳр...
У ярим кечаси чанқаб уйғонди, ёнида кўрпаси устидан силжиган аёли ғужанак бўлиб ётарди. У кўрпани олиб аёлини яхшилаб ўраб қўйди...
✍✍ЗАХРО ШАМСИЙЙА
🎤🎤НИГОРА ХАКИМОВНА
Ўткир нигоҳингиз жонимга ҳузур
Кўнгилни ёритар меҳр зиёси,
Тепкилаб қўймайди бу юрак қурғур
" Кичик юрагимнинг катта дунёси! "
Сиз у ён, мен бу ён кўнгил оввора,
Соғинчнинг сўз билан йўқдир қиёси!
Чидаймизда энди, тақдир- на чора,
" Кичик юрагимнинг катта дунёси "
Қизғониб кетяпман ўзимдан ўзим,
Тортаяпти ишқнинг меҳргиёси,
Узоқ манзилларда излайди кўзим,
" Кичик юрагимнинг катта дунёси! "
Оҳ, ёниб қўймайди илинжнинг шаъми,
Куйдирар беаёв рашкнинг жилоси
Лабимдан кетмайди латиф сўз таъми
" Кичик юрагимнинг катта дунёси!!!!
Келмайсиз, бормайман, йиғлар андиша,
" Кичик юрагимнинг катта дунёси "
7.10.2020 й
Zahro Shamsiyya🇺🇿
У аста оғзини очди, тили шишиб кетганди зўрға ютинди ортидан сув сўради, найчадан сув тутди сингил.
Унинг қулоғига энгашиб дугонажон менга айтадиган гапингиз борми дедим, у пичирлаб узилиб кетманг деди.
Муҳсинбегим кириб келди хонага. Қизи онажон укам келди танидингизми деди. Ўғлимга қаради, кўзлари ёниб кетди болажоним келдингми? Умринг узоқ бўлсин, соғ саломат бўл доим, ўзингни эҳтиёт қил деди ҳансираб. Ўғлим унинг пешанасидан ўпиб кўзларида ёш билан чиқиб кетди. У шундай меҳрибон эди, туғишганимдек меҳрибон. Унинг ёнида ўтказган шу онларда ҳамма нарса, бойлик, уй жой, мансаб, орзу ҳаваслар ҳаммаси ўткинчи ўлим эса ҳақлигини сездим. У ҳамма нарсани, ҳамма кишини ташлаб кетди, ёлғиз ва қўллари бўм бўш.. Фақат қулоғи невара кўришлигини эшитди холос, бирам қувонган, бирам қувонган. Ўғил бўлса исмини Сабриддин қўйинглар мендек сабрли бўлсин деб, Қиз бўлса Кумушбиби қўйишсин синмайди ҳеч қачон деган ўшанда...
Жаназа куни кўчасининг бошига етганимизда тобут кўтариб келаётган катта оломонга кўзим тушди. Унинг тобути лоппилаб келарди, олдинда кетаётган икки болакай унинг портретини кўтариб бораётган эди. Қуюқ узун қора сочлари турмакланган чиройли табассуми чеҳрасида мангуга муҳрланган расм.. Бақирдим, бақирдим, эшитдими у, эшитмадими дийдори қиёматда қолди.
Ўша сўнгги бор ақли ҳуши жойидалигида кўрган дугонам кейинги сафар умуман кўзларини очмади..
Давраларда онам ўйнасинга рақсга тушиш унга насиб қилмади афсус.
Бундай инсонлар жуда кам, борларини эҳтиёт қилайлик азизлар, ер талашиб, ҳурмат ва эътибор талашиб мансабу бойлик талашиб юрганлар- умр омонат ўзингизни эҳтиёт қилинг, зеро умр ўткинчидир.. Биз кетгувчиларданмиз.
Zahro Shamsiyya
Сўнгги учрашув...
Мен у ётган хонага кирдим. Бу хонада мен жуда кўп бор меҳмон бўлганман. У билан бир ёстиққа бош қўйиб тунни тонгга улаб суҳбатлашиб ётганман. Лекин ҳозир бу катта хонага сиғмай кетаяпман.
У уйнинг тўрида ётарди. Сочлари олинган, кўзлари чуқурлашиб катта катта очилган, бемажол юзида ним табассум. Дод девордим. Бўғзимдан отилиб чиқаётган фарёд шунчалик эдики юрагим тўхтай дегудек эди.
Синглиси * Опа дугонанг келди сени кўришга қара, сен яхши кўрадиган ширинлиалардан олиб келибди * деб йиғларди. Мен унинг ёнига чўкдим. Ишонасизми бир зумда дунё тескарилаб кетгандек бўлди гўё. Кўз ўнгимдан 20 йиллик умримиз ўта бошлади. Ҳар гал мен бораяпман десам кўчасининг бошига чиқиб мени кутиб оладиган дугонам ўлим ва ҳаёт орасида ётарди.
Келдингми гулим- деб қаттиқ қучоқлаб қўйвормас эди. У доим рўзғор ташвиши билан оввора эди. Ҳатто эгни бошига ҳам қарамасди. Қизимга- болажоним кўраяпсанми холангни туриши шуда энди деб кулиб қўярди. Рўмолини қийшайганини ҳам тўғирлашга вақти йўқ эди уни.
Унинг кўнглининг синиқларини мен жуда яхши билардим, кулиб турган кўзлардаги мунг тошни ҳам ёргудек эди. Бола чақа, рўзғор деди, акам, синглим деди, акамдан қолган ёдгорларим деди, невара кўрсам деди, қизимни келажаги нима бўлади деди лекин ўзини ҳеч ўйламади, ҳеч аямади. Ярим тунда турмуш ўртоғи билан қанчалаб қўйларни сўйди, бир кечаям эрта ухлаб ором олмади, ҳар уч кунда тандир тандир нонлар ёпди, қозон осиб эшикдан кириб келган инсонни меҳмон қилди. Қўрада маъраб ётган қўйлардан, мўълаб ётган сигирларгача унга муҳтож эди. У чарчадим деган сўзни ишлатмасди ўзим кун кўрмадим ( унинг ҳаёти бир китоб) болаларим ҳеч кимдан кам бўлишмасин деб айтганларини қилди, ўқитди маълумотли қилди. Ана шундай забардаст аёл ҳозир қаршимда сукут сақлаб ўлимини кутиб ётарди
Қиз чиқарди, турмуши ўхшамади, қайтиб келди қиз- ёмон куйди.
Ўғил уйлантирди, тўрт йил кутди фарзанд кўрмади ўғил- баттар куйди.
Тенгдошларим невара суйиб тўйлар қилишаяпти , Худойим мен ҳам невара кўрармиканман дея минг бора куйди..
Қайси бир дардини айтсам экана. Ўттиздан сал ошган акасининг ўлимини ҳазм қилолмай умри ўтди шўрликнинг. У яшамади у фақат яшагандек бўлди. Ишонасизми шу йигирма йил орасида бир марта ҳам бир биримизга озор бермаганмиз, ранжитмаганмиз. Ана шундай садоқатли эди у. Кечагидек ёдимда вилоят шифохонасида жарроҳлик амалиётини кутиб турган паллам, тонг саҳарда палата эшиги очилиб биринчи бўлиб Махсума Ғайбуллаева ва унинг ортидан Адолатим кириб келишганди. Қувондим ва руҳландим. Қойил қолганим операция узоқ давом этганига қарамай иккиси ҳам жигарларим қатори чиқишим кутиб туришган.У ўзи бетоб бўлсада юрак хуружи ўтказганимни эшитиб яна эрталабдан мени кўргани келгвнди.Ўшанда дугонжон бу дунёнинг бирор бир ишини ўйламанг, ҳеч нарса соғлигингизни йўқотишингизга арзимайди.Сиз ҳали узоқ яшашингиз керак невараларни тўйларида * Давларда онам ўйнасин* га рақсга тушамиз деганди пешанамдан ўпиб.. Садоқат шу бўлса керак, оқибат шу бўлса керак. Махсумажонимга Худо шифо берсин илоҳим, тузалиб сафимизга қайтсинлар илоҳим
Кўзларига тикилдим, унинг кўзлари узоқларга тикилган эди, қўлларини қўлимга олдим, этим жунжикиб кетди. Ўғлим раҳматлининг сўнгги кунида худди шундай қўлини қўлимга олгандим ўшанда унинг қўллари шалвираб турарди, жонсиз эди қўллари, қўлларини ўпиб роса йиғладим, у менга қараб жилмайгандек бўлди. Пешанасидан ўпдим, шўр пешанасидан. Синглиси буларни танидингми булар кимлар деб сўради. У синиқ жилмайганича аста шивирлади дугонажоним мени, дугонажоним деди. Инсоннинг қурби шу эканда ўлим олдида ожиз тан. Янгаси: ана кўрдингизми келади дегандимку, келди дугонангиз дедида менга юзланиб уч кун сизни такрор сўроқлади у деди. Мен ҳўнграб юбордим, нега қўнғироқ қилмадима унга, нега ҳол сўрамадим. Энди бефойда эди. Июль ойи болаларим билан келиб кўриб кетгандим, жуда яхши эди аҳволи. Августда туғилган кунига бораман дегандим юракгим оғриб қолди боролмадим. Қизи билан қўнғироқлашиб турардим, у ҳам мени аяб онасини оғирлашганини айтмаган. Сингил мен олиб борган ширинликдан синдириб оғзига тутди.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago