🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
Паркентлик 1987 йилда туғилган кўзи ожиз Гулгуной Йўлдошева яхшилар кўмагига муҳтож.
7 ёшидан бери иккала кўзи кўрмайдиган Гулгунойга яқинлари, оила аъзолари ёрдам бермаяпти.
У 3 ёшли ўғли билан ижарама ижара овора бўлиб юрибди. Ҳозир яшаб турган уйини икки ойдан сўнг тарк этиши керак.
Сизларнинг кўмагингиз билан синглимизга Паркентдан уй олиб беришни ният қилганмиз. Аҳлингиздан орттирганингиз бўлса, эҳсон қилинг.
UzCard OFB:
8600572999513067
Худайбердиев Темур номида.
Тел рақами:
+998997280393
ЎРДАК СИНДРОМИ (таржима)
Тасаввур қилинг, эр-хотин дам олиш кунида кинотеатрга отланишди. Гендер тенглик асосида қаҳрамонларни яшириб айтсак, иштирокчи №1 кетишга жуда секин ҳозирлик кўради ва, албатта, иштирокчи №2 "сени деб кечикаяпмиз, хотин" деганча ғудраниб қўяди. Лифтдаёқ даҳанаки жанг билан пастга тушишади. Одатдагидек, подъезд олдига кимдир мошинасини кўндаланг қўйиб кетган, яна асаббузарлик.
Аранг йўлга чиқиб олишади. Доимгидек йўл тирбанд. Эр жонивор гоҳ атрофдаги (негадир фақат унигина сиқиб ўтаётган) автоуловларни, гоҳ шунақа пайтга тўғри келиб қолишларига сабаб бўлган хотинини яна бўралаб сўкканча аста илгарилайди.
Атай қилгандек, кинотеатр ёнида мошина қўйгани жой топилмайди. Соатларча туюлган дақиқаларни ҳавога совуриб, кинозалга кириб олишади. Кўрган фильмлари ҳам татимайди. Ёқмайди. Энди ёзғириш навбати аёлга ўтади. Эрини яхши фильм танлай билмаганликда айблай кетади. Адоқсиз тортишувлар билан уйга қайтишади. Ўта мароқли кун якуни.
Энди худди шу воқеага ижтимоий тармоқ ракурсидан қараб кўрамиз. Келинг, айтайлик, сиз айнан шу жуфтликнинг таниши, қариндоши ёки шунчаки кузатувчисисиз. Дам олиш куни уйда, диванга ёнбошлаб бекор ўтирибсиз. Шундоқ интернетга кирсангиз, муҳтарам танишингиз фотоли твит қўйди.
Бир жуфт кулимсираган чеҳра поп-корн тўла қутичаларни қучоқлаганча, бир-бирига меҳр билан бодроқ едиряпти. Фотоизоҳ ҳам бахтга йўғрилган: "Нафосатга тўла ёз оқшоми, ажойиб фильм, ширин поп-корн ва ундан-да ширин муҳаббатимиз". Охирида юракча белгиси. Ммм. Ўртаниб кетасиз. Қорачиқларингиз ўрнида ҳам бояги юракча пайдо бўлади. "Эээҳ, қара, одамлар қандай яшаяпти, сен эса шалварингни кийволиб, уйга кўмилиб ўтирибсан" дейсиз. Сиқиласиз.
Мана шу нарса ижтимоий тармоқ яратган иллюзия, сароб ҳисобланар экан. Чек-чегараси йўқ мода подиумига гўё ҳамма чиқиб олиб, тинмай уёқдан буёққа юрганча ўзини кўрсатиш билан оввора. Кузатувчилар ҳам шу катта ўйин, яъни ўз-ўзини тинмай шуларга, бировларга қиёслаш ўйини билан овора, шунга ишқибоз.
Ижтимоий тармоқда ўзини бахтли кўрсатиш учун катта куч, энергия, харажат, асаб ва ғайрат сарфланади. Аммо экранда буларни кўрмаймиз. Бэкстейжда қолиб кетади.
Стэнфорд университети тадқиқотчилари ушбу ҳодисани ўрганиб, "ижтимоий тармоқлардаги ўрдак синдроми" деган ном беришибди. Нега ўрдак? Биласиз, ўрдаклар гўёки кўл сатҳида ҳеч бир ҳаракатсиз бемалол сузиб юргандек кўринади. Ваҳоланки, сув остида турган панжалари худди мотордек тинимсиз ҳаракатда бўлади. Ташқаридан бу кўринмайди, билинмайди.
Интернетда кўринган бахтлар ортида қанча меҳнат, асаб ва харажат тургани, "сув остида" бизга кўринмай нималар бўлгани ҳақида билсак, ўз-ўзимизни айблашдан тўхтаб, бир эснаб ёстиқни қучоқлаганча мириқиб ухлашда давом этган бўлармидик... балки.
Давай.)
? @polimonolog ?
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her