?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
АСЛО УМИДСИЗ БЎЛМА...
Ғаму қайғудамисан?
Муаммоларинг борми?
Ўзингни маҳзун ҳис қиляпсанми?
Ҳар қачон ўзингда ғаму ташвиш, қийинчилик ва маҳзунликни сезсанг, Ҳақ таолонинг маҳбуби ва халойиқнинг саййиди бўлмиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг бошларидан не ҳодисалар ўтганини эсла. Инсоннинг маҳзунлик сабабли феъл-атвори кашф, иймони зоҳир, сабри маълум бўлади ва маҳзунлик сабабли Роббига муқарраблик топади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Одамларнинг энг қаттиқ синовга дучор бўладиганлари пайғамбарлардир, улардан кейин солиҳ зотлар, кейин уларга яқинлар, кейин уларга яқинлардир. Киши динига қараб имтиҳонга солинади, агар динида салобат бўлса, синови ҳам зиёда қилинади, агар динида енгиллик бўлса, синови ҳам енгил қилинади. Бандага синовлар келаверганидан, охир бориб ер юзида гуноҳи қолмаган ҳолда юрадиган бўлади» (Термизий ривояти).
Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам ҳаётлари давомида турфа хил азиятлар, ёлғончига чиқаришлар, масхара қилишларга дучор бўлдилар. Бу ҳолатларда собитлик ила рост турдилар ва: «Аллоҳим, қавмимни ҳидоят қилгин, улар не қилаётганини билмаяптилар», дея дуо қилишдан зиёда қилмадилар.
Қизингдан ажралиб қолдингми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам икки қизларидан кетма-кет ажраб қолган эдилар.
Фарзандларингдан бирини йўқотдингми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам ҳаётлигида Фотима онамиз розияллоҳу анҳодан бошқа барча фарзандлари вафот этган эди. У зот ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламдан кейин оз муддатда вафот қилдилар.
Оилангга туҳмат қилишдими?
Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг аёллари мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳога туҳмат қилишди. Аллоҳ таоло у зот аёлини Қуръон оятлари ила пок эканини маълум қилди.
Эй, «бошим ташвишдан чиқмайди, доим мушкулотлар ичидаман», дея нолийверадиган инсон. Сендан бошқаларда ғам ташвиш йўқ деб ўйлайсанми? Ҳаммани ҳам ўзига яраша ғам-ташвиши бор, фақат баъзилар нолийверишдан ҳазар қилишади.
Имом Раббоний ҳазратлари айтадилар: «Ким Аллоҳ субҳонаҳу ва таолони севса, унинг муҳаббатига яраша синовлар бўлади. Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламни севишни иддао қилса, у зотга етган мусибатларга сабр этганларидек, сабр қилишда ҳам эргашсин. Тобеъликни иддао қиларкансан, мусибат онларида ҳам тобеъ бўл».
«Айтинг: "Бизга Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди. У Хожамиздир. Мўминлар Аллоҳга таваккул этсинлар!"(Тавба сураси, 51-оят).
«Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар» китобидан.
@Xatirchimuslim
АМАЛЛАР ИНСОННИ ҚУТҚАРА ОЛАДИМИ?
Ҳазрат Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
- (Эй, мўминлар! Амал ва ибодатларингизни) мўътадиллик узра қилингиз. Ҳаддан ошишдан қочингиз. Зеро, сиздан ҳеч кимсани (оташдан) амали қутқара олмайди!
- Сизни ҳам амалингиз қутқара олмайдими, ё Расулуллоҳ? - сўради саҳобалар.
- Мени ҳам! Агар Аллоҳ таоло ўз ҳузуридан бир раҳмат ва фазл билан менинг гуноҳларимни мағфират қилмаса, мени ҳам
амалим қутқара олмайди! – дея марҳамат қилдилар ул зот.
"Энг кучли киши (курашда рақибини енгган) паҳлавон эмас. Ҳақиқий кучли инсон ғазабланган пайтида нафсини енга олган кишидир” (Имом Бухорий ривояти).
«Расулуллоҳ билан бир соат суҳбат» китобидан.
@Xatirchimuslim
? 13.12.2024.
? БОМДОД - 07:15 ?
? ПЕШИН - 13:00 ?
? АСР - 15:40 ?
? ШОМ - 17:20 ?
? ХУФТОН - 18:55 ?
Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
?????????
•┈┈•⊰✿?✿⊱•┈┈•
?Яқинларингизга ҳам улашинг!
?Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
?????????
ИСЛОМДА МУЧАЛЛАРНИНГ ҲУКМИ
#қисқа_савол_жавоблар
*❓*CАВОЛ: Исломда йилларни мучаллари орқали ҳисоблаш гуноҳми?
? ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йилларни мучаллар билан ҳисоблаш гуноҳ эмас. Чунки одамлар дунё ишларида шариатга хилоф бўлмаган ўринларда ўз ихтиёрларига қўйилган. Йилларни ҳисоблашнинг турлари кўп, мучал билан ҳисоблаш ҳам шулардан бири. Лекин мучаллар билан фол очилса ёки башорат қилинса, бу катта гуноҳга айланади. Тавфиқ Аллоҳдан.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
? Улашинг: @diniysavollar
МУЧАЛ ЁШИДА ЭҲСОН ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар
*❓CАВОЛ: Яқинда бир танишимдан эшитиб қолдим, ўғлининг мучал ёшида кимгадир сарпо ёки бош оёқ сарпога лойиқ пул, бериб эҳсон қилиш керак экан. Шу тўғрими?*
*? ЖАВОБ:* Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда фарзанд мучал ёшига етганида кимгадир эҳсон қилиши шарт, деган кўрсатма йўқ. Чунки шариатда ихтиёрий эҳсонлар учун қатъий бир вақт белгилаб берилмаган. Киши имкониятига қараб қачон бўлса ҳам эҳсон қилиши савобли ишдир. Зеро ҳадиси қудсийда шундай дейилади:
قالَ اللَّهُ تَبارَكَ وتَعالَى: يا ابْنَ آدَمَ أنْفِقْ أُنْفِقْ عَلَيْكَ
“Аллоҳ табарока ва таоло айтди: “Эй, Одам боласи! Инфоқ-эҳсон қилгин, мен ҳам сенга инфоқ қиламан...”” (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
? Улашинг: @diniysavollar
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago