Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 3 weeks, 1 day ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 1 week, 6 days ago
⭐️ Кун давомида каналимизда:
? Ўзбекистон ва Жахон янгиликлари
? Фақат янги мавзулар
⚡️ Тезкорлик
✅ Аниқлик ҳамда расмий хабарлар
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: ? @SaraXabar_Aloqabot
? Реклама: @Reklama_Xaqidaa
Last updated 2 months, 1 week ago
Қуръон ўқиш билан нафақат қалбимиз, балки уйларимиз ҳам нурга тўлади. Қуръон ўқиладиган
хонадон таровати бўлакча. Биронта уйга кирсангиз, у ерда Қуръон ўқиладими-йўқми, шундоқ билиб
оласиз. Чунки Қуръон ўқиладиган хонадон кўзингизга файзли кўринади. Каломуллоҳ тиловат
қилинадиган маскан самодаги юлдузлар каби нур сочиб туради.
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Кўкдаги юлдузлар ердагиларга қандай кўринса, Қуръон ўқиладиган уй осмон аҳлига худди шундай
кўринади”, деганлар
Тунда самога боқсангиз, милтиллаб турган минглаб юлдузларни кўрасиз. Қуръон тиловат
қилинадиган уй осмондагиларга ана ўша юлдузлар ўхшаб кўринади. Чунки Қуръон ўқиладиган уйдан
нур таралиб туради.
Ривоят қилинишича, бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга:
– Кеча Собит ибн Қайс ибн Шаммоснинг уйи ѐришиб кетганини кўрдингизми? – дейилди.
Шунда у зот:
– Бақара сурасини ўқиган бўлса керак, – деб марҳамат қилдилар.
Ибн Қайсдан бу ҳақида сўралганда, “Тунда Бақара сурасини ўқигандим”, деб жавоб берди
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Уйларингизни намоз билан, Қуръон
ўқиш билан мунаввар қилинглар ”.
Бизнинг ҳанафий мазҳабида фарз намозларини масжидда ўқиш таъкидланган суннатдир. Нафл
намозларини уйда ўқиган афзал. Сабаби намоз ўқисак, Аллоҳни эсласак, хонадонимиз мунаввар
бўлади.
Одамлар анча-мунча сарф-харажат қилиб, елиб-югуриб чиройли уйлар қуради. Айрим иморатлар
бир қарашда кўзингизга данғиллама кўринса-да, бироқ хонадонда файз бўлмайди. Нега? Чунки у ерда
Қуръон тиловат қилинмайди, намоз ўқилмайди...
Иморат қанча ҳашаматли бўлмасин, Аллоҳнинг Каломи ўқилмаса, ундай жойда файз-барака
бўлмайди. Зеро, қуруқ дабдаба билан уйимизга нур кириб қолмайди. Яшаб турган жойимиз нурга
тўлсин десак, Қуръон ўқийлик, ибодат қилайлик, зикр-тасбеҳ айтайлик.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қуръон тиловат қилинадиган уйнинг аҳли
учун кенглик бўлади, фаришталар ҳозир бўлиб, шайтонлар у ердан узоқлашади. Бундай хонадоннинг
яхшиликлари кўпаяди. Қуръон ўқилмайдиган уйнинг аҳли учун танглик бўлади. У ерни фаришталар
тарк этади. Ўрнига шайтонлар келади. Шунинг учун яхшиликлари камаяди ”.
Қуръон ўқиладиган хонадонда фаровонлик бўлади. Чунки у ерга фаришталар киради.
Фаришталар бор уйга Аллоҳнинг раҳмати, баракаси ѐғилади. Уйи тинч, хонадони файзли бўлишини
истаган инсон Қуръон тиловат қилади. Зеро, Қуръон ўқилмайдиган уйдан фаришталар чиқиб кетади,
ўрнини шайтонлар эгаллайди. Шайтонлар ўрнашиб олган жойда хайр-барака бўлмайди.
Баъзилар, “Ҳар бир уйда биттадан Қуръон бўлиши керак”, деб отасидан қолган Қуръонни матога
яхшилаб ўраб-чирмаб қўл етмайдиган жойга илиб қўяди. Кейин ойда-йилда бир олиб, у ер-бу ерини
варақлаган бўлади... Мусҳафни деворга осиб қўйишдан ҳеч қандай фойда йўқ. Аллоҳнинг Каломини
ўқисак, ҳукмларини қунт билан ўргансак, илоҳий таълимотларга мувофиқ яшасак, ана ўшанда
қалбимиз мунаввар, хонадонимиз файзли, юртимиз тинч, икки дунѐимиз обод бўлади, иншааллоҳ! 71 Байҳақий “Шуабул имон”да ривоят қилган.
ҚУНУТДА БОШҚА ДУОНИ ЎҚИШ
#намоз
*❓*1557-CАВОЛ: Мен витр вожиб намозини ўқиётганимда охирги ракатда зам сурадан кейинги қунут дуоси ёдимга келмай қолди. Шундан кейин уч марта Аллоҳуммағфирли дедим. Хато бўлмаганми?
💬 ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Хато бўлмаган. Чунки қунут дуоси ўқиладиган пайтда мутлоқ бирор дуони қилиш вожиб ҳисобланади. Шу боис бу дуо эсга келмай қолиб, ўрнига “Аллоҳуммағфирлий” деб дуо қилганингиз хато бўлмаган. Вожиб амални бажаргансиз. Уламолар витрда қунут ўқиш вожиб деганларида, муайян бир дуони эмас, бирорта дуони ўқишни назарда тутишган ва “Аллоҳумма иннаа настаъийнука...” деб бошланадиган дуони ўқишни суннат, дейишган. Лекин бу суннатни қасддан тарк қилинмайди. Валлоҳу аълам.
🌱 Aссалому алайкум. Шаъбон ойи. Шанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
15. 02.2025-й (Февраль ойи )
.15.1446-й (Шаъбон ойи )
⏳ АЗОН ВАКТЛАРИ ⏳
🕌 Бомдод - 5: 50
🕌 Пешин - 12:45
🕌 Аср - 16:10
🕌 Шом - 18:00
🕌 Хуфтон - 19:25
🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️
⏰ Бомдод -- 6:25
⏰ Пешин -- 13:00
⏰ Аср -- 16:20
⏰ Шом -- 18:00
⏰ Хуфтон -- 19:40
13-Февралъдан 20-Февральгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji
РУКУ ВА САЖДА ҚИЛА ОЛАДИГАН, ЛЕКИН ҚАЪДАДА ЎТИРА ОЛМАЙДИГАН КИШИНИНГ НАМОЗИ
#намоз
*❓*1556-CАВОЛ: Мен қиём, руку ва сажда ҳам қила оламан. Аммо оёғимдаги кучли оғриқ туфайли қаъдада тўғри ўтира олмаяпман. Қандай намоз ўқисам тўғри бўлади?
💬 ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда қандай ўтириш қулай бўлса, шундай ўтиради. Ҳатто девор ёки бирорта одамга суяниб ўтира олса, намозни шундай ҳолатда ўқийди. Чунки бандага тоқатидан ортиқ нарса буюрилмайди. Валлоҳу аълам.
🌱 Aссалому алайкум. Шаъбон ойи. Жума тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
14. 02.2025-й (Февраль ойи )
.14.1446-й (Шаъбон ойи )
⏳ АЗОН ВАКТЛАРИ ⏳
🕌 Бомдод - 5: 50
🕌 Пешин - 12:45
🕌 Аср - 16:10
🕌 Шом - 18:00
🕌 Хуфтон - 19:25
🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️
⏰ Бомдод -- 6:25
⏰ Пешин -- 13:00
⏰ Аср -- 16:20
⏰ Шом -- 18:00
⏰ Хуфтон -- 19:40
13-Февралъдан 20-Февральгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji
Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 3 weeks, 1 day ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 1 week, 6 days ago
⭐️ Кун давомида каналимизда:
? Ўзбекистон ва Жахон янгиликлари
? Фақат янги мавзулар
⚡️ Тезкорлик
✅ Аниқлик ҳамда расмий хабарлар
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: ? @SaraXabar_Aloqabot
? Реклама: @Reklama_Xaqidaa
Last updated 2 months, 1 week ago