Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

🎵💥🌷SHE'RIYAT 💥SHAYDOLARI 💥🎵

Description
/ ◥████◣📡
│ 田 │▓ ∩ │ ◥███◣
/ ◥◣ ◥████◣ 田 ∩ 田 📡
│ / ◥█◣║∩∩∩ ║◥███◣
│∩│ ▓ ║∩ 田 │║▓ 田 ▓∩║
─┅─═ঊঈ⛲   ⛲ ঊঈ═─┅
𝙎𝙝𝙚𝙧𝙞𝙮𝙖𝙩 𝙨𝙝𝙖𝙮𝙙𝙤𝙡𝙖𝙧𝙞 💥ℚø𝕚𝕕𝕒𝕝𝕒𝕣𝕚💥
🔴🚫ⓢⓞⓚⓘⓝⓖⓐⓝⓛⓐ🚀
🔴📵ⓡⓔⓚⓒⓗⓘⓛⓐⓡ🚀
🔴💢ⓓⓔⓡⓩⓚⓘⓛⓐ🚀
🔴🚷ⓛⓘⓒⓗⓚⓐⓒ🚀
🔴🔞ⓢⓣⓔⓚⓔⓡ
We recommend to visit

❗️ Telegramda @wenzone_gr rasmiy kanali shu qolganlari feyk ❌

Reklama 👉 @wenzone_reklama 📮

Last updated 8 months, 1 week ago

ᴼᶠᶠⁱᶜⁱᵃˡ_ɴɪɢɪɴᴀ_ᴍᴀᴋʜᴍᴜᴅᴏᴠɴᴀ

"ᴴ̶ᴬ̶ᴮ̶ᴵ̶ᴮ̶ᴵ̶ ̶ᴸ̶ᴵ̶ᶠ̶ᴱ̶" Iɴᴛᴇʀɴᴀᴛɪᴏɴᴀʟ ʙᴜsɪɴᴇss ʟᴀᴅʏ!

@Official_Habibi_Life_chat

Last updated 8 months, 2 weeks ago

😒 Tu dices BLANCO yo digo NEGRO 😌

Mentira 😂😂
Solo disfruta del contenido..😜🚀

https://t.me/arte_Amar

Last updated 1 week, 6 days ago

23 hours ago
1 week, 1 day ago
1 week, 1 day ago

**Бир ажойиб кун эди,
Қушлар сайрашиб боғдан.
Шу дам Расулимизга...
Ваҳий келди ОЛЛОҲдан.

Одатда Жаброил,
Келганда хабар олиб..
Кўринарди ўзгариб
Хат хил қиёфа солиб.

Бу гал жим келдиларда,
Кўзларида ёш тўлди.
Йиғлаб Расулимизнинг,
Елкасига бош қўйди.

Расулимиз дедики...
Эй Жаброил биродар !
Нега бунча хафасан,
Келдими нохуш хабар !?

Бу кўздаги ёшларинг,
Қиёматдан нишонми !?
Йўқ Жаноби Пайғамбар !
Келтирдим бир меҳмонни !

Мен билан меҳмон бўлиб,
Келди Азроил бугун.
Ўғлингиз ёш жони,
Қабис қилинар бу кун.

Дод ! деди Расулимиз,
Қандай кўргилик ёмон.
Чўккалаб қолди ерга,
Бу қандайин имтиҳон !?

Ва азиз кўзларига,
Ёш қуйилди шашқатор.
Энди қандоқ қилайин !
Эх Жаброил биродар.

Жаброил йиғлаб деди..
Дуо қилинг ОллОҲга.
Шубхасиз қабул бўлар,
Балки олар паноҳга.

Кўкда бор фаришталар,
Дуодадир сиз учун.
Умр сўраймиз биз ҳам,
Мурғак ўғлингиз учун.

Сиз дунёдан ўтгунча,
Ўғлингиз тирик юрсин.
Қариган чоғингизда,
Сизга бир суянч бўлсин.

Сиз дунёдан ўтган сўнг,
Меросдир авваламбор.
Ўғлингизни Расул деб,
Сайлар деган ҳадик бор.

Ахир битта қалб бўлса,
Бир муҳаббат жо бўлар.
Танланг ўғил умматни,
Бириси бажо бўлар.

Эй Жаброил биродар,
Аччиқ савдо егайман.
Менга ихтиёр бераса...
Умматимни дегайман.

Бу дунёга ўғлимга
Умр сўраб келмадим
Видолашиб олишга,
Фурсат борми билмадим.

Шунда Жаброил деди...
Сўзини адо қилиб.
Азроил кутар изин,
Бир сиздан ҳаё қилиб.

Расулуллоҳ шошдилар,
Дилбандини ёнига.
Нахот видолашади,
Олов тўлди қонига.

Қарасаки фарзанди,
Анча соғайиб қолган.
Бир ўйин ўйнагани,
Тўрт бешта ёнғоқ олган.

Қани келинг ёнимга !
Чақириб кўз қорасин.
Деди Расул куч топиб,
Яшириб кўз жоласин.

Уйимизда меҳмон бор,
Эй фарзанди мехрибон.
Сиз сафарга кетасиз,
Саломлашинг борибон.

Отасининг қони бор,
Ва одил тарбияли.
Ота ! Унда тез бориб,
Янги либос кияйми ?

Дод деди Расулуллоҳ,
Кўзларига тўймайди.
Ўғлим сиз борар жойда,
Янги либос бўлмайди.

Бирдан тушунди фарзанд,
Сездирмасдан надомат.
Шу ёнғоқни қайтаринг,
Олган эдим омонат.

Яна олов кўпчиди,
Расулимиз қонида.
Омонатчи фарзанди,
Нобут бўлар ёнида.

Йўл бошланг унда Ота !
Олдин юрмоғим уят.
Тақводор ўғлин ўйлаб,
Яна ёнди бир фурсат.

Йўл йўлакай Дилбанди,
Хайирлашди Бирма бир.
Сахобалар ҳайратта,
Бунда бордир қандай сир !

Уйга етиб келганч сўнг,
Кўрдию Азройилни.
Меҳмон деганингиз бу,
Қўрқитди азойимни.

Ҳа кўзимнинг қораси,
Совуқ қўрқинчлидир бу.
Бу меҳмон келган уйда,
Босиб кетади қайғу.

Дилбандининг бошига,
Оғриқ турди дафатан.
Бошим қаттиқ оғриди,
Ёрдам беринг Отажон.

Расулимиз чидолмай,
Юрак бағрини ўйди.
Фарзандининг бошини,
Тиззаларига қўйди.

Қаердасиз Жабройил,
Сизни биродар дердим.
Жонин қийнамай олсин,
Ўғлим ОЛЛОҲга бердим.

Бир қалтираб турдида,
Жисми оғриқдан тўйди.
Жони чиқар чоғида,
Сўнги бор кулиб қўйди.

Фарзандини ювдилар,
Кафанлади ўзлари.
Тупроққа қўйгандан сўнг,
Ёшга тўлди кўзлари.

Шундай оғир дамларда,
Умматим деган Зодга.
Саловат айтмасак гар,
Учрагаймиз лаънатга.

Бу бир ибрат қиссаси,
Ибрат бўлсин мўминлар.

Муаллиф Малика Мардон.

🎵💥🌷SHE'RIYAT 💥SHAYDOLARI 💥🎵**

@Sheriyat_shaydosiga

1 week, 1 day ago
2 months, 1 week ago
<hr>

Сизнинг ўрнингизга энди онажон,
Бу уйда соғинчлар кутмоқда мени.
Остонани ҳатлаб кирганим замон,
Ямламай хоналар ютмоқда мени!

Бари ўша-ўша...
Китоблар,
жавон,
Ёстуқдан исингиз келиб турибди.
Сизни ўзингизни тополмай, ҳайрон,
Бечора қизингиз нолон юрибди.

Бунча ҳувиллади ҳайҳотдек бу уй,
Шунча файз бормиди сизда онажон.
Гўё райҳонлари йўқотгандек бўй,
Гўё атиргуллар бериб бўлган жон!

Менинг истиқболим кимга ҳуш энди,
Кимдир термуларми йўлларимга зор?
Меҳрли бағрингиз ширин туш энди,
Сиздек менга муштоқ энди қайда бор?

Энди бу уйларнинг болишлари тош,
Ичилмай совийди пиёлада чой.
Ётсам, етти қават тўшалар бардош,
Кетсам, кузатмайди ҳеч ким, ҳойнаҳой!

Энди бу уйларнинг тамбалари зич,
Онам бор кунларда қадрим қолдида...
Бошлаб келаверар шу уйга соғинч,
"Ким бооор", деб турибман эшик олдида.

Малика Тавфиқ**

@Sheriyat_shaydosiga

2 months, 1 week ago
<hr>

Шунчаки танишмиз анчадан бери,
Шунчаки бош силтаб қўямиз кўрсак.
Салом ва аликдан ўтмаймиз нари,
Бемажол хўрсиниб қўяди юрак.

Кўнгил манзилининг энг балан ери,
Ўша ғурурларнинг энг ғурури биз,
Шунчаки яшаймиз минг йилдан бери,
Тунларга қарз бериб соғинчларимиз!

Ёнимдан ўтасан савлатинг тўкиб,
Бахтиёр эканинг қилиб намойиш.
Аммо мен биламан ғамларга бўкиб,
Меҳр исташингни маҳзун, фаромуш!

Ёнингдан ўтаман, юзим тўла нур,
Офтоб чарақлайди кулгуларимда.
Аммо биласанми, бу кўнгил қурғур,
Индамай яшайди қайғуларимда!

Шундай яшаймиз биз, тирикмиз шундай.
Шундай бораяпди умримиз тугаб.
Биримиз Ой кўкка чиқмаган тундай,
Биримиз қор ёққан Бахорга ўхшаб!

Энг қизиғи шуки, иккаламиз ҳам,
Ғиринг деб қисматдан қўймаймиз нолиб.
Бир йўлдан қайтамиз...
Сен қайдан, билмам,
Мен ўғлим, қизимни боғчадан олиб...

Малика Тавфиқ**

@Sheriyat_shaydosiga

2 months, 1 week ago
<hr>

Тонгларим Қуёши, тунларим Ойи,
Меҳримнинг зилоли, ҳисларим сойи.
Яратган ишқингни солган юракка,
Кўнглимнинг ҳаммадан чиройли жойи.

Сўзлари қумрилар нолишимсан сен,
Энг гўзал қўшиғим, ҳонишимсан сен.
Умрим ёмонларин раддибалоси,
Абадий яшашга ҳоҳишимсан сен!

Сен йўқ Жаннатлардан қайтурман, ишон!
Сенсиз ибодат йўқ пайтдурман, ишон!
Сенга мухаббатли қилган Аллоҳга,
Тинмай саловатлар айтурман, ишон!

Кимлар суйгандирлар чиройли кулсанг,
Кимлар шод юрурлар ишқида бўлсанг,
Мен сенинг боринга бахшида бўлдим,
Мен сенинг бахтингдан бахт топдим билсанг!

Сен мени демасанг, менга йўқ ситам,
Дунё ёлғон дунё, доим бири кам.
Сенла бир ҳавони ютмоғим роҳат,
Сенинг борлигингни етарли билсам!

Майли ёнаверай ишқда бир ўзим,
Ҳажрингда сўлисин юзим - қирмизим,
Аммо шу ҳудудсиз маконларида,
Сенла сайёрамиз бирку, азизим!

СЕНЛА САЙЁРАМИЗ БИРКУ, ЁЛҒИЗИМ...

Малика Тавфиқ**

@Sheriyat_shaydosiga

2 months, 2 weeks ago

**Одам ва Шайтон...

Жуда жуда қадим замон юз бериб бир хатомиз,
Аршдан кетган Мамо Хаво хамда Одам Атомиз.
Бизлар турган шу заминни улар макон етганлар,
Ов қилганлар йер чопганлар екин тикин екканлар.

Тонг отмасдан Одам Ато шошиб овга кетарди,
Момо еса чайласида отамизни кутарди.
Фақатгина ўзин сизлаб бошқаларни сенсираб,
Яшар еди у шайтон хам шу атрофда тентираб.

Гарчи унинг қавни йўқдир йўқдир амма холаси,
Бор еди бир арзандаси ёлғизгина боласи.
Одам Ато тонгда яна юмишига йўл олди,
Омад тилаб Момо Хаво чайлада ёлғиз қолди.

Ўтирди хеч кимса йўқ на ўнги на сўлида,
Пайдо бўлди шайтон бирдан болачаси қўлида.
Салом берди қуюқ қуюқ тазим қилди жилпанглаб,
Ва охир махсадини баён етди қилпанглаб

Садағанггиз кетай Момо сиз чиройсиз оламга,
Бир соатлик ишим чиқди қараб туринг боламга.
Момо Хаво хаётида Билмаган хеч бундай хол,
Ўйлай ўйлай жавоб қилди майлига қолдирақол.

Одам Ато қайтди бир вақт кўнглини хушлаганча,
Каттакон бир тошбақани бўйнидан ушлаганча.
Қарасаки турар шайтон бор шохию туёғи,
Қандай холга тушди шўрли тушунарли буёғи.

Осмон қолиб заминда хам йўлиқди шу балога,
Тилидаги бор захрини сочди Момо Хавога.
Бу ўша-ку фитна билан Аршда бизни хор қилган,
Бу ўша-ку иккимизни тошбақага зор қилган.

Одам Ато шайтончани ланат билан бўктирди,
Оёқ кўлин боғлаб сўнгра чўнг денгизга чўктирди.
Чидаш берди Момо Хаво унинг барча довига,
Тонгда туриб Одам Ато қетди яна овига.

Ёш қуёшнинг ўтли кўзи ёш заминга боққан чоғ,
Гуллар ял ял яшнаган пайт яни пешин оққан чоғ.
Либослари тарам тарам гулдан чанбар бошида,
Пайдо бўлди шайтон яна Момо Хаво қошида.

Бир қўлида боласи бор бир қўлида қоғози,
Шайтон енди шер ўқирди ғоят ширин овози.
Гўзалларнинг гўзали Момо Хаво,
Асалларнинг асали Момо Хаво,
Барчамизга мехрибон Момо Хаво,
Хаммамизга жонажон Момо Хаво,
Казолардан казосиз Момо Хаво,
Хо-казо хо-казосиз Момо Хаво,

Шер ўқирди шайтон жўшиб гох белига қўл тираб,
Қушлар тўхтаб боқар еди осмонлардан мўлтираб.
Шайтон охир тин олдию деди Момо Хавога,
Денгизлардан дур келтирдим боқий мен бенавога.

Тезда қайтиб келадурман ишим битган айтарли,
Сиз боламга қараб туринг ярим соат йетарли.
Шайтон шу зум ғойиб бўлди лабин буриб танқайиб,
Момо Хаво қолаверди ўтирганча анқайиб.

Хаёлига келтирмасдан на хийла на тузоқни,
Одам Ато овдан қайтди йетаклаб бир бузоқни.
Боқса ахвол яна ўша яна ғалва бошланди,
Момо Хаво кўп ўксинди кўзлари хам ёшланди.

Одам Ато шахт қилдию гулхан ёқди майдонда,
Бунақасин хали хеч ким кўрмаганди жахонда.
Иблисларга ўлим деди тангрига хоп ёлворди,
Шайтончани тириклайин ўтда ёкиб юборди.

Ана енди қутилдик деб тинчландилар кўнгил тўқ,
Шайтон харгиз қадам босмас шайтончаси енди йўқ.

Хали сахар қушчалари ўйғонмасдан питирлаб,
Бирдан чайла қамишлари қолди шитир шитирлаб.
Одам Ато секин боқди шубха ёниб қонида,
Волаю шайтонвачча турар чайла ёнида.

Бу жахони ўйин енди чўқисига йетганда,
Тонг отмасдан боласини шайтон ташлаб кетганда.
Одам Ато тумту хомуш чиқиб қетди тоғ томон,
Чўкич билан харсангларни майдалади беармон.

Ёлғиз ўзи билар еди недир мурод-махсади,
Нихоят у мадан топиб мўжаз қозон ясади.
Ўрмонлардан ёнғоқ терди езди, янчди ёғ қилди,
Йерни ўйиб ўчоғ қилди ўтинни хам тоғ қилди.

Бу сафар у на чўктирди на кулини совурди,
Шайтончани тўғраб тўғраб қозонида қовурди.
Енди қайтиб келмасин деб қарғаб, сўкиб беаёв,
Нонуштага шайтон гўштин паққос тушурди икков.

Қуёш хали йироқларда кўз уқалаб турган он,
Келиб чайла қаршисига сўз бошлаб қолди шайтон.
Қовурдоғинг хазим болғай мен хаммасини билгандим,
Шайтончамни йеб битирдинг шуни орзу қилгандим.
Ўйладингки у йўқ бўлса мен чорасиз қолгайман,
Мен-чи унинг кулидан хам шайтон ясай олгайман.

Оллох мендан юз ўгирди на осмон на йермасман,
Билгил инсон билгил одам Сенга салом бермасман.
Йўлдан урдим сени мудом азоб бердим жонингга,
Мен хали бахилдим охир кирдим енди конингга.
Коинотга сукуд чўкди пирпиради юлдузлар,
Шундан буён ўтди қанча йиллар кеча кундузлар.

Кўрдик қанча шайтонликни қанча шайтон инсонни,
Чиқаролмай овворамиз**

We recommend to visit

❗️ Telegramda @wenzone_gr rasmiy kanali shu qolganlari feyk ❌

Reklama 👉 @wenzone_reklama 📮

Last updated 8 months, 1 week ago

ᴼᶠᶠⁱᶜⁱᵃˡ_ɴɪɢɪɴᴀ_ᴍᴀᴋʜᴍᴜᴅᴏᴠɴᴀ

"ᴴ̶ᴬ̶ᴮ̶ᴵ̶ᴮ̶ᴵ̶ ̶ᴸ̶ᴵ̶ᶠ̶ᴱ̶" Iɴᴛᴇʀɴᴀᴛɪᴏɴᴀʟ ʙᴜsɪɴᴇss ʟᴀᴅʏ!

@Official_Habibi_Life_chat

Last updated 8 months, 2 weeks ago

😒 Tu dices BLANCO yo digo NEGRO 😌

Mentira 😂😂
Solo disfruta del contenido..😜🚀

https://t.me/arte_Amar

Last updated 1 week, 6 days ago