🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
tahrir qilindi
Balki bunday emasdir
Naus – zardushtiylik an’anasiga ko‘ra mayitning dahmada etdan tozalangan suyaklari solingan sopol, ba’zan monolit (tosh)dan o‘yib, yo‘nib tayyorlangan qutilarni saqlash uchun qurilgan maxsus inshootning shartli nomi. Naus so‘zi etimologik jihatdan yunoncha ναυς “kema, qayiq” so‘zi bilan bog‘liq. Bu so‘z o‘zagi eroniy va turkiy tillarda nov, tarnov “suv o‘kazgich qurilma” ma’nosida mavjud. Demak, naus so‘ziga yuklangan funksional ma’no aslida mayitlarni qayiqqa solib suvga oqizish ko‘rinishidagii qadim zamonlardagi ibtidoiy “vidolashuv” marosimiga borib taqalishi mumkin. Zardushtiylkda naus masalasiga kelsak, o‘sha qadimiy odatning ramziylashgan ko‘rinishidir. Chunki zardushtiylikda “olam suvi” va uuning osmon ko‘ki bilan tabiatan birligi tushunchasi mavjud. Demak mayitning astodonga solingan suyaklari gumbazsimon ko‘rinishdagi qurilma nausga, ya’ni ramziy “osmon”ga, yoki oliy instant – Oliy Oqil zot Ahura Mazdaning samoviy dengiziga “novga” – ramziy kemaga solib kuzatilgandek talqin qilingan.
O‘rta asr arabiyzabon manbalarda Naus so‘zi uchrash haqida ma’lumotlar bor. Masalan, Hakim Termiziy Termiz atroflarida nauslarni ko‘ragni haqida guvohlik bergan. Tarixi Tabariyda Sug‘dning Panch Mulki hukmdori Devashtich arablar tomonidan Rabinjon shahri (hozirgi O‘zbekistonning Kattaqo‘rg‘on shahri yaqinida) Naus ustiga o‘rnatilgan xochga mixlab o‘ldirilgani haqida yozilgan. Ushbu tasbirga ko‘ra naus qurilmasi gumbaz shaklidagi tepalik bo‘lgan. Devashtichning ushbu gumbaz ustida xochga tortilishiga kelsak, arablr o‘zlaricha bu insonning qatlini Iso (a.s.)ning qatli misolida aamalga oshirishgan ko‘rinadi. Holbuki, Devashtich xristian emas, balki zardushtiy bo‘lgan.
Шайтон нима? Шайтон бу одам қалбининг тескари кўзгуси. Унда одамнинг қалбидаги барча ёвузликлар акс этади. Чунки одам ўзи билан тенг ярим эзгулик ва тенг ярим ёвузлик юкини олиб юрибди. Тенг ярим мувозанати бузилса кўпайган томон ғолиб бўлади. Бу хоҳ эзгулик, хоҳ ёвузлик. Инсон ўзидаги ёвузлик палласига қарши шахсан ўзи курашмоғи лозим. Четдан қараганлар кўзидан ёки сўзидан тарбия топиш қийин. Чунки четдан назарни инсон ҳамма вақт ҳам хуш қабул қилавермайди. Не-не ўзини авлиёдек кўрсатиб, аслида худбин ва ёвуз ниятларини яшириб юрганлар бор. Уларга “ҳой сен тузалгин!” денг-чи. Ашаддий душманига айланасиз. Аслида эса сиз душман эмассиз. Ёвузликдан кимнидир поклашдек яхши ниятинигиз бор, халос. Дарвоқе, шайтон ўзи нима? У аслида ҳеч нарса, бироқ сон-саноқсиз ҳамма нарса ҳам – ўша. Шайтон қиёфасида бугунги инсоннинг (ва албатта, азали инсоннинг ҳам) хирси, ношаръий (ноинсоний) хоҳиш-истаклари, нафси, худбинлиги, бир сўз билан айтганда, ёвуз фикрати юз кўрсатади. Бунинг бирор чегараси йўқ. Зеро бу қиёфа аслида инсоннинг ўзи. Инсоннинг борлиғи агар фақат шайтон кўзгусида кўринса, демак у шайтонийдир. Пок имон, инсоний покизалик, қалб ва вужуд поклиги шйтонийликдан ишончли ҳимоятдир. Одамзод шайтонга турли номлар бериб келган. Шулардан яна бири Ахримандир. У ўзи бевосита - ҳеч нарса. Бироқ унинг чексиз қиёфалари ёвузик шаклларида барча ёвуз нарсаларга айланади. Бунга инсон алданмаслиги муҳим шартдир. Одамзод аслида эзгулик орзуси билан яшаб келган. Аммо нафс, хирс - шайтоннинг қуроли. У шу қурол билан инсон қалбини олади. Шайтон қутқусига берилмаслик учун айни инсоннинг ўзи масъул этилган. Бироқ инсон аввало ўзини покламоғи лозим. Бунинг учун ибрат бор. Ниятни поклаш, сўзда ва амалда ният каби пок бўлмоқ. Зеро, правардигoри олам энг пок зотдирки, у ўзини бандаларига ибрат қилиб қўйган.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago