🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
Aziz Bek şe'ri
Aziza öqidi
SHOİRGA TEGMASLİK KERAK YOKİ TEGMASLİK KERAK...
D. E.
Nozimjon va A'zamjon Jabbordan tabrik😢❤️
Esimda maktabda 6-yoki 7-sinfda o’qib yurgan paytlarimda direktorimiz a’lochi bo’lganim uchun Dilorom Ergashevaning “Hech nima diydorga yetmaydi” kitobini sovg’a qildi. Shu kundan boshlab bu kitobga oshiq bo'ldim, uni qo’limdan qo’ymasdim.
Hayolan kitob muallifi bilan suhbatlar qurardim. Oradan yillar o’tib shaharga bordim, to’garakda o’sha ayolni uchratdim-u qotib qoldim. Hayolimdagidan, kitob muqovasidagidan ham go’zal va nurli chehradan ko’z uzolmasdim. Sho’x-shaddod qiz uning qarshisida bir og’iz so’z aytolmasdim. Shu-shu ularning yoniga sabab-besabab boraverdim. Undan qayerda gapirish va gapirmaslik, qanday yashash, shoirlikdan avval odam bo’lishni , yomon yozmaslikni o’rgandim.
Dilorom Ergasheva men uchun ulkan yurak, tugalmas bardosh timsoli. Unikidek mehr, unikidek qalbni hayotimda boshqa uchratgan emasman. Hech kimga o’xshamaydigan umrni yashayotgan ustozim, bilaman tug’ilgan kunni noshonlashni uncha yoqtirmaysiz, nima bo'lganda ham tug’ilgan va tug’ilmagan kunlarni ko’p-ko’p yashavyering.
Sizning borligingiz qalbimizga katta taskin. Sizni siz bilgandan qadar ko’proq yaxshi ko’ramiz. Siz tufayli o’z oilamizdan tashqari yana bir oilamiz ya'ni ko’plab opa-uka, aka-singillarga ega bo’ldik. Hammasi uchun tashakkur sizga.
И З Ҳ О Р
Дилором опанинг бир шеърларини қайсидир телеграм гуруҳига юбордим.
- Ким бу аёл?
- Устозим бўладилар.
- Ҳаа , шеър ёзишни шу кишидан ўрганганмисиз?
Одатда энсамни қотирадиган саволларни шунчаки жавобсиз қолдираман. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Лекин ўзим билан ўзим суҳбатлашиб кетдим. Чунки савол берган аёлга бу жавобларни айтишдан наф йўқ.
Дилором Эргашевадан шеър ёзишни ўрганган ўрганмаганим эсимда йўқ, тўғриси. Лекин бошқа жуда кўп ҳаётий сабоқ олганларим рост. Ўқувчилик давримда опанинг олдиларига бориб, битта музқаймоқ еб келсам ҳам албатта ёзардим. Опа менга бошқа устозлардан фарқли ўлароқ илмларни ўргатдилар:
Қачон йиғлаш, қачон кулишни,
Қандай севиб, қандай нафратланишни,
Ҳар доим фақат Аллоҳга таваккал қилишни,
Кўпчилик ақлига сиғдира олмайдиган даражада ботир бўлишни,
Ҳар доим ўзинг бўлишни, кўнгилга қарши чиқиб бошқага эргашмасликни,
Адабиётни, санъатни, гўзалликни ҳис қила билишни,
Ҳатто ота-онанг ҳам ўргата олмайдиган оқибатни...
Энг ҳайратланарлиси, бу сабоқлар сўз билан эмас, фақат амал билан ўргатилган. Бу сабоқлар рўйхатининг охиридаги уч нуқта нафақат уларнинг давоми борлигини, балки яна Сиздан ўрганадиганларимиз кўплигини билдиради. Худо узун умр берсин. Ҳали Сиздан ўрганадиганларимиз кўўўп, опа!
"Ижод гулшани" гуруҳида
“Дўстлик” ордени соҳибаси, таниқли шоира #ДИЛОРОМ ЭРГАШЕВА билан қилинган мулоқот ёзуви.
Ижодий учрашув ташкилотчиси - Зулфия Султон.
Суҳбатни Назокат Баҳодирова олиб борган.
19 сентябрь, 2024 йил
Кўзинг тушса, кўзим йиғларга тушгай,
Юрак ўтга, вужудим тарга тушгай.
Сочинг занжири ҳалқа, ҳалқа, ҳалқа,
Гадо ҳолимда кўнглим зарга тушгай.
Кўзимнинг гавҳари сендур, гумоним –
Улуснинг ишқи шул гавҳарга тушгай.
Қачон изларга тушсам изларингни,
Кўзим ёши ғайр изларга тушгай.
Ғазал бошдин оёқ бошдин оёқинг,
Атиргул бўйлари дафтарга тушгай.
Дилим дунёдамас, ҳар дам хаёлим
Юзинг кўрмак учун Маҳшарга тушгай.
Аё, сендек узоқ, сендек яқин йўқ,
Топилгайми биров сендек тағин, йўқ.
Кўзингдек серчақин йўқ бу жаҳонда,
Менинг кўзим каби ҳам серёғин йўқ.
Туруб-ўлтурдинг, ўлтурдинг, нигоро,
Яна бир турмагим йўқ, турмагин, йўқ.
Дегайлар: “Тавсифи ёр эт, Дилором!”
Белини бор демасман, кўйлагин йўқ.
✍ Дилором ЭРГАШЕВА.
Нечун, ёро, жигарпорамни кўрмайсан
Ва ё кўрсанг-да, бир чорамни кўрмайсан?
Бутун оламни кўргай ул қаро кўзинг,
Олар оламни-ю – жоламни кўрмайсан.
Жаҳонга боғладинг қўлимни гул бирлан,
Тиконсиз гул каби боламни кўрмайсан.
Қара, ойдиндан-ойдин ўйларим бордир,
Қаро кунлар аро қорамни кўрмайсан.
Мани кўрганларимни кўрмади одам,
Ҳузун ҳолимда ё одамни кўрмайсан.
Бориб йўқлар аро йўқла Дилоромни,
Кўриб, дунё билан орамни кўрмайсан.
14.07.2018.
Dard insonni Haqqa olib boruvçi Buroqdir.
Mavlono Rumiy
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago