|Muhabbat devoni📜

Description
Сахифада:
• Таржималар.
• Устозлардан ҳамда китоблардан ўзлаштираётганим ҳикматлардан баҳраманд бўласиз, деб умид қиламан.

МУҲАММАД Равшан✍
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 1 day ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 day, 3 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 day, 20 hours ago

4 weeks, 1 day ago

#ҒУРБАТ
*Нафснинг хоҳишлари олдида имконсиз қолган, унга қарши туришга кучи етмай ожиз қолган ақл ғарибдир.

Ўз Миллатини, Ватанини яхши кўргани учун унга имкон қадар хизмат қилишга уринсада, лекин бу борада ўзи хоҳлагандай ҳаракатланолмайдиган инсон ғарибдир.

Хато йўлни кўриб туриб, ундан одамларни огоҳлантиришга ҳарчанд ҳаракат қилмасин, одамлар унинг таълимотига қарши юраверадиган шахс ғарибдир.

Ҳақиқатни англаб бошқага англатолмайдиган, ёки англатсада гаплари ерда қоладиган киши ғарибдир.
Хуллас, ғурбат дунё!*

Устоз Улуғбек Бухорий✍️
@muhammadravshan

4 weeks, 1 day ago

*Ё, Аллоҳим! Сен бор экан,
Мен ахир кимга ёлворай,
Сенинг исминг Ғаффор экан,
Мен ахир кимга ёлворай?!

Азроил жоним олганда,
Жон бадандан айрилганда,
Ёлғиз қабрга кирганда,
Мен ахир кимга ёлворай?!

Солиҳ амалим бўлмаса,
Савол-жавобим ўтмаса,
Муҳаммадﷺ шофеъ бўлмаса,
Мен ахир кимга ёлворай?!

Ул аросат майдонида,
Жумла махлуқ келганида,
Сўрорлари кўпдир анда,
Мен ахир кимга ёлворай?!

Дўзах ўти порлаган он,
Бош миялар қайнаган он,
Кимса мадад қилмаган он,
Мен ахир кимга ёлворай?!

Қабр аро тошлар ботадир,
Устида ўтлар ўсадир,
Илон чаёнлар чақадир,
Мен ахир кимга ёлворай?!

Юнуснинг сўзи кўпдир,
Оламни яратган Ҳақдир.
Ундан бошқа илоҳ йўқдир,
Мен ахир кимга ёлворай?!*

Ҳазрати Юнус Эмро қуддиса сирруҳу. 📚
Муҳаммад Равшан таржима қилди.✍️
@muhammadravshan

1 month ago

*Саҳрода дайдидим, боғлар, қайдасиз,
Лолалар ифори – тоғлар, қайдасиз?
Телбалар ичида азоним сассиз...
Дардим англагувчи соғлар, қайдасиз?

Кўзимнинг ичида улғаяр армон,
Кошки ўз давримдан тополсам дармон.
Тикилиб қолганман ўтмишга томон,
Саодатга ошно чоғлар, қайдасиз?

Замон булбулларин хониши ажаб,
Гул қолиб, алафга ёниши ажаб,
Андалиблигидан тониши ажаб,
Сиз мардроқ эдингиз, зоғлар, қайдасиз?

... Шу зайл улуғлар келиб-кетдилар,
Қутлуғ асотирлар ўлиб битдилар.
Хайҳот, осмонни ҳам пардоз этдилар –
Ойнинг чеҳрасида доғлар, қайдасиз?*

Хайруллоҳ Ҳамидов✍️
@muhammadravshan

4 months ago

Биздаги таълимга эътибор қандай экани ҳақида қисқача:

Бутун жаҳон Немис тили олимпиадасида олтин медални қўлга киритган олима қизимиз, Райёнахон учун мукофот - ноутбук?

Ўз исмини ҳам бехато ёзолмайдиган, халққа бир тийинлик фойдаси тегмайдиган ўнлаб боксчилар учун Малибу? ва бир неча юз миллион пул? мукофоти берилади.
Мана сизга одалат?

@muhammadravshan

4 months ago

Авваллари улуғ зотларга фазилатларидан келиб чиқиб, халқ муносиб нисбат, ном беришган экан. Ҳозир аксар улуғлар(!), мени бундоқ атанглар деб, ўзига ўзи ном беряпти. Фазилатдан эса дарак ҳам йўқ.
@muhammadravshan

4 months ago

Иймонга, исломиятга ҳар тарафдан (атеистик ёки яна алланималарнинг) инкор шамоли ёпирилиб келаётган бир пайтда, бизнинг ойдин деб аталувчи қатлам ўзаро ихтилоф билан банд.
Фаросат аталмиш Аллоҳнинг инъомини йўқ ерга ҳаржламай, исломият мудофааси учун метин ирода билан турган ниҳоятда кам сонли азиз, фозил бўлган зотларга Аллоҳнинг офияти бўлсин. Омин!
@muhammadravshan

4 months ago

“Кучга, кучлига заъафи бор гала етиштирилди...”
Таассуф, сумма ва сумма таассуф.
@muhammadravshan

4 months ago

Иорданиядаги Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳажж мудирлик қилаётган

“ХАЛҚАРО ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ” Ҳанафий фиқҳи факултети
талаба бўлиш орзусидаги йигит-қизларни қуйидаги йўналишлар бўйича ўқишга таклиф қилади:

- Қозилик ва фатво иши.

- Ҳанафий фиқҳи.

- Жамиятшунослик ва ахлоқ.

Қабул шартлари

Telegram

Hanafiy Fiqhi Fakulteti 🇺🇿 🇯🇴

Iordaniyadagi Prof. Dr. Saloh Abul Hajj mudirlik qilayotgan “XALQARO ISLOM ILMLARI UNIVERSITETI” Hanafiy fiqhi fakulteti talaba boʻlish orzusidagi yigit-qizlarni quyidagi yoʻnalishlar boʻyicha oʻqishga taklif qiladi: - Qozilik va fatvo ishi; - Hanafiy…

4 months, 1 week ago

Охир замонда дўст кўринган душманлар ортади❞ – дебдилар Машойихлар.

Вақт ўтгани сайин, Ҳакийм бўлган зот ўша дўстдек кўринган сохтакорларнинг аслини кўрсатиб қўяр экан. Фақир ҳам шу ожизона ҳаётим мобайнида жудаям кўп бора анашундай, дўст кўринган душманларга алдандим. Дўстликка вафо қилмаган, сирларни фош қилган, омонатнинг риоясини қилмаган, манфаат пешида бўлган ва мақсадига етар-етмас, шу-шу дафъи лаҳад бўлгандек, умрида ақалли бирор маротаба ҳол-хотир ҳам сўрамай кетган не-не арзон юракли кишиларни кўрдик.

Ўша дўст кўринганларнинг тузоғига кўпинча ҳусни зонимиз туфайли тушдик. Гарчи уларнинг мақсади биздан ўта басит, ғоят фоний нарсаларни олиш бўлган бўлса ҳам мақсадига етиб, гўёки уддабуронлик қилганидан, яъни ютганидан(!) роса қувонган бўлса не ажаб... Ҳолбуки ютуқ, аллақачон ҳусни зонимиз сабабидан биз тарафда эди...

Кишида ҳаққоний дўст зотан ё саноқли ёки биттагина бўлади. Битта бўлганига қарамай, унга Ҳақ таъоло ниҳоят даражада содиқлик, фаросат, ийсор, фидокорлик ва олийжаноблик каби бир мунча фазилатлар ато этган бўлади. У ўша фазилатлари билан дўстини ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлайди ва ҳатто нафақат бу дунёда, балки охират диёридаги танглик палласида ҳам шафоат аталмиш Аллоҳнинг инъом этган имтиёзи орқали яна дўстига бакор келади.
Ҳулоса қилиб айтадиган бўлсак, дўстларни, қиёматли қадрдонларни кўпайтиринг. Локин дўст кўринган душманлардан узоқ туринг.

“Ваҳдатгоҳдан”✍️
@muhammadravshan

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 1 day ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 day, 3 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 day, 20 hours ago