Farzand Tarbiyasi

Description
Advertising
We recommend to visit

Делюсь рецептами, которые испробовала лично и привнесла,что то свое.

Мой Instagram:

https://instagram.com/vkusno_by_seva?igshid=YmMyMTA2M2Y=

Reklama bo’yicha @vkusnoseva

Last updated 1 месяц, 3 недели назад

Barcha o'zbeklarni kanali 🇺🇿
Bu kanal barcha mavzudagi postlarni🔥 va eng qaynoq ♨️yangiliklarni sizga ulashadi📌

Reklama : @ozbeklar_admini

Инстаграм👉🏻 http://Instagram.com/barcha_ozbeklar

Last updated 1 неделя, 2 дня назад

soliq.uz
📨https://t.me/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a

Last updated 2 дня, 11 часов назад

3 months, 2 weeks ago

?ДИЙДОРЛАШАЙЛИК!!!

Обод диёр, обод элда
Омон яшайлик.
Қон-қариндош, дўст-биродар,
Дийдорлашайлик.

Муаззиндек чорлаб тўйга
Хабарлашайлик,
Ёшлигимиз ўтган уйда
Бедорлашайлик.

Чеҳраларда самимият,
Дилдорлашайлик,
Ушалсин-да жами ният,
Алёрлашайлик.

Қалб дафтарин очиб ширин
Асрорлашайлик,
Оширайлик меҳр нурин-
Изҳорлашайлик.

Обод диёр, обод элда
Омон яшайлик,
Қон-қариндош, дўст-биродар
Дийдорлашайлик.

Мақсуда Каримова

Фарзанд тарбияси каналига уланиш учун пастдаги линкга киринг ?****https://t.me/+BPo53FPmvxo4NDJi

3 months, 2 weeks ago

#Тескари_тарбия

​​Она фарзандига деди:
- Таомингни еб тугатсанг, сени айлантириб келаман
Еб тугатгач онасига деди:
- Ойи, еб бўлдим. Энди борамизми айлангани?
Она:
- Кеч бўлиб қолди. Кўчада қўрқинчли одамлар болаларни еб қўяётган экан. Ҳозир чиқа олмаймиз.
Кўчадаги болаларнинг овозини эшитиб, маҳзун бўлганича термулиб қолди. Болалар эса ўйнашяпти ва уларни ҳеч ким еб қўймаяпти.
Ҳикоя давом этади..
Каттароқ бўлгач, мактабга борди.
Устоз:
- "Ким ўзини яхши тутса, ҳафта сўнгида уни ўзим билан экскурсияга олиб бораман" деб айтди.
Экскурсияга бориш учун биринчилардан бўлишга интилган болакай, ҳафта сўнгида устозидан сўрайди:
- Устоз, қачон экскурсияга борамиз?
Устоз жавоб берди:
- Қандай экскурсия ҳақида гапиряпсан?
Ҳикоя давом этади..
Уйда ота дарс қилиб ўтирган фарзандига деди:
- Агар имтиҳонларни яхши баҳоларга топширсанг, сенга ўзим зўр велосипед олиб бераман.
Ўқув йили ҳам тугади. Имтиҳонларни аъло баҳоларга топширган болакай отасидан:
- "Дада, қани менинг велосипедим?" деб беғубор кўзлари билан қараб сўрайди.
Ота деди:
- Қўй шу велосипедни, ҳалокатга учрагин келаяптими?
Ҳикоя давом этди..
Болакай ёлғончи бўлиб вояга етди.
Яқинлари унинг ҳатти- ҳаракатларига қараб ҳайрон эмишлар:
- Бундай ҳунук ахлоқни кимдан ўрганди экан?

Фарзанд тарбияси каналига уланиш учун пастдаги линкни босинг ?
https://t.me/+H7FVi-dbR91jZmUy

3 months, 2 weeks ago

Болага китоб беринг!Осмонларда юрганлар,
Олтин сарой қурганлар,
Не берай? деб турганлар,
Болага китоб беринг!

Бола оққуш, оқ каптар,
Дунёлардан бехабар,
Ёвузлик топмай хабар,
Болага китоб беринг!

Қинғир йўлга кирмасдан,
Пешонага урмасдан,
Кимдир пичоқ бермасдан,
Болага китоб беринг!

Интернет деган аждар,
Гоҳ ундан оқар заҳар,
Дод демай, рўзи маҳшар,
Болага китоб беринг!

Кел! – дея, имлар тузоқ,
Қабр қазир, қазир чоҳ,
Минг-минг астағфируллоҳ,
Болага китоб беринг!

Кўзи очиқ кўрмасдан,
Шайтон йўлдан урмасдан,
Отадан юз бурмасдан,
Болага китоб беринг!

Кўкрак кериб юрганлар,
Кўркам сарой қурганлар,
Не берай, деб турганлар,
Болага китоб беринг!

“Лисон ут тайир”ларим,
Юракка сайрларим,
Авлиёзод нурларим,
Болага китоб беринг!

Кўзларни очиш керак,
Ғафлатдан қочиш керак.
Қанот чиқариш керак,
Болага китоб беринг!

Дерсиз: “Пул йиғиш керак,
Олтину, кумуш керак”,
Худодан қўрқиш керак,
Болага китоб беринг!

Гуллар қучиб юрганлар,
Гулсаройлар қурганлар,
Не берай деб, туганлар,
Болага китоб беринг!

Хазинаи жаҳон у,
Кичик Абу Райҳон у,
Сизга қараб ҳайрон у,
Болага китоб беринг!

Бухорий сарварим у,
Термизий анварим у,
Маҳмуд Замахшарим у,
Болага китоб беринг!

Кескир қилич бўлсин у,
Китобга ўч бўлсин у,
Енгилмас куч бўлсин у,
Болага китоб беринг!

Хонлар каби юрганлар,
Хонсаройлар қурганлар,
Не берай? – деб турганлар,
Болага китоб беринг!

Навоийни билсин у,
Ёнингизга келсин у,
Бахти бўлсин, кулсин у,
Болага китоб беринг!

© Зулфия Мўминова

Фарзанд тарбияси каналига уланиш учун пастдаги линкни босинг ?
https://t.me/+H7FVi-dbR91jZmUy

3 months, 3 weeks ago
[#Билиб\_олинг](?q=%23%D0%91%D0%B8%D0%BB%D0%B8%D0%B1_%D0%BE%D0%BB%D0%B8%D0%BD%D0%B3)

#Билиб_олинг

Боланинг отадаги ҳақлари:

▪️ Унга чиройли исм қўйиши;

▪️ Унга чиройли одоб ва ахлоқ ўргатиши;

▪️ Уни Исломий муҳитда улғайиши учун имконият яратиши;

▪️ Унга баъзи-баъзида дўстона насиҳат қилиши;

▪️ Унга солиҳ ўртоқлар билан дўстлашиш муҳитини яратиш; керак бўлса бу учун бошқа ерга кўчиб ўтиши.

Фарзанд тарбияси каналига уланиш учун пастдаги линкни босинг ?
https://t.me/+H7FVi-dbR91jZmUy

3 months, 3 weeks ago
[#Тарбия](?q=%23%D0%A2%D0%B0%D1%80%D0%B1%D0%B8%D1%8F)

#Тарбия
***Фарзанд тарбиясида доноларнинг ҳикматли сўзлари ота-оналарга маълум бир йўналиш белгилаб беради:

Ҳакимлар фарзанд тарбия қилишни тўрт қисмга бўлганлар:
*1. Иймоний тарбия:
Яратганни таниш ҳалол ва ҳаромни фарқлаш ҳамда унга риоя килишга ўргатиш.

2. Хулқий тарбия. Гўзал ахлоқ ва одобли қилиб тарбиялаш.

3. Жисмоний ва бадан тарбия. Бунда болаларга хос турли ўйинлар, югуриш, сузиш, кураш каби спорт машғулотлари муҳим ўрин тутади.

4. Ақлий тарбия. Ота – она ва тарбия иши билан машғул кишилар болаларга фойдали илмларни, жамият учун керакли бўлган касб – ҳунарларни ўргатишлари лозим.

Линкни босиб Фарзанд тарбияси каналига обуна бўлинг?****
https://t.me/+6IJOC8b7iXthNmQy

3 months, 3 weeks ago
[#Ибрат](?q=%23%D0%98%D0%B1%D1%80%D0%B0%D1%82)

#Ибрат

Эри билан доим урушадиган, арзимаган нарсаларга ҳам эридан дакки эшитадиган, баъзан эридан калтак ейдиган, ўзидан ўзи юраги сиқилаверадиган  хотин бир куни мулланинг олдига бориб, дуо қилиб қўйишни сўради. Шунда мулла унга бир халтачани бериб:
– Мана буни олинг. Бу ўқилган халтача. Қачонки эрингиз сиз билан жанжаллашса, сизга бақириб сўкишни бошласа токи у жим бўлмагунича шу халтачани тишлаб туринг, – дебди.

Аёл айтилганидек қилибди ва бир ойда эридан умуман ёмон сўз эшитмайдиган, калтак емайдиган бўлибди. Қайтангга эри унга меҳр бера бошлабди. Мулла қандай дуодан фойдаланганини мулладан бориб сўраганида у шундай жавоб қилибди:
– Аслида бу оддий халтача. **Ҳамма ҳикмат эр билан жанжаллашмасдан жим ўтиришда!

Агар ушбу маълумот сизга ёққан бўлса шу каналимизга ҳам қўшилиб қўйинг! Ушбу каналда сиз Фарзанд тарбияси ва саломатлигига оид маълумотлар билан танишиб турасиз ?**

Линкни босиб Фарзанд тарбияси каналига обуна бўлинг?****
https://t.me/+6IJOC8b7iXthNmQy

4 months ago

Фарзандингизни эмас, ўзингизни уряпсиз...

Фарзанд тарбияси каналига уланиш учун пастдаги линкни босинг ?
https://t.me/+H7FVi-dbR91jZmUy

4 months ago
[**#PSIXOLOGIK\_TEST**](?q=%23PSIXOLOGIK_TEST)

#PSIXOLOGIK_TEST

*? Siz qanday hayot yo'liga egasiz ? Marhamat
eshiklardan birini tanlang va batafsil bilib oling ...*

4 months ago
6 months, 3 weeks ago
[#тарбия](?q=%23%D1%82%D0%B0%D1%80%D0%B1%D0%B8%D1%8F) **Сизнинг ёш болаларингиз бўлсаю, хонадонингиз …

#тарбия **Сизнинг ёш болаларингиз бўлсаю, хонадонингиз ҳар доим безатилган, озода ва ҳамма нарса жой-жойида турган бўлса, демак, сиз ёмон ота ёки онасиз. Чунки ёш болалар бор уйда нарсалар ҳамиша тартибли туриши у уйда болаларга қаттиққўллик, қўполлик ва маҳрум қилиш борлигининг аломатларидир. У уйдаги бундай ҳолат у ерда боланинг болалиги ўғирланган, хаёлот ва орзулар олами чекланган, беғубор болалик руҳияти сўндирилган экани маълум бўлади.

Бизнинг каналга уланиш?**https://t.me/+fLcMXraabFs5M2Fi

We recommend to visit

Делюсь рецептами, которые испробовала лично и привнесла,что то свое.

Мой Instagram:

https://instagram.com/vkusno_by_seva?igshid=YmMyMTA2M2Y=

Reklama bo’yicha @vkusnoseva

Last updated 1 месяц, 3 недели назад

Barcha o'zbeklarni kanali 🇺🇿
Bu kanal barcha mavzudagi postlarni🔥 va eng qaynoq ♨️yangiliklarni sizga ulashadi📌

Reklama : @ozbeklar_admini

Инстаграм👉🏻 http://Instagram.com/barcha_ozbeklar

Last updated 1 неделя, 2 дня назад

soliq.uz
📨https://t.me/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a

Last updated 2 дня, 11 часов назад