? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?
⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT
ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅
? Elon va Garant: @TonyYT
? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER
Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️
©️ SENATOR PUBGM
Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️
? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.
? Reklama: @Xojisaid
Guliston davlat universiteti o‘qituvchisi, “Nihol” va “Mard o‘g‘lon” davlat mukofotlari sovrindori Dilshod Karimov va “San’atshunoslik” fakulteti talabalari ijrosida “1-oktyabr – Oʻqituvchi va murabbiylar kuni”ga bag‘ishlangan tabrik.
20-21 август кунлари Тошкентнинг муҳташам “Hilton” меҳмонхонаси конференц залларидан бирида USAIDнинг “Барча болалар муваффақиятли” лойиҳаси бўйича “Ўзбекистон ОАВларида инклюзив таълимнинг ёритилиши” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Тренинг ишида Наманган ва Сирдарё вилоятлари оммавий ахборот воситалари вакиллари, ахборот хизматлари раҳбарлари ва блогерлар, шунингдек, лойиҳага алоқадор ташкилот ва муассасалар ходимлари иштирок этишди.
Аввало, нима учун иштирокчилар фақат Наманган, Сирдарё вилоятларидан деган саволга жавоб берсак. Гап шундаки, “Барча болалар муваффақиятли” лойиҳаси тренерлари бу икки вилоят шаҳарларида 9 минг нафар бошланғич таълим ўқитувчисига инклюзив синф муҳитини яратиш бўйича тренинг бошлади. Тренинглар инклюзив таълим билан боғлиқ таълимда универсал дизайн, ўқитувчиларга индивидуал таълим режаларини ишлаб чиқишни қўллаб қувватлашга қаратилган масалаларни ўз ичига қамраб олди. Лойиҳани амалга оширишга киришишдан олдин махсус ва умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотлари билан ишловчи 6 та мактаб, “Инсон” марказлари ва маҳаллалар қамраб олинди.
Муддати 5 йилга мўлжалланган бу лойиҳадан кўзланган мақсад ва натижа ўта долзарблигини ҳисобга олиб, унга ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги ҳам катта қизиқиш билан қараб, хайрихоҳлик билдиришди.Чиндан ҳам инклюзив таълим бу – демократик жамиятда ижтимоий тенргликка эришишнинг ёрқин намунаси ҳисобланади.
Гапнинг очиғини айтадиган бўлсам, журналистикада 50 йилдан ортиқ тажрибам бўлишига қарамай, инклюзив таълим масалаларини ёритиш тугул бу ҳақда тайин бир тушунчам ҳам йўқ экан. Ўзбекистон медиа майдонида инклюзив таълим ҳақида айрим нашрларда йўл-йўлакай мақолалар чоп этилганига қарамай унинг моҳияти, бу соҳадаги фаолият, имкониятлар, вазифалар ҳақида тишли-тирноқли материаллар ёритилмаган. Шу жиҳатдан ҳам семинар бизда катта қизиқиш уйғотган эди. Унинг кириш сўзи муаллифлари АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Жонатан Хеник, “Юксалиш” ҳаракати раиси Бобур Бекмуродовларнинг чиқишлари ортиқча расмиятчиликдан холи, самимий фикрларга бой бўлди.
-Эътибор қилсангиз, менинг қулоғимда эшитиш аппарати борлигини кўрасиз,-деди ўз сўзида элчи жаноблари.- Болаликдан эшитиш бахтидан маҳрум бўлганим, кейинчалик шу аппаратдан фойдаланганим учун эшитиш, кўриш, ҳаракат ва бошқа аъзоларида нуқсони борларга меҳрим алоҳида бўлган. Ҳозир ҳам шундай. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда инклюзив таълим тараққиётига ҳисса қўшсам, ўзимни бахтиёр деб биламан.
Тренинг маърузачиларининг кўпчилиги шу соҳа билимдонигина эмас, бу муаммоларни айнан ўзлари ҳам бошдан кечирганлиги чуқур таассурот қолдирди. Маърузачилар “Шароит ННТ” раиси Муҳаббат Раҳимова, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси раҳбарлари Ойбек Исаков, Абдулла Абдухалилов, тренерлар ва мутахассислар ногирионликка доир қонунчилик асослари, мавзуни ўрганиш, ОАВда ёритиш муаммоларига доир фикрлари ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмади. Мавзу доирасида ўтказилган интерактив ўйинлар шундай ҳам фаол аудитория қизиқишини янада орттирди.
Семинар-тренинг якунида иштирокчиларга лойиҳа раҳбари Кате Лапҳам хоним ва “Юксалиш ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов имзолаган сертификатлар топширилди.
Суратда: Сирдарё вилоятидан тренингда қатнашаётган журналистлар ва ахборот хизмати ходимлари.
Бугун – туғилган кун
ТАБРИКЛАЙМИЗ, ҚУТЛАЙМИЗ!
Бугун вилоят файласуфларининг яловбардори, маънавият карвонининг муносиб сарбонларидан бири, жўшқин фаолият соҳиби, фалсафа фанлари номзоди, Гулистон Давлат университетининг профессори, Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг 40 йилдан буён аъзоси Равшанбек Жалилович Маҳмудов таваллул топган айём.
500 дан ортиқ монография, илмий-методик ва бадиий рисолалар муаллифи, “Маҳорат дарслари” воизи, минглаб шогирдларнинг пиру комили, 2000-йилдан “Олий таълим фидойиси”, 2005- йилдан “Маънавият фидойиси” кўкрак нишонлари соҳиби Равшанбек ҳожи Маҳмудовнинг туғилган куни муборак жума айёмига тўғри келмишдир. Шул фараҳли кунда тилак булдирки, домла ҳали узоқ йиллар катта-катта халқаро аудиторияларда маърузалар қилсинлар, уюшма вилоят бўлими фахрийлар кенгаши раиси сифатида биз билан муносиб ҳамкорликда бўлсинлар.
Фурсатдан фойдаланиб, файласуф олим, муносиб ҳамкоримиз, кўнгилдош ва маслакдошимиз, яхши инсон Равшанбек ҳожи Маҳмудовга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, фарзанду неваралар камолини кўришликни, доимо эл-юрт эътиборида, шогирдлар ва дўстлар ардоғида бўлишлик, кў-ў-ўп муддат пиру бадавлат умргузаронлик қилишлик насиб айласин.
Бойжигит АБДУЛЛАЕВ,
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бошқарувининг аъзоси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими раиси.
Бугун Фарғона давлат университетида ажойиб зуллисонайн олим ва ижодкор, ФарДУ доценти, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Фарҳод Исомиддиновнинг 80 йиллик юбилейи муносабати билан ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуманда қатнашдик. Анжуманда Фарғона давлат университети ректори профессор Б.Шермуҳаммедов, Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси академик Абдужаббор Раҳмонзода, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими раиси Дилшода Эргашева, Ўзбекистон Республикаси тожик миллий-маданий маркази раиси Гулландом Субҳонова, Тожикистон халқ шоираси Фарзона ва бошқа ўнлаб олимлар, адиблар, Душанба, Самарқанд, Ҳиндистондан келган меҳмонлар зуллисонайн шоир, таржимон ва олимни муборак ёш билан табриклаб, яна узоқ вақтлар икки халқ адабиётини тарғиб этиш, ижод қилиш, халқлар дўстлигини янада мустаҳкамлаш ишига ҳисса қўшишга даъват этишди. Анжуман мезбонлар томонидан ёзилган файзли дастурхон атрофида, фарғоналик санъаткорларнинг жозибали куй ва қўшиқлари жўрлигида давом этди. Камина ҳам юбилярга тиш ковагида асраб юрган арзимас совға - "Ҳаловат манзили" романини туҳфа қилди.
⚡️Prezident Shavkat Mirziyoyev “Muborak Qurbon hayitini nishonlash toʻgʻrisida”gi qarorni imzoladi.
Qarorga koʻra, 2024-yilda Qurbon hayitining birinchi kuni 16-iyun – yakshanbaga toʻgʻri kelishi munosabati bilan yurtimizda 16-iyun Qurbon hayiti bayrami sifatida nishonlanadi.
Qurbon hayitining birinchi kuni dam olish kuniga toʻgʻri kelishi munosabati bilan ushbu dam olish kuni 17-iyun – dushanba kuniga koʻchiriladi, 18-iyun – seshanba kuni barcha xodimlar uchun qoʻshimcha dam olish kuni boʻladi.
⚡️Qadrli yoshlar, endi kitob o'qib sovg'asiga elektromobil yutib olishingiz mumkin!
Obunachilarimiz ichida kitobxonlar bormi?
? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?
⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT
ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅
? Elon va Garant: @TonyYT
? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER
Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️
©️ SENATOR PUBGM
Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️
? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.
? Reklama: @Xojisaid