?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 2 days ago
Давлатимиз раҳбари бу йилги парламент сайловларининг энг муҳим жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Аввало, улар янгиланган Конституциямизга мувофиқ ўтказилган илк сайлов сифатида тарихга кирди. Ҳуқуқ ва ваколатлари сезиларли даражада кучайган, масъулияти бир неча карра ортган янги халқ вакиллиги тизими шакллантирилди.
Бундан ташқари, ўтган саккиз йиллик даврда халқимизнинг сиёсий тафаккури тубдан ўзгарди, сиёсий маданияти сезиларли даражада юксалди. Сиёсий партияларнинг жамият ҳаётидаги роли ва иштироки кучайди.
Буларнинг барчаси аралаш сайлов тизимини жорий этишга мустаҳкам замин яратди. Кўплаб давлатларда бундай ислоҳотларни ўтказиш учун ўн йиллар керак бўлган. Шу маънода, Ўзбекистон аралаш сайлов тизимини қисқа фурсатда, дадил жорий этишга эришган кам сонли мамлакатлардан бири, дейишга муносибдир.
Янги тизим ҳар бир сайловчининг овози Қонунчилик палатасидаги депутатлик ўрни учун муҳим эканини, бу борада адолат тамойили янада кучайганини ҳам кўрсатди.
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида нутқ сўзламоқда.
Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловда депутат деган шарафли номга сазовор бўлганларни табриклади.
Бу юксак ишонч уларнинг бой билими ва ҳаётий тажрибаси, эл-юртимиз фаровонлиги йўлида қилаётган фидойи меҳнатига нисбатан халқимизнинг улкан ҳурмат ва эҳтироми ифодаси экани таъкидланди.
Ҳар қандай сайлов давлат ва жамият учун муҳим сиёсий жараён. Айниқса, жаҳондаги бугунги кескин ва таҳликали вазиятда бундай умумхалқ тадбирларини ўтказиш янада катта масъулият талаб этади. Турли минтақаларда уруш ва жанжаллар, қарама-қаршилик ва зиддиятлар авж олиб бормоқда.
Ана шундай ғоят мураккаб даврда сайловларни осойишталик шароитида, эмин-эркин ўтказганимиз юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликдан далолат беради. Президент барчамиз бу бебаҳо бойлигимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлашимиз ва мустаҳкамлашимиз кераклигини қайд этди.
Хорижий ташкилотлар ва кузатувчилар ҳам бўлиб ўтган сайлов жараёнлари халқаро стандартларга тўла мос ҳолда ўтганини эътироф этиб, уларга юқори баҳо бергани таъкидланди.
📰 **ГАЗЕТАЛАР ҚАЧОН БЕПУЛ ТАРҚАТИЛАДИ?
“Янги Сирдарё” газетаси чин мухлислари учун шундай ташаббус билан чиқди**
Озиқ-овқат дўконига кирдим. “Оқ қанд борми?” — сўрайман сотувчи опадан. У бўлса жим. Ҳайрон бўлиб қарасам, опа ҳайрат нигоҳлари билан қўлимдаги газеталарга тикилиб сўради.
— Қўлингиздаги қандай газеталар?
— Буларми, “Янги Сирдарё” ва “Hurriyat” газеталари. Ўқисангиз бераман, — дедим-да жавобини кутмасдан “Янги Сирдарё” газетасининг 3-4 та нусхасидан тутқаздим. — “Hurriyat”дан бера олмайман. Ўзи бир нусха.
— Қанча бўлади буларнинг нархи?
— Ҳеч қанча. Ўқийман деганларга текин.
— Ростданми? — сўради ишонқирамай у.
— Ростдан.
— Бу газеталар ҳали ҳам нашр этиляптими? Анчадан бери кўрмагандим. Мен республика ва вилоятимиз нашрларини мунтазам ўқиб, кузатиб борар эдим. Уларнинг ҳали ҳам нашр этилаётганидан бехабар эканман.
🖥 Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)
✅ Бизни кузатиб борингTelegram | YouTube |Instagram |Facebook
Бугун “XXI asr” газетаси бош муҳаррири Норқобил Жалиловнинг таваллуд куни
Норқобил Жалилов 1961 йил 3 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. 1991 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини “Ўзбекистон” радиосида муҳаррирликдан бошлаган. “Туркистон”, “Халқ сўзи”, “Ўзбекистон овози” газеталарида мухбир, бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари, ЎзМТРКда бўлим бошлиғи, катта муҳаррир,“Оила ва жамият” газетасида бош муҳаррир лавозимларида ишлаган. 2016 йилдан “XXI asr” газетаси бош муҳаррири.
Норқобил Жалилов 2006 ва 2024 йилларда “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиби бўлган. 2018 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони билан тақдирланган.
💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Норқобил Жалиловни таваллуд айёми билан қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.
💐 Табриклаймиз!
Telegram | YouTube |Instagram |Facebook
?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 2 days ago