Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

🌏 МУҲАРРАМ

Description
Advertising
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 9 hours ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 3 weeks, 1 day ago

1 month, 4 weeks ago

НАВРЎЗИ ОЛАМ МУБОРАК АЗИЗЛАРИМ

1 month, 4 weeks ago

БАҲОРНИ СОҒИНГАН ДЕНГИЗ

Жимгина кутмоқда лолазор,
Орол ҳам  йўлингда интизор,
Ҳажрингда чекмоқда дил озор,
Баҳорим соғиниб келдингми?

Изғирин кетдию қиш тинди,
Ишқпарас кўнгиллар тоғ энди,
Гулзорлар, боғлар ҳам соғинди,
Лолани соғиниб келдингми?

Дарёлар тўлсинлар, тошсинлар,
Тоғлардан, боғлардан ошсинлар,
Денгизим бағрига шошсинлар,
Оролни соғиниб келдингми?

Оролни қуритдик кечиргин,
Найсонинг денгизга кўчиргин,
Шўр чўлга сувингдан ичиргин,
Баҳорим соғиниб келдингми?

1 month, 4 weeks ago

Хайрли тонг

2 months ago

ДУНЁ СЕНГА

Йиғлаб келдим, кулиб кетарман,
кўз ёшларим ичга ютарман.

Дардларимдан яралган уммон,
сиёҳидан ғазал битарман.

Майли, мени ўгайимсан де,
мен барибир тонгни кутарман.

Тонг кипригин кўтарганида,
нигоҳим-ла меҳрим тутарман.

Қаро тунинг туққан ойингман,
зимистонни енгиб ўтарман.

2 months ago

МАНМАНГА ЗАВОЛ

Кўриб қўйинг бу нусхани
нуқтасидан узилган,
Тўрт томони қибладайин
қўллари ҳам чўзилган.
Тумшуқлари кўтарилган,
оёқ остин кўрмайди,
Одам уни одам демас,
буни ўзи билмайди.
Кўрсанг агар давраларда,
бировга сўз бермайди,
«Манман» дейди, ўзгаларни,
назар-писанд қилмайди.
Тўй қилса гар, пулларини,
сочқи қилиб сочади,
Меҳнат қилмай топилганми,
ўз сирини очади.
Атрофида танишлари,
зўрға кулиб қарайди,
Сал бурилса, орқасидан,
лаънатлайди-қарғайди.
Иши тушса гар бировга,
сўзга пулни қалайди,
Эркакми у ёки аёл,
бошдан-оёқ ялайди.
Тавба қилдим, яратганим,
ўзинг яхши биласан,
Шу бечора ҳам банданг-ку
қачон йўлга соласан?

2 months ago

ОНАЖОНИМ МЕҲРИБОНИМСИЗ

Онажоним, меҳрибонимсиз,
Қалбингизда бир нолангизман.
Пойингизга бугун бош урай,
Тилаб олган бир болангизман.

Ёшликмиди ё ғўрликмиди,
Сўзингизга баъзан кирмадим.
Кўзларимга сиғмади олам,
Дунёларга бугун сиғмадим.

Ўзгаларга меҳрим берсам ҳам,
Ситамлардан ёнди юрагим.
Меҳридарё сиздек топмадим,
Бугун сизсиз менинг керагим.

Ҳаёт нима, кечроқ тушундим,
Одамларни фаришта дебман.
Тош йўлларда ёмон суриндим,
Бу оламга бевақт келибман.

2 months ago

УМИДЛИ ДУНЁ

Бу қандайин бедодлик бўлди,
Аламларим дилимни тилди.
Кўзларимдан оқди дарёлар,
Дўстлар йиғлаб, ғанимлар кулди.

Паришон бу аҳволим кўриб,
Саррин еллар ҳолим сўради.
Ҳасратимни тинглаб, хўрсиниб,
Сабр тилаб, сочим силади.

Майсалар ҳам безовта бўлиб,
Қизғалдоқнинг доғин аритди.
Чидолмади момогулдирак
Чақмоқ чақиб, йўлим ёритди.

Дарё суви тошиб, тўлқинлар
Ҳолим сўраб, бир тўхтаб қолди.
Синиқ кўнглим рангларин кўриб,
Қай томонга, билмам, йўл олди.

Тақдирнинг бу битикларига
Ҳайрат ила ўксиниб боқдим,
Олисларга орзу чорлади,
Умидларим ғамларни ёқди.

2 months ago

Онанг сендан рози бўлса, роҳатдир болам,
Отанг сендан рози бўлса, давлатдир болам,
Халқинг сендан рози бўлса, шўҳратдир болам,
Ёринг сендан рози бўлса, бу бахтдир болам,
Аллох сендан рози бўлса, жаннатдир болам,
Бундан ортиқ не истарсан, омадли болам.

2 months ago

Онажонинг кўнглин олмасанг,
сўзларига қулоқ солмасанг,
сени деса, ёнса, билмасанг,
Айтчи болам, қандай боласан?

Онанг сендан пул сўрамади,
кийим ёки гул сўрамади,
Яратгандан бахтинг сўраса,
Тушунмасанг, қандай боласан?

Болам деса, тиним билмаса,
туни бедор, уйқу келмаса,
сен-чи, буни тушунолмасанг,
Айтчи кимсан ? Қандай боласан?

Намли кўзлар, гирёндур она,
юрак бағри, вайрондир она. Вақти келди, бадбахт бўлмасдан,
Йиғиб олгин ақлингни бола !

2 months ago

БОЛАЖОНИМ

Яқинларинг дилин оғритма,
сен уларнинг меҳри-ла ўсдинг.
Болажоним эс-ҳушингни йиғ,
Оллох, отанг ва онанг дўстинг.

Савоб нима ва гунох нима,
буни ўзинг яхши биласан.
Тўғри- текис йўллар турганда,
жарлик томон нима қиласан.

Келажакда ким бўлмоқчисан,
қандай орзу- ниятларинг бор?
Ўқи, излан, савоб ишлар қил,
яхши ишга Ўзи мададкор.

Хохлаган касб, хохлаган ўқиш,
сен интилсанг тақдир йўллайди.
Ҳаракатда дерлар барака,
Юртбошинг хам сени қўллайди.

We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 9 hours ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 3 weeks, 1 day ago