Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

digital.uz | Farg'ona

Description
O‘zbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi Farg‘ona viloyati hududiy sho'basi rasmiy sahifasi

Telegram: https://t.me/fvdigital.uz


Fuqarolar murojaati uchun:
☎️ +998 73-244-44-45
📧 depfergana@mitc.uz
Advertising
We recommend to visit

Veb-sayt: www.president.uz
Facebook: www.fb.com/Mirziyoyev
Instagram: www.instagram.com/mirziyoyev_sh
Twitter: twitter.com/president_uz
Youtube: www.youtube.com/PrezidentMatbuotxizmati
© O‘zbekiston Prezidentining Matbuot xizmati

Last updated 3 weeks, 2 days ago

Davlat boshqaruvi, kadrlar siyosatiga oid muhim manba

Last updated 3 weeks, 2 days ago

Интересные викторины на хорошем английском 🔥

Платные размещения:
https://telega.in/c/free_english_quiz

админ @STARFUTUR

Last updated 2 days, 19 hours ago

1 month, 2 weeks ago
3 months, 1 week ago
6 months, 1 week ago
***🔹*****Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари

🔹Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари
хизматлари истеъмолчилар диққатига!
🔹

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, юзага келаётган мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш мақсадида Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича инспекция бошлиғи Аъзам Абдушукурович Абдуллаев томонидан 2023 йил 13 ноябр куни Фарғона шаҳар, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялар университети Фарғона филиалининг маъмурий биносида соҳага тегишли корхоналар раҳбарлари иштирокида соат 11:00 да фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан, телекоммуникация, почта алоқаси ва даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматларидан фойдаланишдаги муаммолар, таклифлар ва ўзингизни қизиқтирган саволлар бўлса, сайёр қабулга ташриф буюринг!

Сайёр қабул бўйича 244-48-48 ва 244-50-00 рақамларига қўнғироқ қилиб қўшимча маълумот олишингиз мумкин.

Ахборотлаштириш ва
телекоммуникациялар
соҳасида назорат инспекциясининг
Фарғона вилояти ҳудудий шўбаси

6 months, 3 weeks ago
“Рақамли Ўзбекистон-2030 стратегияси доирасида 400 дан …

“Рақамли Ўзбекистон-2030 стратегияси доирасида 400 дан ортиқ лойиҳалар” электрон хизматлар ва бошқа дастурий маҳсулотларни жорий этиш белгиланган.

Республикада рақамли саноатни ривожлантиришни жадаллаштириш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида минтақалар ва иқтисодиёт тармоқларини рақамли ўзгартириш дастурларини ўз ичига олган "Рақамли Ўзбекистон-2030" стратегияси қабул қилинди ва муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Ушбу стратегияни амалга ошириш доирасида:
Фарғона вилоятида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг турли йўналишларида 40 дан ортиқ ахборот тизимлари, электрон хизматлар ва бошқа дастурий маҳсулотларни жорий этиш;
иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарида бошқарув, ишлаб чиқариш ва логистика жараёнларини автоматлаштириш учун 10 дан ортиқ ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларининг рақамли саводхонлиги ва малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш каби вазифалар кўзда тутилган.
Жорий йилнинг 9 ой давомида “ИТ”-хизматлар экспортини ошириш, янги иш ўринлари яратиш мақсадида вилоятимизда 5 та масофавий хизматларни кўрсатиш марказлари фаолияти йўлга қўйилди.
- ИТ-парк резидентлари сонини 63 нафарга, резидентлар томонидан томонидан яратилган иш ўринларини сони 560 тага етказилади;
- ИТ парк резидентлари томонидан кўрсатилган ИТ хизматлар ҳажми 40,5 млрд. сўмга, ташқи бозорга кўрсатилган экспорт хизматлар ҳажми
700 минг. АҚШ долларга етказилди.

6 months, 3 weeks ago
**"Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида Фарғона …

"Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида Фарғона вилоятида амалга оширилган ишлар инфографикаси

6 months, 3 weeks ago
digital.uz | Farg'ona
6 months, 3 weeks ago
digital.uz | Farg'ona
6 months, 3 weeks ago
**Фарғона вилоятида аҳолини сифатли интернет билан …

Фарғона вилоятида аҳолини сифатли интернет билан қамров даражаси ошмоқдаФарғона вилояти бўйича 2023 йилнинг тўққиз ойи мобайнида жами 1101 км масофада магистрал оптик толали алоқа линиялари қурилиб, 49,5 минг портга тенг телекоммуникация ускуналари ўрнатилди. Амалга оширилган ишлар натижасида аҳоли яшаш масканларини оптик толали алоқа тармоқлари билан қамраб олиш даражаси 94 % га етказилди.

Шунингдек вилоят ҳудудида мобил алоқа қамровини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш мақсадида 2023 йил давомида 32 та янги база станциялари ўрнатилди ва 207 та мавжуд база станциялар модернизация ишлари амалга оширилди. Натижада аҳоли яшаш масканлари мобил тармоқ билан қамраб олинганлик даражаси 95 % етказилди.

Жорий йил бошидан 12 та узоқ масофада жойлашган аҳоли яшаш пунктларига симли ва мобил интернет қамрови ташкилланди ҳамда 32 та аҳоли яшаш масканларида қамров сифати яхшиланди.

Хусусан, Фурқат тумани марказидан 25 км узоқликда жойлашган Тинчлик аҳоли пунктига қадар 8 км масофада оптик толали алоқа кабеллари ётқизилиб, 135 та хўжалик телекоммуникация хизматлари билан қамраб олиниши режа қилинган бўлса, Ўзбекистон туманидаги Пастки Тўлаш аҳоли пунктига қадар 12 км оптик толали алоқа тармоғи ташкилланиб 124 та хўжаликка сифатли телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятлари яратилган. Шунингдек, жорий йилда аҳолига юқори сифатли телекоммуникация хизматлари етказилган ҳудудлар қаторида Олтиариқ тумани “Тўқсон обод” аҳоли пункти ва Риштон туманидаги “Навбаҳор” аҳоли пунктларини ҳам келтирилиб ўтиш мумкин.

6 months, 3 weeks ago

Халқаро ИТ-сертификатларга эга ёш мутахассисларни қўллаб қўвватлашЎзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда “IT Park Uzbekistan” ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги “Халқаро ИТ-сертификатларга эга ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 310-сон қарорига асосан 2021 йил 1 июндан бошлаб ёшларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини қоплаб бериш тартиби жорий этилган.

My.gov.uz” – Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки “IT-istedod.uz” - “Ўзбекистон IT-истеъдодлари” порталида халқаро IT-сертификатларнинг ихтисослашуви ва йўналишлари ҳамда халқаро IT-сертификатларни олиш тартиби, 200 дан ортиқ халқаро IT-сертификатлар рўйхати, шунингдек IT-сертификатлар учун сарфланган маблағларни 50 фоизгача бўлган қисмини қайтариб бериш тартиби бўйича маълумотлар жойлаштирилган.

2023-йил 1-августдан бошлаб давлат ходимларига Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланган ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги халқаро IT-сертификатлар учун лавозим маошига 20 % устама тўлаб бериш тартиби жорий этилди.

6 months, 3 weeks ago
digital.uz | Farg'ona
We recommend to visit

Veb-sayt: www.president.uz
Facebook: www.fb.com/Mirziyoyev
Instagram: www.instagram.com/mirziyoyev_sh
Twitter: twitter.com/president_uz
Youtube: www.youtube.com/PrezidentMatbuotxizmati
© O‘zbekiston Prezidentining Matbuot xizmati

Last updated 3 weeks, 2 days ago

Davlat boshqaruvi, kadrlar siyosatiga oid muhim manba

Last updated 3 weeks, 2 days ago

Интересные викторины на хорошем английском 🔥

Платные размещения:
https://telega.in/c/free_english_quiz

админ @STARFUTUR

Last updated 2 days, 19 hours ago