Гулмира Шокомолова Official✍️📖📚ижод завқи

Description
Ассалому алекум!
ГУЛМИРА ШОКОМОЛОВА шеьрлари


Ёзишга ундайди қандайдир бир куч,
Шеърдаги ҳиссиёт менга бегона.
Ўзимга айтаман парвоздасан уч,
Битиклар ёзишим тақдир пешона.

Muallif ruxsatisiz foydalanilmasin!
Admin:
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

4 days, 9 hours ago
БЕГИМ

БЕГИМ

Бегим, бегим десам жаҳлдан тушиб,
Ҳа онаси дея кўнглимни олар.
Сўзига озгина хушомад қўшиб,
Муҳаббат ўтини юракка солар.

Сиздек меҳрибонни топаманми мен,
Саволни ўзимга бераман қайта.
Сиз мени ягонам борлиғим тенгсиз,
Сизсиз бу ҳаётим маъноси қайда.

Азизим, ёлғизим жаннатим бегим,
Бир ширин сўзингиз тиллоларга тенг.
Елкангиз болишим роҳатим бегим,
Сиз бор бу ҳаётим мазмунли ва кенг.

Ҳали таърифларим тугагани йўқ,
Сизни султоним деб кўкка кўтарай.
Менга содиқсизаа, бундан кўнглим тўқ,
Бегим қошингизда парвона бўлай...

Гулмира Шокомолова
19.11.2024
23:29

t.me/Gulmira_Shokomolova

5 days, 17 hours ago

ЮРАГИМ КЕЧИР

Сени йиғлатдимми юрагим, кечир,
Мен шундай тошбағир жуда худбинман.
Раҳм шафқатлилар сафидан учир,
Ўзимни дардимга ўзим тобеман.

Сени йиғлатдимми юрагим, кечир,
Бефарқ бўлиб қолган менда ҳиссиёт.
Менга меҳр қўшган сувингдан ичир,
Ўзимни биляпман бу дунёга ёт.

Сени йиғлатдимми юрагим, кечир,
Олдингда ортингда душман, маддоҳлар.
Гўёки дўст улар дардларим ечтир,
Ишониб, ишониб тортдим кўп оҳлар.

Сени йиғлатдимми юрагим, кечир,
Зардалар найзаси кўксингни тилди.
Сени йиғлатдимми, юрагим кечир,
Саргардон бу рухим азобинг билди.

Гулмира Шокомолова
18.11.2024
14:55

t.me/Gulmira_Shokomolova

6 days, 12 hours ago

СУЙГАНИНГГА СУЙДИРГИН БИЗНИ

Ўзингга ўрганай суянчим ўзинг,
Қоқилсам тиргагим таянчим ўзинг,
Қувончларни берган қувончим ўзинг,
Ўзинг суйганингга суйдиргин бизни.

Қизғансин оламдан меники дея,
Иймони соғ бутун сеники дея,
Омонатдан қўрқсин уники дея,
Ўзинг суйганингга суйдиргин бизни.

Вафони ушласин ўзгага боқмай,
Сохталик йўлида шайтонга ёқмай,
Қўлида бўлмасин иблис суви май,
Ўзинг суйганингга суйдиргин бизни.

Ҳар сўзи қонун устувор бўлсин,
Остонаси азиз, хасми ор бўлсин,
Икки дунё жаннат унга бор бўлсин,
Ўзинг суйганингга суйдиргин бизни.

Гулмира Шокомолова
17.11.2024
20:41

t.me/Gulmira_Shokomolova

1 week, 5 days ago

БEПУЛ КАСАЛХОНА ҚУРАМИЗ

Касалхоналар ҳозир тадбиркорлик бозори,
Пулинг йўқми қарамас, бермас текинга дори,
Ҳақиқатим шу бўлди пулсизнинг кўп озори,
Насиб қилса бир бепул касалхона қураман.

Бечора ғариб борса усти-бошига қарар,
Текин дейилган жойда қўлқоп учун пул олар,
У бечора бир кунлик нонидан қуруқ қолар,
Насиб қилса бир бепул касалхона қураман.

Ўзимизда кўп айиб олинг деб пул берамиз,
Биздек беролмас қанча ўйламай иш қиламиз,
Ҳаммани ўзимиздек айтинг қачон кўрамиз,
Насиб қилса бир бепул касалхона қураман.

Иситмага топилмас дори деган анқоми,
Шошилинчда не ҳолат кетар инсоннинг томи,
Эх гапирсам анча гап, пишмаган хали хоми,
Насиб қилса бир бепул касалхона қураман.

Она-ота бир аҳвол боласи жон ҳолатда,
Пул ахтарар дорига топмаса мусибатда,
Баъзилар бор юради доғи кетмас ҳалатда,
Насиб қилса бир бепул касалхона қураман.

Асли дардни Оллоҳим суйганига беради,
Сино «Тиб қонуни» айтинг кимлар билади,
Тақдир дея ночорлар пешонани уради,
Насиб қилса бир бепул касалхона қураман.

Шукур қўлимда касбим маошим бор етади,
Сўрса ноиложман норизолик ўтади,
Бу кетишда оқибат ердан буткул кетади,
Насиб қилса бир бепул касалхона қураман.

Бойлик ошар кун ора бойнинг кўзи тўймайди,
Бу матоҳлар эртага тор қабрга кирмайди,
Сиз ва бизни қабримиз ҳеч нақшинкор бўлмайди,
Насиб қилса бир бепул касалхона қураман.

Омонат жон вақт қазо, кетишимиз вақти бор,
Кимлар мухтож давога, кимда пулни нақти бор,
Тарози оғир бўлсин яхши инсон бахти бор,
Келинг бирга бир «Бепул касалхона» қурамиз.

Гулмира Шокомолова
11.11.2024
23:09

t.me/Gulmira_Shokomolova

1 week, 6 days ago

Ҳаёт инсонни анча улғайтириб қўяр экан.Ноҳақ сени айблаб турса ҳам Оллоҳга ўзи жавоб беради, ўзига ҳавола қилдим деган даражага етиб қолар экан.Кундан кунга сабру бардош, зеҳн идрок бераётган Роббимга шукроналар бўлсин!

ҒИЙБАТЧИЛАР

Майли сиз гапиринг, хумордан чиқинг,
Биз шундай гап билмай кўкка етамиз.
Бир ҳақиқат сўзни яхшилаб уқинг,
Сизни Оллоҳимга солиб кетамиз.

Майли тухмат қилинг ихтиёр сизда,
Ҳақ кўрар бандасин, кўрмай ўтамиз.
Сўзлардан асарлар ёзиш бор бизда,
Сизни Оллоҳимга солиб кетамиз.

Ясайсиз пашшадан бир улкан филни,
Тахминга бойитиб келаси йилни,
Бошқара олмаймиз сиздаги тилни,
Сизни Оллоҳимга солиб кетамиз.

Гулмира Шокомолова
10.11.2024
20:28

t.me/Gulmira_Shokomolova

1 week, 6 days ago

АЁЛНИ ЭЪЗОЗЛАНГ

Аёлни эъзозлаб гулим денг,
Сен мени кўнглимга йўлим денг,
Мендан олдин кетма, ўлим денг,
Аёллар бор олам мунаввар.

Супуриб ҳовлию уйингиз,
Беминнат дастёру қулингиз,
Аёлсиз тартибсиз йўлингиз,
Аёллар бор олам мунаввар.

Қошида ўсмаси сиз учун,
Кўзига сурмаси сиз учун,
Миннатлар қилманг бир туз учун,
Аёллар бор олам мунаввар.

Кечади уйқуни болам деб,
Сочлари баъзида кўрмас зеб,
Ғамлари ичида юрар еб,
Аёллар бор олам мунаввар.

Она у фаришта жаннатдир,
Эъзозланг охири роҳатдир,
Қовурғангиз қисми ҳилқатдир,
Аёллар бор олам мунаввар.

Севаман деб айтинг интиқдир,
Муҳаббат бор музлик илиқдир,
Сохталик шайтоний қилиқдир,
Аёллар бор олам мунаввар.

Гулмира Шокомолова
10.11.2024
18:36

t.me/Gulmira_Shokomolova

3 months, 1 week ago

ЁЛҒИЗ АЁЛ

Осон деб ўйламанг ёлғиз аёлга,
Ити ҳам қопади таомини еб.
Заҳар ютиб кетар ширин ҳаёлга,
Унинг орзулари бебаҳо бир зеб.

Осон деб ўйламанг ёлғиз аёлга,
Атрофдан ширин сўз меҳрни кутар.
Қуртлар ҳужум қилар ўхшайди толга,
Бардоши барини ичига ютар.

Осон деб ўйламанг ёлғиз аёлга,
Ёрдан кейин уйда бегона бўлар.
Тутишар гапчилар ҳар хил саволга,
Оққан кўз ёшига денгизлар тўлар.

Осон деб ўйламанг ёлғиз аёлга,
Унинг суянчиғи ёлғизи Оллоҳ.
Тақдири шу экан тушди шу холга,
Ёлғизни қўллайди биргина паноҳ.

Осон деб ўйламанг ёлғиз аёлга,
У кетди уйқула ширин ҳаёлга...

Гулмира Шокомолова
13.08.2024
19:58

t.me/Gulmira_Shokomolova

3 months, 1 week ago

ОНА

Ҳар нарса тош-у тарози бўлиб,
Бир кун кам, бир кун лим-лим тўларкан.
Сен учун минг бора жон бериб ўлиб,
Йўлингни пойлаган онанг бўларкан.

Ёр боқар қўлингга хушомад қилиб,
Унинг кўнгли қанча молга тўларкан.
Сен оғриб қолганда бағрини тилиб,
Йўлингни пойлаган онанг бўларкан.

Болам деб чопасан уй-жойим дея,
Бир кун ақл битиб сенга куларкан.
Сенга патир ўраб қотган нон ея,
Йўлингни пойлаган онанг бўларкан.

Қариндош дўстлару барча-барчаси,
Мол дунёга ошно шу деб юраркан.
Синдирсанг ҳам ҳар кун юрак парчаси,
Йўлинингни пойлаган онанг бўларкан.

Йўқчилик тўқчилик бир синов экан,
Ҳар ким тушган қорни ўзи кураркан.
Ўзга йўлинг пойлар сенга ғов экан.
Чин йўлинг пойлаган онанг бўларкан.

Гулмира Шокомолова
12.08.2024
7:02

t.me/Gulmira_Shokomolova

3 months, 2 weeks ago

ҒИЙБАТЧИГА

Ичи тўла ғубор, ранги синиққан,
Ҳар кун кимни чақиб олади ҳузур.
Ёшини сўраманг неччига чиққан,
Унда такаллуф йўқ, унда йўқ узр.

Кун ора уйида жанжал тўпoлон,
Ҳамма асаб бўлган фиғони фалак.
Айниган, унда ҳеч текис оқмас қон,
Турқи афторидан увушар юрак.

Тинчлик унга бахтмас, уруш шайдоси,
Ғийбатни ортқилаб гуллар савдоси,
Оллоҳим инсоф бер, бергин давоси,
Тинч юрмас ғийбатсиз юрмаган инсон...

Гулмира Шокомолова
11.08.2024
11:23

t.me/Gulmira_Shokomolova

5 months, 3 weeks ago

ШЕЪР ЎҒРИЛАРИГА

Ўзидан тополмай бирон илҳомни,
Кўчалардан излаб жуда толяпти.
Пиширдим дейди бу боши хомни,
Шеъримдан ўғирлаб обрў оляпти.

Уқтирдим тушунмас тилим ўзгадек,
Исботсиз иш дея ортда қоляпти.
Ўғри қиз мағрур қаддин қилиб тек,
Шеъримдан ўғирлаб обрў оляпти.

Онг деган бормикан билинмас сира,
Кўзлари сўзларни ўғирлаб хира,
Бунча шоирларга ёпишган шира,
Шеъримдан ўғирлаб обрў оляпти.

Ўғирини жазоси икки дунёда,
Оловда ёнадур бўлмас зиёда,
Жазоси муқаррар билсин Худода,
Шеъримдан ўғирлаб обрў оляпти...

Гулмира Шокомолова
30.05.2024
22:26

t.me/Gulmira_Shokomolova

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago