Ilm ziyosi

Description
Ушбу канал илм-фан билан доимий шуғулланнувчи илмий тадқиқотчи ва мустақил изланувчилар учун
Advertising
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 2 months ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 weeks, 3 days ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 1 week, 2 days ago

2 weeks, 3 days ago

​​Бир олим "Нобел" мукофотини қўлга киритгач, журналистлар савол беришибди:

–Минглаб шу соҳанинг олимлари бор. Айнан сиз бу мукофотни олишингиз сабаби нимада?

Олим жавоб берибди:
–Бунда онамнинг хизматлари катта. Чунки ҳар кун мактабдан қайтгач, оналар боласига "Ўқитувчинг сендан нимани сўради?"-- дерди.

Менинг онам эса "Сен ўқитувчингга нима саволлар бердинг?" --дер эди.

2 weeks, 3 days ago

Ўқиб олим бой бўлармидинг?!

Дунёнинг бой-бадавлат кишилари учун китоб ўқиш қандай аҳамиятга эга деб ўйлайсиз? 1,200 нафар бадавлат одамлар устида ўтказилган тадқиқот натижасига кўра, уларнинг барчасида китоб ўқиш умумий одат эканлиги аниқланган...
*Билл Гейтс 1 йилда ўртача 50та китоб ўқийди. Бу 1 ҳафтада ўртача 1 китоб дегани;

Илон Маск ракеталарни қандай қуришни китоблардан ўзи ўқиб ўрганган. У асос солган СпаcеХ ҳақида билсангиз керак;

Уоррен Баффет кунининг 80%ини ўқишга бағишлайди ва кунлик ўртача 500 варақ ўқийди.

Марк Цукерберг ҳар 2 ҳафтада 1 янги китоб ўқиб тугатади;

Марк Кубан 1 кунда 3 соатни ўқишга бағишлайди ва 1 китобни тугатиш ўртача 5 соат вақтини олади;*

Муваффақиятли кишилар учун китоб ўқиш, бу - кунлик одатларининг ажралмас қисми. Сиз ҳам китоб ўқишни кундалик одатга айлантиринг.

2 weeks, 3 days ago

#тафаккур

📌Ҳаётимизда учта энг муҳим инсон бор:
— отамиз;
— онамиз;
— устозимиз.

🔹Агар пул билан муаммо бўлаётган бўлса, демак отамиз билан муаммо бор.
🔹Агар жамиятдаги обрўйимизга путур етаётган бўлса, онамиз билан муаммо бор.
🔹 Агра илмда ўсиш бўлмаса, устоз билан муаммо бор.

📍Шу учаласини рози қилмаганча ҳаётда биров бирор нарсага эриша олмайди.

3 weeks, 3 days ago

#mulohaza_uchun

Агар нафсинг гунох қилмокчи бўлса, унга Аллох таолони эслат.
Агар бу йўлдан қайтмаса, унга буюк инсонларнинг ахлоқини эслат.
Агар ортга қайтмаса, унга одамлар билиб қолгандаги шармандаликни эслат.
Агар шу холатда хам қайтмаса, бу пайт сен хайвонга айланган бўласан...

3 weeks, 3 days ago

#кун_ҳикмати

**Ҳаётда энг асосийси-меҳнатдир. Ҳамма касофатлар, ҳамма қийинчиликлардан фақат бир йўл-меҳнат билан қутилиш мумкин.

Эрнест Хемингуэй**

3 weeks, 3 days ago

**Бир донишманддан "заҳар нима?" деб сўрашибди.
Донишманд шундай жавоб берибди:
— Эҳтиёжимиздан ортиқча бўлган ҳамма нарса заҳардир. Ортиқча меҳнат, ортиқча ҳордиқ, ортиқча қўрқув, ортиқча сокинлик, ғазаб, ортиқча қувонч, нафрат ва ҳатто яхши гумон ҳам.

Ҳаётнинг моҳияти - мувозанат ва хотиржамликни бир маромда сақлай олишдир. Бунинг учун ҳамма нарса меъёрида бўлиши керак.**

1 month ago

Тарсаки еган шоҳ

Фотиҳ Султон Меҳмет Хон болалигида жуда шўх, тўполончи бир ўқувчи эди. Дарс вақтида қилган тўполонлари билан устози Оқшамсиддиннинг жаҳлини чиқарар эди. Устози унга танбеҳ берса, дарҳол: "Мен подшоҳнинг ўғлиман, ҳеч нарса қилолмайсан", дейишдан ҳам тоймасди.

Бундай адабсизликдан ҳайратланган устоз Оқшамсиддин Мурот Иккинчига маълум қилади. Подшоҳ аввал ўйга чўмади, сўнг устозга бир режасини айтади.

Эртаси куни Меҳмет дарсда яна тўполонини бошлайди. Устозининг танбеҳига одатдагидек, отаси билан таҳдид жавобини беради. Айни шу пайт тўсатдан эшик очилиб, подшоҳ ичкарига киради. Бу ҳолатдан ғазабланган Оқшамсиддин подшоҳга қараб бақиради. Бир тарсаки уриб дейди: "Ҳеч ким дарс вақтида ичкарига бундай тарзда кириши мумкин эмас".  Изн сўраб кириши лозимлигини айтиб, ташқарига ҳайдайди.

Подшоҳ бўйнини эгиб, узр сўрайди ва ташқарига чиқади. Бу ҳодиса қаршисида Меҳметнинг тили калимага келмай, нима қилишини билмай қолади. Ишонгани - подшоҳ отаси кўз ўнгида тарсаки еган эди. Меҳметнинг ички дунёси ағдар-тўнтар бўлганди.

Бир оздан сўнг эшик тақиллайди ва подшоҳ хижолатли ҳолатда ичкарига узр сўраб киради. Режа ажойиб шаклда амалга ошган эди. Ўша кундан сўнг Меҳмет асло ярамаслик қилмади.

P.S.: Устозга шундай ҳурмат қилишни ўргатишгани учун Меҳмет келажакда буюк фотиҳ бўлди. Биз эса болаларимиз кўз олдида устозларини беҳурмат қилаётганимиз учун улар кетмонга даста ҳам бўлишолмаяпти...

1 month ago

Ривоят қилинишича, бир киши хакимлардан бирининг ҳузурига келиб:
- Хазрат, менинг бир ўғлим ва бир қизим бор. Улардан ҳар иккисини ўқитишга қурбим етмайди, фақатгина биттасини ўқитишга имконим бор, қайси бирини ўқитай? - деб сўрабди.

Шунда хаким зот:
- Қизингни ўқит, чунки у келажакда фарзанд тарбия қилади. Агар ўғлингни ўқитсанг, бир кишини ўқитган бўласан, аммо қизингни ўқитсанг, бутун бир жамиятни ўқитган бўласан, - деб жавоб берган экан.

1 month ago

#иқтибос

**Инсонни оташ эмас, ўз ғафлати ёқар. Барчадаги камчиликни кўрар-у, аммо ўзига кўрдек боқар. Нимага қандай боқсанг, у ҳам сенга шундай боқар.

✍️ Жалолиддин Румий**

1 month, 1 week ago
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 2 months ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 weeks, 3 days ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 1 week, 2 days ago