⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
?Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot
?Реклама: @Nurov_N1
Last updated 2 months, 1 week ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 2 weeks, 1 day ago
Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Last updated 2 years, 4 months ago
Хуросонда бир дарвоза бор,
Остонаси гулга кўмилган.
Унда яшар бир парирухсор,
Хуросонда бир дарвоза бор,
Ҳайҳот, уни очолмадим ман.
Қўлларимда куч ҳам етарли,
Сочларимдан олтин ранг олган,
Асир этди мени ул пари,
Қўлда гарчи кучим етарли,
Ул эшикни очолмадим ман.
Мардлигим не ишқ майдонида.
Айтинг, кимга қилай шарҳи ғам?!
Севмас бўлса Шаҳи жонидан,
Ул эшикни очолмас бўлсам,
Мардлигим не ишқ майдонида?!
…Хайр энди, хайр, паризод!
Дарвозангни очолмасам-да,
Ширин ғаминг бирла умрбод
Куйлаб ўтай сени ўлкамда.
Хайр энди, хайр, паризод!
*Есенин Эркин Воҳидов таржимасида.
Ҳикояси бор шеърлар зўр-а. Ўқийсану тасаввур этасан ва худди сен яшаб ўтган лаҳзаларга айланади. Рус шеъриятида шундай баёнли шеърлар устун.*
https://t.me/MadinaNurman/7073
“Виждонга ҳавола”
Сайёрамиз ҳарорати ўтган асрнинг 60 йилларидан буён тўхтовсиз равишда фақат кўтарилиб боряпти. Чунки айни шу даврга келиб ривожланган давлатларда қазиб олинадиган ёқилғилар ҳажми кескин ортган, саноат ривожланган, одамлар ҳам кўпайган. 80 йилларда Озон қатламининг емирилаётгани илмий жиҳатдан исботланди. 90 йилларда глобал исиш ва иқлим ўзгариши ҳақида илмий таҳлиллар кучайди. 1997 йилда Киото протоколи қабул қилинди ва фақат саноатлашган давлатларга иссиқхона газлари чиқиндисини камайтириш мажбурияти қўйилди. 2015 йилда эса бой ва камбағал, ривожланаётган давлатлар учун бирдек кучга эга Париж келишуви ишлаб чиқилди. Бунга кўра, давлатлар глобал ҳароратни саноат инқилобидан аввалги даражага нисбатан 2 градусдан паст даражада ушлаб туриш учун ўз миллий режаларини тузадилар.
Ўзбекистон 2017 йилда Париж келишувини ратификация қилган ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича мажбуриятларни олган. Президент ўтган йили Дубайда ва бу йил Бокуда ўтказилган саммитда ушбу келишув бўйича бажарилган ишларни ва янги миллий ташаббусларни халқаро жамоатчиликка етказиб келади.
Шавкат Мирзиёев бугунги нутқида 2050 йилга қадар иссиқхона газини камайтириш ва яшил энергетика улушини 40 фоизга етказиш учун қилинаётган ишларни сўзлаб берди, 5 йўналишда ташаббусини айтди. Ва COP29 платформасидан унумли фойдаланди, мавзуга доир ва яна бошқа тематикаларда 10 га яқин президентлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан музокара қилди.
Мен анчадан бери хизмат сафарларида бўлмаганим учун яна янгитдан Ўзбекистон делегациясининг масъулиятини ичкаридан ҳис қилиб кўрдим. Бирор келишувга эришиш, бирор фойдали ишга ҳамкор топиш халқаро майдонда ниҳоятда қийин. Дунё—рақобат майдони. Ташқаридан бир доллар топиш азоблигини яна эсладим.
“Ҳаракат қилиш вақти келган”
Ўзбекистон павильонида Орол денгизидан сув келтириб қўйишган экан. Бир томчисини ичиб кўрдим. Бу мен татиб кўрган денгиз сувларининг шўридан ҳам шўр сув эди. Биз барча халқаро платформаларида бу фожиани эслатганимиз каби бу анжуманда ҳам барча давлатлар ўз муаммоларини гапириб, дунёни ҳамкорликка чақиришга, молиявий кўмак олишга интилади.
Назаримда, Париж келишувнинг энг катта минуси бунга амал қилиш давлатлар учун ихтиёрий, ҳеч қайси халқаро ташкилотда буни назорат ва жазолаш учун ричаг йўқ.
Хўш, биримиз иккинчимиздан зарар кўрмаслигимиз учун нима қилиш керак?
Нельсон Мандела айтганидек, аввал ўтириб гаплашиш керак!
Хўп, неча замон гаплашиш керак? COP29 номидан ҳам маълумки, давлатлар 29-марта бир-бири билан гаплашиш учун йиғилди. Озарбайжоннинг улкан стадионидаги Blue zoneда ташкил этилган саммит деворларида “It’s time to act” деб ёзилган. Ҳаракат қилиш учун, дейлик, Париж келишувини бажариш учун биринчи навбатда давлатларга пул керак. Бойларку қайта тикланувчи энергия лойиҳаларига пул, сармоя топар. Лекин ривожланаётган, камбағал давлатлар нима қилади? Уларга ким ёрдам беради?
Экологларнинг катта армияси таъкидлашича, ривожланаётган давлатлар бугун тўқнаш келаётган экологик муаммоларга ҳозирги қудратли давлатлар асосий сабабчи. Улар ўз даврида ва ҳозир ҳам нефть қазиб оляпти, саноатга куч бериб ётибди, улар олдида тарихий жавобгарлик ва масъулият бор. Уларда углерод изини камайтириш учун ресурслар етарли, қолганларда бундай имкон йўқ. Ривожланган давлатларнинг бойиши йўлида бой берилган табиий ресурслар ва тоза ҳаво, тоза сув, тоза тупроқда бутун инсониятнинг ҳам ҳаққи бор. Иқлимчилар мана шу ғояни илгари суради.
1-2
Kechki mutolaa(o‘qish yoki eshitish uchun 27 daqiqa vaqtingiz ketadi)
**Raxshona Ahmedova. Orzu va dengiz
Izoh**: Tastubeklik Amangeldi otani bilmaydigan odam yo‘q. Yoshi yetmishdan oshgan bu qariyani butun ovul taniydi. O‘zi qotmadan kelgan, chuvakkina chol, lekin tinim bilmaydi. Cho‘qqaygan soqoli, yakkam dukkam mo‘ylovi bor, butun yuzini tirish qoplagan bu chol sahiyligi bilan ham nom qozongan. Orolga kelgan borki, uning mehmoni. Shungamikan, otani butun Orol bo‘yi, hatto Toshkan taniydi...
📖 Matnni o‘qish uchun: https://teletype.in/@xushnudbek/raxshona-ahmedova-orzu-va-dengiz
🎧 Audio hikoyani eshitish uchun: https://youtu.be/FprIrociI-8
🎙Bugungi hikoya audiosini Aziza Qurbonova o‘qigan.
📚 “Kechki mutolaa” doirasida eʼlon qilingan barcha hikoyalar bu yerda.
#kechki_mutolaa
👉 @xushnudbek 👈
Бугун Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги турли олимпиадалар (энг нуфузли олимпиадалар, халқаро олимпиадалар ва минтақавий халқаро олимпиадалар) ғолибларини алоҳида таснифлаб, мукофотлади.
Тадбирга боролмадим, лекин чиққан материалларни кўриб, ичимдан хурсанд бўлиб, ғолиб болаларнинг ота-онаси, устозларига ҳавас қилиб ўтирдим.
Бу йил спорт олимпиада ғолибларига пул мукофотлари ҳақида ёзганимда кўпчилик таълим, илм-фанни рағбатлантириш масаласини параллел қўйганди. Нега бизда спортга пул бору фан олимпиадаси ғолибига ҳеч нарса йўқ деб. Тармоқлар ҳам бундай комментларга тўлиб-тошди. Масалан, Бутунжаҳон немис тили олимпиадаси B1 даража йўналишида олтин медал олган Райёна Иброҳимовага фақат ноутбук берилгани роса муҳокама бўлганди.
Ўшанда мактаб ўқувчилари қатнашадиган халқаро фан олимпиадаларининг тури, мақоми, даврийлиги, нуфуз даражасини кўпчилик унча яхши фарқламаслигини, чунки бу мавзу кўп ёритилмаганини тушунгандим.
Аслида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган ва дунёда тан олинган энг нуфузли 5 та халқаро фан олимпиадаси бор: Халқаро математика олимпиадаси, Халқаро физика олимпиадаси, Халқаро кимё олимпиадаси, Халқаро биология олимпиадаси, Халқаро информатика олимпиадаси. Бу йил Ўзбекистондан иштирок этган ўқувчилар ушбу энг асосий мусобақаларда 11 та медал олиб келишди. 2019 йилдан буён бундай мусобақаларда олтин медал олган ўқувчига 187 млн 500 минг сўм (устозига 168 млн 750 минг сўм). Кумуш медалга 112 млн 500 минг (устозига 93 млн 750 минг), бронзага эса 75 млн сўм (устозига 56 млн 250 минг сўм) берилади. Бундан ташқари, бу ўқувчилар давлат ОТМларига имтиҳонсиз грантга киради. Агар улар кейинчалик ўқитувчи бўлиб ишласа, ҳар ойлигига 150 фоиз устама ҳам берилади. 2019 йилгача ғолибликка тайёрлаган ўқитувчилар деярли эсланмасди, ҳозир уларга келгуси ўқув йили учун 200 фоизгача устама белгиланади ва тўғридан тўғри олий малака тоифаси тақдим қилинади.
Яқинда ўқитувчилар кунида телерепортаж тайёрлаганимда, 10 дан ортиқ ғолибларни ўқитган 23 ёшли кимё фани ўқитувчиси Моҳира Болтаевадан сўрагандим: “Ҳамма ғолиб ўқувчиларингиз туфайли олган мукофот пулларингиз 1 миллиардга етиб қоладими? – Кейинги йил етади, насиб қилса”.
Бу ўқув йилидан бошлаб, давлат бюджетидан энг асосий олимпиада таснифига кирмаса ҳам, халқаро олимпиадаларда қатнашган, хусусан, Райёна Иброҳимова каби ғолибларга ҳам пул мукофотлари ажратиладиган бўлди, олдин бунинг ҳуқуқий асоси йўқ эди. Сентябрда Президент қарори чиқди, бунга кўра, энди Райёна қатнашган халқаро олимпиадага ўхшаш танловларда ўқувчи олтин медал олса 56,25 млн. сўм (ўқитувчисига 18,75 млн. сўм), кумуш медалга — 37,5 млн.сўм (ўқитувчисига 13,125 млн. сўм), бронзага — 18,75 млн. сўм (ўқитувчисига 11,25 млн. сўм) бериладиган бўлди. Бугун Райёна 56 млн 250 минг сўм, устози Муқаддасхон Қосимова эса 18 млн 750 минг сўм мукофот билан тақдирланибди. Кўриб, жуда хурсанд бўлдим.
Иқтидорли, хос ўқувчилар билан ишлашда ниҳоят тизим яратилаётгани учун Ўзбекистон ўқувчилари илк марта халқаро фан олимпиадаларида 122 медал қўлга киритиб, жами 9 млрд. сўм мукофот олишди. Бу ҳозиргача энг катта кўрсаткич.
Ҳозир вазирлик каналидаги ғолиб болаларнинг видеоларини кўриб чиқиб, дуо қилдим. Ҳаммамизнинг болаларимиз ўзлари қизиққан йўналишларда муваффақият қозонишсин.
Яна бир фикримни айтиб кетмасам бўлмайди. Кўпинча тармоқларда “манабу бола манави мамлакатнинг манамундоқ олимпиадасида қатнашиб келди, уни ҳеч ким тақдирламади, кутиб олмади” деган гапларни ўқиб қоламан. Очиғи, бирор мамлакатда тижорий олимпиада ташкил қилиб, 5-10 давлатдан иштирокчиларни чақириб, турли йўналишда билим синовлари ўтказиш урфга кирган, бунда ҳомий ота-онанинг ўзи бўлади ва бундай ўзи пул тўлаб бориладиган мусобақаларда деярли ҳамма ғолиб бўлиб, қандайдир медал кўтариб қайтади. Албатта бундай иштирок бола учун катта тажриба, мотивация ва яна мақсадли, фойдали саёҳат ҳам дегани. Лекин бу халқаро таълим кўрсаткичларида нуфузли ва тан олинган эътироф ҳисобланмайди. Буни фарқлаш керак. Ҳар ҳолда иккита ўқувчи ўғлимга тинимсиз шундай тижорий мусобақаларга таклиф келавергани учун мен жараённи шундай тушунаман.
Ҳокимият учга бўлинади: қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимияти. Идеалда булар бир-бирини мувозанатда ушлаб туриши керак. Ҳоким — маҳаллий ижро ҳокимияти раҳбари, лекин шу вақтгача ҳокимларнинг маҳаллий Кенгашга раис бўлиши ушбу “тийиб туриш-мувозанат” қоидасини бузиб қўярди.
27 октябрдаги сайловларни маҳаллий бошқарувнинг “қайта тикланиши”, деб ҳам аташ мумкин. Сайлов ўтиши билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессиялари ҳам бўлиб ўтди. Унда депутатлар ўз раисларини сайладилар. Энди вилоятларда, Тошкент шаҳрида ҳокимлар маҳаллий кенгаш раиси эмас, балки депутатларнинг ўзлари сайлаган алоҳида шахс уларга раислик қилади. Худди футбол командаси сардорини футболчиларнинг ўзлари танлагандек. Аввалгидек, Ҳоким ўзи қарор чиқариб, ўзи депутатлар маҳаллий кенгаши раиси бўлиб тасдиқлаб олмайди.
Янгиланган Конституция билан “ҳоким бир вақтнинг ўзида маҳаллий кенгаш раиси бўлади”, деган қоида билан хайрлашяпмиз. Ушбу ўзгариш, маҳаллий ижро органларининг халқ олдида кўпроқ масъулиятли бўлишига имкон беради.
Кенгаш раисини ҳокимдан ажратиш нафақат бошқарувни янада самаралироқ қилади, балки маҳаллий Кенгашларнинг тўлиқ қувват билан ишлашига имкон беради, назаримда.
Яна битта бонус янгилик бор: ушбу сайловларда учта аёл депутат маҳаллий кенгаш раислари бўлишибди.
Ахмеджанова Покиза Шавкатовна - Сирдарё вилояти Кенгашига, Хушмуродова Исмигул Бердимуродовна - Қашқадарё вилояти Кенгашига, Файзиева Сайёра Мавляновна - Тошкент вилояти Кенгашига раиси сифатида ўз фаолиятини бошлади. Буёқда Қонунчилик палатаси аёл депутатлари улушиям деярли қирқ фоизга етди.
Бу йилги сайловлар маҳаллий ҳокимият учун тоза ҳаво бўлди. Ҳокимиятдаги аёллар сонини кўпайтириш, ҳоким ва маҳаллий кенгашлар ўртасида ваколатларни тақсимлаш — янада очиқ ва ҳисобдор тизимга ўтиш қадамларидир.
“Озодликка чиққан шарқ аёллари энди ҳокимият учун курашмоқда”, деган хазиломуз ибора ҳам энди ҳақиқатга айланяпти. Нима дедингиз?
АҚШ ҳаливери аёл киши президент бўлишига тайёр эмаслигини яна кўрсатди.
Инсон қадри қанча?
Инсон хотираси қанча?
Инсон қалби қиймати қанча?
Инсон садоқати нархи қанча?
Неча пул?
Неча кун?
Неча килограм?
Неча тийин?
Кўп кимгадир бино қўйманг, кўп жонингизни бераверманг, кўп ўзингиздан кечаверманг. Мен кимгадир муҳимман, менсиз шу ишнинг бориши, шу одамнинг ҳаёти тўхтаб қолади, деяверманг.
Ёнингиздагилар юрагини очиб кўролмайсиз, улар наздидаги асл баҳоингизни билолмайсиз, ортингиздан нималар айтишлари мумкинлигини тасаввурингизга сиғдиролмайсиз. Сиз умрингиз, соғлиғингиз, ёшлигингизни бағишлаган иш/одамлар сизни дарров унутишга тайёр туради. Инсон улар-"инса"-унутувчи улар.
Сизга ҳар дақиқа ўзингиз ва руҳингиз олдида хиёнатга тайёр эканликларини хаёлингизнинг бир четига ҳам келтирмай яшайсиз.
Сизга яхши гаплар гапиришлари мумкин, қандайдир ҳозир ёзаётганим бачкана гапларни тўқиб беришлари, ишонтиришлари мумкин.
Лекин, аччиқ ҳақиқат шуки, ҳамма ўз умрини ўзи учун яшашга келади. Якка келади, якка кетади.
Сиз уларнинг эркаликлари, истаклари, хизматларига жон фидо қилиб ўтасиз-кетасиз, сизсиз ҳам дунё давом этаверади, ҳаёти сизга туташ бўлган одамлар сизсиз бўлган ҳаётини қуради ва бамайлихотир яшашда давом этади.
Садоқатига ишончингиз комил бўлиб турган пайтда ҳам ёдда сақланг, ҳамма нарса ўткинчи ва нисбий. Ишонманг.
Бизлар сизни алдаймиз.
Ҳиндистон ҳикояларидан: PAIN Кнопкани босамиз. Nurse югуриб киради. - Yes, Mam? - Pain. - How strong? - When she moves she feels a strong pain in the chest, in the low space of the body, please give some medicine to reduce the pain. - Thikhai. Беморимнинг…
⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
?Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot
?Реклама: @Nurov_N1
Last updated 2 months, 1 week ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 2 weeks, 1 day ago
Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Last updated 2 years, 4 months ago