?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 3 weeks ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 6 days ago
**Сочинг узун-узун –
Узун фироқ эди.
Дилором Эргашева**
*Тимсоҳлар аждар эди,
Игналар ханжар эди.
Қанча сув тутса лаби,
Шунча дил чанқар эди.
Ҳур эмас, ҳулкар эди,
Қувласам, ҳуркар эди.
Келмоғи – "Қадри наво",
Кетмоғи – "Ўртар" эди.
Манзили Қашқар эди,
Дийдори Маҳшар эди.
Кўзларим кўрсам, куяр,
Кўрмасам, қақшар эди.
Қорсевар қишлар эди,
Боғ тўла ёшлар эди.
Қўл солиб чўнтагимга,
Қўлимдан ушлар эди.
Кун-туним япроқ эди,
Унсурим тупроқ эди.
Даромад камроқ, бироқ,
Каромат кўпроқ эди.
Кемамиз улкан эди,
Орзулар елкан эди.
Тишлари бор омадим
Кулгани-кулган эди...
Ҳур эмас, ҳулкар эди,
Қувласам, ҳуркар эди.
Келмоғи – "Қадри наво",
Кетмоғи – "Ўртар" эди.*
Шаҳриёр Шавкат
Эй сорбон, оҳистарон...
Аҳмад Зоир ижросида
НИГОРА ШОФАЙЗИЕВА (тахаллуси Нигора Жалолиддин қизи)
Нигора Шофайзиева – шоира, ёзувчи, журналист, таржимон, педагог.
1967 йил 16 февралда Тошкент вилояти Ангрен шаҳрининг Дукент қўрғонида туғилган. 1985-1990 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетида таҳсил олган.
Фаолияти давомида “Ангрен” шаҳар радиосида мухбир (1990-1991), “Ангрен ҳақиқати” газетасида мухбир (1991-1992), масъул котиб (2001-2003), бош муҳаррир ўринбосари (2012-2013), “Паркент тонги” газетасида адабий ходим (1998-2001), “Туркистон” газетасида бўлим бошлиғи (2005-2006), “Экология хабарномаси” журналида масъул котиб (2010-2012), “Улуғ йўл” газетасида бош муҳаррир (2013-2015) бўлиб ишлаган.
Шунингдек, Ангрен шаҳридаги 41-мактабда (1994-1998), Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факултетида (2003-2005) ёшларга таълим берган.
2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими муассислигидаги “Адабиёт зиёси” газетаси бўлим бошлиғи сифатида ишлаб келмоқда.
Илк шеъри 1981 йилда “Ленин учқуни” (ҳозирги “Тонг юлдузи”) газетасида босилган. Биринчи китоби 2004 йилда Эшқобил Шукур сўзбошиси билан “Умидли дунё” номи остида чоп этилган.Шундан кейин “Ўзлигини топган эл” (публицистик мақолалар), “Кўзи очиқ кетганлар” (қисса ва ҳикоялар) китоблари ўқувчилар қўлига етиб борди.
Таржимон сифатида Болтиқбўйи болалар шоирларининг шеърлари тўплами – “Кулиб чиққан чечаклар”, Марта Гудменнинг “Келишилган никоҳ”, Аҳмад Лутфий Қозончининг “Хадичаи Кубро”, Невзат Тарханнинг “Оила – нажот”, Исмоил Хакки Улучинарнинг “Имом Ғаззолийнинг “Тавба китоби” шарҳи” ва бошқа асарларни ўзбек тилига таржима қилган. Ўзининг асарлари ҳам рус ва турк тилларида чоп этилган.
Нигора Шофайзиева 2012 йилда “Йилнинг энг фаол журналисти” кўрик-танлови ғолиби бўлди. 2015 йилда журналистика соҳасида “Олтин қалам” Х миллий мукофоти халқаро танловида ЮНЕСКО ташкилотининг соврини билан тақдирланган.
2022 йилда Ўзбекистн Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди.
ШЕРАЛИЕВНИНГ ШЕЪРИ НАЗАРБЕКОВ НАЗАРИГА ТУШДИ
? 2015 йилларда Алишер Файзнинг "Озарбайжон гўзали" таронаси тўйларда хит даражасига чиққан эди. Зеро, қўшиққа ўзбек халқининг муносабати тўйларда билинади. Кейинроқ озарбайжон хонандалари Лайло Раҳимова ҳамда Заур Жалил муаллифини кўрсатган ҳолда ўз тилларида ижро этди. Алишер Файзнинг бу қўшиғи ҳануз давраларда файз олиб келмоқда.
? Ўтган ҳафта Форумлар саройида Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари иштирокида бўлиб ўтган икки халқ санъат усталари концерт дастурида Озодбек Назарбеков янги "Озарбайжон гўзали" таронасини ижро этди.
? Икки тилда айтилган қўшиқ сўзлари Тошкент вилояти фарзанди Ғайрат Шералиевга, мусиқаси эса Алишер Неъматовга тегишли.
? Санъат шайдоларига янги қўшиқ муборак бўлсин! Ният шуки, янги қўшиқ ҳам халқнинг дилидан, яхши кунларга аталган фонотекасидан жой олсин.
? Ғайрат Шералиевни эса янги ютуғи билан табриклаймиз!
О.Бакиров тайёрлади
Камтар, маддоҳликни билмайдиган, мансаби ва насабига қарамай ҳақиқатни айтишдан қайтмайдиган, мансабдорлардан кўра Ҳақ ва халқ назарини афзал кўрган Устозим Нигора Шофайзиевага икки бағишлов
1
Юз йиллик ёмғир кўзёшингча бўлмас,
Тоғлар тоши метин бошингча бўлмас.
Қалбингда умид бор, бу офтоб сўлмас,
Оламни мунаввар айлаган аёл.
Сочингдан серобдир ҳасадгўйларинг,
Уларга мотамдир сенинг тўйларинг.
Синовлар эгса ҳам тикдир бўйларинг,
Зулматдан зиёга бўйлаган аёл.
Кўксингдан итарган кимсалар кеча,
Бугун пойингга тиз чўкарлар неча,
Садоқат, севгидан қасамлар ича...
Ўтмишни жилмайиб ўйлаган аёл.
Сийратда малика — зоти олийсан,
Юксалганинг сари шунча оддийсан,
Аёл бўлиб сен ҳам қачон нолийсан,
Сабрни сарбон деб сайлаган аёл.
Шаънингни қоралаб кимлар шон олди,
Виждонин сотдилар, кейин нон олди...
Сен кўнгилда, улар кўнгилдан қолди,
Дилларни дилларга бойлаган аёл.
Омадинг кемаси тегиб қояга,
Интиқ турганингда бир ҳимояга.
Дўстларинг ўзини олиб сояга,
Дардини Аллоҳга сўйлаган аёл.
Қишдан омон чиққан яшил дарахтсан,
Шамолга бош эгмас зўр шиддат-шаҳдсан,
Бахтни излайсан-у, ўзинг чин бахтсан,
Янги манзилларга шайланган аёл,
Қаноти қаламга айланган аёл.
2
Кимлардир гул, кимлардир қуш, деди Сизни,
Ким ҳақиқат, яна ким туш, деди Сизни.
Билганлари ҳушёр, деди ҳар нафасда,
Билмаганлар бахтдан сарҳуш, деди Сизни.
Рўмолингиз учи қанча ёш кўрмади,
Бу азиз бош қанча девор, тош кўрмади.
Соғ ўтдингиз бор синовдан, қадди тик,
Ғамдеворлар сиздай метин бош кўрмади.
Очилади ҳали дунёнинг кўзлари,
Гулга тўлар Нигоранинг нур излари.
Сочларидан сиртмоқ ясаб тиз чўкарлар,
Афв сўрайди ёвларингизнинг ўзлари...
Ҳали олдда гуркирамоқ, эҳтиром фасли,
Бори элдин кечроқ кулар уйғоқлар насли.
Отабек Бакиров
?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 3 weeks ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 6 days ago