⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot
📈Реклама: @Nurov_N1
Last updated 2 weeks, 1 day ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 1 month, 2 weeks ago
Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Last updated 2 years, 5 months ago
✍️Пак Виктор Николаевичнинг "Тақдир уфқлари" автобиографик асари.
1-фасл, 2-қисм.
🎙Асарни Шоира Умрзоқова ўқиди.
Ниҳоят, халқ депутатлари Пискент туман Кенгашига сайланган депутатлар рўйхати эълон қилинди.
Улар орасида Азимжон Ибрагимов, Ботир Нуриддиновларнинг номини кўриб, жудаям хурсанд бўлдим.
Албатта, рўйхатдагиларнинг ҳаммаси ҳам ишончни оқлайди, халқнинг дардини олиб чиқа олади, деб бўлмайди. Уларнинг орасида бугуннинг талабини хис этадиган, халқимизни қийнаб турган муаммоларни баралла айтиб, бюджет маблағларини тўғри йўналтиришни назорат қиладиганлари бармоқ билан санарли. Қолганлари, қолганларини омон бўлсак, кўрамиз.
Хурматли депутатлар, туманимиз тақдири, уни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва бошқа бир қанча муҳим масалаларда фаол позицияда бўлинг. Келиб-кетувчи раҳбарлардан чўчиманг, нари борса, ишингизни олади, жонингизни ололмайди. Уларга яхши кўринаман, деб ялтоқилик қилманг. Орқангизда турган, сизга ишонган халқнинг манфаатини биринчи ўринга қўйинг.
Ҳамиша, адолат, тараққиёт ва ҳақиқат томонда бўлинг.
Уйғоқ бўлинг, ҳақиқат учун билагингиз толиб кетса ҳам, қўлларингизни баландроқ кўтаринг.
ПИСКЕНТ ТУМАН САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
“Халқ депутатлари Пискент туман Кенгашига депутатлар сайловининг натижалари тўғрисида”
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 201, 26, 921, 96 ва 97-моддаларига мувофиқ ҳамда участка сайлов комиссияларининг овозларини санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларига асосан Пискент туман сайлов комиссияси қарор қилади:
1. 2024 йил 27 октябрда ўтказилган Халқ депутатлари Пискент туман Кенгашига депутатлар сайлови ўтган ва ҳақиқий деб топилсин.
2. Сайлов округларидан Халқ депутатлари Пискент туман Кенгашига сайланган 25 нафар депутат иловага мувофиқ рўйхатга олинсин.
3. Мазкур қарор маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.
4. Халқ депутатлари Пискент туман Кенгашининг рўйхатга олинган депутатларига белгиланган тартибда гувоҳнома ва кўкрак нишонлари берилсин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Пискент туман сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б.Рашидов зиммасига юклатилсин.
Пискент туман сайлов комиссияси раиси: Б.Жулбарисов.
Сезаяпсизларми, ўринбосарларнинг айримлари ҳалол 😳 ҳокимларни подводит қиляпти. 😡😡😡
Эҳтиёт бўлинглар, айрим ўринбосарлар жудаям юлғич чиқиб қолаяпти.
Ҳокимлар оппоқ. Улар бундай ишлардан бутунлай бехабар.
🙄🙄🙄
Бутун мамлакат бўйлаб коррупцияга қарши кескин кураш олиб борилишига қарамай, айрим ўринбосарлар қўрқмаётганга ўхшайди.
Доктор Ҳассон Шамсийнинг "БАХТ УЛАШИНГ" китоби аудио тақдимоти
2-фасл, 3-қисм.
Китобни журналист Шоира Умрзоқова ўқиди.
Кўпчилик ҳайдовчилар кутаётган қонун қабул қилинди, хайдовчилар жаримадан 48 соат ичида хабардор қилинмаса, жарима бекор бўлади.
Энди йўл ҳаракати коидалари бузилганлиги тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида карор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга йўл ҳаракати коидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган пайтдан эътиборан **қирқ саккиз соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий хукукбузарлик тўғрисидаги иш ушбу Кодекснинг 271 моддасига мувофик тугатилади.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 28.10.2024 йилдаги ЎРҚ-985-сон**
Эрамиздан аввалги 1750 йилларда яшаб ўтган Вавилон шоҳи Хаммураппи томонидан киритилган қонунларнинг айримлари ҳозирги кунгача сақланиб қолган. У қурувчилар ҳақида ҳам жуда ажойиб қонун белгалаган эди. У қонунда шундай дейилади:
"Агар қурувчи бирор кишига уй қуриб, ишини пухта бажармагани сабабли, қурилган уй қулаб тушиб, уй эгасининг ўлимига сабаб бўлса, қурувчининг жазоси ўлим. Агар қулаш оқибатида уй эгасининг ўғли ҳалок бўлган бўлса, унда қурувчининг ўғли қатл қилинади. Агар у уй эгасининг қулини ўлдирган бўлса, қурувчи уй эгасига қул ўрнига қул бериши шарт".
Бизни йўқотиб қўймаслик учун каналимизга обуна бўлиб қўйинг!
Доктор Ҳассон Шамсийнинг "БАХТ УЛАШИНГ" китоби
1-ФАСЛ, 2-ҚИСМ.
Китобни журналист Шоира Умрзоқова ўқиди.
⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot
📈Реклама: @Nurov_N1
Last updated 2 weeks, 1 day ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 1 month, 2 weeks ago
Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Last updated 2 years, 5 months ago