🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
**- Севар, қизимни чиқаряпман. Тўй билан бўлиб, цехда ҳам иш тўхтаган.
- Мен уй оламан деганимда бирдан қизингизга ҳам куёв чиқдими? Ёлғонниям оборасиз...
- Тушунмадим, - асабийлашди Аббос ҳам. – Мени “Қизимни тўй қиляпман, деб алдаяпсиз”, деяпсанми? Шунақа ёлғон айтиш ҳам мумкинми? Ўйлаб гапиряпсанми?
Туйқус бошланган тўй, ҳаражатлар, ишнинг тўхтаб қолиши, жондай қизининг узатилиши Аббоснинг тоқатини тоқ қилиб бўлганди. Шунданми, Севарага жаҳл қилганини ўзи ҳам сезмай қолди. Бунақа муомалани сира эшитмаган Севаранинг бирдан попуги пасайди:
- Қорбобо, ҳеч бўлмаса айтиб қўймадингиз менга. Шуни телефонда айтиб қўйса бўлади-ку, одамни хавотирга қўймай.
- Ўйнаб юрганим йўқ, мен! – жаҳлидан тушмади, Аббос.
Севара эса уй учун берилмаётган пулни бошқа томондан чиқариб олмоқчи бўлди:
- Қорбобо, ҳалиги молим ҳам тугади. Олиб келасизми?
- Мен нима деяпман? – Аббоснинг бақиргани эшитилди. – Цехда иш тўхтади деяпман. Ғалчамисан?
Бирдан алоқа узилди. Аббос босиб қўйдими ё ўзи узилиб қолдими, Севара тушунмади.
- “Ғалчамисан?” дедими? Менга шунақа гап айтдими? Мен... мен шунақа гап эшитадиган иш қилдимми? Демак, “товар” бериш нияти ҳам йўқ. Мени ҳар томондан сиқмоқчи бўляптими?
Севара аламдан ўзини боса олмас, нима қилишини, қандай йўл тутишини билмасди. Яхшиси, кечгача сабр қилади ва Рита холадан маслаҳат сўрайди, бунақа пайтда у яхши маслаҳатлар беради. У шундай қарорга келгани билан дам-бадам шайтон унинг ғазабини қайнатар, тинмай ғиж-ғижларди.
“ - Мен “Ғалчамисан?” дейдиган нима иш қилдим? – ўзича ўйларди у. -Менинг нима айбим бор? Қилганим битта илтимос, эди. Уйни гаплашиб келайлик дедим. Шундаям қўнғироқларимга жавоб бермади, кейин ғалчага чиқдим, яна камига мол ҳам бермоқчи эмас...”
Шу хаёллар билан у зўрға кунни кеч қилди. Кейин Рита холаникига югурди. Рита хола ҳам ҳар доимгидек қўнғироқ қилиб егиси келган нарсани тайинлади:
- Шунча ишлаб пул топаяпсан, кишмиш пишибди. Бир шох кишмиш билан иссиқ нон олиб кел, савоб бўлар, ҳақинг кетмас! Ҳақинг кетса, олиб қоларсан...
Севара кампирнинг буютмасини индамай сотиб олди. Чунки ҳозир унинг маслаҳатига муҳтож.
- Опкелдингми, барака топ! – Севара эшикдан кириши билан ёш боладек унинг қўлидаги елим халтага қаради Рита хола. – Ювиб кел-чи, кишмишингни...
- Тавба-а-а, - Севаранинг кампир билан ҳазиллашгиси келди. – Бошқороғи хотиндек ҳали у, ҳали бу тайинлайсиз, қойил!
- Билувдим, шунақа дейишингни. Бу янгилик, ҳамма егиси келади-да. Ол. Мана, Самир ҳам келди, унинг ҳам егиси келди, а? – деди Рита хола Самирнинг бошини силаб. – Мен ўғлингга бугун учта ҳарф ўргатдим, ёздирдим. Шу меҳнатларимга арзимайдими, бир бош кишмиш...
- Арзийди, арзийди, - Севара иссиқ нонни синдирди. – Олинг. Ол, болам.
Кейин ўзи ҳам кампир ва болага қўшилиб иштаҳа билан ея бошларкан, дардини ёрди. Ҳамма гапни айтиб берди.
- Нима бало, бирдан Аббоснинг жонига тегдингми? - деди хола Самирга қараб оларкан.
Давоми бор.**#КундошларХикоя
**- Бу нима?
- Ҳа, буми... – иккиланиб қолди Гулҳаё. – Ҳалиги... иш бошқарувчи бичган экан. Ўзи келиб охирига етказади. Мен бошқа матодан фойдаландим...
Гулҳаё қанчалик сездирмасликка уринмасин, неча йиллардан буён мато, кўйлаклар билан ишлаб юрган Аббос бирдан билди:
- Бу нотўғри бичилган-ку! Балки, шунинг учун шу ерга қўйгандир? Аҳмоқ, бир той матони яроқсиз ҳолга келтирибдими? Эртагаёқ жавобини бераман!
Жаҳли чиқиб кетган Аббос Гулҳаёни бошқа гапиргани қўймади.
Эртасига иш бошқарувчини ишдан бўшатди. Гулҳаё уч кунга етгулик мато бичиб бергани билан, уни тақсайлайдиган, тикишга топширадиган, назорат қилиб қабул қиладаган иш бошқарувчи йўқ эди. Шу билан ҳафта охирида цехда иш тўхтади.
Кутилмаган Гулҳаёнинг тўйи бошланиб кетганини Умид ҳазм қила олмаётганди. У цехни бориб кузатиб келганидан буён опасининг қўлидан ҳар куни бир ўрам кўйлак олишни режа қилиб юрганди. Бир ўрамда тўрт ўлчамдаги кўйлак бўлади. Шунинг фойдасининг ўзигаям Умид опаларию, онасини таъминлай олиши мумкин. Ўйлашича бунга ҳаққи бор. Ҳа, нима ўғил сифатида ўз улушини оляпти. Отаси нариги иккита ўғлига топганини ташиб ётган пайтда, Умид бутун оиласи учун бир ўрам кўйлак олса нима бўлибди? Лекин айни опаси билан гаплашаман деб юрганида тўй бошланиб кетди. Бу Умидга ўша ота-онаси жуда қаттиқ жанжаллашган кунни эслатиб юборди. Ҳамон кўз ўнгида:
“Жанжал бўлаётган ётоқхонани биттагина девор ажратиб турган кичикроқ хонада Умид ўтирарди.Умид уларнинг уч қиздан сўнг тилаб олган ёлғиз ўғли.Шу чоққача унинг айтгани-айтган, дегани-деган бўлганини хонасига қўйилган ҳашамдор каравот, стол-стул, ингичка экранли компьютер ва мусиқани баландроқ чиқариб берадиган ялтироқ колонкалардан ҳам билса бўларди.Умид каравотида ўтирар, чўзинчоқ юзи ва отасиники каби қалин қошларининг ҳолатидан жаҳлдами, хомушми, паришонми билиш қийин.Мушт бўлиб тугилган қўллари ва аниқ эшитилиб турган онасининг овозидангина унинг ғазабда эканлигини англаш мумкин. Матлуба ҳар қандай юракни ўртаб юборадиган овозда йиғламсираб гапирарди:
- Кундузи майли уникида яшанг, майли нималарнидир болаларингизга баҳона қилиб, ўшаникида қолсангиз ҳам майли. Фақат... қизларингиз билмасин, уларни узатиб олайлик. Бўй етиб қолди, ахир...
Умид алам билан ютинди, пишқириб нафас олди…»
- Ҳаммасини дадам қиляпти, - жаҳлдан нафас олиши тезлашди Умиднинг. – Цехни кенгайтирди, опамни бирдан эрга беряпти, кейин даров икки опамниям тўй қилиш пайига тушади. Чунки цех катта, даромад катта. Кейин… кейин бизни ташлаб кетади. Ўша ёш хотиннинг ва ўғилларининг ёнига кетади.
Умид оғир ютинди. Кўзлари ёшга тўлди. Қўллари мушт бўлиб тугилди.
Ўзини жуда бахтсиз ва ожиз ҳис қилди.
“- Салгина катта бўлсам эди, ўзим билардим нима қилишни... – деди Умид хаёлида. – Дадам опамни итдек ишлатади, аммо тузукли пул бермайди, шунинг учун қарз бўлиб мендан пул сўраганди. Гулюз опамни дурустли марказга ҳам юбормади. Менга-ку, сўрамасам бир тийин бермайди. Яхшиям, ўзим пул топа бошладим. Ойим бечора ҳам кўзлари кўрмаса-да, ишлашга мажбур бўлди. Чунки опамларни турмушга бериши, сарпо-суруқ қилиши керак. Дадам бу ҳақда ўйламайди. Дадам менимча ўша ёш хотини ва кичкина ўғилларига ташмалагани- ташмалаган...”
Умид ўзи ўйлаган, хаёлига келган фикрларни ҳақиқат деб билар ва баттар отасига нисбатан ичида адоват пайдо бўлаётганди.
- Мени ўйинчоқ қиляпти. Мени мазах қиляпти. Ортиқ чидай олмайман! Ишончимга кириш учун индамай ижара пулларимни берган экан-да! – ғазабини боса олмаётганди Севара. – Айни уйни кўриб келганимда, гаплашиб келганимда яна телефонимга жавоб бермайди, қорасини кўрсатмайди. Демак, менга уй олиб бериш нияти йўқ. Нима қилсам экан?
Севара асабийлашган кўйи яна Аббосга қўнғироқ қилди. Ниҳоят нариги томондан жавоб бўлди:
- Ало, яхшимисан?
- Салом, - қисқа саломлашди Севара жаҳлини босолмай. – Сизга ишониб уй гаплашгандим. Атай жим бўлиб кетдингизми?**
**Нигоранинг айтгани бўлди. Кечга томон улар оилавий келишди. Ёши улуғлар бирдан тил топишиб, бир-бирларига маъқул келиб тўйни бошлашга келишиб ҳам олишди. Гулҳаё ҳам хафа эмасди. Орзулар оғушида юрарди. Фақат ўйга ботган Аббос. Тўй ҳаражатлари, бу ёқда Севарага янги уй кўришга ваъда бериб қўйди. Ҳали Севара бир уйни суриштириб қўйганини ҳам айтди. Хуллас, у бошини қаерга уришни билмай қолганди.
Гулҳаё охирги бир ҳафта фақат Зилола тарқатган видеодан кейин пайдо бўлган муносабатларни йўқотиш билан овора бўлди. Ўша куни курсдошлари ҳам бирданига жонли эфир қилишганди, зўрға илтимос қилиб ўчиртирди. Вазият тушунтирди. Ўзи адашганини, айнан ўша чол қайнота-бобоси бўлиб қолиши мумкинлигини айтди. Бу гапдан кейин курсдошлари бошқа ижтимоий тармоқларга ҳам тарқай бошлаган Зилоланинг видеосини ўша тармоқда канал очган муаллифларга илтимос қилиб, вазиятни тушунтириб ўчиришга ёрдам беришди.
Нақ бир ҳафтада видео машмашаси тинчигандек бўлди. Гулҳаё барибир хавотирда эди. Ахир Шаҳзод бир марта ўқишига келиб уни учрашувга олиб кетди. Зилола билан танишди. Агар Зилола жонли эфир қилган видеони кўриб қолса борми? Гап ким ҳақда кетаётганини билади, дарҳол. “Бобомни нима дединглар?”, деб хафа бўлиши, айниқса, фариштамисол Юсуф амакининг қулоғига етса дили оғриши мумкин. Мана шундан Гулҳаё хавотирда эди. Тўйинг тезлашиб кетиши эса уни янаям ҳаяжонга солди. Энг қизиғи, қайнота-бобоси чет элга саёҳатга юбораман дебди. Бунинг учун ҳужжатларни тайёрлаш, тиббий кўрикдан ўтиш, никоҳ учун ҳужжат топшириш хуллас, Шаҳзод иккаласи деярли ҳар куни ўқишни ташлаб, югур-югур билан овора бўлишди.
- Ўқишингизга ҳам нимадир деб қўйинг. Тўйдан кейин икки ҳафта бўлмайсиз, - деди Шаҳзод баттар шошириб.
- Имтиҳонларни топишириб бўлай деганман-ку! Бу ёғи ёз бўлса, - деди Гулҳаё салгина хотиржамлигини билдириб.
- Айтганча, ўқишлар тугаяпти, бахтимизга. Мен иш билан бўлиб, фасл алмашаётганини ҳам унутибман, - кулди Шаҳзод.
Ҳамма ўзи ташвишини ўйлаганидек, Зилола ҳам Гулҳаёни кўриши билан саволга тутади:
- Гули, менга қачон иш ўргатасан! Ёзи билан бекор қолиб кетмай, иш ўргат. Пул топишим керак ахир. Ўзинг цехга ишчи қилиб олдинг, лекин ишламаяпман-ку!
- Нега ишламайсан? – тутақади Гулҳаё. – Мен ўқишга келмасам ҳам дарсдан кейин цехга бор. Иш юритувчига учрашсанг, ўзи иш беради, ўргатади. Мен айтиб қўйганман-ку! Мен ўзим билан ўзим овора бўлиб қолдим. Илтимос, бор ишга.
- Бўпти, ўзим боравераман, - аразлаган бўлади Зилола ҳам.
Хуллас, Гулҳаёнинг цехга боришга қўли тегмагани сари, буюртмалар ошиб, ҳаражатлар ҳам кўпайиб бораётганди. Гулҳаё бичиб бермас экан, цехд иш тўхтайди, ахир. Буни Гулҳаёнинг ўзи ҳам яхши билади. Шунинг учун дадасига тайинлади:
- Дада, мени кечки пайт бўлсаям ишга олиб боринг. Ишчилар бекор қолиб кетишмасин. Уйқум келсаям икки соатча ишлаб келарман.
- Менам шуни айтмоқчи эдим. Ишчилар ишсиз қолиб бўлди ўзи. Бугун иш юритувчига ўзингиз бўлсаям бичиб туринг, дегандим, - деди дадаси.
- Яхши қилибсиз, - деди Гулҳаё.
Лекин у кечки пайт ишхонага борганида дадаси тўғри иш қилмаганини англади. Чунки иш бошқарувчи Гулҳаёнинг ярим тунда келиб ишлашини билмаган, кундузи бир той матони бичишга қўйган, ўлчамни нотўғри олгани учун беўхшов кесилган ва яроқсизга айланган матони яширишга ҳам улгурмай, катта бичиш столи тагида қолдирганди.
- Эсиз... – ичидан бир нима узилгандек бўлди Гулҳаёнинг. Шунча мато увол бўлибди. – Эҳ-ҳе, қанча кўйлак бўларди?! Қанча фойда қилса бўларди? Ўзи ҳаражатнинг устида турганимизда... Дадам кўрмасин энди буни... Қаерга қўйсам экан? Бунинг зарарини тўлаш учун иш бошқарувчи нақ бир ярим ойлик маошидан кечиши керак... Ишқилиб дадам жаҳл устида уни ишдан ҳайдаб юбормасин. Бўлмаса, нақ цехда иш тўхтайди...
Гулҳаё ярим соат яроқсиз матони қаерга беркитиш ҳақида бош қотирди. Ҳеч имконини қила олмади. Ишининг тезроқ унишини ўйлаб кейин матони бичишга киришди. Ишини тугатиб бўлган эди ҳамки, дадаси омбордаги молларни ҳисоб-китоб қилиб чиқиб келди ва стол тагидаги матони кўрди.**
*✨*??ТУНГИ ТАРОНАЛАР
✨??ЭШИТИБ ОРОМ ОЛИНГ
✨??ОЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ
✨??ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ
????????????**
Oqshom taronasi❤️?❤️?❤️?
?❤️?❤️?❤️?
**ТОНГГИ ДУО
Эй Аллоҳим! Ҳар бир инсонга ислом неъматини насиб қил
Ҳар бир бенамозни ҳидоят қил!
Ҳар бир бефарзандга фарзанд бер!
Ҳар бир беморга шифо ато эт!
Ҳар бир маййитга жаннат ато қил!
Ҳар бир золимни тўғри йўлга бошла!
Ҳар бир мазлумга нусрат бер!
Ҳар бир ҳаё ва иффатни хоҳлаган кишига пок жуфти ҳалол ато қил!
Ҳар бир камчиликка йўл қўйган кишига ўлимидан олдин тавбани ва ўлими пайтида икки шаҳодат калимасини насиб эт!
Эй Аллоҳ! Орзу қилганларимизни барчасини ато эт!
Барчамизга Қалб хотиржамлигини насиб қил!
Эй Аллоҳ шу дуоларни бошқа мусулмонларга улашган инсонни ўзинг барча дуоларини қабул қилиб мукофотлагин!**
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago