🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 6 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 5 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 6 days, 11 hours ago
Кўринг ва хулоса қилинг! Фарзандларимиз биздан нимани кутмоқда ва нимани ўрганмоқда?
Энергетиклар - Ўлим❗️
Гўшт қиймалагич ва кўкрак нишон воқеаси
*Инсон зоти доим ҳаётнинг ташвишу-ю, турмушнинг ўй-ҳаёллари билан юради. Тўғрида, асли яшашнинг маъноси шу деб биламиз. Негадир кўпдан буён тинчлик бермаётган бу ҳаёллар, ўйлар ёзишга ундади. Унчалик ишқибоз эмасман аммо, ора-сира ички туғёнларимни оққа кўчираман. Отамнинг Аллоҳ даргоҳига омонатини топширганига ҳам 4 ой бўлибди. Орада катта бўшлиқ пайдо бўлди, ўрни тинмай билинди, олис сафардаю яқинда қайтиб келадигандай, уйнинг ҳар бурчагида нафаси уфуради, ғам-андуҳлар, онамнинг умр йўлдошини йўқотиши. Oмонатини топшириб кетар чоғида “мен кеттим” дея бир қўли билан ҳаммамизга қараб хайр деган ишорани билдириши.
Иложсизлик...Қанчалик оғир бўлмасин мусибат ўз тузини тоттирар экан. Уйдаги ишларимни қилар эканман гўшт қиймалагич (мясорубка) га кўзим тушди. Ковид касаллигидан кейин соғлом турмуш тарзи, пиёда юриш каби кундалик спортга катта эътибор берилди. Одатда дадам ҳар куни 3-5 км пиёда юради. Маҳаллани эрталаб бир айланиб чиқади. “Соғлом ҳаёт сари беш минг қадам” да маҳалла нуронийлари билан иштирок этиб, ғолиб бўлибди ва гўшт қиймалагич билан ташаккурнома топширибди. Ўша вақтда уйга келгандаги хурсандлигини кўрсангиз эди, ҳудди ёш боладай. Шу нарсани (гўштқималагични) кўпдан бери олиш ниятим бор эди, худони етказганини қаранг кўнглимдаги совға бўлди деб. Аслида уйимизда замонавий, токда ишлайдиган гўшт қиймалагич бор аммо, дадамга берилган бу совға қадрли эди. Қўлимга ушлаб ҳаёлга толдим эҳҳҳҳ одамдан жонсиз нарсаям қадрли экан, ўлмаскан.
Касб байрамида бир гуруҳ матбуот котиблари, журналистлар, соҳа фидоийлари муносиб тақдирланди ҳамкасбларни ютуқларидан хурсанд эдик. Шунда энг яқин ўртоғимга берилган кўкрак нишон унинг кўп йиллик орзуси эди, эришди аммо “бу бир темир у мен учун ҳеч нарсани англатмайди” деди. Аслида англатади. Нимани? Эътиборни, миллионлар ичида борлигингизни, ким эканингизни, ижодингизнию меҳнатингизни. Шу биргина юмалоқ сариқ темир ўз ичида нималарни жамламаган. Сизга бўлган давлатнинг ишончини, меҳнатингизнинг қадрини, бошқалар ичида алоҳидалигингизни шулар мужассам бунинг ичида, ишонч ёрлиғи бу билсангиз.
Гўшт қиймалагич билан кўкрак нишон орасида нима фарқ дерсиз балки, шу иккиси ҳам оддий темир лекин инсондан кейин унинг яшаб ўтганини, унинг оз бўлсада қувончини билдирадиган темир экан. Шуни англадимки ҳаёт қисқа, уни мазмунли ва мароқли яшаб қадрлайлик, меҳр ва муҳаббатимизни бир-биримиздан аямайлик. Туғиламиз, яшаймиз ва бу дунёни тарк этамиз... Биздан кейин ҳам бизни эслагувчилар бўлсин!
Беруний тумани ҳокимининг матбуот котиби Айнура Уразова*
Бир килограмм темир ярим доллар ҳам турмайди. Агар уни эритиб болтага айлантирса ўн долларга, қошиқ вилкалар ясалса юз долларга айланади. Бордию шу темирдан игна чиқара олсангиз минг доллар даромад қилишингиз мумкин. Агар ундан қиммат қўл соатлари учун микромеҳанизмлар ясасангиз, қиймати юз мингллаб долларга тенглашади.
Нима демоқчиман? Ўзингиздан нима ясаш фақат ўзингизнинг қўлингизда.
(Ижтимоий тармок,лардан олинди)
Бир кишини Аллоҳ олти қиз билан ризқлантирган эди. Хотини еттинчисига ҳомиладор бўлганида, эри ўғил бола туғилишини истагани учун хотини қиз туғиб қўйишдан хавфсирар эди. Агар хотин еттинчисини ҳам қиз туғса, эр хотинига талоқ беришга азму қарор қилди. Эр ўша кеча ухлаб, туш кўрди. Тушида қиёмат қоим бўлиб, унга дўзах яқинлаштирилибди. У кишини дўзах эшикларидан бирига олиб борилса, тўсатдан бир қизи чиқиб, отасини мудофаа қилар ва отасини дўзахга киришига монеълик қилар эди. У киши қизларининг тўсқинлиги сабаб, ҳатто, жаҳаннамнинг олти эшигидан ҳам қутилиб қолди. Олдинда еттинчи эшик турар эди. У бу ҳолатдан саросимага тушди. Нияти ва азму қароридаги хатосини билди. Бу қилган ишидан пушаймон бўлди. Роббисига дуо қилиб: "Аллоҳим! Мени еттинчи қиз билан ризқлантир", дея ёлворди....
Ҳадисда шундай дейилади: "Кимга қизлар ато қилиниш билан синовга учрасаю, у бунга сабр қилса, дўзахдан тўсиқ бўлади".
Бу Жим Торп - америкалик спортчи, енгил атлетикачи. Суратда унинг турли хил пайпоқ ва пойафзал кийгани кўриниб турибти. Бу модага кийилган нарса эмас эди. Бу 1912 йилги ёзги Олимпия ўйинлари пайти ва Оклахомадан келган маҳаллий америкалик Жим Америка Қўшма Штатлари номидан енгил атлетика бўйича иштирок этади. Мусобақа бошланишидан олдин эрталаб унинг пойафзали ўғирланиб кетилади. Жим ахлат қутисидан иккита туфли топиб олади лекин ушбу оёқ кийимларнинг бири жуда катта келгани сабаб қўшимча пайпоқлар кийишга мажбур бўлди. Ушбу пойафзал билан Жим бир кунда иккита олтин медални қўлга киритади.
Бу ўзингизни оқлашларга одатланиб қолмаслигингиз учун ажойиб бир эслатма. Ҳаёт баъзан адолатсиз бўлиши мумкин - асосийси бунда сизнинг нима қилишингиз, сизнинг танловингиз муҳим рол ўйнайди. Бугун сизни нима қарши олишидан қатъи назар: ўғирланган пойафзал, соғлиғингиз, муваффақиятсизликлар, омадсиз бизнес - бу сизни югуришингизга халақит бермасин. Агар сиз баҳоналарни тўхтатсангиз ва нима бўлишидан қатъий назар мақсадингизга ишонч билан борсангиз, ҳаёт ўзининг ёрқин томонини албатта кўрсатади.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 6 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 5 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 6 days, 11 hours ago