...

Description
We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 2 months, 3 weeks ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 3 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 6 months ago

1 month ago

КИМ ТАНИСА РОСУЛУЛЛОҲНИ!Фарқлаш зарур ҳар бир кишига
Савоб ила зарар, гуноҳни.
Пухта эрур, билинг, ишига
Ким таниса Росулуллоҳни!

Ҳар ким йўлда ҳориб толади, Охир келиб қулаб қолади. Ислом йўлин билиб олади Ким таниса Росулуллоҳни!

Ибодати бир истироҳат, Кўрмас асло руҳий талофат. Кўксин силар ҳақиқий роҳат Ким таниса Росулуллоҳни!

Мусибатни ким қарши олар Деган савол янграса агар, Мусибатни жим қарши олар Ким таниса Росулуллоҳни!

Нажас ҳоким этмас дидини, Қўрқитолмас кўкнинг тутуни! Тўймас ҳидлаб замин ҳидини Ким таниса Росулуллоҳни!

Тушида ҳам айтар зикрни, Тарк айламас асло шукрни. Тушунади Абу Бакрни Ким таниса Росулуллоҳни!

Ўлимга тик юра олади, Жаннатни ҳам кўра олади. Таҳажжудга тура олади Ким таниса Росулуллоҳни!

Кўз ёшидан ташкил бўлар кўл, Чалғитолмас бирон битта йўл. Хотинига кўтаролмас қўл Ким таниса Росулуллоҳни!

Яна дўстлар, неларни дейин?! Қизиқтирмас уни сўм, тийин! Овқат ейди қўшнидан кейин Ким таниса Росулуллоҳни!

Онасига тик қаролмайди, Отасига тик боролмайди, Аҳлига ҳам ўшқиролмайди, Ким таниса Росулуллоҳни!

Умид қилмай асло бировдан, Дўзах қаттиқ дегай оловдан, Билмас недир қочишлик ёвдан Ким таниса Росулуллоҳни!

Билишлик-чун хилқат ҳилмини Ва эитшга кашф тилсимини Ўрганади дунё илмини Ким таниса Росулуллоҳни!

Обрў ила мансаб талашмас, Дўсти билан маркаб талашмас. Мўмин билан мазҳаб талашмас Ким таниса Росулуллоҳни!

Ҳар гиз илм томон отлатар, Баъзан мажбур кулиб додлатар Боласига Ёсин ёдлатар Ким таниса Росулуллоҳни!

Тилларини тийиб юради, Диним Дея куйиб юради. Тоза кийим кийиб юради Ким таниса Росулуллоҳни!

Саҳоватдан хулла, тўн бичар, Фақирларга кийимин ечар. Шахсиятдан дин деб воз кечар Ким таниса Росулуллоҳни!

Дин ишига ходим бўлади, У ўлса гар мотам бўлади, Энг чиройли одам бўлади Ким таниса Росулуллоҳни!

Ризқларини ҳалолдан терар, Ва уйига жилмайиб кирар. Саломини биринчи берар Ким таниса Росулуллоҳни!

Сийрат ила дил топар малҳам, Ул зот уйи маънавий маҳрам! Озор бермас чумолига ҳам Ким таниса Росулуллоҳни!

Пешонасин шамол ҳам силар Балиқлар ҳам саодат тилар, Қалбида ҳам таҳорат қилар Ким таниса Росулуллоҳни!

Биродар дер ҳар бир кишини, Кулса ойдек кўринг тишини! Ўнгда қилмас чап қўл ишини Ким таниса Росулуллоҳни!

Фақирлиги жуда ҳам чирой, Ўртаҳоли қурмайди сарой! Бой бўлса ҳам энг чиройли бой
Ким таниса Росулуллоҳни!

Ёш ҳолати ипакдан ҳарир, Йигитлиги вазмин ва оғир! Қариса ҳам чиройли қарир Ким таниса Росулуллоҳни!

Ҳалол йўлда ҳориб, толмайди, Ҳақиқатга индаёлмайди! Савдо қилса алдаёлмайди Ким таниса Росулуллоҳни!

Қалби ғамгин турар кулса ҳам, Иродаси метин сўлса ҳам. Донишманддир фаррош бўлса ҳам Ким таниса Росулуллоҳни!

Ёлғондакам гул тутолмайди, Мусибатда бол ютолмайди. Қиёматни унутолмайди Ким таниса Росулуллоҳни!

Тинглаб дам оласиз сўзини, Шод бўласиз кўриб юзини. Танигайдир хуллас ўзини Ким таниса Росулуллоҳни!

https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi

1 month ago

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам сийратларидан

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: - «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: - «Мен Қиёмат куни одам боласининг улуғидирман. Устидан қабр биринчи ёриладиган шахс менман. Аввалги шафоатчи менман. Аввалги шафоат қилинувчи менман» -  дедилар (Имом Муслим ривояти).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: - «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: - «Қиёмат куни жаннатнинг эшигига келиб очишни сўрайман. «Сен кимсан?» дейилади. «Муҳаммадман», дейман. «Сенга амр қилинганман. Сендан олдин ҳеч кимга очмайман» - дейилади» (Имом Муслим ривояти)

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: - «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарса сўралганда, ҳеч қачон «йўқ»- демаганлар» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти)

Амрадан ривоят қилинади: - «Оиша розияллоҳу анҳога: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда нима қилар эдилар?» дейилди. «Одамларнинг бири эдилар. Кийимларини ямар эдилар, қўйларини соғар эдилар, ўзларига хизмат қилар эдилар» - деди» (Аҳмад, Бухорий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган)

https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi

1 month ago

​​ДАЛЛОЛЛИК ҲАҚИДА
#савдо #ҳалол_ҳаром

**CАВОЛ: Даллоллик касби жоизми? Агар жоиз бўлса, даллол икки томондан ҳақ олса бўладими?

💬 ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Даллол гоҳида сотувчи тарафидан, гоҳида олувчи тарафидан, гоҳида эса иккиси тарафидан ҳам вакил бўлади. Агар даллол ёлғон, фириб, алдов қилмасдан фаолият юритса, бу учун ҳақ олиши жоиз ҳисобланади.
Даллолнинг ҳақ олиши ва унинг қайси томондан бўлиши урф-одатга кўра бўлади. Урфда сотувчи, ёки харидор, ё ҳар икки томон даллол ҳаққини берадиган бўлса, шундан келиб чиқиб иш фаолиятини юритиши жоиз ҳисобланади ("Дурарул ҳуккам" китоби). Валлоҳу аълам.

https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi

2 months, 4 weeks ago

KASBLARNING AFZALLIGI HAQIDA…?

https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi

2 months, 4 weeks ago
***🐝*** АСАЛАРИ МЎЪЖИЗАСИ **Тадқиқотчи М.К. Ортон …

🐝 АСАЛАРИ МЎЪЖИЗАСИ Тадқиқотчи М.К. Ортон бундай дейди: "Қуръонда асаларилар ҳақида бир сура борлигини эшитдим. 1445 йил муқаддам нозил бўлган Китобда келган асалариларга оид маълумотларнинг аниқлиги мени қаттиқ ҳайратга солди. Қуръондаги 16 тартиб рақам остидаги "Наҳл" сурасини тўлиқ ўқиб чиқдим. Ушбу суранинг асалари ҳақидаги 68-оятида 16 та сўз ва 16 хил араб ҳарфлари келган. Қизиқ жиҳати, урғочи асалариларда 16 жуфт хромосома, эркак асалариларда ҳам 16 хромосома бор".Давоми: *♻️*** Улашинг
https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi

3 months ago
3 months ago

DO’STIM TELEFONINI YO’QOTIB QO’YDIM…?

@FotihaUz

3 months ago

ALLOH TAOLO OSMON USTIDAMI?

**SAVOL: Rasullloh sollallohu alayhi vasallam: “Menga osmon ustida bo‘lgan zot ishonib tursayu, sizlar menga ishonmaysizlarmi?!” degan ekanlar. Shu hadisga asoslanib Alloh osmonda deyishmoqda. Shu to‘g‘rimi?

💬 JAVOB: Bismillahir Rohmanir Rohim. Ahli sunna val-jamoa e’tiqodiga ko‘ra Alloh taolo osmonda deyish yoki biror joyda o‘rnashgan deb e’tiqod qilish mutlaqo joiz emas. Siz zikr qilgan mazmundagi rivoyat “Sahihi Muslim” kitobida keltirgan hadisning bir qismidir. Unda keltirilishicha Rasululloh sollallohu alayhi vasallam shunday deganlar:
أَلَا تَأْمَنُونِي وَأَنَا أَمِينُ مَنْ فِي السَّمَاءِ
ya’ni:
“Men osmondagi zot(lar)ning ishonchli kishisi bo‘lsa-mu, sizlar menga ishonmaysizlarmi?!”**.
Ahli sunna ulamolariga ko‘ra ushbu hadisdagi “osmondagi zot”dan kim nazarda tutilgani haqida ikki xil qarash mavjud:
1. Farishtalar. Ya’ni, ushbu hadis tarjimasidagi “zot” so‘zi arab tilidagi “مَنْ” kalimasidan olingan. Ushbu kalima birlikka ham, ko‘plikka ham, erkakka ham, ayolga ham dalolat qiladi. Ya’ni “Zot” yoki “Zotlar”, deb tarjima qilish mumkin. Ko‘pchilik ulamolar “osondagi zot”dan farishtalar nazarda tutilgan, deya sharhlaganlar. Unga ko‘ra hadisning mazmuni “Men osmondagi zotlarning (ya’ni, farishtalarning) ishonchli kishisi bo‘lsam-u, sizlar menga ishonmaysizlarmi?!” – bo‘ladi.
2. Alloh taolo. Ba’zi ulamolarga ko‘ra hadisdagi “مَنْ” kalimasi birlikka dalolat qiladi va bundan Alloh taolo nazarda tutilgan. Lekin hadisdagi “السماء” kalimasi osmon degan ma’noda emas, balki ulug‘lik, oliylik ma’nosida tushuniladi. Hadisning mazmuni “Men sha’ni eng oliy zot (ya’ni, Alloh taolo)ning ishonchli kishisi bo‘lsam-u, sizlar menga ishonmaysizlarmi?!” – degani bo‘ladi.
Alloma Qurtubiy hadisdagi mana shu ikki xil sharhga ishora qilib shunday deganlar:
يحتمل أن يراد بمن في السماء: الملائكة، فإنه أمين عندهم، معروف بالأمانة، أو السماء بمعنى العلو والرفعة المعنوية، وهكذا القول في قوله تعالى: "ءامنتم من في السماء"، وقد تقدم أن التسليم في المشكلات أسلم هـ
ya’ni: “Ushbu hadisdagi “osmondagi zot”dan farishtalar nazarda tutilgan bo‘lishi mumkin. Zero, Payg‘ambarimiz alayhissalom farishtalar huzurida ham omonatdor va ishonchli kishi hisoblanadilar. Yoxud “samo”dan ma’naviy oliylik va sha’ni ulug‘lik nazarda tutilgan. Bu xuddi Alloh taoloning “Osmondagi zotdan omondamisiz”, oyatida bo‘lgani kabi sha’ni oliylik tushuniladi. Avval ham aytib o‘tilganidek, bu kabi oyat va hadislardagi mushkil (mutashobih, ishtibohli) masalalarda asl murod nima ekanini Alloh taoloning O‘ziga topshirish aslamroqdir”.
Demak, ayrimlar da’vo qilganidek ushbu hadis ham Allohni osmonda deb e’tiqod qilishga asos bo‘la olmas ekan. Tavfiq Allohdandir.

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Fatvo markazi.

@FotihaUz

3 months ago

#Ташриф
ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ ТАҲСИНГА САЗОВОР

Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз раҳбарликларида сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг самараларини бера бошлади.
Буни яқинда Тошкент ва Хива шаҳарларида бўлиб ўтган «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» ҳамда Термиз шаҳрида ўтказилган «Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияларга ташриф буюрган дунё уламолари алоҳида эътироф этишди.
Ҳақиқатан, бугун Исломнинг асл моҳиятини англаб етиш, ёшларнинг онгу шуурига муқаддас динимизнинг соф таълимотини сингдиришда Ўзбекистонда эътиборга молик тажриба тўпланди. Айниқса, илмни дунёвий ёки динийга ажратмасдан ўрганишда юртимиз тажрибаси таҳсинга сазовор. Ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларга илм ўргатиш, тўгаракларга жалб қилиш, спорт билан шуғулланишларини имкон яратиш – буларнинг барчаси навқирон авлод вакилларини турли ёт ғоялар таъсиридан асрашда муҳимдир.
Куни кеча Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги «Абдуллоҳ ибн Масъуд» жоме масжидига пешин намозига ташриф буюрганларида ана шу масалалар бўйича жамоатга мавъиза қилиб бердилар.
Шунингдек, Устоз Абдуқаҳҳор домланинг жамоатга мазкур масалаларни суннатга уйғун ва ҳамоҳанг тарзда очиб бергани барчада катта қизиқиш уйғотди.
Масжид қавми гўзал мавъизадан баҳраманд бўлишди.
Намозхонлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан Абдуқаҳҳор домлага мурожаат қилдилар. Уларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.
Хайрли дуолар билан ташриф ниҳоясига етди.

  Улашинг | @FotihaUz

3 months, 1 week ago

NAMOZDAGI SUNNAT NAMOZLARI FARZ O’RNIGA O’TADI…?

@FotihaUz

We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 2 months, 3 weeks ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 3 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 6 months ago