Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

ТУҒИЛМАГАН ШЕЪРЛАРИМ КЎП.

Description
Туғулмаган шеърларим кўп,
Юракларда битиб турган.
Очилмаган қирралар кўп,
Дафтаримни титиб турган.
@Сметуллаева Барно
Advertising
We recommend to visit

❤️‍🔥 Eng sara yangi trend qoʻshiqlarni siz uchun taqdim etamiz 🎶

❤️‍🔥 Barcha qoʻshiqlar original va pechatsiz holatda 🎶

Reklama uchun: @T1MoTel_23

Last updated 3 weeks, 5 days ago

🔞 КАТТАЛАР УЧУН❗️
Ходиса расмий канали ✅️

🌐 Жаҳондаги муҳим воқеалар, тезкор ва махфий ходисалар!

⚡️Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг:

📩 Taklif uchun: @Reklama715

Last updated 1 month, 1 week ago

1 month, 1 week ago
ТУҒИЛМАГАН ШЕЪРЛАРИМ КЎП.
1 month, 1 week ago
ТУҒИЛМАГАН ШЕЪРЛАРИМ КЎП.
1 month, 1 week ago
Тажикстан Республикасынын эл аралык "Эл достугу" …

Тажикстан Республикасынын эл аралык "Эл достугу" журналы.
Редактору У. Сангинов агайга ыраазычылык.
Авторлорду куттуктайм!

1 month, 2 weeks ago

#Бахтнома***...

Тақдирингга битилган инсон, сен дунёга келишингдан аввал пешонангга ёзиб бўлинган. Сен ҳалол доирадан чиқмай сабр қилсанг, дунёни бир четида бўлса ҳам Аллоҳ уни ёқасидан ушлаб сенга келтиради .

Унутма ! Пок эркаклар, пок аёллар учундир. Ёмон эркаклар, ёмон аёллар учундир. Сен қандай бўлсанг, насибинг ҳам ҳудди шундай бўлади.

Сен қайси йўлга кирсанг, у ҳам ўша йўлга киради. Уни гўзаллаштириш ёки ёмонлаштириш сени қўлингда. Сабр ила ҳалолини кутганларга, Аллоҳ энг ҳайрли эшикларни очади.

Ва шу муҳаббатни, Жаннатга қадар олиб боради. Сўнг у муҳаббат абадий бўлади.

Тақдиринг қўшилмай, айрилиб кетганлар, сени насибанг эмас. Улар шунчаки сенга берилган синовдир.

Сабр қил ! Сени яратган, Аллоҳ ҳурмати сабр қил ! Айирадиган ҳам, бирлаштирадиган ҳам Аллоҳдир.***

1 month, 2 weeks ago

ОПЕН БУДЖЕТ.

Опен буджет бошланади,
Олға қадам ташланади.
Байрам ошлар ошланади,
Осон бўлди опен буджет.

Асфальтланар йўлларимиз,
Тоза бўлар кўлларимиз.
Уй бўлади чўлларимиз,
Осон бўлди опен буджет.

Овоз берсак бўлаверар,
Ҳатто юзлар кулаверар.
Кўнгиллар ҳам тўлаверар,
Осон бўлди опен буджет.

Нархини ҳам сўрамайди,
Қулоғини бурамайди.
Белкуракда курамайди,
Осон бўлди опен буджет.

Икки йилча бўлиб қолди,
Рўзғорини қўлга олди.
Ёшларни ҳам ишга солди,
Осон бўлди опен буджет.

Кўзлар кўзга тушганида,
Бир озгина шошганида.
Овоз йиғиб қучганида,
Осон бўлди опен буджет.

Кимсалардан сўраб турар,
Қулоғини бураб турар.
Халтасига қўлин солар,
Осон бўлди опен буджет.

Овоз беринг менга ҳам дер,
Қайтараман сенга ҳам дер.
Кулганида унга ҳам дер,
Осон бўлди опен буджет.

Овоз йиғиб Асфальтланса,
Овоз йиғиб бол тўпланса.
Ҳамма ишлар кўп бўлса гар,
Осон бўлди опен буджет.

Шифохона янгиланар,
Асбоблари жаранглатар.
Уйлар ҳатто янгиланар,
Осон бўлди опен буджет.

Ким чиқарса раҳмат дейман,
Лекин иши меҳнат дейман.
Қандил топса заҳмат дейман,
Осон бўлди опен буджет.

Қора меҳнат қилмайсанда,
Қора меҳнат билмайсанда.
Ишларидан ўлмайсанда,
Осон бўлди опен буджет.

Барно Ҳаётбахш
19 03 2024 11:31

1 month, 2 weeks ago

ГУНОҲИМНИ КЕЧИР АЛЛОҲИМ.

Ҳаётимда чигалдир йўлим,
Икки эшик ораси ўлим.
Дуодадир ҳамиша қўлим,
Гуноҳимни кечир Аллоҳим.

Кимга қаттиқ гапирган бўлсам,
Кимларнингдир юрагин тилсам.
Ва ораста хохолаб кулсам,
Гуноҳимни кечир Аллоҳим.

Билиб билмай кўнглига тегсам,
Билиб билмай бошини эгсам.
Шу ярадар қалбингни десам,
Гуноҳимни кечир Аллоҳим.

Гуноҳ кўпдир биламан ўзим,
Калимамдир ҳар айтар сўзим.
Қиблага ҳам қараган юзим,
Гуноҳимни кечир Аллоҳим.

Унқур чунқур сўқмоқлари кўп,
Бошга тегао тўқмоқлари кўп.
На қилай мен гуноҳларим кўп,
Гуноҳимни кечир Аллоҳим.

Тавба қилдим Аллоҳим ё роб,
Кечир мени нидолар сўраб.
Қон қуюлар кўзимга ё роб,
Гуноҳимни кечир Аллоҳим.

Барно Ҳаётбахш
18 03 2024 18:13

1 month, 3 weeks ago

Рамазон айтган қизим

(,, Рамазон айтиб келдим, Мушарраф ҳожи онамга".
Барно Ҳаётбахш).

Аллоҳнинг нуридан яшнади кўзим,
Дилимда қайнади олтин бир сўзим.
Ташрифингдан айланай ё, Рамазон,
Рамазон сўзидан ёзишди юзим.
Юракда очилгай гуллар раъноси,
Рамазон айтганим қизлар Барноси.

Аждодим удумин сақлаб дилида,
Эзгу тилак учди сайроқ тилида.
Бу тилак хос эди, ойга мос эди,
Ифорлар сочарди, қалбин гулида.
Бу гуллар энг асл гуллар раъноси,
Рамазон айтганим қизлар Барноси.

Эшигим очиқдир сенга гўзалим,
Бешигимда унади наслим, ғазалим.
Минг танга жонингдан айланиб кетсин,
Қалбимда сақланар мангу сўзларинг.
Очилган гулларим гуллар раъноси,
Рамазон айтганим қизлар Барноси.

Тилагинг, ниятинг ўзингга ҳам эш,
Бийрон тилларингга устозингдан беш.
Мингларнинг дилларин ёритган малак,
Эрийди қанчалик бўлса бағритош.
Бу гулим гулларнинг асли, аълоси.
Рамазон айтганим қизлар Барноси.

Хўжабекова Мушарраф ҳожи она.
Самарқанд. Қўшработ.

1 month, 3 weeks ago

КЕЧИРИБ БИЛГАН ҲАМ БИР МАРДЛИК БИЛСАНГ.

Кўнглинг кенг бўлиб ҳам кечира олсанг,
Йўлинг азим дарё очила билсанг.
Ҳурматим чексиздир сочила билсанг,
Кечириб билган ҳам бир мардлик билсанг.

Ўтган иш ўтибди ҳаммаси бекар,
Бирлари жонимга ёмонам тегар.
Ҳайрли иш қилсанг, катта йўл кутар,
Кечириб билган ҳам бир мардлик билсанг.

Аллоҳим шунга ҳам имкон берибди,
Кечир деб ёлвориб ҳамон турибди.
Гуноҳлар ҳам кўпдир, аллоҳ кўрибди,
Кечириб билган ҳам бир мардлик билсанг.

Барно Ҳаётбахш
11 03 2024 11:29

1 month, 4 weeks ago

САККИЗИНЧИ МАРТ

Саккизинчи март байрам,
Яқин келиб қолдилар.
Йигитлар ҳам зир чопиб,
Типирчилаб қолдилар.

Қандай совға олсам гар,
Кўнгилларин топаман.
Кўнглига қўл солсам гар,
Зир югуриб чопаман.

Гуллар олиб берсамми?
У эртага сўларган.
Баҳор бўлиб турсамми?
Эрта қиши бўларган.

Яки китоб олсамми?
Ичига пул солсамми?
Пулни олиб қочсачи,
Оғзим очиб қолсамми?

Яхшиси меҳр берай,
Сўзимдан сеҳр терай.
Айланиб келганида,
Ёнида мудом турай.

Йигит тилидан ёзилди.

Барно Ҳаётбахш
07 03 2024 18:11

1 month, 4 weeks ago

ИККИ ДУНЁ АЗИЗ БЎЛГАН АЁЛСАН.

Жаннат ҳидин оламларга таратган,
Қўлиданда чеварларни яратган.
Баҳор бўлиб куйчисини қаратган,
Икки дунё азиз бўлган аёлсан.

Меҳрини  беради гулга чаманга,
Меҳрини беради кунга самога.
Меҳрини беради тоғу тошларга,
Икки дунё азиз бўлган аёлсан.

Меҳнат қилиб тинмайди ҳеч боғларда,
Қир-у адир кўклардаги тоғларда.
Нафасини сиқар ҳатто оҳларда,
Икки дунё азиз бўлган аёлсан.

Барно Ҳаётбахш
07 03 2024 15:55

We recommend to visit

❤️‍🔥 Eng sara yangi trend qoʻshiqlarni siz uchun taqdim etamiz 🎶

❤️‍🔥 Barcha qoʻshiqlar original va pechatsiz holatda 🎶

Reklama uchun: @T1MoTel_23

Last updated 3 weeks, 5 days ago

🔞 КАТТАЛАР УЧУН❗️
Ходиса расмий канали ✅️

🌐 Жаҳондаги муҳим воқеалар, тезкор ва махфий ходисалар!

⚡️Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг:

📩 Taklif uchun: @Reklama715

Last updated 1 month, 1 week ago