ТУҒИЛМАГАН ШЕЪРЛАРИМ КЎП.

Description
Туғулмаган шеърларим кўп,
Юракларда битиб турган.
Очилмаган қирралар кўп,
Дафтаримни титиб турган.
@Сметуллаева Барно
We recommend to visit

Last updated 1 month, 1 week ago

•Жарыгыма...?

Last updated 1 month, 3 weeks ago

Танланган картинкалар 🖤
Видеолар 💞

Perfluence



#LeaveChannel

Last updated 1 month, 1 week ago

2 weeks, 6 days ago

ОМОНАТИМ ОМОН БЎЛИНГ.

Омон бўлинг омон бўлинг,
Ўттиз дурдан чиқмас бўлинг.
Сирларим бор сақласангиз,
Омонатим омон бўлинг.

Омонатим сақласангиз,
Меҳнатларим оқласангиз.
Кўнгилгинам тўқласангиз,
Омонатим омон бўлинг.

Дугонажон эшитсангиз,
Омонатим келишсангиз.
Сақласангиз бўлишамиз,
Омонатим омон бўлинг.

Барно Ҳаётбахш
19 02 2025 20:50

3 weeks ago

СЕВИШИНГНИ БИЛДИРИБ ҚЎЙДИНГ.

Севишингни билдириб қўйиб,
Севасанми дея сўрадинг.
Юрагимни тилдириб қўйиб,
Оғридими жонгинам дединг.

Севишингни билдириб қўйиб,
Яна мендан уяласана.
Айтар сўзинг унутиб қўйиб,
Ич ичингдан ҳам куясана.

Севишингни ёмон сезаман,
Кел иккимиз дилдан яйрайлик.
Кўчаларни ёлғиз кезаман,
Севаман деб ёниб сайрайлик.

Севишингни билдириб қўйиб,
Кўзинг олиб қочасан мендан.
Севаман деб эркалаб суйиб,
Сўзинг олиб қочасан мендан.

Барно Ҳаётбахш
18 02 2025 19:57

3 weeks ago

ОНА МАКТАБ.

Она мактаб мактабимсан,
Жондан севган мактабимсан.
Бошимизни силаб силаб,
Катта қилган мактабимсан,
Устозимсан жоним мактаб,
Қўллагувчим Она мактаб.

Хато ёзсам тўғрилаган,
Бизни доим улуғлаган.
Йўлларимни нур қилиб
Меҳнатимни қутлуғ қилган,
Устозимсан она мактаб,
Қўллагувчим жоним мактаб.

Қучоғингда ўйнаб ўсдик,
Бағрингиздан доим қучдик.
Эркалансам қувнаганман,
Осмонларга доим учдик,
Устозимсан она мактаб,
Қўллагувчим она мактаб.

Бу мактабда катта бўлдим,
Ўттиз саккиз ёшга тўлдим.
Ҳаётбахш аталиб мен,
Шоира қиз бўлиб кулдим,
Устозимсан жоним мактаб,
Қўллагувчим борим мактаб.

Барно Ҳаётбахш
18 02 2025 16:17

2 months, 4 weeks ago

ЮРАГИМ ДОШ БЕРГИН ТАШВИШЛАРИМГА.

Юрагим дош бергин ташвишларимга,
Оғриқдан дод урган хонишларимга.
Йиғладим йиғладим но қилай энди,
Аллоҳим эшитгин нолишларимни.

Юрагим дош бергин ташвишларимга,
Неча йил йиғлади оғриқдан юрак.
Бундай инсон сенга не учун керак,
Деб айтаятгандай туюлар менга.

Юрагим дош бергин ташвишларимга,
Бир нарса йиғлатар нолишларимда.
Айтинг азиз ҳалқим ёқарми китоб,
Эртага биз кетсак эсларми ўзи.

Юрагим дош бергин ташвишларимга,
Саволлар қийнайди қайтишларимда.
Нималар қилолдинг, нималар қилдинг,
Шу савол қийнайди хонишларимда.

Элга ҳам танилдинг, бутун юртга ҳам,
Сенинг китобингни ёқсалар ҳар ким.
Тарк этсак дунёни бир кунмас бир кун,
Сени ким эслайди айтингчи халқим.

Менинг юрагимдан ўтиб кетдилар,
Яна юрагимни титиб кетдилар.
Барнохан аҳволингга қарагин дер,
Битган ярам яна янгиландилар.

Юрагим дош бергин ташвишларимга,
Шерият оламидан излайман малҳам.
Кўксимни тилсалар бирор кимса ҳам,
Шерият оламидан излайман малҳам.

Барно Ҳаётбахш
13 12 2024 20:50

2 months, 4 weeks ago

Ассалому алайкум қўш қанот фонди аъзолари омонмисиз устозларим ҳамда қўш қанот директори Элдор Татиевга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ва буни етказиб берган Муҳаё Опажонимга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

2 months, 4 weeks ago

ЎЗИНГ ДАРДИМ ЎЗИНГ МАЛҲАМИМ.

Кўзда ёшим оқизиб туриб,
Яна ўзинг эркалаб кўриб.
Жимжилаб ҳам кўрасан кулиб,
Ўзинг дардим ўзинг малҳамим.

Нега мени бунча қийнайсан,
Юрагимни ёмон тирнайсан.
Кулиб туриб яна эркалаб,
Ўзинг дардим ўзинг малҳамим.

Хаётимга келдингу бирдан,
Алҳов далҳов бўлиб кетдилар.
Билмайману күксимда яра,
Ўзинг дардим ўзинг малҳамим.

Нечун сени бунчалар севдим,
Нега сени севаман девдим.
Дард бердингу одамга бирдан,
Дардларимга беланиб кетдинг.

Тил учида алдаб қўясан,
Яна ўзинг тирнаб қўясан.
Билмам сенга тушунмай қолдим,
Соғлигимни йўқотдим бирдан.

Барно Ҳаётбахш
12 12 2024 20:33

3 months ago

БАРНО ҲАЁТБАХШ

??НИГОРА ХАКИМОВНА
??АЗИЗАБЕГИМ

??АЗИЗИМ

3 months ago

АЗИЗИМ.

Кўнгил бериб севган эдим,
Ишқ ўтида куйган эдим.
Кўзингизга кўз бўлай деб,
Ёниб севдим куйиб севдим.
Сизчи мени тушинмадиз,
Юришимга қийланганда,
Менга оёқ бўлмадингиз,
Азизим деб қандай айтай.

Кўнгил бериб севган эдим,
Сизни жоним деган эдим.
Ёруғ қилай йўлингизни,
Дея кўнгил берган эдим.
Сизчи мени тушинмадиз,
Тоғим бўлиб суямадиз.
Юришга мен қийланганда,
Менга оёқ бўлмадингиз.

Азизим деб қандай айтай,
Юрагимга қандай сақлай.
Хотирамда турганизда,
Мен ўзимни қандай оқлай,
Сизчи мени тушунмадиз,
Сўзларимга ишонмадиз.
Юришга мен қийланганда,
Менга далда бўлмадингиз.

Сизни қандай севиш мумкин,
Ишқ ўтида куйиш мумкин.
Ўз ёрини тушинмаган,
Қандай инсон дейиш мумкин.
Юрагимни яраладиз,
Дилгинамни қораладиз.
Юришга мен қийланганда,
Бошқа ёқдан ораладиз,

Азизим деб қандай айтай.

Барно Ҳаётбахш
07 12 2024 21:18

3 months ago

БАЙРАМ ЯҚИН.

Кўзларимга тўтия айлаб,
Дейман яна байрам яқиндир.
Ўзимга ҳам нарсалар сайлаб,
Байрам яқин дейман ўртоқлар.

Келинг дўстим биргаликда биз,
Янги йилга тайёр турайлик.
Давраларга дастурхон ёзиб,
Бир ажойиб суҳбат қурайлик.

Байрам яқин жигарим келинг,
Соғинганман ахир сизларни.
Байрам яқин шуни ҳам билинг,
Йўқлайдилар онам сизларни.

Шунинг учун боҳона қилиб,
Уйимизга бир келиб кетинг.
Юзларингиз очилиб кулиб,
Янги йилга шуни ҳам битинг.

Байрам яқин байрамдай бўлсин,
Бир ажойиб тўйлардай бўлсин.
Соғинганман ахир сизларни,
Кўнгиллар ҳам куйларга тўлсин.

Барно Ҳаётбахш
07 12 2024 16:05

3 months, 1 week ago

ОДАМЛАРГА ҲАЙРОНМАН.

Китоб ўқимай қўйса,
Бари жонидан тўйса.
Банда шайтонни суйса,
Одамларга ҳайронман.

Алла айтмай қўйганмиз,
Шайтонларни суйганмиз.
Дўстимиз ҳафа қилиб,
Унга пичоқ суққанмиз.

Тўла тўкис яшаса.
Қинғир ишин бошласа.
Яна шундай бўшаса,
Одамларга ҳайронман.

Китобларни ёқса у,
Мунчоқларни тақса у.
Сўзларида чақса у,
Одамларга ҳайронман.

Ҳурмат қилмай қўйишди,
Танасини сўйишди.
Сўнг ҳаммадан тўйишди,
Одамларга ҳайронман.

Катталарни йиғлатса,
Юрагини тиғлатса.
Зўравонлик ўткарса,
Одамларга ҳайронман.

Барно Ҳаётбахш
30 11 2024 17:11

We recommend to visit

Last updated 1 month, 1 week ago

•Жарыгыма...?

Last updated 1 month, 3 weeks ago

Танланган картинкалар 🖤
Видеолар 💞

Perfluence



#LeaveChannel

Last updated 1 month, 1 week ago