?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари мамлакатимиз миқёсида “Қорадори” кенг кўламли тадбирларининг дастлабки босқичи олиб борилди.
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Йўл қурилиши бўйича буюртма олиб бериш учун 50 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди
Йўл қурилиши ҳамда таъмирлаш фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари Н.Ш. ўзганинг ишончига кириб, унга “Тошкент-Бойсун” автойўлини қуриш ва таъмирлаш лойиҳаси бўйича тендер ғолиби бўлган хорижий компаниянинг қиймати 500 минг АҚШ долларилик қурилиш ишларини бажариш бўйича буюртмасини олиб бериш эвазига унинг 10 фоизини, яъни 50 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.
Таъкидлаш лозимки, у муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармаган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Каналга аъзо бўлинг???
?? Xavfsizlik ??
Тошкент, Фарғона ва Андижон вилоятларида
ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари Паркент туманидаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликраҳбарибилан ўзаро тил бириктириб, мазкур фермер хўжаликка тегишли 42,5 гектар ер майдонини харидорга гўёки 51 гектар эканлигини айтиб, уни 580 минг АҚШ долларига сотишга келишишади.
Аммо, улар олдиндан 550 минг АҚШ доллари олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Нурафшон шаҳрида яшовчи, 1968 й.т. шахс ўзининг турмуш ўртоғига Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан ободонлаштириш ва боғ барпо этиш учун ажратиб берилган 3,64 гектар ер майдонининг 2 гектарини 1971 й.т. таниши билан келишган ҳолда, харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 560 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 60 минг АҚШ доллари олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Фарғона вилоятида кузатилган ҳолатда эса, Данғара туманида яшовчи, 1985 й.т., муқаддам судланган фуқаро 2017 йилда туман ҳокимлиги томонидан боғдорчилик йўналишида фойдаланиш учун ўзига ажратиб берилган 1,3 гектар ер майдонида иссиқхона қуришга рухсат олинганлиги ҳақидаёлғон гапириб, 410 минг АҚШ доллари эвазига уни харидор номига расмийлаштириб беришини айтади.
Аммо, у сўралган пул маблағидан 35 минг АҚШдоллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Қўқон шаҳрида қайд этилган ҳолатда, 1991 й.т. фуқаро тадбиркорнинг ишончига кириб, шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган 5 сотих ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлиги айтиб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Лекин, у сўралган пул маблағидан аванс сифатида 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг шериги бўлган – 1956 й.т. шахс ҳокимият тизимида ишловчи танишлари ёрдамида ушбу ер майдони бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлатиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳрида яшовчи, 1981 й.т. фуқаро шаҳар ҳудудидаги “Бўстон” ёшлар кичик зонасида жойлашган 10 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 46 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 25 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Каналга аъзо бўлинг???
?? Xavfsizlik ??
ДХХ: Тожикистон ва Афғонистондан контрабанда йўли билан
олиб келинган 78 кг. гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тожикистон Республикасининг Панжикент тумани билан чегарадош бўлган Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбирда, гиёҳвандлик воситалари контрабандаси билан шуғулланувчи 1 нафар Тожикистон ва 6 нафар Ўзбекистон фуқароларидан иборат жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Тезкор тадбир давомида, гуруҳ аъзоларидан қўшни давлатдан айланма йўллар орқали олиб келинган 11 кг. 502 гр. “опий” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, улардан 2600 АҚШ доллари, 12 млн. 690 минг сўм ва 850 сомони ҳам ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди. Аниқланишича, улар Тожикистондан келтирилган ушбу наркотикни Ўзбекистонда сотишни режалаштиришган.
Таъкидлаш лозимки, жиноий гуруҳнинг Ургут туманида яшовчи 6 нафар аъзосидан 2 нафари муқаддам айнан гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноятлари учун судланган шахслар ҳисобланади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса, 1985 й.т. Қозоғистон Республикаси фуқароси тўхтатилиб, унинг юк сумкаси кўздан кечирилди. Натижада, сумка ичида 46 кг. 738 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг жиноий шериги бўлган, 1976 й.т. Тожикистон Республикаси фуқароси ҳамда ҳайдовчилик фаолияти билан шуғулланувчи, 1964 й.т. Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳам ушланди. Аниқланишича, мазкур гиёҳвандлик воситаси Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.
Бу йўналишда Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам тезкор тадбир ўтказишди.
Хусусан, Тошкент-Фарғона йўналишида ҳаракатланаётган “Жентра” русумли автомашина Поп тумани ҳудудида жойлашган ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1996 ва 2001 йилларда туғилган ака-ука кетаётган автомашина салонида 19 кг. 885 гр. “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.
Шунингдек, ака-уканинг жиноий шериги бўлган ва бошқа автомашинада уларни кузатиб бораётган, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1998 й.т. шахс ҳам қўлга олинди.
Терговга қадар текширув давомида, улар муқаддам тожикистонлик наркокуръерлар томонидан Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетилган наркотик моддаларни олиб кетаётганликлари маълум бўлди.
Ҳозирда учала ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago