Kimyo va dunyo

Description
Ushbu kanalda kimyoga oid qiziqarli faktlar va ma'lumotlar berib boriladi. Kanal kimyo olami va olam kimyosiga oid yangiliklarni yoritib boradi.

Kanal Dr. Azamjon Soliev (DSc) tomonidan yuritiladi.
.
.
Murojaat va takliflar uchun: @azamjon_soliev
Advertising
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 2 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 1 month, 2 weeks ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 4 months ago

8 months, 2 weeks ago

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!

Ҳаммага хайрли кун! Аллоҳ барчамиз учун бугунги кунни хайрли ва барокатли қилсин!

Ислом олами учун икки буюк байрамлардан бири бўлмиш - Рамазон Ҳайити байрами барча мусулмон умматларига бўлгани каби сизу-бизларга ҳам муборак бўлсин! Аллоҳ таоло ушбу муборак ойда тутган рўзаларимиз, қилган ибодатлару, дуоларимизни Ўз даргоҳида қабул айлаб, сўраганларимиздан ҳам аълосини берсин!

11 months, 4 weeks ago

Сувнинг қаттиқлигини соғлиққа таъсири

Қаттиқ ичимлик суви саноат шароитида етарлича даражада муҳим муаммоларни келтириб чиқарса-да, соғлиқ учун ўртача фойда келтириши айтилади. Одамлар соғлом бўлишлари учун минералларга муҳтож ва Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ичимлик суви таркибидаги кальций ва магнийни истеъмол қилиш организмида мазкур минераллар кам бўлган инсонлар учун фойдали эканлигини таъкидлайди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти "сувнинг қаттиқлиги одамларда соғлиққа салбий таъсир кўрсатиши ҳақида ишончли далиллар мавжуд эмас", дея таъкидлайди. Аслида ҳам, АҚШ Миллий тадқиқот Кенгаши қаттиқ сув организмга зарур бўлган кальций ва магний ионларининг манбаи бўлиб хизмат қилишини аниқлаган.

Баъзи тадқиқотларда қаттиқ сув юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқариши айтилган бўлса-да, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти мазкур далилларни қайта кўриб чиқиб, маълумотлар ушбу хулосаларни тасдиқлаш учун етарли эмас, деган хулосага келган.
Баъзи мутахассислар, агар сизнинг диетангизда кальций ва магнийнинг бой манбалари мавжуд бўлса, унда бу минералларнинг паст концентрацияси бўлган ичимлик сувида ҳеч қандай хавф йўқ, дейишган.
Натрий миқдори юқори бўлган ичимлик суви қон босимини кўтаришга мойил бўлиши мумкин ва бу қон босими юқори бўлган одамлар учун ташвишли ҳолат.
Қон босими юқори бўлган баъзиларга овқатга туз қўшмаслик тавсия қилинганидек, уларга уйдаги ичимлик сувини юмшатмаслик тавсия қилиниши мумкин.

@kimyovadunyo

11 months, 4 weeks ago

**Қаттиқлик турлари

Сувнинг доимий қаттиқлиги**

Сувнинг доимий қаттиқлиги унинг таркибидаги 2+ дан катта ёки унга тенг бўлган катионларнинг концентрацияси билан белгиланади, яъни катионлар одатда икки валентли бўлади. Қаттиқ сувда учрайдиган асосий катионларга Cа²⁺ ва Мg²⁺ киради.

Қуйидаги реакция сув таркибида ҳосил бўладиган кальций бикарбонатнинг шаклланишини тавсифлайди:

CaCO₃(s) + CO₂(aq) + H₂O(l) ⇌ Ca²⁺(aq) + 2HCO₃⁻(aq)

Одатда ёмғир сувида кальций ва магний ионлари ё бўлмайди, ёки жуда ҳам кам миқдорда бўлади. Ёмғир суви ерга тушганда, ҳаводаги карбонат ангидриди билан биргаликда ердаги қаттиқ кальций ва магний карбонатларни эритиб, кальций ва магний бикарбонат ҳолига ўтади (юқоридаги реакция). Эриган карбонат ангидридни ўз ичига олган ёмғир кальций карбонат билан реакцияга киришиши ва кальций ионларини ўзи билан олиб кетиши мумкин. Реакция ҳар икки йўналишда ҳам бориши мумкин.

Доимий қаттиқлик (минерал таркиб)ни одатда қайнатиш орқали йўқотиш қийин. Агар қайнатилганда сув юмшоқ ҳолатга ўтса, бу одатда сувда кальций сулфат/кальций хлорид ва/ёки магний сулфат/магний хлорид мавжудлигидан келиб чиқади. Сабаби, мазкур ионлар ҳарорат кўтарилганда чўкмайди. Сувнинг доимий қаттиқлигини келтириб чиқарадиган ионларни сув юмшатувчи ёки ион алмашинувчи колонкалар ёрдамида олиб ташлаш мумкин.

Вақтинчалик қаттиқлик

Вақтинчалик қаттиқлик эриган бикарбонат минераллари (кальций бикарбонат ва магний бикарбонат) мавжудлигидан келиб чиқади. Ушбу турдаги минераллар эритилганда кальций ва магний катионларини (Cа²⁺, Мg²⁺), шунингдек, карбонат ва бикарбонат анионларини (CО₃⁻ ва НCО₃⁻) ҳосил қилади. Метал катионларнинг мавжудлиги сувни қаттиқ қилади. Бироқ, сулфат ва хлорид бирикмаларидан келиб чиқадиган доимий қаттиқликдан фарқли ўлароқ, бу "вақтинчалик" қаттиқликни сувни қайнатиш ёки оҳак қўшилиши билан камайтириш мумкин. Қайнатиш бикарбонатдан карбонат ҳосил бўлишига ёрдам беради ва эритмадан кальций карбонатни чўктиради ва совутганда юмшоқроқ сув ҳосил бўлади.

@kimyovadunyo

11 months, 4 weeks ago

Сувнинг қаттиқлигига нима сабаб бўлади?

Кўп жойларда, шу жумладан, Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида одамлар кундалик эҳтиёжи учун сувни ер ости манбаларидан олишади. Бу сувларнинг қаттиқлиги ўша сувнинг тупроқ ва тош бўйлаб ҳаракатланаётганда ўз таркибига қанча миқдордаги табиий минералларни эритиб тушишига боғлиқ. Сув кальций ва магний учун ажойиб эритувчидир, шунинг учун минераллар сув таъминоти қудуғи атрофидаги тупроқда мавжуд бўлса, уйларга қаттиқ сув етказиб берилиши мумкин.

Қаттиқ сув оҳактош, бўр ёки гипс каби ер жинслари орқали ўтганда ҳосил бўлади. Бу эса сув таркибида асосан кальций ва магний карбонатлари, бикарбонатлар ва сулфатларнинг ҳосил бўлишига олиб келади.

@kimyovadunyo

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 2 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 1 month, 2 weeks ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 4 months ago