🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 months, 1 week ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 2 months ago
#Намоз_вақтлари Чоршанба 18 декабрь 2024
16 Жумодус соний 1446
Тошкент шаҳри учун:⏰ Тонг - 06:18
⏰ Қуёш - 07:44
⏰ Пешин - 12:25
⏰ Аср - 15:15
⏰ Шом - 16:57
⏰ Хуфтон - 18:18
❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇*
Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)
Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)
✅ ️Кунлик ишончли намоз вақтлари бериб бориладиган каналга аъзо бўлиш учун пастдаги линкни босинг 👇*
https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Яхши қўшни танлаш
Киши уй олишидан олдин у ердаги қўшниларининг солиҳ эканига эътибор аратиши лозим бўлади. Чунки қўшнилар қўшнисининг баъзи сир-асрорларидан хабардор бўлишади, шунингдек, қўшниларнинг ўзаро бир-бирларига эҳтиёжлари тушиб туради.
Агар қўшни солиҳ бўлса, у билан ёнма-ён яшаган қўшнига унинг фойдаси тегиши, агар қўшни ёмон бўлса, ундан атрофдагиларга фақат зарар етиши ва уларнинг бахтсиз ҳаёт кечиришларига сабаб бўлиши мумкин.
Нофеъ ибн Абдулҳарисдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кенг маскан, яхши қўшни ва қулай улов мусулмон кишининг саодатидандир», дедилар» (Бухорий «Адабул муфрад»да ривоят қилган).
Ҳикматларда «Уй олишдан олдин қўшни танла» деб бежизга айтилмаган. Ривоят қилинишича, Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳнинг яҳудий қўшниси бор эди. У уйини сотмоқчи бўлганида, одамлар ундан уйининг нархини сўрашибди. У: «Икки минг», дебди. Шунда: «Сенинг уйингнинг нархи икки минг эмас, минг-ку, нима учун икки минг деяпсан?» дейишибди. У: «Тўғри айтасизлар, лекин мен мингини уйим учун, яна мингини эса Абдуллоҳ ибн Муборак қўшним бўлгани учун сўраяпман», деб жавоб берган экан.
“Ислом одоблари энциклопедияси”дан.
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Луқмони Ҳакимдан сўрадилар:
- Одамларнинг доноси ким?
- Ҳаёт ташвишларидан дилтанг бўлмагани.
- Баланд ҳимматлик кимдур?
- У дунё неъматларини бу дунё неъматларидан устун қўйган киши.
- Одамларнинг қудратлиси ким?
- Ақли комил бўлгани.
- Ул қандай шаробки, ичувчисини яланғочлайди?
- Шаҳват.
- Ул қандай оловки, ўз ёқувчисини куйдиради?
- Ҳасад.
- Ул қайси биноки, ҳеч хароб бўлмас?
- Адолат.
- Ул қандай аччиқликки, охири ширин бўлур?
- Сабр.
- Ул қандай ширинликки, охири аччиқ бўлур?
- Тезлик.
- Ул қандай беморликки, табиблар унинг муолажасидан ожиздур?
- Аҳмоқлик.
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Заҳар нима?
Бир донишманддан:
– Заҳар нима? – деб сўрашибди.
Донишманд шунақа жавоб берибди:
– Эҳтиёжимиздан ортиқча бўлган ҳамма нарса заҳардир. Ортиқча меҳнат, ортиқча ҳордиқ, ортиқча қўрқув, ортиқча сокинлик, ғазаб, ортиқча қувонч, нафрат ва ҳатто яхши гумон.
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Ким уламолар билан ўтирса, виқорли бўлади.
Ким ақли билан чекланса, адашади.
Ким одамларга кибр қилса, хор бўлади.
Ким амалга берилса, қийинчиликка дучор бўлади.
Ким одамлар устидан фахрланса, синади.
Ким аҳмоқлик қилса, ҳақоратланади.
Ким разиллар билан суҳбатдош бўлса, тубанлашади.
Ким ёмонлик кўчасига кирса, туҳматга йўлиқади.
Ким дангасалик қилса, ўтириб қолади.Мансур ибн Аммор.
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Бандани Аллоҳ яхши кўришининг аломатлари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Аллоҳ бундай дейди: "Ким Менинг валийимга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қиламан. Бандам унга фарз қилган нарсаларимдан кўра суюклироқ нарса билан Менга яқинлашмайди. Бандам Менга нафллари билан яқинлашаверади, ва ниҳоят, Мен уни яхши кўриб қоламан. Қачон Мен уни яхши кўрсам, унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан. Мендан сўраса, унга, албатта, беражакман. Мендан паноҳ тиласа, уни, албатта, паноҳимга оламан" (Имом Бухорий ривояти).
"Риёзус солихийн мухтасар шарҳи" китобиданЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Кимнинг умри узун бўлса, яхши кўрганларини йўқотади.
Изоҳ. Ҳамманинг умри бир хил – узун бўлиши имконсиз. Шунинг учун узоқ яшаган инсонни турли ёшдаги яқинлари, суйганлари бир-бир тарк этади ва у тенгқур замондошларидан, ҳатто ўзидан кичикрок ёшдаги яқинларидан ҳам ажраб, ёлғизланиб қолади. Халқимизда ҳикматли бир гап бор: «Ёлғизлик Худога ярашади». Атрофингда сени тушунадиган, англайдиган кишиларнинг қолмаслиги оғир ғам, бу даҳшатли ёлгизлик! Лекин шундай бўлса-да, инсон фитратидаги узоқроқ умр кўришга бўлган майл ҳеч қачон сўнмайди.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ривоят қилади: «Одам фарзанди соч-соқоли оқариб қарийди, аммо икки хислат унда ёшариб боради: дунёни исташ ва орзу-ҳавас».
Яна бир ривоятда: «Икки хислат яшариб боради: мол-дунёга ва узун умрга бўлган ҳирс» (Имом Муслим ривояти).
Демак, узунроқ умрни орзу қилмайдиган инсон йўқ экан, энди бу ёғида яхши кўрганларингизни йўқотишга сабр қилиш ва даҳшатли ёлғизликка кўникишга тайёр туринг. Яна бир синовга ҳозирлик кўринг, сиз эмасми душманингизнинг эгилиб, мағлуб бўлишини, арзимас ёрдамга муҳтож бўлиб қолишини, хорланишини хоҳлаган, шундай экан, умрингиз узун бўлишини орзу қилинг, барчасини ўзингизда топасиз..!
Шеър:
*Умри узун бўлишин орзу этса ким
Ясасин ўзига сабрдан қалкон.
Суйганларин йўқотишга сабр этсин,
Аламдан ўртанишга топсин имкон.
Ким узоқ яшаса, ўзида топур,
Душманлари учун соғинганини
Кўзлардан нур кетур, оёқдан мадор
Кўрур қуриб-қақшаб қолган танини.
“Унвонул баён”дан.*
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
#Дуо
МОЛ-ДАВЛАТ ЗИЁДА БЎЛИШИ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Мол-давлатнинг зиёда бўлиши учун тонгда уйғонганда қуйидаги дуони доимо ўқиб юриш керак.
بِسْمِ اللهِ عَلَي نَفْسِي بِسْمِ اللهِ عَلَي أَهْلِي وَمَالِي. اللَّهُمَّ أَرْضِنِي بِمَا قَضَيْتَ لِي وَعَافِنِي فِيْمَا أَبْقَيْتَ حَتَّي لَا أُحِبَّ تَعْجِيْلَ مَا أَخَّرْتَ وَلَا تَأْخِيْرَ مَا عَجَّلْتَ.
Ўқилиши: “Бисмиллааҳи ъалаа нафсий. Бисмиллааҳи ъалаа аҳлий ва маалий. Аллоҳумма арзиний бимаа қозойта лий ва ъаафинии фиймаа абқойта ҳаттаа лаа уҳибба таъжийла маа аххорта ва таъхиро маа ъажжалта”.
Маъноси: “Нафсим узра Аллоҳнинг номи билан. Аҳлим ва молим узра Аллоҳнинг номи билан. Ё Аллоҳим! Менга тақдир қилган нарсанг билан мени рози қил. Ҳали бермаган нарсангда менга офият бер. Токи, Сен кейинга сурган нарсани тезлатишингни ва тезлатган нарсани кейинга суришингни хоҳлайман”.
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
АБУ БАКРНИНГ РАСУЛУЛЛОҲНИ ҲИМОЯ ҚИЛГАНИ
Қурайш зодагонлари Каъба атрофида тўпланиб, ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масаласини муҳокама қилишди. Шу пайт у зотнинг ўзлари Байтул Ҳаромга намоз ўқиш учун бориб қолдилар. Мушриклар Набийюллоҳни кўргач, ўринларидан сакраб туриб, у зотни қуршаб олишди. «Фалон-фалон гапларни сен айтганмидинг?» дея дўппослай бошлашди. Набий алайҳиссалом шунда ҳам шижоат ва қатъият билан: «Ҳа, шу гапларни мен айтганман», дер эдилар. Бу ҳолни кўрган Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ ҳимоясига елдек учиб бориб, ўзини тўданинг ичига урди. «Бир одамни, Роббим Аллоҳдир, дегани учун ўлдирасизларми?» дея бақириб, У зотга йўналтирилган зарбаларга ўзини тутди (Имом Аҳмад ривояти).
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Муъоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мўминни мунофиқдан ҳимоя қилса, Аллоҳ қиёмат куни бир фариштани юбориб, унинг гўштини жаҳаннам ўтидан ҳимоя қилади. Ким бир мусулмонни шарманда қилиш учун уни бир нарса ила айбласа, Аллоҳ уни жаҳаннам кўприги устида то у айтган гапидан қайтмагунича ушлаб туради», дедилар».
Шарҳ: Бир одам мўмин кишини ғийбат қилиб, обрўсини тўкаётган бўлса, уни эшитиб турган кишилар ичидан мазкур мўминни ҳимоя қилган одам катта ажрга эга бўлади. Унинг мўмин кишининг обрўсини ҳимоя қилгани қиёматда ўзига катта бахт бўлиб қайтади. Аллоҳ таоло уни дўзахдан ҳимоя қилади. Бас, шундай экан, мўминлар бир-бирларини мунофиқларнинг ғийбат ва бўҳтонларидан ҳимоя қилишлари зарур.
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 months, 1 week ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 2 months ago