Делюсь рецептами, которые испробовала лично и привнесла,что то свое.
Мой Instagram:
https://instagram.com/vkusno_by_seva?igshid=YmMyMTA2M2Y=
Reklama bo’yicha @vkusnoseva
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Barcha o'zbeklarni kanali ??
Bu kanal barcha mavzudagi postlarni? va eng qaynoq ♨️yangiliklarni sizga ulashadi?
Reklama : @ozbeklar_admini
Инстаграм?? http://Instagram.com/barcha_ozbeklar
Last updated 2 months, 2 weeks ago
“Toshkent Bozori” каналига хуш келибсиз!
Ўзбекистондаги савдо сотиқ ва бизнес йўналишидаги энг оммабоб канал!
Реклама: @BUYUKU
Last updated 2 months, 3 weeks ago
Сабримга суянай...
Бошимга тўқмоқлар болиш бўлганда,
Ҳаттоки қувончлар нолиш бўлганда,
Насиҳат ўрнида койиш бўлганда,
Жимгина сабримга суяндим, дунё.
Туҳматлар ҳақиқат ўрнин олганда,
Тўғрилик эгридан ортда қолганда,
Ишончлар ўзини оқлаб толганда,
Жимгина сабримга суяндим, дунё.
Кўзимни кўкларга тутолмай зада,
Ёмонга айланиб битта лаҳзада,
Бошимга ҳасаддан келганда кунда,
Жимгина сабримга суяндим, дунё.
Ўзим оқламадим, фойдаси надир?
Сендан юз ўгириб турганда қадр,
Биргина нолишим бўлганда жабр,
Жимгина сабримга суяндим, дунё.
Ойнинг ўн бешида ҳолим танг бўлди,
Ҳақиқат ва туҳмат деган жанг бўлди,
Тошли зарбалардан бошим ганг бўлди,
Жимгина сабримга суяндим, дунё.
Шундай онлар келди сўзим йиғлади,
Ростга тик боқмаган кўзим йиғлади,
Бўҳтонлардан шувит юзим йиғлади,
Жимгина сабримга суяндим, дунё.
Таваккал қилганман умрим онимга,
Яратган эгадир ширин жонимга,
Туҳмат ташна қилса қачон қонимга,
Жимгина сабримга суянай, дунё,
Аллоҳ борлигига қувонай, дунё...
Санобар Юсупова.
08.04.2024 йил. 11:42.
Тилагим...
Бир куни ёнимга бош эгиб келсанг,
Тушуниб кўз ёшим жолаларини.
Осмоним, бир зумга осмондан тушсанг,
Эшитсанг юрагим нолаларини.
Олтин нарвонингни заминга қўйиб,
Чорласанг мен битта ишқда адони.
Тахту кошонангни бир ёнга суриб,
Тан олсанг ишқингда собит вафони.
Биламан, осмоннинг қиролисан сен,
Кўп ҳам қарамайсан ернинг қулига.
Гарчи бир қулдирман, ягонаман мен,
Соф севги шамини тутган қўлида.
Машхур осмонингда юлдузлар кўпдир,
Юрарман мен пастда, чорасиз кўнглим.
Лекин бир илинждан зор юрак тўқдир,
Пойим замин, аммо, осмонда қўлим.
Менинг устунлигим шудир, дил синиқ,
Лек, кўкни дуомга чунон ўрайман.
Бир куни, қачондир келасан, аниқ,
Унгача мен сени тинмай сўрайман...
Санобар Юсупова.
03.03.2024 йил. 13:53.
*?* «РАШК»
Ўлим ёқасидаги аёл эридан сўрабди:
- Мен ўлсам қанча вақт ўтиб уйланасиз?
- Қабринг қачон қуриса, ўшанда.
- Ваъда берасизми?
- Ҳа.
Маълум вақтдан кейин аёл вафот этибди. Эр ҳар куни аёл қабрига борар, аммо қабр ҳеч қуримас эмиш.
Эр бир куни тунда қабр олдига борса, аёлнинг укаси қабрга сув қуяётган экан. Нега бундай қилаётганини сўраса
- Опам ҳар куни қабримга сув қуйгин деб васият қилганлар - деб жавоб берибди...
Биласизми шунақа инсонлар бор вужуди билан севади, фақат ўзиники бўлишини хоҳлайди. Шунақа инсонингиз бўлса қадрига етинг!..**
# йигирма_иккинчи_кун
Жонимнинг ўти десам хонумоним куяди,
Бевафо бу дунёси айтинг, кимни суяди?
Заминимиз зор қақшар бағри мотамсародир,
Қабр деган кулбаси қачон танга тўяди?
Минг бор инкор қилмайлик қайрилмас бир чини бор,
Турфа рангли оламнинг бағри экан жуда тор.
Омад келса кибрга берилсангиз ногоҳон,
Ўша мазлум қўлига қилиб қўяр сизни зор.
Келса даврон суюниб кетганида куюнманг,
Тақдир деган йўлакнинг кўчаси лой, тойинманг,
Бир шодонмиз, бир нолон - бу ҳаётнинг қонуни,
Ногоҳ алам ютсангиз ўзингизга койинманг.
Қувонч, қайғу, бахт, армон - булар доим ёнма ён,
Бир бирин ёлғиз қўймас бирлашгандир тану жон,
Битта бўлиб ёзишар умрнинг қисматини,
Сабр бўлар зўр тиргак келганида ғамли он.
Санобар, сен сўйлама бу дунё бир ҳасратдир,
Қанча жонинг ўртама ҳар лаҳзаси қимматдир,
Боринг билан яшагин йўғини қилма орзу,
Ширин жонинг қийналса хулоса қил, хикматдир...
Санобар Юсупова.
01.04.2024 йил. 08:10.
**Yolg‘on — Farhodlar tog‘ oshayotgani,
Yolg‘on — Shirinlar deb qon yozgan qalam.
Yonimda bo‘lmay ham yashayotganing,
Yo‘q bo‘la turib ham borliging — alam.
Muhabbat menimcha qilmoqda hazil,
Unga qiziqmasdek go‘yo istagim:
Poyoni vaslingga bog‘langan manzil —
Ishonmoqchi bo‘lgan yolg‘iz ertagim.
Ha, sen tug‘ilgansan asrlar osha,
Men-da azallarning hayratimasmi,
Dumaloq yer uzra bir vaqtda yashab,
Topisholmay ketsak g‘alatimasmi?!**
[?? ?????? ???????? ??
?? ?????? ???????? ??
?? ?????? ???????? ??
?? ?????? ???????? ??
?? ?????? ???????? ??
Siqilganlar Qo'shilvolamiz ?☝️
?????????????](https://t.me/addlist/Rh9xZmsWCT9kZjAy)
Делюсь рецептами, которые испробовала лично и привнесла,что то свое.
Мой Instagram:
https://instagram.com/vkusno_by_seva?igshid=YmMyMTA2M2Y=
Reklama bo’yicha @vkusnoseva
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Barcha o'zbeklarni kanali ??
Bu kanal barcha mavzudagi postlarni? va eng qaynoq ♨️yangiliklarni sizga ulashadi?
Reklama : @ozbeklar_admini
Инстаграм?? http://Instagram.com/barcha_ozbeklar
Last updated 2 months, 2 weeks ago
“Toshkent Bozori” каналига хуш келибсиз!
Ўзбекистондаги савдо сотиқ ва бизнес йўналишидаги энг оммабоб канал!
Реклама: @BUYUKU
Last updated 2 months, 3 weeks ago