🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
#Ахборот_24 Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 100 ўринли Акушерлик комплекси таъмирланиб фойдаланишга топширилди.
ДХХ: Тошкент вилоятида МИБ, солиқ, божхона ходимлари пора билан ушланди
Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилоятида бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими давлат ижрочиси фуқаронинг кредит қарздорлиги сабабли хатловга олинган мол-мулкини аукцион савдоларга чиқармаслик ҳамда унга нисбатан ўзининг иш юритувида бўлган ижро ишини тугатиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 2 минг АҚШ доллари олади.
Лекин, давлат ижрочиси қолган 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда давлат ижрочисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зангиота туманида кузатилган ҳолатда, туман солиқ инспекциясининг шўъба бошлиғи вазифасини бажарувчи шахс қурилиш моллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган оилавий корхонанинг фаолиятига раҳнамолик қилиш ва 1 йил давомида текширув ўтказмаслик эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Кейинги ҳолатда эса Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Яллама” чегара божхона пости инспектор-суриштирувчиси тақиқланган товарларни тадбиркор томонидан мамлакатимизга олиб кириш бўйича содир этилган ҳуқуқбузарликни судда кўриб чиқилиши жараёнида мансабдор танишлари орқали унга енгиллик яратиб бериш ва ушбу товарларни Ўзбекистондан қайтариб олиб чиқиб кетишида ёрдам бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида божхона инспектори мазкур масалада кўмаклашиш учун муқаддам 300 АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Оҳангарон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот
Бугун, соат таҳминан 07:00 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган D 017 "Олмалиқ-Тошкент" автомобиль йўлининг 27 километрида ҳайдовчи Д.Б бошқарувидаги "Cobalt" русумли транспорт воситасини Олмалиқ-Тошкент йўналишида бошқариб келаётган вақтида ушбу жойда қайрилиб олиш мумкин бўлган жойдан қайрилиб олаётган ҳайдовчи О.Д бошқарувидаги "Isuzu" русумли автобус билан тўқнашув содир этган. Тўқнашувдан сўнг, автоуловларда қисқа туташув содир бўлганлиги сабаблида ёнғин келиб чиққан.
Тўқнашув натижасида "Cobalt" русумли автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасига мурожаат қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳодимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
IIBB ogohlikka chaqiradi!
Hurmatli yurtdoshlar, bugungi kunda elektron firibgarlik yoʻli bilan plastik kartalardagi pullarni oʻgʻirlash holatlari ortib bormoqda.
Siz, mehnatingiz evaziga topilgan pullarni firibgarlarga topshirib qoʻymang. Lavhada keltirilgan qoidalarga rioya qiling, ogoh boʻling!
Ангренлик Жаҳон чемпиони!
Жорий йилнинг 21 октябридан 2 ноябрь кунига қадар Черногориянинг Будва шахрида "Ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда 48 кг вазнда ангренлик
Сайфиддин Собиров иштирок этди ва Жаҳон чемпионига айланди.
Ушбу ютуқда Ангрен шаҳрида фаолият юритаётган барча бокс мураббийларининг, хусусан,
Сайфиддинни устозлари Бахтиёр Юсупов, Бекжон Юсуповларнинг ҳиссалари катта бўлди.
18 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликларни сотиш жарима тўлашга сабаб бўлади
Қонунчиликка кўра, энергетик ичимликларни 18 ёшга тўлмаган шахсларга сотиш 1 млн 875 минг сўмдан 5 млн 625 минг сўмгача жаримага тортилиши мумкин.
Toshkent viloyatida ajal og'usi kurerlari qo'lga olindi.
Ахborot 24 | DXX xodimlari tomonidan giyohvandlik vositalari musodara qilingani bo‘yicha oʻtkazilgan tezkor tadbirlar
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago