Ketdik! Travel show

Description
Дунёларни боғлаймиз.

Ютуб каналимиз: https://www.youtube.com/@Ketdik_Travel_Show
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 1 day ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 1 week ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month ago

2 weeks, 2 days ago

🕌 Истанбулда тирбандликларсиз ва тежамкор сайр қилишнинг йўли – жамоат транспортларидан фойдаланишдир. Ва бунинг учун сизга албатта, йўловчи чиптаси– Истанбулкарт лозим бўлади.

💥 Бу Истанбулкартни фақатгина жамоат транспортларида эмас, кўплаб жойларда қўллашингиз мумкин. Бу ҳақда келгусида маълумотлар берамиз.

📹 Ҳозир эса Туркияга саёҳатингизни қулайлаштирувчи видеоқўлланмалар туркумини тайёрлашда давом этаяпмиз. Навбатдаги видеоқўлланмаларда Истанбулкарт сотиб олиш, ҳисобини тўлдириш, йўл чиптасини ўз номига расмийлаштириш ва йўлкиранинг бир қисмини қайтариб олишни кўрсатамиз.

🌍 ✈️ Қизиқарли манзиллар ва сафарларда асқотадиган фойдали маълумотлар учун саҳифамизга обуна бўлинг. Яқинларингизга ҳам улашинг!

💝 Телеграм каналимиз:
👉 https://t.me/Ketdik_Travel_Show

#ketdik #ketdiktravelshow #istanbul #türkiye #travel #gotürkiye #travelshow

1 month, 1 week ago

🎉 Янги йилда Истанбулда жамоат транспортлари бепул!

🕌Истанбулнинг жамоат транспорти фақат манзилга етиш учун эмас, балки шаҳарнинг маданияти ва тарихи билан танишиш учун ажойиб имкониятдир.

💥Истанбул шаҳар ҳокимлиги (İBB) қарорига кўра, Янги йил кечаси шаҳардаги метро 24 соат давомида ишлайди, жамоат транспорти эса бепул бўлади.

🚇 Узлуксиз хизмат кўрсатадувчи Метро йўналишлари:
• М1А, М1В, М2, М3, М4, М5, М6, М7, М8, М9
🚃 Трамвай ва фуникулёрлар соат 02:00гача ҳаракатда:
• Т1, Т3, Т4, Т5
• F1 (Таксим–Қабатош) ва F4 (Боғазичи университети–Ашиян)
🚢 Паромлар қўшимча рейслар билан йўловчиларга хизмат қилади.

🆓 Дарвоқе, байрам кунлари жамоат транспортидан бепул фойдаланиш учун Истанбулкартингизни шахсийлаштиришингиз лозим. ( Istanbulkart ни ўз номига қандай расмийлаштиришни кейинги видеоларимизда кўрсатамиз)

🌍 ✈️ Янада қизиқарли манзиллар ва фойдали маълумотлар учун саҳифамизга обуна бўлинг. Яқинларингизга ҳам улашинг!

💝 Телеграм каналимиз:
👉 https://t.me/Ketdik_Travel_Show

1 month, 1 week ago

🌍 Бир пайтнинг ўзида 🍁 куз ва ❄️ қишни ёнма-ён кўриш мумкин бўлган тасвирдаги жойнинг аниқ номи нима? 🤔
Топишингизга ёрдам берамиз:
🌊 Бу мамлакатда икки дарё бирлашиб оқадию, сувлари қўшилиб кетмайди!
Қаерда бу? 📍
Жавобингизни ✍️ Инстаграм саҳифамизда изоҳда қолдиринг! 🗨
Биринчи бўлиб тўғри топганга 🎁 кичик ҳадямиз бор! 😍

🌍✈️ Қизиқарли манзиллар ва фойдали маълумотлар учун саҳифамизга обуна бўлинг, яқинларингизга ҳам улашинг!

Телеграм | Инстаграм

3 months ago
Ниҳоят!

Ниҳоят!
Мустақил иш бошладим.
Биласизми-йўқми, 15 йилки, хорижда яшайман.
25 йиллик иш тажрибага эга журналистман. Жами 30 миллион мартага яқин кўрилган 400 дан зиёд видеолавҳалар муаллифиман. Бу видеолавҳалар асосан хорижда яшаб ишлаётган ўзбеклар ҳаёти ҳақида.

“Кетдик!” сафар-шоуси менинг янги муаллифлик лойиҳам. Унда турли ҳудудлар ва инсонлар ҳаёти ҳақида видеолавҳаларни намойиш этамиз.

“Кетдик!” – ўзбекларни дунё, дунёни ўзбеклар билан учраштирувчи қизиқарли сайрдир.

Каналимизга обуна бўлиб, бизни кузатиб боринг. Ва линкимизни саёҳатсеварларга улашиб қўйинг.

Ютуб: https://www.youtube.com/@Ketdik_Travel_Show
Телеграм: https://t.me/Ketdik_Travel_Show
Инстаграм https://www.instagram.com/ketdik_travel_show
Фейсбук: https://www.facebook.com/Ketdik.Travel.Show/

4 months, 3 weeks ago
Истанбул шамоли

Истанбул шамоли

Мен шамолни севишни бошладим.
Истанбулга келиб шамолнинг ёқимлилигини ҳис қилдим.
Бу болалигимда сочларимни чиройли турмаклашга қўймаган шамолдан анча фарқли. Яқинларгача шамол онгимда тўсиқдай шаклланиб қолган экан.
Болалигимда 2 километрли йўл босиб мактабга бораркан, шамол билан курашиб борардим гўё. У мени куч билан орқага сурар, мен мажбуриятдан унга қарши борардим. Елкасига сумка эмас, бир дунё юкни ортган нимжонгина қизча учун бу йўл худди битмас йўлдек кўринарди. Балки ўша шамолда мактабга қатнашлар руҳимда оқимга қарши бориш феълини чиниқтирдимикин? Тўсиқларга бўйсунмаслик, йўлида қатъий бориш ўша шамолларда шаклландими?
Яқинларгача болалигимни қалбда оғриқ билан эслардим. Бекобод шамоли ўша ўкинчли ҳаётимнинг бир қисми эди. Болалигимга оид нимаики қийинчиликлар бўлса, эслашни истамадим. Хотиралар худди ўша дардларимни янгилайдигандек, ўйлашдан ҳам қочдим:
Шамолдан йиқилган устунлар, чироқсиз қолган кечалар, шам ёруғида ўқилган китоблар, сандал паноҳида уйқуга кетган кўзлар...
Ҳаётимни оғирлаштираётган бир шамолдек эди гўё.
Улғайиб, шамоллари йўқ шаҳарларга кетдим.
Энди йўлимни асов шамоллармас, руҳимни кўрмаслар, қалбимни англамас жонлар тўса бошлади. Юришдан бошқа чорам йўқди. Чалиндим, қуладим. Йиқилдим, турдим. Қайта қайта. Йўлимда давом этдим.
Ҳаёт шамоллари "бу нозиккина" демади, аямади. Чирпирак қилиб учирди, ерга урди, осмонга чиқарди-туширди, истаганича ўйнади. Сустим. Ҳар гал устимни қоқиб, на ташимда на ичимда бўронлар бўлмагандек, йўлимда давом этдим. Юраркан, ҳар турли инсонларни кўрдим. Ҳар одимимда шамоллар уларнинг юзларини очар, ичларини кўрсатарди менга. Одамларни таниганим сари шамолларни сева бошладим.
Сукутнинг қиймати момақалдироқда кўринади. Ичимда булутлар тўпланиб, чақмоқдай портлади. Сиқиқ муҳит қалбимни ўз қолипига мослашмагани учун эзади. Яхшики, руҳим ҳар босқинда янги дунёларга учиш учун илҳом олиб ўрганган. Яхшики, шамоллар иродамни тўсиқлардан сизиб ўтар этиб шакллантирган. Кўзимнинг ёшини артаману, тафаккуримга юзланаман: яна янги ғоялар бер, азизим!
Бир ҳаётни икки марта яшаётган одам учун қалбдан қийматлироқ неъмат бўлмайди. Кўнгил эса нима исташини, қаерга бораётганини яхши билади. Шукрки, бу Йўл мактабга асов шамолга қарши боришимдек эмас энди. Йўллар ва шамоллар улғайтирди, чиниқтирди, пиширди руҳимни...
Ҳаётимга шамол ҳам мукаммаллашиб қайтди. Энди унинг эпкинлари қалбимга роҳат, руҳимга ҳузур бераяпти. Саратонда юпанчим - ёқимли еллар, жазирамада дилимни яйратган - шаббода бўлди.
Шамол ҳам ҳамроҳимга айланди. У Азалдан Йўлимга ҳикмат этиб берилганини англадим. Кўнглим ёришди. Манзилим олис, сафарим узоқ. Бугун йўлчилигимга шамолни ҳам қўшдим, сева-сева.

✍? Соҳиба Ҳаёт.

??Каналга уланиш:
https://t.me/sohibahayot

10 months, 3 weeks ago
[#video](?q=%23video) Туркиянинг биринчи масжиди қаерда?

#video Туркиянинг биринчи масжиди қаерда?

Туркия шарқида, Карс шаҳрининг Ани харобаларида жойлашган Манучеҳр масжиди Буюк Салжуқийлар империясининг бугунги кунга қадар сақланиб қолган қийматли асарларидан биридир.
Ушбу масжид XI асрда Ани шаҳри Салжуқийлар томонидан фатҳ этилганидан сўнг, Эбу Манучеҳр бей томонидан қурилган.
Туркиянинг ушбу кўҳна ибодатхонасидан тайёрланган видеолавҳамизда:
https://www.youtube.com/watch?v=l2dwJ248pHY

✍? Соҳиба Ҳаёт.

??Каналга уланиш:
https://t.me/sohibahayot

11 months ago

Рамазон ноғорачиси

Туркияда рамазоннинг илк куни.
Сахарга сизни уйғотиш учун телефонингиз ё соат қўнғироғининг ҳожати йўқ. Сизни жонли қўнғироқ уйғотади.
Соат 2:30. Рамазон ноғорачиси келди.
Рамазон ноғорачиси фақат жисмимизни эмас, руҳимизни ҳам уйғотишга чорлаётгандек.
Рамазон ойи муборак, азизлар!

✍? Соҳиба Ҳаёт.

??Каналга уланиш:
https://t.me/sohibahayot

11 months, 1 week ago
Туркиядаги илк масжиддаман.

Туркиядаги илк масжиддаман.
Европа Иттифоқи ва Туркия жумҳурияти томонидан ташкиллаштирилган Карс халқаро конференцияси ва таништирув тадбирлари доирасида Ани ҳаробалари билан танишдик.
Бу ҳақида яқин кунларда Карс ҳақидаги видеолавҳамизда маълумот олишингиз мумкин.

✍? Соҳиба Ҳаёт.

??Каналга уланиш:
https://t.me/sohibahayot

11 months, 1 week ago
***?*** Бир сатр илҳомлари

? Бир сатр илҳомлари

"Кўзимни юмсаму, очсам март бўлса..."

Соҳиба:
Қиш бўйи дилимнинг ғуборин ювдим,
Ҳаққа етолмайди зарра гард бўлса.
Баҳорни шунчалар интиқиб кутдим
Кўзимни юмсаму очсам, март бўлса…

Шерзод:
Умр, ҳар сониянг асли бебаҳо,
Бироқ кўникаман, бу қисмат бўлса!
Ранжимасми айтинг, февралнинг ярми:
"Кўзимни юмсаму очсам, март бўлса"?...

Жаҳонгир:
Баҳор соғинтирди бизларни ёмон,
Ғунча дудоғидан олсайдик бўса.
Шу сафар кечирар феврал - қадрдон,
"Кўзимни юмсаму очсам, март бўлса"...

Соҳиба:
Мени тушунади баҳор ҳам, қиш ҳам
Аслида кўнгилда ўзга дард бўлса.
Ўнгидан келарди бу ёруғ туш ҳам,
Кўзимни юмсаму очсам март бўлса...

Жаҳонгир:
Бойчечак - суюнчи, тутай қўш қўллаб,
Ногоҳ кипригингга зарра гард қўнса.
Қуёшли юртимнинг саломин йўллаб
"Кўзимни юмсаму очсам, март бўлса"

Соҳиба:
Юртимнинг чечаги, шамси соғинчим
Ҳавосидан кўнглим кемтиги тўлса…
Февралдай охирлаб борар илинжим -
Кўзимни юмсаму очсам, март бўлса!

Феруза:
Қуёшнинг нурлари аллалаб аста,
Нафис ғунчаларнинг чиройин очса.
Қалбларга азалий меҳр пайваста,
"Кузимни юмсаму очсам, март бўлса"

Аҳмад:
Ҳар ёнда чечаклар анвойи гуллар
Ифори кўнгилни қитиқлаб турса.
Ҳаммамиз соғиндик, соғинди диллар,
"Кўзимни юмсаму очсам, март бўлса!"

Отабек:
Наҳот, сизлар учун фасллар фарқли?!
Қанийди, қиш севган битта мард бўлса.
Қўшилиб йиғлардим агар, мабодо
“Кўзимни юмсаму очсам март бўлса...”

Жамшид:
Март сенга неларни беради эркам,
Наҳотки ваъдалар шунча кўп бўлса?!
Февралим йиғлайди куйдириб қалбим
“Кўзимни юмсаму очсам март бўлса...”

Мушоира иштирокчилари: Жаҳонгир Шарофбоев, Шерзод Абдусаматов, Феруза Қурбонова, Аҳмад Юсупов, Отабек Жўраходжаев, Жамшид Ахмеджанов.

✍? Соҳиба Ҳаёт.

??Каналга уланиш:
https://t.me/sohibahayot

#mypoetry

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 1 day ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 1 week ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month ago