Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

LATIFA

Description
Энг сара ичак узди латифалар ва дунё оламидаги қизиқарли видеолар фақат бизда!👍

Рекламаларсиз телеграм каналдан баҳраманд бўлинг! 😊

Админ: @LATIFA_BBOT

Реклама: @Social_Energy_UZ @Reklama_1Q @shokin_pricee
Жадвал­ ва нарх: tg.segroup.me?uz
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 6 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 1 day, 7 hours ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months ago

2 Wochen, 4 Tage her

**Бири соат ўғирлаб, иккинчиси эса сигир ўғирлаб қамалган икки маҳбус қамоқхонада учрашиб қолишибди. Сигир ўғриси кинояли оҳангда:⠀
— Хўш, янги соатимиз неча бўлди? – деб сўраса,⠀
Соат ўғриси:⠀
— Сигир соғадиган пайт бўлди...! – дермиш!

• • •

Телефонда ҳовлиққан овозда бир аёл:⠀
— Алло, бу касалхонами?⠀
— Йўқ, бу қабристон!⠀
— Узр унда! Сизларга мурожат қилишимга сал эртароқ...⠀
— Ҳечқиси йўқ, биз кутамиз.

• • •

Хотини эрига қараб дебди:⠀
— Кечирасиз дадаси, сизни билмай “сенсираб” юборибман.⠀
Эри:⠀
— Хижолат бўлма хотин. Мен ҳам сени бир мартта “сизлаб” оламан, орамиз очиқ бўлади, — дермиш!**

💥 @LATIFA 💥

2 Wochen, 5 Tage her

Уч йигит ҳарбий билим юртини битириб, хизматга келишибди. Полковникни ёнига кириб дебди:⠀
— Ўртоқ полковник хизматни давом эттиришимиз учун ихтиёрингизга келдик. Полковник уччаласига қараб:⠀
— Майли, сизларга учта савол бераман. 2 соат ичида жавобини айтасизлар. Биринчиси - аёлларга мунасабатиз? Иккинчиси - ичкиликка муносабатингиз. Учинчиси - хизматга муносабатингиз. Шу саволларга жавоб кутаман, - деб чиқарворибди.⠀
2 соатдан кейин биринчиси кириб:⠀
— Ўртоқ полковник, мен аёлимга хиёнат қилмайман, ичкилик ичмайман, хизмат қилишни хоҳлайман, - дебди.⠀
Полковник:⠀
— Баракалла! Сен рота командири бўласан, - дебди. Иккинчиси кириб:⠀
— Ўртоқ полковник мен ичаман, хотинимга хиёнат қиламан, хизмат қилишни хоҳламайман, - дебди. Полковник:⠀
— Ҳа майли, сен омборда ишлайсан, - дебди. Учинчиси кириб:⠀
— Ўртоқ полковник, ароқ ва қиз машинада... Яна қандай хизмат буюрасиз, - дебди. Полковник болани кўзига қараб туриб, телфонини олиб, қўнғироқ қилибди.⠀
— Алло, хотин бугун уйга кечроқ бораман. Янги ёрдамчимга объектларни кўрсатиб чиқаман, - дермиш.
**😂*😂*😂*💥 @LATIFA 💥***

2 Wochen, 5 Tage her
**Афандининг қўшниси тўй қилди, тўйга одамларни …

Афандининг қўшниси тўй қилди, тўйга одамларни хат орқали чақиртирмоқчи бўлиб, таклифномаларни тарқатиб беришни Афандидан илтимос қилди. Афанди қўшнисининг илтимосини қайтара олмади, шаҳарда такаббурлиги билан танилган бир бойникига ҳам қоғоз олиб борди.⠀
Бой Афандидан таклиф қоғози юборилганига ғаши келиб, сўради:⠀
— Таклифнома олиб келиш учун сендан кўра дурустроқ одам топилмадими?⠀
— Дурустроқ одамлар ҳам бор эди-ю,— деди Афанди,— аммо улар дурустроқ одамларникига хат олиб кетдилар.
💥 @LATIFA 💥

2 Monate, 2 Wochen her

**Куёв келинни  машинада туғруқхонага олиб кетаётганда, йўлларидан қора  мушук ўтиб кетса, хотини:
- Вой,  дадаси энди мен қоп-қора мушукка ўхшаган бола туғаман.  Шунақа ирим бор, - дебди.

Овсар куёв уйига келиб  онасига 
- Ойи шу ростми?  Йўлимиздан қора мушук  ўтганди. Хотиним энди қора мушукка ўхшаган бола  туғадими? - деса.
Буни кузатиб турган дадаси:
- Ҳа, онанг туғруқхонага  кетаётганида, олдидан эшак ўтган эди - дермиш...*💥 @LATIFA 💥*

2 Monate, 2 Wochen her
**Иккта жинни фильм томоша қилиб ўтирибди...

Иккта жинни фильм томоша қилиб ўтирибди...
Бири иккинчисига деди:
— Гаров ўйнаймизми, йигит кўприкдан ўзини сувга ташлайди!
— Ташламайди.
Гаров ўйнашди. Йигит ростдан ҳам кўприкдан ўзини сувга ташлади. Ютқазган жинни чўнтагидан пул чиқариб шеригига узатса,
Шериги:
— Керакмас, мен бу филмни илгариям кўрганман, дебди.
Шунда пул узатган ахмоқ:
— Мен ҳам кўрганман. Лекин иккинчи марта ҳам ўзини сувга ташлайди, деб ўйламагандим, - деямиш...
💥 @LATIFA 💥

2 Monate, 2 Wochen her
**Бир куни география ўқитувчиси глобусни кўрсатиб:⠀

Бир куни география ўқитувчиси глобусни кўрсатиб:⠀
— Солиев Африка қани?, - деса Солиев:⠀
— Мен олмадим устоз, - дебди.⠀
Ўқитувчи яна сўрабди:
— Солиев Африкани менга топиб бер!
Солиев:⠀
— Устоз ростини айтяпман, мен олмадим.⠀
Шунда ўқитувчи:⠀
— Бор, дадангни чақир!, - дебди. Дадаси келгач:⠀
— Ўғлингизга Африкани кўрсат, қани деб сўрасам, мен олмадим дейди. Бунга нима дейсиз?, - дебди.⠀
Дадаси ўғлига ўгирилиб:⠀
— Ўғлим, олган бўлсанг, қайтиб бер!, - дермиш. Ақлдан озай деган устоз ота-болани қўшнисини кўчада кўриб қолибди-да, бўлган воқеани гапириб берса, қўшниси:⠀
— Ўзи булар шунақа, олган нарсасини қайтариб беришмайди, - дермиш.
💥 @LATIFA 💥

2 Monate, 3 Wochen her

Акамиз ҳинд киноларининг ашаддий мухлисига ўхшайди...💥 @LATIFA 💥

2 Monate, 3 Wochen her
*****❗️***Хотинжон, мени кечир. Сенга кўп азоб …

*❗️Хотинжон, мени кечир. Сенга кўп азоб бердим. Мендан рози бўл.
Хотин:
— Розиман дадаси, розиман!
Эр:
— Айниқса бир воқеани сенга айтмасам бўлмайди. Қўшнимиз Ойсанам борку? Ўша билан юрардим — деса.
Хотини:
— Биламан дадаси, биламан! Шунинг учунам сизга заҳар бердимда — дермиш.
😂**💥 @LATIFA 💥*

2 Monate, 3 Wochen her
**Шу жавобдан кейин ҳаммаси жойга тушди... …

Шу жавобдан кейин ҳаммаси жойга тушди... 😄*💥 @LATIFA 💥***

3 Monate her

Бир бола дўстига деди:
— Биласанми, итимиз ўлгудек қўрқоқ. Эшик тақиллади дегунча каравот остига беркиниб олаверади.
— Сенга нима? Қўявер, беркинса беркинар!
— Ие, каравот остига иккаламиз сиғмаймизда!
💥 @LATIFA 💥

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 6 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 1 day, 7 hours ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months ago