LATIFA

Description
Энг сара ичак узди латифалар ва дунё оламидаги қизиқарли видеолар фақат бизда!👍

Рекламаларсиз телеграм каналдан баҳраманд бўлинг! 😊

Админ: @LATIFA_BBOT

Реклама: @Social_Energy_UZ @Reklama_1Q @shokin_pricee
Жадвал­ ва нарх: tg.segroup.me?uz
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago

3 weeks, 5 days ago

#Ажойиб_луғат 😉

Она -  маошсиз, отпускасиз туну кун ишловчи хизматчи.

Ота - истеъфога, нафақага чиқолмайдиган доимий бошлиқ.

Қайнона - эски чориғини унутиб қўйган келин.

Қайнота -  икки аёл жангида мажбурий судья.

Амма -  ташқаридан қариндош уруғларни бошқарувчи ҳоким.

Хола - амма билан пинхоний рақобатчи.

Тоға - керак нокерак пайтда маслаҳатчи.

Амаки - фақат бирор муаммо ёки бирор ноқулай ҳолатдагина керак бўладиган запасдаги жигар.

Ўғил - икки ўт орасида қовуриладиган мазали қовурдоқ. (Мабодо куйиб кетмаса агар).

Қиз - палаҳмон тош. Э -ээ йўғ-ее, магнит. Ўзи билан бор йўқни илаштириб кетадиган.

Қўшни - деворга ўрнатилган қулоқ. Яъни, локатор.

Овсин - ўз нафи учун ишлайдиган шпион.

💥 @LATIFA 💥

4 weeks ago

Бир фермер фермасини сотмокчи булибди. Бой харидор келиб:
-Нархи менга мақул бўлди-ю манави асалари яшиклари ҳам бор экан, бу арилар чақмайдими?
-15 йилдан бери хали ҳеч кимни чаққан эмас.
-Мен ишонч хосил қилишим керак. Фермерни жахли чикиб:
-Сизни 5-6 соатга шу дарахтга ялонғоч килиб боғлаб кўяман, агар битта ари чақсаям фермани сизга текинга бераман. Харидор ўйланиб туриб рози бўлибди. Фермер харидорни ялонғоч килиб дарахтга боғлаб кетибди. 5-6 соатдан кейин келиб караса харидор бехуш холатда эмиш. Фермер унга сув сепиб узига келтириб:
-Нима бўлди ахволиз яхшими, арилар чақдими?
-"Падарингга лаънат тезрок ечиб юбор. Ари чақмади-ю, аммо мана бу сутга тўймаган бузоқчани онаси ўлганмиди", деямиш

💥 @LATIFA 💥

4 weeks ago

Бир аёл дугонасига:
— Қандай яшаяпсан, эринг бошка хонада сен бошқа хонада ётсанг, ғалатимасми?
— Нима бўлибди, яхши яшаяпмиз...
— Эринг сени соғиниб қолсачи?
— Унда эрим хуштак чалади, мен ёнига чиқаман...
— Агар сен эрингни соғиниб қолсангчи?
— Унда мен эримни олдига чиқиб, "Мабодо хуштак чалмадизми?", дейман...

💥 @LATIFA 💥

3 months, 3 weeks ago

БОЛА ТАРБИЯСИГА ОИД ФИКРЛАР

• Агар бола шижоатлантириб турилса, ўзига ишонадиган бўлиб ўсади.
• Агар бола қийинчиликда ўсса, сабрни ўрганади.
• Агар бола мақтовлар ичида ўсса, розилик ва муҳаббатни ўрганади.
• Агар бола шериклик муҳитида ўсса, бировга бир нарса бериш ва қўли очиқликни ўрганади.
• Агар бола рост гапирувчилар хонадонида ўсса, ростгўйликни ўрганади.
• Агар бола инсофлилар муҳитида ўсса, адолатни ўрганади.
• Агар бола ҳис-туйғуларга риоя қилувчилар орасида ўсса, эҳтиромни ўрганади.
• Агар бола қаттиқ терговчи ва танқидчилар орасида ўсса, ёлғонни ўрганади.
• Агар бола қўполли ва урушқоқлик муҳитида ўсса, адоватни ўрганади.
• Агар бола доимий хавф муҳитида ўсса, заиф ва қўрқоқ бўлиб вояга етади.
• Агар бола жипслик ва аҳиллик муҳитида ўсса, ҳамжиҳатликни ўрганади.
• Агар бола масхара қилувчилар муҳитида ўсса, хижолатпаз бўлиб ўсади.
• Агар бола ҳасадгўйлар орасида ўсса, ҳасад қилишни ўрганади.
• Агар бола ортиқча аҳамият ва ҳимоя остида ўсса, ўзига ишонмайдиган бўлиб вояга етади.

? @LATIFA ?

3 months, 3 weeks ago

**Шунчаки ёдингизда сақланг!

Ҳеч нарсага кафолат йўқ.....
Севганинг бир кун — бегонага айланиши мумкин.
Дўстинг — душманга айланиши мумкин.
Душманинг — дўстга айланиши мумкин.
Ёмон кўрган кишинг — яхши кўрганингга айланиши мумкин.
Яхши гапирган — ёмон гапириши мумкин.
Мақтаган — ёмонлаши мумкин.
Хуллас хамма нарса бўлиши мумкин....

Фақат ота - онанг ва туғишган жигарларингни муносабати ҳеч қачон ўзгармайди....
Ҳар қандай ҳолатда хам улар барибир сени чин юракларидан яхши кўришади.**

Яқинларингизни қадрланг ва улардан меҳрингизни дариғ тутманг.

? @LATIFA ?

3 months, 3 weeks ago

? Эркакшунос олимлардан бири узоқ йиллик илмий тажрибаларидан сўнг, эркакларга қуйидагича таъриф беради:
— Эркакларни ер шарининг ҳамма ерида учратиш мумкин;
— Улар сут эмувчилар оиласига мансуб бўлиб, асосан, уйланиш орқали кўпайишади;
— Ичмаса одамларга деярлик хужум қилмайди;
— Гўшт, тухум, колбаса, ўпка, жигар, буйрак, калла почани севиб истеъмол қилишади. Баъзан хотинлари пиширган нарсалар билан ҳам озиқланадилар;
— Феъли ўзгарувчан бўлиб, неча йил умр кўриши хотинига боғлиқ;
— Энг катта хатоси, хотини борлигидадир;
— Эркаклар асосан 4 турга бўлинади: семиз, ориқ, узун ва калта.
— Улар соатига 20-25 км тезликда ҳаракатланадилар. Ичиб олганда эса соатига 50 см тезлик билан юрадилар;
— 20 ёшгача бўрига, 35 ёшгача йўлбарсга, 40 ёшгача шерга, 50 ёшгача айиққа, ундан кейин эса, мусичага ўхшаб қолишади...
Энг асосийси:
... Табиатда унинг ягона кушандаси - хотинидир. Хотинини кўрганида ташқи кўринишида қизариш, қалтираш, тил айланмай қолиши, нафас сиқиши ва телефонидаги смсларни ўчиришга уриниш каби салбий ҳолатлар кузатилади.

? @LATIFA ?

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago