@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
? Reklama xizmati: @Inline_reklama
? Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 5 months, 1 week ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 9 months ago
Ayollarimiz uchun ochilgan "AYOLLAR - kanali" ga xush kelibsiz!
Murojaat uchun - @Ayollar_ads
Last updated 1 year, 9 months ago
*❓*Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун қанча ҳақ тўланади?
Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун тўловлар ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (1 155 000 сўм) нисбатан фоиз ҳисобида тўланади. Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
– 15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (304 490 сўм);
– 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (364 980 сўм);
– 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (426 195 сўм);
– 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (486 255 сўм);
– 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (609 840 сўм).
Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз (104 640 сўм), 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз (203 280 сўм).**
**Шогирднинг устоз олдидаги одоблари
* Аввало, салом бериш ва киришга изн сўраш.
*Беҳуда гапларни гапирмаслик;
*Рухсатисиз сўз бошламаслик.
*Унга “Фалончи бу борада бошқачароқ гапирганди” ва шу каби сўзлар ила эътироз билдирмаслик.
*Одамлар “шогирди устозидан кўра билимдон экан”, деб гапиришлари истагида унга қарши чиқишдан сақланиш.
*Дарс вақтида бошқалар билан сўзлашмаслик.
* Дарсда бошқа нарсалар билан чалғимаслик.
*Устоз турганда шогирд ҳам ўрнидан туриши.
*У ҳақда яхши гумонда бўлиш, яъни кўринишидан нотўғри ишдек туюлган бир ишини кўрибоқ, у ҳақида ёмон фикрга бормаслик.
Имом ҒАЗЗОЛИЙ**
**Хитойда бир киши шундай оч ва чарчаган едики, чидай олмай нок ўғирлаб еди одамлар ўғрини ушлаб, жазолаш учун император ҳузурига олиб келишди.
Ўғри императорни кўриб, унга деди: Ҳурматли Император, мен оч эдим, чидай олмадим, ўғирлаб едим. Мени кечиришингизни илтимос қиламан. Агар мени кечирсангиз, сиз учун бебаҳо совға бор дейди
Император истеҳзоли кулди: Сенга ўхшаган одамда мендек император учун қийматли бўлган нима бўлиши мумкин?
Ўғри кафтидаги нок уруғини узатади ва: Агар сиз бу уруғни эксангиз, олтин мева берадиган дарахт бир кунда ўсиб чиқишини кўрасиз дейди
Император кулиб: Ундай бўлса, олтин меваларни кўрсам, кечираман деди.
Ўғри: Император ҳазратлари, мен бу уруғни эка олмайман, чунки мен ўғриман. Бу уруғни фақат умрида ўғирлик қилмаган, бошқаларга нисбатан адолатсизлик қилмаган, ёлғон гапирмаган одам эксагина олтин мева беради. Акс ҳолда уни экганни заҳарлаб, мисли қурилмаган дард билан ўлдиради. Султоним, бу уруғни фақат сиз эка оласиз
Император қовоғини чимирди, бир муддат ўйлади, сўнг қўпол овоз билан: Мен боғбон эмас, императорман, ўша уруғни бош вазирга беринг деди
Ўғри уруғни бош вазирга узатганда, бош вазир ваҳима ичида императорга юзланиб, эътироз билдирди: Экиш ва парваришлашда мен жуда нўноқман ҳазратим, сеҳрли уруғни исроф қиламан. Менимча, бу уруғни хазиначи экиши керак
Бош ғазначи дарҳол баҳона топиб: Бу вазифани бошқа бировга топширди.
У ерда бўлганларнинг барчаси бирин-кетин баҳона топиб уруғ экиш вазифасидан қочишди.
Кейин император вужудга келаётган сукунатда бироз уйланиб қолди. У рўпарасидаги бош вазир, ғазначи ва барча амалдорларга тикилиб
Келинг, бу ўғрига уруғнинг олтин мева беришини ва уни хурсанд қилишини биргаликда кўрсатамиз деди.
Чўнтагидан бир тилла танга олиб, ўғри ушлаб оладиган қилиб ирғитди.
Сўнгра ҳамма секин чўнтагидан олтин чиқариб ўғрига бергунича кутиб турди
Кейин кулиб: йўқол бу ердан эй Ўғри, бу сабоқ бугун ҳаммамизга етарли деди.
Хулоса сиздан...
Тафаккур қилинг!**
*⚡️*❄️ Қорга тайёрланамиз: Ўзбекистон бу дам олиш кунлари қор билан қопланади ва -10° гача совуқ бўлади.?**
Мамлакатга совуқ ҳаво массаси яқинлашмоқда, ҳаво ҳарорати -10°C гача пасаяди, 8 декабрда қор ёғиши мумкин.
Байрам муносабати билан ўзбекистонликлар сешанба кунига қадар кетма-кет 3 кун дам олишади, тоғларга чиқиш ва атмосферадан завқланиш вақти келди.
❗️??Уч кун дам олинади
Қонунчиликка кўра, жорий йил 8 декабрь — Конституция куни якшанба — дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 2024 йил 9 декабрь — душанба кунига кўчирилади.
Шундай қилиб, ўзбекистонликлар шанба, якшанба ва душанба кунлари — уч кун дам олади.
ЎҚИТУВЧИГА ОСИЛМАНГ
Ҳой депутат оғаларим сотилманг,
Нишон кўрмас қийшиқ ўқдек отилманг,
Қиладиган йўқми бошқа ишингиз,
Ўқитувчининг ойлигига осилманг.
Устоз улуғ бўлган ҳамма замонлар,
Ноҳақ сўзлаб рангин қилманг сомонлар,
Вазирдан кўп маош берар японлар,
Ўқитувчининг ойлигига осилманг.
Ойлигини кўп кўрдими кўзингиз,
Ундан анча кўп оласиз ўзингиз,
Газ, светдан сўзланг ўтса сўзингиз,
Ўқитувчининг ойлигига осилманг.
Қаноти йўқ,, Тили" билан учганлар,
Ҳақдан кечиб ёлғонларни қучганлар,
Ҳой осмондан,, Саводли" бўп тушганлар,
Ўқитувчининг ойлигига осилманг.
Ҳаётга бир синчков назар солинг-чи,
Сиз ҳам бир кун устоз бўлиб қолинг-чи,
Бир августда талашиб дарс олинг-чи,
Ўқитувчининг ойлигига осилманг.
Кўксингизда йўқми номус, орингиз,
Бошқа куйга чалинг қўлда торингиз,
Осилгани йўқми уйда дорингиз,
Ўқитувчининг ойлигига осилманг.
Хуршид Карим
Виждон!!!
Ота-оналаримиз қаерда ишламасин, "Фарзандимдан умидларим катта!" — дея орзу-ҳавасда бўладилар... Музли ва тошюракларни ҳам титратувчи видео (яқинларга улашинг) ??
BOSHLANG'ICH USTOZLARGABoshlang'ichdan boshlanar hayot
So'zlaringiz tuganmas bayot,
Ko'zingizda mehr limmo-lim,
Siz buyuksiz ustoz muallim,
Sizga bo'lsin qadr va e'zoz,
Omon bo'ling boshlang'ich ustoz,
Hayotingiz nurlarga to'lsin,
Bayramingiz muborak bo'lsin.
*✍️Xurshid Karim*
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
? Reklama xizmati: @Inline_reklama
? Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 5 months, 1 week ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 9 months ago
Ayollarimiz uchun ochilgan "AYOLLAR - kanali" ga xush kelibsiz!
Murojaat uchun - @Ayollar_ads
Last updated 1 year, 9 months ago