Bekalar Uchun Xikoyalar

Description
✍️ ENG SARA VA XAYOTIY HIKOYALAR

Reklama uchun👇
@xayotimsizkooo
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 1 week ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 week, 6 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 week, 2 days ago

2 weeks, 3 days ago

-Уйга боргим келмайди, опа. Ўша Анварнинг одамларини кўрсам, ташлагим келади.
-Бу ишда биргина Анвар эмас, сенам гуноҳкорсан. Нега ёлғиз қолдинг. Эркакларнинг ҳаммаси бир гўр-ку. Нияти ўз ҳаром ҳирсини қондириш. Мана азият чеккан сен бўлиб қолдинг. Анварни Худога сол,бошқа йўли йўқ.Уни милицияга берсанг, бир томони ўзинг ҳам шарманда бўласан. Ҳеч бир одам сенинг яхшилигингга ишонмайди. Қарс икки қўлдан чиқади дейишади.
Барибир жигар жигар-да. Соҳиба уч ой қиш давомида синглисига анча-мунча ақл берди. "Бўлар иш бўлди. Энди буёғига пишиқ бўл. Ҳали манглайингга Анвардан яхшилари топилади. Менинг айтганимни қилсанг, дадамга, ўқишга кетаман, деб оёқ тираб туриб ол. Ўқишга илинсанг, бошқа томонлардан бирон йигитни топиб, тегиб кетасан, ҳеч ким ҳеч нарса билмайдиган қилишади."
Фотима баҳорда уйига қайтди. Энди олдига даста-даста китоб қўйиб дарс қиларди. Барибир ўқишга кирмасам қўймайман.
Дугонаси Гуласал Фотиманинг уйига бир неча марта борди. Аммо аввалгидек сирдош бўлишолмади. Фотима ҳатто ундан ўқишга тайёрланаётганини ҳам бекитди.
Қадрдонлик деярли битди. Фотима энди ўзидан бошқа одамга сир айтиб бўлмаслигини тушунди, бировнинг маслаҳати билан иш қилмасликни англади. Бошига тушган ишларнинг бош сабабчиси деб Гуласални билгани учун, унга рўйхушлик бермади, кўнглини очмади, секин-секин,билдирмай узоқлашаверди. Энди у билан бирга ўқишга кетиш уёқда турсин, уни кўролмайдиган ҳолга келди.Гуласалниям алдаб шарманда қилишни кўнглига тугиб қўйди. Анвардан умидини узди. Дунёда бунақа бевафоларнинг борлиги учун ҳам етим болалар кўпаяётгани, ажралишлар кўпаяётгани, ёмонлар кўпайиб бораётганлигини англади. У энди аввалги Фотима эмасди. Ҳаётда анча -мунча нарсани кўриб, сабоқ олганди.
Соҳиба ота уйига зиёратга келганида, бир неча марта синглиси ҳақида гапирганди,
-Дадажон, Фотимани ўқишга юборайлик. Қўлидан китоб тушмайди.Уволига қоламиз қизнинг. Билими кучли, бизданам битта дўхтир чиқсин, ахир.
Катта қизининг гаплари таъсир қилдими, ёки ростданам қизининг ўқишга ҳавасини сездими, ота бу йил ҳам қизини ўқишга жўнатди.
Сутдан оғзи куйган, сувни пуфлаб ичармиш. Ўтган йилги муваффақиятсизликдан чўчиган Фотима бу йил медицина коллежига ҳужжат топширди. Фотиманинг бор умиди ҳозир ўқишда эди. Туну-кун китоб ўқир, ўқишга кирмаса, отаси бу йил мажбурлаб бўлсаям бировга турмушга беришини сезар ва бундан ўлгудек қўрқарди. Мана шу қўрқув уни кўпроқ ўқишга даъват этарди. Тунлари Худога ёлвориб чиқарди. "Э Художон, мен адашган бандангни кечир. Ўқишга киришимга ёрдам бер. Қишлоқдошларим орасида, одамлар орасида мени шарманда қилма".
Унинг нияти амалга ошди.Медицина коллежига ўқишга қабул қилинди.Талабаликка илингач, Фотима хурсанд бўлиб, уйига югурди.
-Дадажон, бу йил оқ фотиҳа бериб жўнатдингиз, омадим чопиб ўқишга кирдим. Жудаям бахтлиман, дадажон!
Фотима ойиси ва дадасига қувончини шундай изҳор қилди. Қишлоққа Фотиманинг ўқишга кириб келгани яшин тезлигида тарқалди. Синфдош қизлар, болалар табриклашга келишди. Фотиманинг ойиси ҳам борини дастурхонга ташлади, қизи ва ўғлининг синфдошларини меҳмон қилди. Ҳамма жуда хурсанд эди. Гуласал бу даврага жуда кеч келди. Номигагина табриклаб,бир чеккада ўтирди. Синфдошларнинг ўйин-кулгиларигаям қўшилмади. Зиёфатнинг охиригача ўтирди, меҳмонларни кузатишди, охирида Фотимага дилини ёрди,
-Бир оғиз айтганингда менам сен билан ўқишга кетардим. Дадам битта ўзимни ўқишга жўнатмадилар.
-Мениям опам ўқишга рағбатлантирди. Кейин, мен билим юртига ўқишга кирдим. Медга катта пуллар тўланаркан, унақа пул йўқ-ку бизларда.
-Келаси йил менам ўқишга бораман. Ётоқхонада бирга бўламиз-а.
-Майли, сен истаганингдек, бирга бўламиз. Лекин,бу йил сени турмушга бериб юбормасинлар тағин.
-Менга кимнинг кўзи учиб турибди. Ҳа айтганча, Анвар сени мактубида сўраган.
-Менга Анвар ҳақида гапирма. Ўлган одам эслашга арзимайди.- Фотима дугонасини тунда ҳовлисига обориб қўйди. Унинг гапларидан Гуласал жуда ҳайрон қолди. "Бир-бирларининг устида ўлгудек бўлишарди. Буларнинг орасидан нима гап ўтдийкин" Анваргаяам Фотиманинг ўқишга кирганини Гуласал ёзганди."Яхши қилибди. Бахтли бўлсин" деган қисқа жавобдан хайрон қолганди.

2 weeks, 3 days ago

Бир нафасда ўзини Анварнинг қучоғида кўрган Фотима қўрқиб кетди.
-Уят бўлади, қўйинг.
-Ўпса нетар,ювса кетар. Демак мени севмас экансан-да.
-Севаман. аммо бунақа ўтириш менга ёқмайди.
Яна мусобақалашиб пахта теряпман.
-Ўзим ёрдам бераман, мусобақада ғолиб чиқасан.
Иккиси анча пайтгача эгатда гуррунглашиб ўтиришди.Бир иккита хотинларнинг яқинлашганини кўрган Анвар, эрта яна келишини айтиб, эгатлар орасига сингиб кетди.
Кун бўйи Фотима хуш кайфиятда пахта терди. Анварнинг бўсасини эслаб бети қизарди. жуда лаззатли бўларкан бўса дегани. "Энди мен унинг севгисига ишондим. Бундан кейин Анвар менинг севгилим. Турмушга чиқсам, биргина шу йигитга чиқаман. Ўқимаган бўлса, нима қилибди. Менам ўқишга киролмадим-ку. Тўй қилсак, кейин иккаламиз бирга ўқишга кетармиз балки. Севишганлар бахтли бўлишлари керак. Мени-ку дадам турмушга берар,аммо Анварнинг ҳам акаси, ҳам опаси бор ўзидан олдинда."
Анвар ҳақида хаёл суриб,этак-этак пахта терди.
Ўзининг ҳамда Гуласалнинг эгатларини тозалаб, Гуласалнинг қаршисидан борди.
-Гаплашдиларингми, нима деди?
-Гаплашдик. Оддий гаплар.
Фотимадан қизиқроқ гап кутганми, Гуласалнинг ҳафсаласи пир бўлиб, эгатга эгилди.
Тушлик пайтида қаердандир топилиб келган Хусан опасининг пахталарини кўтариб, тарозига олиб борди. Фотимага ёрдамлашгани келган Анвар эса, Ҳусанни кўриб, Гуласалнинг пахтасини кўтариб чиқди.
Пахта мавсумида икки ёш бир-бирлари билан жуда яқинлашиб кетишди. Энди Фотиманинг ўзи эгатга тушиб, йигирма метр термасданоқ, олдинга югурар, олдинда уни ишқ кутарди. иссиқ бўсалар, эркалашлар, суйишлар. Фотима Анварсиз кунини тасаввур қилолмасди. Биринчи кундагидек қўрқиб, ўзини олиб қочмас, Анварнинг эркалашларини кутаётгандай эди. Улар эҳтиросга берилиб, ахийри бўлмас иш бўлиб қўйди. Йигит қизнинг ҳам ўзидан баттарроқ ҳаяжонланишини, суйишини кўриб, отни қамчилаганди.
-Нима қилиб қўйдиз, отам билса ўлдиради.- қиз кўзларидан икки томчи ёш томди.
-Сенга уйланаман. Бу иш бугун бўлди нимаю, яна бир йилдан кейин бўлди нима.
-Ҳеч бўлмаса, совчи юбориб қўйинг, илтимос.
-Акамни уйлантирмай, отам мени уйлантирмайди.
Қиз йигитнинг қучоғида йиғлаб овунди.
Аммо пахта баҳона ҳар кунги висол улар учун жуда тотли эди. Пахта мавсуми тугади, режа бажарилди. Энди хотин-қизлар далага ҳам чиқишмасди. Эркаклар ғўзапояни ўрдириб, тахлаб ташишарди. Аммо Фотима бир нарсаларни баҳона қилиб, далага борарди.
Кейинги пайтдаГуласалгаям сир айтмай қўйганди. Нима дейди, "Анвар билан мен..."дейдими. Фотима кейинги пайтларда ўзида бўлаётган баъзи ўзгаришларни сезиб, ич-ичидан қўрқиб юрарди. Тез-тўз кўнгли айниб, қусадиган бўлдими-ей, шўртак нарсаларни егиси келадими-ей, бетига доғ тушдими-ей. Фотима ана шундан қўрққанди. Бу орада Анвар ҳарбий хизматга жўнаб кетди. Дардини кимга айтишни билмасди. Акбарга бу ҳақида бир неча марта ёзди. Акбар ҳатто жавоб ҳам ёзмади.
Ахийри катта опасига секингина сирини айтди.
Опаси яқинда иккинчи фарзандини туққан, сут устига туғилгани учунми, икки бола билан қийналаётганди. Синглисининг бошига тушган ташвишни эшитиб, аввал лабини тишлади, кейин
-Бугунни эртага қўймай олдирмасанг, бола катта бўлса олишмайди, қишлоқда шарманда бўлиб, туғишингга тўғри келади,- деди. Бу шармандалик ҳаммасидан ёмони эди. Инсонлар бирон гуноҳ қилишса, ким билиб ўтирибди деган ёлғон умид билан қилишади. Гуноҳнинг ўзидан ҳам, унинг одамлар оғзида чайналиши одамга оғир ботади
Мана шу сабабли, синглисини отасидан рухсат олиб, ўз ёнига олиб кетмоқчи бўлди.
Опаси туман марказида яшарди. Эри яқинда мусофирга кетгани учун, унинг ёнида бўлиши зарур эди.
Ана шундай баҳоналарни тахлаб, опаси Соҳиба синглисини ёни билан ўз уйига олиб кетди.
Соҳиба яшайдиган маҳаллада бир врач яшарди. Ўша аёлга анчагина пул бериб, болани олдиришди.
Бу гапдан Соҳиба ва Фотимадан бошқа одам хабар топмади. Қиши билан опамнинг боласига ёрдамлашаман деб кетган Фотиманинг шармандалиги шу йўл билан бекитилди.

2 weeks, 4 days ago

**Нима, ўқишдан йиқилмоқ айбми? Элликта ўринга беш юз одам ҳужжат топширса,элликтаси мандатдан ўтиб,тўрт юз элликтаси ўқишдан йиқилиши аниқ-ку ахир. Хуллас, ота-она қизларининг хатоларини кечиришди. Қизлар энди бирга далага чиқадиган, яганагаям, чопиққаям, ғўза учларини чилпишгаям,пахта теришгаям бирга боришадиган бўлишди.
Аммо энди икки қиз ҳам аввалги содда қишлоқ қизларидан тубдан фарқ қиларди. Улар анча-мунча тажрибали, кўпбилгич, ҳеч кимни менсимайдиган, одамларга сал баланддан қарайдиган қилиқлар орттиришганди. Иккаласи сирдош,ҳамма гаплари ўртада эди. Ҳалиям Гуласал Анвардан Фотимага хат ташир, қачон, қай йўсинда Анвар унга мактуб бериши ноаниқ эди.
Фотима Анвар билан учрашганидан кўра кўпроқ мактуб ёзишарди. Ахир қишлоқ жой,ҳамма бир-бирини танийди, биронтаси кўриб қолса, гап қилиши мумкин. Мана шу сабаблиям Фотима Анвар билан учрашишдан кўра мактуб ёзишишни афзал кўрарди.
Гуласал, беминнат ёрдамчи, уларнинг мактубларини ташишдан эринмас, бу ишни нега бажараётганини Фотима билмасди.Ахир иккиси синфдош,сирдош,бир-бирларибилан яқин қўшни, бир-бирининг дилини тушунади .
Фотима шундай деб ўйларди.
Кунлар бир текис ўтарди.

Фотима узун бўйли, келишган қад-қоматли, юз қиёфаси бир қарашдаёқ мафтун қиладиган даражада чиройли қиз эди. Оппоқ юзи,қоп-қора қайрилма қошлари, кўзларининг атрофида соқчилардай саф тортган узун киприклари, шаҳло кўзлари унинг гўзаллигидан далолат берарди. Ёноғидаги чуқур кулгичи унга алоҳида файз, ҳусн ато этарди.
Қоп-қора сочларини яқин кунларгача қатиқ билан ювиб, қирқкокил ўрдирар, белидан пастга шаршарадай оқиб тушган шаршара, қанча уринмасин, товонига етай демасди. Ўқишга жўнагунча, соч ўстиришга ҳавасманд эди. Аммо шаҳарда, ҳамманинг сочи қирқилганини кўриб, ҳафсаласи пир бўлди. "Ўқишга кирсам, сочимни қирқтираман" деб ният қилганди, аммо ўқишга киролмади, соч кестириш ҳам армон бўлиб қолди. Фотима нозиккина ҳилқат эди, Гуласал эса аксинча қорачадан келган, лўппи, бўйи калтароқ қиз эди. Уям соч ўстиришга ишқибозлардан бўлиб,бу масаладаям икки қизнинг фикри бир жойдан чиқарди.
Аслини олиб қарасангиз, чиройли қизлар кўпинча кўзга илинмайдиган, пачоққина дугоналари билан кўпроқ яқин бўлишади. Чунки иккита қўйнинг калласи бир қозонда қайнамаганидек, икки гўзал ҳам яқин, сирдош бўла олишмайди,бир-бирини кўролмайдилар назаримда. Бундайроқ қизларнинг ёнида ўз хусни порлаб туришини исташади бунақа қизлар. Янаям, Гуласалга ўхшаганлар чиройли қизлар билан дугоналигидан хурсанд, тайёр дастёрига айланишади. Хуллас, икки қиз, жуда аҳил эди.
Фотима, Гуласалнинг Анвардан мактуб ташиши учун ёнида олиб юрса, Гуласал ҳам Фотима билан яқинроқ бўлишдан ўз мақсади бор эди. Фотиманинн ёнида ўзиям кўзга ташланишини истарди.
Пахта мавсуми етиб келди. Қизлар келаси йил яна ўқишга уриниб кўришга аҳд қилишган, шу сабабли, мусобақа қилиб пахта теришарди. Кунда йиққан пахталарининг пулини ўқиш учун тўплашарди. Шундай кунларнинг бирида Гуласал яна мактуб олиб келди.
"Пайкалнинг охирида сени кутаман".
Ҳамма қатори пайкалга тўртта эгат олиб тушган Фотима, дугонасига секингина, "Сен менинг ҳам қаторларимни яхшилаб тергин, мен пайкалнинг нариги бурчагида пахта тераман"деганча, олдинга юрди.
Пайкалнинг нариги томонига чиқиб, ўз эгатидан пахта тераётганди, ёнида Анвар пайдо бўлди.
-Салом, Фотима.
-Салом. яхшимисиз.
-Чақирмасам,ўзингдан билиб учрашайлик ҳам демайсан.
-Қишлоқдагиларнинг биронтаси кўриб қолса, катта гап бўлади, шундан қўрқаман.
-Энди ҳар кун пайкалнинг охирига кел, бирга пахта терамиз, гаплашамиз. Ҳамма ҳўўў, бошида юрибди. Ҳали-вери бизга етишолмайди.
-Менинг эгатимни Гуласал териб келади.
-Буёққа ўтир-чи, сени соғиндим ахир.
Анвар белидаги фартугини ечиб устига ўтирди. Фотима ҳам унинг қилиғини такрорлади.
-Кечқурун кўчага чиқсайдинг,
-Кечқурун отам уйда, укам кўчада қоровул, ҳатто қўшниникигаям чиқолмайман.
Анвар ёнида ўтирган қизни ўзига тортди,**

3 weeks, 2 days ago

**—Нима? Ёлғон гапирманг. Ўқувчиларимни тайёрлаб олай дейишимга қўймадингиз-ку
—Ҳазиллашдим, дарров мени еб қўйма... бахтимга сендек қиз учради... яхшиям шу тўйда ман гаплашаман деган эканман... қара ҳаёт йўлимиз ҳам қўшилиб кетди.
—Сиз мени алдайман деб, ўзингиз алданиб қолгандингиз эсингиздамизми? Нафосат мириқиб кулиб, хўмрайиб қараб турган Шаҳриёрга нигоҳини қаратди. — Ҳа, нима рост-ку. Сизни алдаш учун гапирганингизни билардим. Ана сенга деб жаҳл устида менам алдайман деб рози бўлгандим.
—Тан ол шунда яхши кўриб қолгансан, тўғрими?
—Мен ухладим, бугун роса чарчадим... Нафосат Шаҳриёрнинг қўлларидан озод бўлиб орқа ўгирди.
—Рост гап-да, ухлашни баҳона қиляпсан...Нафосатнинг белидан қайта қўлини ўтказиб — Ҳозир бахтлимиз-ку, шунисига шукр. Бизнинг учрашувимиз, бахтли якун топади, ИншаАллоҳ...биз, бизлигимизча бўлиб қоламиз,токи ўлгунимизча.. катта дунёйимдаги, кичик дунёйимсан, севгилим...

— Тақдирингдан розимисан? Самоларга боқиб, осмоннинг мусаффолигидан баҳра олаётган йигит қизнинг қўлларидан тутди...
— Албатта, Аллоҳим сиздек турмуш ўртоқ берганидан, тақдиримни сиз билан боғлаганидан хурсандман...
— Аси, сени танлаганимга афсусдамасман...

Қаҳратон қиш ўз тўнини ечиб, баҳор билан ўрин алмашди... вақтнинг ўтиши оқар дарёдек тез ва шиддатли...

— Август ойига, тахминан ўн тўққиз, ўн саккизинчи кунларига. Шифокор Нафосатга текширув қоғозини узатиб, мамнун жилмайди — Ҳаммаси, жойида.
—Раҳмат, Нафосат шифокорнинг ёнидан чиқиб шифохона эшиги ёнида тўхтади.
  Шаҳриёрнинг келаман деганига бир соатдан ошди... атрофга қараб ўзига таниш бўлган машинани қидирарди. Дарахт сояси тушиб салқин бўлиб турган скамейкага жойлашди. Машинани кўриб ўрнидан турди...
— Ассалому алайкум
— Ваалайкум ассалом, яхшимисан, нима деди, шифокор.
— Ҳаммаси яхши деди. Машина эшигини очаркан қизга яна гапирди
— Қачон туғиларкан фариштам.
— Августнинг ўн саккиз, ўн тўққизларига деди.
— Оҳҳ, ҳали уч ой боракан-у... тезлаштирса бўлмайдими.
— Вақти етмасдан қандай тезлаштираман. Шаҳриёрга ҳайрон қаради.
— Ҳазиллашдим, тезроқ кўргим келяпти-да... шунча вақт бир зумда ўтиб кетди, уч ой ҳам ўтиб кетади. Уйга акаларим келибди, тезроқ боришимиз керак эканмиш, акам қандайдир жойга олиб бораркан. Шаҳриёр  машинани катта йўлга олиб чиқиб, уйи томон кетишди.

Икки келинига қараб диллари ёришган Гулноза иккисига ҳам бир хил узук тақди.
— Ойи, шу келинларингиз келди, бизни унутдингиз... худди биз сизнинг уйингизга келгандек...
— Келин эмас, қизларим. Сенлар асабимга тегиб, жаҳлимни чиқазасанлар, қизларим ҳечам ундай қилмайди. Ана сенлар отангнинг ёнига бориш, мен қизларим билан бўламан. Гулноза икки келинини қучоғига олиб ўғилларига қараб кулиб қўйди...

Август....

— Нафосат, нима бўлди, соғлиғинг яхшими? Ишдан кечроқ келган Шаҳриёр аёлининг тинимсиз хона ичида юрганини кўриб хавотирга тушди.
— Негадир, мазам йўқ, қаерларимдир оғрияпти... ойижонга энди айтмоқчи эдим.
— Мменн ўзим айтаман, сен шу ерда бўл. Шаҳриёр энди ечган оёқ кийимини қайта кийиб ойисининг хонаси томон кетди.
Шошиб бошига рўмолини ўраб Нафосатлар хонаси ёнига келди.
— Яхшимисан, қизим. Белинг оғрияптими? Шаҳриёр машинангни тайёрла, бўла қол...
Оғриқ кучайгани сари Нафосатнинг кўзлари ёшга тўларди...  икки ёнидан ушлаб, машинага ўтирғизишди... керакли ҳамма нарсани олиб, шифохона томон кетишди...
Шифохона эшигидан киришаркан, ўзларидан сал аввалда кетаётган икки жуфтликни кўриб Гулнозанинг қўрқуви икки ҳисса ошди...
  Нафосат оғриқдан Шаҳриёрнинг қўлини қаттиқ ушлар... шифокор келиб олиб кетаркан
— Сиз ҳам мен билан юринг... Нафосат йиғлагудек Шаҳриёрга қаради
— Қўрқаман... киролмайман...
— Эй, сен туғармидинг, хотинингни ёнида бўл, ҳозир бориб Шамсиддинни ҳам кирғазиб юбораман,   қийналганини кўришгин, хотин қадрига етасанлар, бор. Аёлингни ёлғиз қўйма...
Шаҳриёр Нафосатнинг яна қўлларидан тутди...**

3 weeks, 2 days ago
Bekalar Uchun Xikoyalar
3 weeks, 2 days ago

**Асила эшикни қўлидаги калит билан очаркан ўзгача бир ҳаяжон босди...
Бино ичига қадам босишаркан ҳар жойи пушти шарлар билан безатилганди... бино марказида эса сўнгги турдаги тикув машиналар жой олганди... ишлаш учун тайёр бу бинода ҳатто минг турдаги матолар-у, турли рангдаги ипларгача бор эди... тикувчи учун нима зарур бўлса ҳамма-ҳаммаси бор эди...
Ҳамма жойни синчиклаб кўздан кечирган Гулноза ўғлининг ёнига борди.
— Менга қара бола, қиморда ютган пулингга олмадингми? Гулноза ўғлининг кўзларига тикилди.
— Йўғе ойи. У пулларни бир йил аввал меҳрибонлик уйига ўтказиб берганман, ютган нарсаларимни ҳам сотиб уларнинг ҳам пулини ўтказиб юборганман. Бу бинога бир йилдан бери ҳаракат қиламан. Нолдан бошлаб ўзим қурдим, ҳалол пулимга.
— Барака топ, ўғлим. Асиланинг қадрига ет, ўғлим. Кўнглига озор берма.
— Шу сюрпризни қилиш учун шундай қилгандим ошириб юбордим, шекилли. Энди хафа қилмайман. Шамсиддин ҳамма жойни мароқ билан томоша қилаётган аёлига меҳр билан қаради.

— Хурсандмисан? Шамсиддин ухлаб қолган Имронни жойига ётқизаркан ортидан сумкаларини кўтариб кирган аёлига меҳр билан қаради.
— Кутмагандим! Сизни яна ўша йўлга кириб кетди деб ўйлагандим... айниқса кечқурун кетиб қолганингиз... тамом бўлгандим. Асила яна ўша тунни эслаб кўзларига ёш келди.
— У йўлга мажбурласанг ҳам кирмайман. Катта сабоқ бергансан... Аллоҳга исён қилиб, ҳаром қилган ишларини яна қилганимдан кўра ўлганим яхши. Шу йўлдан қайтариб олган ойимга, адамга, укамга, сенга катта раҳмат... Ўзим ҳам рол ўйнайман деб роса қийналиб кетдим. Бўйниларим оғриб кетди машинада ухлайвериб.
— Машинада ухладингизми? Шамсиддиннинг атир ифори ёқмай ундан узоқлашди.
— Ҳа, машинада ухладим эшик ёнида. Эрталаб сен уйғонмасдан кетардим. Ишдан чиқиб яна машинада ўтириб, бироз ухлаб ярим тунда уйга кирардим. Аёлини қайтиб қучаркан. Асила уни ўзидан итарганига ҳайрон қаради.
— Нима бўлди?
— Атирингиз ҳиди ёқмаяпти... ювиниш хонасига югуриб кириб кетди.
— Аси? Яхшимисан? Шифохонага олиб борайми?
Асила юз қўлини ювиб Шамсиддиннинг ёнига чиқди.
— Бошқа кийимингизни кийиб олинг. Бир гап айтаман. Кийимини алмаштириб аёлининг ёнига келди.
— Нима гап? Асила Шамсиддиннинг бўйнига қўли етмай стул устига чиқиб бўйнидан қўлларини ўтказди.
— Сиз менга тикув цехи совға қилган бўлсангиз, мен сизга яна бир бора оталикни инъом қиламан. Оиламиз яна бир инсонга кўпаяди.
— Ростданми? Шамсиддин эшитган гапларига ишонолмай Асилани кўтариб айлантира бошлади.
— Раҳмат сенга...
—Сизга ҳам раҳмат. Аллоҳнинг ҳар бир ишида ҳикмат бор... шунга ишондим... сабр қилиш нелигини, сабр ортидан шунча бахтга эришилишини билдим... Нафосат ўша вақтда китоб олиб келмаганда, сиз билан аллақачон орани очиқ қилган бўлардим... Яна ўша йўлга кирдингиз дея ўйладим.. ҳаётим яна ўзгарадими? Нега яна ўзгарди... саволлар ичида яшадим...
—Энди ундай бўлмайди... ҳаммаси бошқача бўлади. Бугун ҳаётимиз учун яна янги бир саҳифа очдик... янги оқ варақдан яна ҳаётимизнинг ёрқин кунларини яшаймиз...
  Асила жимгина Шамсиддинни қучди... у бахтга тўлган эди... Аллоҳ хайрли қилиб берган никоҳи ила боғланган йўлидаги турмуш ўртоғидан мамнун эди... уни яна қайта севган эди...

🍃🍃🍃
—Жуда хурсанд бўлдим. Акажонни бунақа қилади деб ўйлагандим. Қандай сабр қилди-я, яна қандай шу йўлга киргандек ўзини кўрсатдия. Қойил, опам учун жуда хурсанд бўлдим. Ҳамма бахтли бўлишга ҳақли... шу қаторда биз ҳам.
—Албатта. Акамнинг қилган ишидан хурсанд бўлдим. Эркакнинг ишини қилди. Энди эски йўлига қайтмаслигига ишонсам ҳам бўлади. Эй Нафосат, қачон болам туғилади. Тезроқ туғилса эди менам боламни эркалатсам, ўйнатсам... вақт тезроқ ўтсайди...
—Дарров болам дейсиз-а, боламиз денг. Тўққиз ой мен кўтариб юраман-у, қийналиб дунёга келтираман. Сиз дарров болам дейсиз.
—Қизиқяпманда. Кимга ўхшайди... қанақа бўлади, ўғилми, қизми... эээ  ҳеч нарсага бунақа қизиқмагандим...Ҳали қорнинг ҳам  билинмаган... қачон... тўққиз ой ўтади... сенга уйланишниям бунчалик кутмагандим.**

1 month ago

⚠️⚠️⚠️⚠️

❤️‍🔥 Bu post er xotin munosabatlaridan qiynalayotgan va bir xillikdan zerikkan ayollar uchun maxsus!
Maʼshuqaning sirli smslari
😘 Erini rom qiluvchi videtryuklar
🌹 Maʼnoli vidoeroliklari
☺️ Psixologik maslahatlar
Hammasi ❤️💚💗🤎 ga berilib borarkan

Erim oʻzgarganimdan butunlay 💓💜❤️‍🩹🤍🧡🩷 qolyaptilar hayotimiz ancha osonlashdi.

💻 Kanal silkkasini pastda qoldiraman silayam foydalanilar..👇👇👇

https://t.me/+dM-9p2DqYL4yMzIy
https://t.me/+dM-9p2DqYL4yMzIy

1 month ago

**ҳамма-ҳаммасини билганман... Айтинг, нега менга хиёнатни раво кўрдингиз?
— Аси, Асила ммен билмасдан...
— Сиз билмасдан? Билмасдан туриб ўшани уйгача олиб келасизми? Иккимизнинг висол онларимизга гувоҳ бўлган хонага олиб кирасизми? Булғадингиз! Хонамизни ҳам ифлос қилдингиз... Олиб кирибсиз... мана бу нарсаларини ҳам олиб кетсангиз бўларди... Аёллар сумкаси ичида эса мини камера овоз ёзадиган қурилма ва бўянадиган нарсалар бор сумкани Шамсиддиннинг юзига отди...
  — Буни ҳам кўрмасдим... Ойижон келиб қолгани сабаб памперсларни диван тагига яширганимда кўриб қолдим... овозни эшитинг... икки йиллик умримиз давомида менга айтмаган гапларингиз... Менда нима айб! Асила кўз ёшларига ғарқ бўлди... — Келинг, флешкани олиб видеони ҳам кўрамиз... Алам билан ўрнидан турди... ёшлари сабаб атроф унча кўринмас... камерадаги флешкани ололмас...
— Асила бўлди қил... кечир айбимни биламан... неча кундан бери виждон азобида юрибман, кечир, илтимос қиламан кечир.
— Кечир?! Осон-а айтиш... Айб иш қилинади, бир инсоннинг қалби яраланади... кечир дейиш осон... Ҳеч бўлмаса ёмон ишларингиз фарзандимизни уришидан қўрқмадингизми? Синиб чил-чил бўлган пиёлани жипслаштириб сув қуйиб кўринг сув турармикин? Турмайди... қалб-чи? Яралайсиз... кейин сизга ишонадими?

— Аси, жоним кечир. Илтимос қиламан. Айбимни биламан, тан оламан. Хато қилдим, адашдим, кечир...
— Болам бўлмаганда аллақачон кетган бўлардим... Эссиз дейман сизни севган мана шу юрагимга... ачинаман сизни танлаган қалбимга... Ўша вақтда сизгамас, қўшнимиз Маъруфга турмуш қурганимда ҳам бунақа афсусланмасдим...
— Жим! Ўчир! Асила ҳеч қачон мени ёнимда ўзгаларни тилингга ҳам олма! Шамсиддиннинг асабий қўллари титради...
— Ёқарканми? Мен ҳозир фақат исмини айтдим, холос! У билан бирга бўлмадим...
— Бўлди... гапирма бошқа... — Кечир, гулим... Асилани бағрига босди... Биргина ўзга инсонни тилига олгани учун шунча асабийлик... Агар Асила ҳам худди ўзидек хиёнат қилса чидай оладими?
Пичоқни олдин ўзингга ур, оғримаса ўзгага!
Кунлар ўтаркан қалб оғриқлари унутиларкан, лекин яралари юракнинг туб тубида қоларкан...

Орадан бир йил ўтди!
— Ойижон, ҳозир кўчишимиз шартми? Сизнинг ёнингиздан кетгим келмаяпти Асила бир ёшга тўлган ўғлини қўлида кўтариб Гулнозага норози боқди...
— Бир йилдан кейин Шаҳриёр келади,  уйларни унга тайёрлайлик ҳали ремонт қилишимиз керак. Сизларга эса атаб қурилган уй бор ўша ерда яшайсизлар. Зора Шамсиддиннинг бошига оила масъулияти тушиб, оила қадрига етса.
— Тўғри ойижон, лекин хоҳлаган вақтимиз келиб турамиз.
— Албатта, келасизлар, ахир бу ширин болани соғиниб қоламан-ку, сизлар келмасангиз. Ундачи қизим, ҳозир юк ортгани машина келади, ман янги уйингизга бугун бормайман Нафосатни шу ёқдаги уйингизга чақиринг сизга қарашади. Мен борсам мени ёнимда уялиб юрмасин, хўпми. Нарсалар кетгач Шамсиддин сизларни олиб кетади, ҳозир телефон қилиб қўйсангиз, Нафосат тайёр бўлиб туради йўлдан оласизларда кетаверасизлар. Мен эртага бораман хўпми қизим.
— Хўп, ойижон унда Нафосатга телефон қилай. Имронни Гулнозага бериб хонаси томон кетди....

— Менга қара, Шамсиддин энди эркин бўлдим, хоҳлаганимни қиламан деб ўйлама. Мана бир йил уйда ўтирдинг. Аданг ёнидан иш гаплашиб келди, адангнинг ёнида ишлайсан. Ўғлим, оилангнинг қадрига ет. Ҳеч ким Асиладек бўла олмайди! Гулноза Шамсиддин кетар чоғи насиҳат қилди.
— Хўп, ойи.
— Хўп ойи деб билганингни қилма. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас деганлар. Яна бошлаб юрмагин эски ишларингни. Бир кун хотин бола-чақангни ҳам ютқазиб қўйиб кейин афсусланиб юрма.
Онасининг аччиқ гапи Шамсиддинга таъсир қилди чоғи
— Ойижон бошқа у ишни қилмайман -деди. Имронни Асиланинг қўлидан олиб ўзи билан бирга машина олдига ўтирди...
Хайрлашиб машинага ўтиришди...
Гулноза уларга сездирмаса-да кўзида ёш билан кузатди... — Илоҳим, бирга қўшақаринглар. Аллоҳим ўғлимга ҳам инсоф бергин... Гулноза машина кўринмагунча қараб туриб ҳувуллаб қолган ҳовлисига кирди...

Давоми бор.**

https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g

1 month ago

*🍃*🍃🍃
—  Эртага Асила шифохонадан чиқаркан. Мана бирни туғиб берди. Онасини гапига кирди-да эрга тегди... Башорат тоғорасини ўраркан сомса пишираётган Гулниҳол билан Нафосатнинг қулоқ миясини еди.
— Қачон келади, Шаҳриёр? Башорат ишини тўхтатиб Нафосатга қаради
— Икки йилдан кейин
— войбооо бунчааа унгача сан ўтирасанми ёшинг ўтиб. Бекор рози бўлиндида ҳали у Туркиясида хотин олиб келадида бир балони бошлайди....

Кечки маҳал ҳамма тарқагач Асила ўғлини ухлатиб қайнонаси ёнига чиқди...
— Ия, ия нимага кўчага чиқасиз, чиллалисиз қани тез хонангизга.
— Ойижон бир ўзингизга қолиб кетдида
— Бугун бўлмаса эртага йиғиштириб оламан. Сиз қани ичкарига киринг. Шом бўлмасдан ёнингизга кираман. Унгача ишларимни тугатиб олай. Сиз дам олинг. Фарзанд дунёга келтириш осонмас, қизим. Бўлинг қани хонага...
— Хўп ойижон...
Асила кўнгли кўтарилиб хонасига кириб кетди...

Орадан бир ой ўтди...
— Йўқ, чиқмайсан кўчага. Гулноза эшик ёнида туриб кўчага чиқмоқчи бўлган Шамсиддиннинг йўлини тўсди.
— Ойи, Имронга памперс керак экан чиқаман-у, келаман. Соатига қараб тоқатсизланди.
— Менга қара. Ярим соатда келмасанг адангга айтаман. Билиб қўй бола.
— Хўп, хўп ойи келаман ярим соатда.
Чиқиб машинасига ўтириб
— Уйдан чиқдим, ўша жойга келиб тур! Хабарни юборди-ю, тезликда машинани ҳайдаб кўздан ғойиб бўлди...

— Қизим, Имроннинг памперси қолмадими? Шамсиддин қолмапти деб памперс олгани кетди.
Сал аввал Шамсиддиннинг айтган гапларини эслади "Кўчада муҳим ишим бор ойим билмасин" дея айтганини ёдга олиб — Ҳа, ҳа ойижон кам қолганди олиб келинг дегандим дея ҳали қутиси очилмаган памперсларни диван тагига яширди...

— Келдингми? Шамсиддин машинасидан тушаркан қизга телефон қилди.
— Келдим мана кутиб турибман-у, ана сизни кўрдим...

— Вақтим зиқ! Кимга ишлаяпсан... Саломлашишга қўл чўзган қизнинг қўллари ҳавода муаллақ қолди...
— Кимга ишлардим, ҳаётим... сўрашиб ҳам қўймадингиз! Қиз қўлларини Шамсиддиннинг қўлига олиб борди.
— Ишлаяпсан! Мен биламан гапир кимга ишлаяпсан. Сан билан севги-муҳаббат қилгани келганим йўқ, уйга боришим керак. Қўлларини қиздан тортиб олди. — Ҳоли! Яхшиликча ўзинг гапир, ўзим топиб биладиган бўлсам, ҳолингга вой бўлади. — Гапир. Қизнинг билакларидан сиқди. — Сен, аниқ Шеф деганларига ишлаяпсан, шунақами? Неччидир йил аввал ундан ютиб олган уйини, пулларини олиш учун мен билан танишиб, шуларни олиш учун уйимгача келгансан, шунақами? Ўзингни қиз боладек қилиб, мен билан ўйнашмоқчи бўлгансан!
— Кечиринг!  Пул учун қилгандим ҳаммасини, сизга ёмонлик қилмоқчи эмасдим... Кўзларидаги ёшдан Шамсиддин қизнинг қўлини бўшатди...
— Менга қара! Қайтиб мени атрофимдан чиқма. Кейинчи Шефингга бориб айтиб қўй, олинган нарса қайтиб берилмайди, у меники бўлган. Шукр қилсин уйимнинг ичидаги ҳамма нарсаси сеники деганда ёш хотинини бериб юборганман. Хотиниям ўша вақтда уйини ичида бўлган! Хуллас, у уй меники, аллақачон мени номимга ўтиб ҳам бўлган. Олдимдан чиқма! Шамсиддин атрофга қараб, машинасига ўтириб кетди.
  Эшиги ёнида тураркан, уст-бошига қараб қўйди-да, эшикни очиб ичкарига кирди.
Памперсни олиб хонасига кириб кетди.
  — Яхшимисизлар! Шамсиддин аёли ва ўғлига меҳр ила қаради.
— Яхшимиз. — Адаси!
Шамсиддиннинг юраги бир сакраб жойига тушди. Аёлининг биринчи бор адаси дея чақириши юрак-юрагига етиб борди.
— Лаббай! Ўғлини қўйиб аёлининг маъсума кўзларига қаради...
— Ҳаммасини биламан! Асиланинг кўзларидан ёш сизиб чиқди... Мендан яширманг, илтимос. Яширманглар. Уйга келганимдан буён ойижон бошқача, сиз бошқачасиз. Ҳаммасини билдим! Асиланинг қўлидаги очилган бир пакет памперслар ерга тўкилди, ўзи ҳам ҳолсизгина ерга ўтирди...
— Аси, нима бўлди! Ичидан нима бўлганини сезиб, юраги қон бўлган бўлса ҳам билмаганликка олди...
— Хиёнат! Мен шунга лойиқмидим? Фарзандимиз сабаб сизга эътибор бера олмагандирман, лекин сизни хиёнат қилади дегани эмас-ку... Айтинг менда нима айб. Олдилари эри хиёнат қилибди дейишса. Хотини ўзига қарамасди... Хотини чўмилмасди деган гапларни эшитардим... Айтинг менда нима айб эди... Ўша вақтдан юрагим сезган... Билдирмасдан хабарлашувлар, ишдан кеч келишлар...**

1 month, 1 week ago
***✨******🌛***XAYRLI TUN

🌛XAYRLI TUN

🌛Yashash go'zal hayot murakkab.

🌛Inson oldidagi sinovlarga bardoshli bo'lishi kerak.

🌛Qiyinchiliklar oldida bo'shashmang.

🌛O'zingizni kuchli ekaningizga ishoning qadirdonim.

🌛Hayot davom etadi. Yomon kunlar o'tib ketadi.

🌛Tabassum qiling hammasiga bardoshli bo'ling.

🌛Sabr qilgan yetar murodga.

🌛Allohga omonatsiz azizlar.

🌛Shirin tushlar hamrohingiz bo'lsin!

https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 1 week ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 week, 6 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 week, 2 days ago