Veb-sayt: www.president.uz
Facebook: www.fb.com/Mirziyoyev
Instagram: www.instagram.com/mirziyoyev_sh
Twitter: twitter.com/president_uz
Youtube: www.youtube.com/PrezidentMatbuotxizmati
© O‘zbekiston Prezidentining Matbuot xizmati
Last updated 1 month, 4 weeks ago
Davlat boshqaruvi, kadrlar siyosatiga oid muhim manba
Last updated 1 day, 15 hours ago
Welcome, dears🫶🏻
🇺🇿Ingliz tili, IELTS, Thoughts ☕️
Aloqa uchun: @englishmadeena_connect
TikTok: @englishmadeena
Instagram: : @englishmadeena
Last updated 1 month, 4 weeks ago
ҚАНДАЙ СЕВИБ ҚОЛДИМ
Бир кўрдим юзингни,
Хаёллардан толдим.
Эй санам ўзингни,
Қандай севиб қолдим.
Қилдингми бир бало,
Дардимга йўқ даво.
Сен ҳаммадан ало,
Қандай севиб қолдим.
Кўзлари чаросим,
Лаблари гилосим.
Топ юрак давосин,
Қандай севиб қолдиим.
Армонлар қўймайди,
Ҳижронлар тиғлайди.
Юрагим сўрайди,
Қандай севиб қолдим.
Қайтаргин тинчимга,
Ғайрат, у кучимга.
Сиғмайман ичимга,
Қандай севиб қолдим.
✍️ Фаёз МИРЗО
👉 @FayozMIRZOijodi
КЎНГЛИМ САНДАДУР
Йиғламагин эй гўзал,
Ёзай номингга ғазал.
Ёшлик даврдан азал,
Манинг кўнглим, сандадур.
Ўйлама бевафо деб,
Кўнгил бердим, хато деб.
Бу дардим, бедаво деб,
Манинг кўнглим, сандадур.
Инонма маккорларга,
Ғийбатчи дўст, ёрларга.
Алмашмам дилдорларга,
Манинг кўнглим сандадур.
Дунёси бевафодир,
Ошиқлик бедаводир.
Юрак, сан деб адодир,
Манинг кўнглим сандадур.
Ей гўзал, ёдингда тут,
Сездирмай пинҳона кут.
Иғво сўзларни унут,
Манинг кўнглим сандадур.
✍️ Фаёз МИРЗО
👉 @FayozMIRZOijodi
БИР КУН КЕЛИБ
Бунча ўзинг, зўр биласан,
Вақтинг ўтар, бир кун келиб.
Балки юз йил, давр сурасан,
Давринг ўтар, бир кун келиб.
Йиққанинга кериласан,
Ташлаб кетар, бир кун келиб.
Шухратингга бериласан,
Сендан ўтар, бир кун келиб.
Ёнган шамингнинг сояси,
Ёруғ бермас, бир кун келиб.
Сен ҳам, одамнинг боласи,
Умринг тугар, бир кун келиб.
Кимга, не қилсанг, дўстгинам,
Сўроқ бўлар, бир кун келиб.
Қилган айбинг, у дунёга,
Қийноқ бўлар, бир кун келиб.
Даври ўтганда саройинг,
Саҳро бўлар, бир кун келиб.
Сени безаган чиройинг,
Расво бўлар, бир кун келиб.
Ишонган, ўшал дилдоринг,
Ёлғиз қўяр, бир кун келиб.
Бузулар, гулдек рўзғоринг,
Ёрсиз қўяр, бир кун келиб.
Ватанингдан, кечиб кетсанг,
Зор бўласан, бир кун келиб.
Ўзга юртга, қолиб кетсанг,
Хор бўласан, бир кун келиб.
Қанча бўлса, иззатда бўл,
Яхши бўлар, бир кун келиб.
Кекса, ёшга ҳурматда бўл,
Сенга қайтар, бир кун келиб.
✍️ Фаёз МИРЗО
👇👇👇👇👇👇👇
👉 @FayozMIRZOijodi👈
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни! 🎉
Ушбу кун муносабати билан юртимиздаги барча ўқитувчи ва мураббийларни чин дилдан самимий муборакбод этамиз!
Aзиз Устозлар, илм йўлидаги шижоатингиз, метин иродангиз, тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоғингиз доимо сарбаланд бўлсин! Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, тинчлик ва фаровон ҳаёт ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
Касб байрамингиз муборак бўлсин ҳурматли устозлар! 👩🏻🏫👨🏻🏫
ҚАШҚАДАРЁМГА
Мусофирда биларсан, ватан қадрини,
Ҳеч нарса юволмайди, унинг дардини.
Қайда бўлса соғинчи, эгар қаддини,
Юрак мудом, талпинар, Қашқадарёмга.
Яратганга шукур, юртимдир бетакрор,
Халқи меҳнатсевар, ўзидир мададкор.
Бағрида туғилдим, ҳеч, кўрмадим озор,
Юрак мудом талпинар, Қашқадарёмга.
Сен ажойиб диёрсан, ҳур Ўзбекистон,
Оламда кўрмадим, сендек жаннатмакон.
Шундайин юртим бордир, йўқ манда армон,
Юрак мудом талпинар, Қашқадарёмга.
Сен нималар ўтганин, билмайсан менда,
Қаерларда бўлмайин, хаёлим сенда,
Булбул талпингандай, шу, гулга чаманда,
Юрак мудом талпинар, Қашқадарёмга.
Дўстгинам саёҳат қил, қашқадарёни,
Кўргандек бўларсанда, бошқа дунёни.
Соғинчи қийнаб ўтар, Фаёз Мирзони,
Юрак мудом талпинар, Қашқадарёмга.
Ҳар ёни, чаманзордир, қири лолазор,
Шоир, Абдуллони ҳам, мактаблари бор.
Темуридан қолган, оқсаройлари бор,
Юрак мудом талпинар, Қашқадарёмга.
✍️ Фаёз МИРЗО
👉 @FayozMIRZOijodi
Бу шеърни давомини хохлаганлар битта лайк босамиз...
Фаёз МИРЗО иждига омад тилаб қоламиз, ҳурмат билан админ.
КЎНГЛИМ
Сиғмай қолди, танамда бу жон,
Ичимда юрак, қилар исён,
Ман ўлай, дардим қилмай достон,
Дарёларга отдилар кўнглим,
Арзимасга сотдилар кўнглим.
Ҳолим кўриб, қочдилар дўстлар,
Бу не ҳолат, ҳайрондир кўзлар.
Қайда қолди, дўст деган сўзлар,
Дарёларга отдилар кўнглим,
Арзимасга сотдилар кўнглим.
Кўнглим тилди, қўйнимдагилар,
Ташлаб кетди, кўнглимдагилар.
Қайга қолди, йўлимдагилар,
Дарёларга отдилар кўнглим,
Арзимасга сотдилар кўнглим.
Дардим сени, кўнглимдан олдим,
Дўст кетди, дард билан қолдим.
Ўзим куйдим, хўп, ўзим ёндим,
Дарёларга отдилар кўнглим,
Арзимасга сотдилар кўнглим.
Тахтда пайтингда, дарё дерлар,
Йиқилганингда, гадо дерлар,
Дўстим дегувчи, ўша зўрлар,
Дарёларга отдилар кўнглим,
Арзимасга сотдилар кўнглим.
? @FayozMIRZOijodi
✍️ Fayoz MIRZO
JANOZAMNI BULBUL O‘QISIN
O‘lsam, janozamni bulbul o‘qisin,
Kuyib o‘tgan umrim sharhini aytsin.
Bardoshim haqida ash’or to‘qisin,
Mendan norozilar fikridan qaytsin.
O‘lsam, janozamni bulbul o‘qisin,
Aytolmay qolganim desin Ollohga.
Salovatlar aytsin to‘plab bor kuchin,
Bilmagan bilganim desin Ollohga.
O‘lsam, olov tanim muz bilan yuving,
Toki, kafanlarim ketmasin kuyib.
Yuvgach, yuragimga parcha muz qo‘ying,
Boray huzuriga ozgina sovib.
O‘lsam, kafanimni bulutdan qiling,
Yomg‘irga aylansin, yonsam qabrda.
Qabrimni qazsangiz sal kengroq oling,
Gunohkor bandaga tor go‘r jabrda…
O‘lsam, chinor eking qabrim boshiga,
Toki, soyasida tilovat o‘qing.
Cho‘milib yashadim ko‘zim yoshiga,
Yig‘lamang, siz faqat salovat o‘qing.
Kichkina yasating qabrtoshimni,
Qur’on oyatlarin yozdiring o‘yib.
Yozmang qabrtoshga umrim, yoshimni,
Men safarga ketdim chorig‘im kiyib.
O‘lsam, oyoq tomon, o‘ng tomonimga,
To‘rt kishi sig‘arlik kursi yasating.
Sog‘inib kelsangiz ixlosla o‘qing,
Qabrimni gul emas, Qur’on bezasin.
O‘ng tarafdan keling, oyoq tarafdan,
Toki, ko‘rsin sizni ochiq ko‘zlarim.
O‘lim haq ekanin olasizda tan,
Quvonay, keldi, deb o‘g‘il-qizlarim.
O‘lsam yo‘qlab turing. Biling, kutaman,
Chunki, siz deb o‘tdim o‘zimdan kechib.
Yo‘qlamay qo‘ysangiz, zardob yutaman,
Yotaman go‘rda ham ko‘z yoshim ichib,
O‘lsam, umrim sharhin nabiralarga,
Evirmay, o‘chirmay borini so‘zlang.
Intiq kutganimni ularni hamda,
Yonib o‘tgan ko‘nglim zorini so‘zlang.
O‘lsam, she’rlarimni avaylab asrang,
Imkonin topib topshiring elga.
Bilaman, el o‘qir sog‘inib, sevib,
O‘tar yozganlarim qo‘llardan qo‘lga.
O‘lsam, faxr bo‘ling, mexribon bo‘ling,
Imkonin topsangiz to‘lang qarzimni,
Duosini oling men sevgan elni,
Meros qoldiraman sizga sabrimni.
O‘lsam, janozamni bulbul o‘qisin…
✍️ Bibisora TUROPOVA
? @FayozMIRZOijodi
КЎНГЛИМНИ ОЧСАММИ
Шу гўзални изидан борсамми,
Ё изидан излаб, бормасамми.
Кўнгил берсам, бўлсада бевафо,
Кўнглимни очсамми, очмасамми.
Ишқ дегани, экан дўстлар бало,
Давоси йўқ эканда, бедаво.
Кўнгил берсам, бўлиб чиқса ало,
Кўнглимни очсамми, очмасамми.
Кўнгил ҳайрон, ё, ундан қочсамми,
Ё бориб, юрагимни очсамми.
Билолмайман, бу юрак ҳайрона,
Кўнглимни очсамми, очмасамми.
Севгим айтсам, сочларин дор этса,
Менга қиё ҳам, боқмайин кетса.
Мен қолиб, ўзгани қўлин тутса,
Кўнглимни очсамми, очмасамми.
Ошиғини ўлдирар, ноз этиб,
Йўлларимдан ўтар, пардоз этиб.
Мен қоламан, унда қонлар ютиб,
Кўнглимни очсамми, очмасамми.
Йўл кўрсатгин, менга ей, Художон,
Сен ҳаммадан доно, ҳам меҳрибон.
Севгим исҳор, қилсамми айт, шу он,
Кўнглимни очсамми, очмасамми.
✍️ Фаёз МИРЗО
? @FayozMIRZOijodi
Veb-sayt: www.president.uz
Facebook: www.fb.com/Mirziyoyev
Instagram: www.instagram.com/mirziyoyev_sh
Twitter: twitter.com/president_uz
Youtube: www.youtube.com/PrezidentMatbuotxizmati
© O‘zbekiston Prezidentining Matbuot xizmati
Last updated 1 month, 4 weeks ago
Davlat boshqaruvi, kadrlar siyosatiga oid muhim manba
Last updated 1 day, 15 hours ago
Welcome, dears🫶🏻
🇺🇿Ingliz tili, IELTS, Thoughts ☕️
Aloqa uchun: @englishmadeena_connect
TikTok: @englishmadeena
Instagram: : @englishmadeena
Last updated 1 month, 4 weeks ago