FAJR

Description
Ma'sum...
Yalangoyoq...
Oqsuyak qizining blogi!
Advertising
We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 2 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 10 months, 2 weeks ago

?Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

@RekIama_beriish

Last updated 2 months, 2 weeks ago

hace 6 meses

Assalomu alaykum, yaxshilar! Bir kichik e'loncha va taklif?
Kimga SMM xizmati kerak? Faqat hozircha online! Shaxsiy brend, biznes profil qanday yo'nalish bo'lsa ham!

Taklif qila olamiz:

SMM strategiya;
Kontent plan;
Target;
Sotuvni oshiruvchi matnlar, copywriting;
Media plan;
Raqobatchilarni analiz qilish, Swot tahlil;
0 dan profil shakllantirish;
Canva, VN, Cap cut, Office dasturlari, Google sheet, Google doc, Tilda;

Qidirib va qiynalib yurmang:
@Ummi_Hasanova ga yozing, diplomli va tajribali mutaxassis
Portfolio bor.

Boshqa Telegram kanallarga share qila olamizmi, adminlar?

hace 8 meses, 3 semanas
Masalan, tilimni ichimga yutib,

Masalan, tilimni ichimga yutib,
yelkamning ichiga tortib boshimni
va bardosh yonidan aylanib o'tib,
unutishim mumkin bor tomoshani.

Masalan, ichimga olgancha chuquur,
bu qusur dunyoning nafaslarini,
Tashimdan kechirib yuboraman-ku
qanotimni kesib
va qafaslanib.

Masalan, sözlarim ostidan beun
ko'zyoshlar to'kkanda qari ko'zlarim,
so'zsiz, ilgarilab ketishim mumkin
oriqlab boryotgan yurakdan narı!

Masalan, kesilgan oyoqlarim shod
Faqat shu to'rt devor ichin tanishdan,
O'zimni qoldirdim.
keldim
Umrbod,
Haddimdan tashqarida!

hace 9 meses, 1 semana
Менинг турган битганим — алам,

Менинг турган битганим — алам,
Менинг бори-йўғим аросат
ва ақлимга сиғмас ҳали ҳам,
Наҳот кунинг кўнглимга қолса?!

Сир бермайсан сил ўпкам сари
Тунд ҳавонинг ҳовури тинди,
Мен Тангримнинг таъбирин қарийб
Алмисоқдан бери тушьундим!

Бир йўл эдим азал боши берк,
Йўл солганки сазойи, ғойиб.
Менинг турган битганим — ғўрлик,
Менинг борим йўқликка оид...

Тирноқларим оқарар тонгдай,
Таҳликага қул бўлар таним,
Наҳот аён эди дунёга
Мен кимгадир ҳақли эканим...

Наҳот шундай суярми Худо,
Бас! Такрор сўзласам сўз ғариб,
Наҳот кўзим ўнгида мудом,
Нафас олар сенинг
Кўзларинг...

Умидабону Ҳасанхўжаева
2022

hace 9 meses, 1 semana

Umidabonu Hasanxo'jayeva
?Zulfiqorzoda

Chirog'imni yoqmasa ham qo'llaringiz,
Yo'llaringiz tushadimi tuprog'imga?

hace 9 meses, 4 semanas
Сен биласан:

Сен биласан:
Оёғимдан чалмаган жин.
Сен биласан:
Онг-шуурим туғмас фириб!
Сен билмайсан...
Кулгуларим остида жим,
Куртак отар гунг чинқириқ...

Сен билмайсан: юзларингга юзим босиб,
Келтираман юз қасамнинг юз тотини,
Мен биламан: топганим сен: ташна, осий,
Ўлган- Менман!
Тирик қолган- Юз-хотирим!

Сен билмайсан...
Интиҳосиз кечаларда,
Кўзларимни туртиб чиққан кўз ёш ҳаққи,
Сен билмайсан
Елкаларинг галма-галдан кўрган баҳам,
Эгилмаган,
Йиқилган, О, елкамдаги бош ҳаққи!
Сен билмайсан...
Асллар ҳам бўлмайди чин!
Сен- дардсизим,
Сен- бахтсизим...сен- бахтлигим,
Ахир, менинг Муҳаббат деб келтирганим,
Худойимнинг йўлларидан шафқатлигин...

Сен биласан: кирган менман жон-жонингга!
Сен биласан: онг шуурим туғмас фириб!
Сен биланман...
Сен билмайсан...
Минг йилдирки юрагимнинг зиндонида,
Беркитаман аллакимни!
Аллакимни...аллакимни...

Сен билмайсан...

Умидабону Ҳасанхўжаева
2022, октябрь

hace 10 meses, 2 semanas

Uzun-uzun ishonchlarim jon joyidan uzildi...

hace 10 meses, 2 semanas
Кўксимда нимадир узилар,

Кўксимда нимадир узилар,
тирноғим қўмсайди ич-этим.
Чалажон кўнгилнинг юзига
ҳалол деб термулар аллаким...

Ёр дедим...

Гоҳ эсим тентийди ҳар ёққа,
гоҳи суйганни ҳам суймайди жиним.
Ахир қанот қоқмай икки оёқда
осмон деб юрибман заминни...

Фурсатлар келмайди кечикиб,
хаёл жамласада
кечмиш, кечани!
Мен ҳам юрагимнинг остидан униб,
кўзларим ўнгида ўсган чечакни
болам деб суяман бир куни...

Фақат бир ўй босар
руҳим қарида,
бир хазин тортганда юз-хотир.
На жаннат,
на дўзах эшикларидан
кирмоққа йўл бермас ҳадик,
хавотир:

ахир кўзларимдан кетганда ғойиб,
жунунваш дилимга етганда тўзим,
кўрмаган кунларим кечса осуда,
ҳали кесилмаган тилим остида
ҳануз жон сақлаган бир сўзни...

Мен ким деб атайман, Худойим?

Умидабону Ҳасанхўжаева

hace 10 meses, 3 semanas

Bize çocukluğumuzu verin.

hace 11 meses
Бир кун бой берилар қўлимдан бари!

Бир кун бой берилар қўлимдан бари!
Ҳатто ишқ қоимдир хиёнатгача.
Осмон узилмайди, чўкмас ер шари,
Тоғлар аза тутса қиёматгача!

Инкор этмоқ мушкул Ҳақ одатини,
Бир бутун тириклик бир лаҳзада бас.
Мен ўлсам...
Руҳимнинг омонатини,
Кўҳна мозор дунё сийламай қўймас...

Аммо бир хавотир
Ҳадик бир қатим:
Одамзот рутбасин тарк этганда шаън!
Қўрқаман!
Бир куни ўлса ҳайратим,
Кўмишга арзирли мозор бормикан?

01.07.2021

We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 2 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 10 months, 2 weeks ago

?Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

@RekIama_beriish

Last updated 2 months, 2 weeks ago