Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
+998998750505 @KDGROUP_UZ
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 2 months ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 weeks, 1 day ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 4 months ago
@Psixolog_trener
Мурожаат учун
Қуш тириклик вақтида чумолиларни ейди. Ўлганидан кейин чумолилар уни ейди.
Вақт шундай нарса, ҳар замонда ҳолатларни ўзгартириб юбориши мумкин.
Ҳеч бир кишини паст санаманг. Ёки сиздан заиф ё қуйи бўлган ҳеч бир кишига озор берманг. Куни келиб у кучли, сиз эса заиф бўлиб қолишингиз мумкин.
Қаранг, битта дарaхт барглари миллионлаган қуртларни боқиб етиштириши мумкин. Кейин эса битта қурт миллионлаган дарахтларни кемириб қуритиши мумкин. Бу инкор қилиб бўлмас ҳақиқат. Буларни рўёбга чиқарадиган нарса — вақт, холос.
Унутманг, қанча кучли бўлсангиз ҳам вақт сиздан ва ҳаммадан кучли!
QOIDA
Hayotda kattami-kichikmi nimagaki erishmoqchi bo’lsak o’rniga nimadir to’laymiz-sarflaymiz.
Bu nima? Bu UMR!
Bir marta beriladigan bu umrimizning narxi biz uni nimaga sarflayotganimiz bilan o’lchanadi.
Vaqtni arzimas narsalar( ijtimoiy tarmoqda befoyda vaynlar ko’rish, ko’p uxlash, g’iybat, nolish, negativ o’ylar, xullas, zararli yoki arzon narsalar)ga sarflayotgan bo’lsak, “Umrim bebaho” deb o’zimizni o’zimiz aldayabmiz! Uning asl narxi uni nimaga sarflayotganing bilan o’lchanadi!
Umrimizni bebaho deb hisoblasak, demak uni bebaho narsalarga erishish uchun sarflashimiz kerak.
Demak, biz 1-o’rinda bebaho narsalar nimalar ekanini belgilab olishimiz, ro’yxat qilishimiz kerak!
Men uchun bebaho narsalar: Ota-onaga yaxshilik qilish, duo olish, muhtojlarga yaxshilik qilish, insonlarga foydali tijorat bilan shug’ullanish, turmush o’rtoqqa, farzandlarga yaxshilik qilish, zikr qilish, farzlarni bajarish va hokazo.
Qisqa qilib aytganda dunyo va oxiratimiz uchun foydali amalga umrni sarflash.
Umrimizni bebaho bo’lishi uchun uni bebaho narsalarga sarflashimiz kerak!
Qizig’i shuki, bebaho narsalar - bu faqatgina katta, bajarish qiyin narsalar emas, ya’ni bebaho narsalar katta-kichik deb o’lchanmaydi. Masalan, yaxshilikning kattasi ham kichigi ham bebaho. Ixlos bilan qilingan ibodatning kattasi ham kichigi ham bebaho.
Ya’ni, biz qanday darajadagi inson bo’lsak ham hozirimizni-umrimizni bebaho o’tkaza olamiz In Shaa ALLOH!
Shunaqa gaplar, shunaqa fikrlaaar?
Kallamga kelgan bu fikrlar o’zimga nasihat!
Shohruh_Yusupow
QOIDA
Hayotda kattami-kichikmi nimagaki erishmoqchi bo’lsak o’rniga nimadir to’laymiz-sarflaymiz.
Bu videoga jzohim pastdagi postda??
Онамдан айрилганимга ўн саккиз йил бўлди. Аммо онамнинг худди ўзини чизиб берадиган ўн саккиз қатор нарса ёза билмадим., ёза олмадим! Мени шоир қилиб туққан онам одамларнинг оғзида қоладиган битта ёпиқ китобга ё оташин бир шеърга арзимасмиди?! Шоирлигим неча пуллигу, ёлғиз қиз сайланганимнинг баҳоси қанча?!
Биродар, мен ҳам сизнинг бирингизман. Ҳаммага вақт топиб, онамга вақт топмаган, болаларимни ўн қатор кийинтирганда, онамни бир қатор кийинтиришни ҳам ёлчитмаган, катта йиғин — давраларда, дала-тузларда, мени бир кўриб қайта кўрмайдиган етти ёт бегоналар ҳузурида қумридай сайраб, кўнгилларини олиб, аммо онамни ярим соат эшитишга, унинг қулоқларига беш дақиқагина тиланган сўзларини айтишга ярамаган фарзанди ғофил мен бўламан-да!!!
Ўзбекистоннинг ҳамма бурчагига поездда-ю самолиётларда етиб, ёнгинамда яшайдиган, пиёда юрибгина ўтиб қўйсам бўладиган жойда кўз нурларини йўлимга тўкиб ўтиргувчи онам жонимни соғинтириб ўтган арзон дилбанд мен бўламан-да!
Сиз менинг хатойимни такрорламанг. Фарзанд бўлишга шошилинг. Онангизни рози қилиб саодатманд бўлишга шошилинг! Бу ёруғ дунёни онамизнинг этакларидан тушиб топдик. Асалу болини тотдик. Онамиз ҳориб қолса, биз ҳам дарҳол этакларимизга солиб олайлик уни! Елкаларимизга қўндириб олайлик! Армонларимиз кўпайиб кетмасин, гуноҳларимиз тўпланиб кетмасин, онангизга шошилинг-эй, онагизга шошилинг...
Турсуной Содиқова
??
✅ КАЙФИЯТ учун
Мана шундай САЛОМАТЛИК курсига катнашинг
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
+998998750505 @KDGROUP_UZ
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 2 months ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 weeks, 1 day ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 4 months ago