ADOLAT MEDIA

Description
Yuridik, ijtimoiy-siyosiy gazetasi
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

1 week, 3 days ago

Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш ва талон-тарож қилиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан штаб аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кўмир маҳсулоти ўз вақтида етказиб берилиши, энергия ресурсларини иқтисод қилиниши, аҳолини суюлтирилган газ билан таъмирлашда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар муҳокама қилинди. 

Шунингдек, аҳолига ичимлик суви етказиш ва оқова сув хизматини кўрсатиш, таъминот корхоналарида ташкил этилган диспетчерлик хизмати фаолиятини тубдан яхшилаш чораларини кўриш юзасидан маъсул ходимларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, электр энергия ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш, аҳолига кўмир махсулотлари етказиб берилишида талон-тарожликка йўл қўймаслик юзасидан маъсулларга тегишли тушунтиришлар берилди.

Сўнгра, вилоят прокурори таъминот кохоналаридаги куз-қиш мавсуми учун захира материалларини етарлилиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича навбатчилик қисмини фаолиятини жойига чиққан ҳолда ўрганиб тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

*🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!*Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

1 week, 3 days ago
ADOLAT MEDIA
1 week, 3 days ago

ДЕВОР

*Уйини янгитдан безашни истаган бир япон тахта деворнинг битта томонини олиб ташлади. Японларнинг уйларидаги деворлар одатда тахта ёки гипсдан ишланади, иккитаси ёнма-ён қўйилади ва ўртага озгина бўш жой қолдирилади.
У деворнинг биринчи қисмини бузиб олгач, бўш жойда оёғини мих қисиб қолган калтакесакни кўриб, ҳайрон бўлди. Чунки бу мих тахминан ўн йилча олдин, уй қурилишида қоқилган. Шунча вақт давомида бу калтакесак ҳеч ерга қимирлай олмай қандай яшаб қолди экан? Қоронғи девор орасида ўн йил жойидан жилмай яшаганига ишонгиси келмасди.
Одам бошқа ишларини ташлаб, калтакесакни кузата бошлади. Шунда қаердандир бошқа бир калтакесак пайдо бўлди. Оғзида егулик олиб келиб, михга қисилган шеригига берди. Бу манзарани кўриб турган киши ҳайратдан ёқасини ушлади. Наҳотки? Ахир, махлуқларнинг энг мукаррами, энг ақллиси бўлган одам оиласидан, яқинларидан меҳр-муҳаббатини аяб турган замонда қандайдир бир калтакесак михга қисилиб, яримжон бўлиб қолган шеригини ташлаб кетмаса? Бу қандай меҳр, бу қандай ришта бўлди?

Эй одамлар! Кўнглингиздаги асл хазина – муҳаббатни йўқотманг, сизни севганларни асло тарк  этманг!*

Ориф ТОЛИБ

@Adolat_media

3 months, 1 week ago

Парламентга жамоатчилик фикри қизиқмасми?
Сенат 55 ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Бугун муҳим ҳужжатлар муҳокамаси бор. Жумладан, ички ишлар органлари ходимларини тасвирга олиб интернетга жойлаганлик учун жавобгарликни белгиловчи “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун ҳам кўриб чиқилади.

Фуқаролар эмас, асосан вазирлик ва идоралар манфаати учун қонун қабул қилиш амалиёти кучайган ҳозирги вақтда ушбу қонун ҳам жамоатчилик фикрига тупурган ҳолда қабул қилинса керак. Афсуски бу ҳақиқат: айни вақтда парламентга жамоатчилик фикри қизиқмас.

? @r_kusherbayev

3 months, 1 week ago

Бугунги кунда Ўзбекистонда 36 та банк бўлиб, уларнинг расмий сайтлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

Давлат банклари1  Ўзмиллийбанк —  www.nbu.uz
2  Ўзсаноатқурилишбанк — www.sqb.uz
3  Агробанк  — www.agrobank.uz
4  Микрокредитбанк — www.mkbank.uz
5  Халқ банк — www.xb.uz
6  Қишлоқ қурилиш банк — www.qishloqqurilishbank.uz
7  Туронбанк — www.turonbank.uz
8  Асакабанк — www.asakabank.uz
9  Алоқабанк — www.aloqabank.uz
10  Пойтахт банк — www.poytaxtbank.uz
Бошқа банклар11  Гарант банк — www.garantbank.uz
12  Ҳамкорбанк — www.hamkorbank.uz
13  Ипак Йўли банк — www.ipakyulibank.uz
14  Зираат Банк Узбекистан — www.ziraatbank.uz
15  Трастбанк — www.trustbank.uz
16  Ипотека-банк — www.ipotekabank.uz
17  КДБ Банк — www.kdb.uz
18  Эрон "Содерот" банк — www.saderatbank.uz
19  Универсал банк — www.universalbank.uz
20  Капиталбанк — www.kapitalbank.uz
21  Octobank — www.octobank.uz
22  Давр-банк — www.davrbank.uz
23  ИнФинБанк — www.infinbank.com
24  Asia Alliance Bank — www.aab.uz
25  Ориент Финанс банк — www.ofb.uz
26  AVO bank — www.avo.uz
27  Мадад Инвест Банк — www.madadinvestbank.uz
28  Тенге Банк — www.tengebank.uz
29  TBC Bank — www.tbcbank.uz
30  Аnor bank — www.anorbank.uz
31  Uzum bank — www.uzumbank.uz
32  Smart bank — www.smartbank.uz
33  Apex bank — www.apexbank.uz
34  Hayot bank — www.hayotbank.uz
35  Yangi bank  — https://business.yangi.uz/
36 Евроосиё Банки — www.eubank.uz

@Adolat_media

3 months, 1 week ago

Алишер Қодиров Мактабгача ва мактаб вазири ҳалигача Қонунчилик палатасига ҳисобот бермаганини айтмоқда.

“Миллий тикланиш” партияси раҳбари, депутат Алишер Қодиров Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умаровани Қонунчилик палатасига ҳисобот беришга чақирди. У бу ҳақда ўзининг телеграм саҳифасида ёзган.

“Вазир Умарова Қонунчилик Палатасига, тасдиқланиб кетганидан кейин бирон марта ҳам ҳисоботга келмади. Давлат раҳбари айтганидек: Парламентга муносабат халққа муносабатни кўрсатади”, деб ёзади депутат.

Унинг айтишича, ҳукуматнинг давлат дастури ижроси бўйича ярим йиллик ҳисоботи тингланган ва “Миллий тикланиш” партияси фракцияси анъанавий тарзда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятига эътибор қаратган.

“Тарбия ва таълим – ислоҳотларнинг энг устувор масаласи сифатида қабул қилиниб, керагича маблағ ажратилаётган бўлса-да, вазирлик етарли ишлар қилмаяпти деб ҳисоблаймиз, чунки боғча ва мактаб ўзгармаяпти”, дейди Алишер Қодиров.

Ҳилола Умарова вазир бўлиб тайинланганидан буён нафақат депутатлар билан, балки журналистлар билан ҳам бирон марта мулоқот қилгани йўқ. Ваҳоланки, амалдорнинг энг устувор вазифаларидан бири «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонунда белгиланган нормалар ижросини сўзсиз ва сифатли таъминлашдан иборат.

Бир томондан, вазирни тушунса ҳам бўлади. Иккита гапни бир бирига боғлай олмайдиган одам қандай қилиб жамоатчиликка ҳисобот берсин.

@Adolat_media

5 months, 3 weeks ago
**Бу ҳаёт қонунидир, йиғлама!

**Бу ҳаёт қонунидир, йиғлама!

Агар сен учун азиз бир инсонни ўлим олиб кетса, йиғлама, чунки у омонат эди, Аллоҳ омонатни ихтиёр қилди.
Агар беморлик синовига учрасанг, ҳар дақиқа ундан озор чексанг ҳам, йиғлама, чунки у гуноҳларингни ювиб ташламоқда.
Агар сен учун азиз бўлган дўстинг алоқани узсада ва узганлик сабабини айтмаса ҳам, йиғлама, чунки у сени қўлдан бой берди, сен эмас.
Агар сен учун энг яқин инсон қаттиқ душманлиги ошкора бўлса ҳам, йиғлама, балки умр бўйи ундан ғафлатда қолмаганинг учун Аллоҳга ҳамд айт.
Агар яхшилик қилган кишилар сенга зулм қилишса ҳам, йиғлама, сен биринчи мазлум эмассан. Золим бўлмай мазлум бўлганингга қувонгин!**

@Adolat_media

5 months, 3 weeks ago
**Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!**

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барча мусулмон аҳлига соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳ оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг  ҳар  бир  куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

ЖУМА  АЙЁМИНГИЗ 
МУБОРАК  БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

@Adolat_media

6 months ago

Амалдор талайди - тўймайди,
Ўғрилик одатин қўймайди.
Мени-чи бир савол қийнайди,
Миллатни, айтинг, ким ўйлайди?!

Газетда умримиз фаровон,
Бинолар сифатли, йўл равон,
Аслида таланмиш ҳар макон,
Миллатни, айтинг, ким ўйлайди?!

Ёш қизлар эзилган, зўрланган,
Аёллар қул каби хўрланган,
Бунчалар пешонанг шўрланган,
Миллатни, айтинг, ким ўйлайди?!

Адолат мезони бузилган,
Қонунлар босилган, эзилган,
Ҳақиқат пулдорга сузилган,
Миллатни, айтинг, ким ўйлайди?!

Шоирлар маддоҳлик асири,
Қолмаган заррача таъсири,
Ҳақгўйлар олади тазирин,
Миллатни, айтинг, ким ўйлайди?!

Ноҳақлик кўрса-да, сўйламас,
Зулмга жим турар, войламас,
Миллат ҳам ўз ҳолин ўйламас,
Миллатни, айтинг, ким ўйлайди?!

Девонайи Ҳақгўй

@adolat_kuychisi

@Adolat_media

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago