?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
#NEWS
Buxoroliklar qishning yana bir noyob tuhfasiga guvoh bo‘lishdi
ШАХСИЙ МУЛОҲАЗА------
ЕРГА МЕҲР--ЭЛГА МЕҲР
Раҳматли бобом айтардилар:"Қиёмат яқинлашса, аввал ердан барака кўтарилади.Алдам-қалдам, ёлғон-яшиқ, кўзбўямачилик баракани кетказади.Худо томонидан бизга ризқ-насиба манбаи қилиб берилган, бизни боқиб, тўйғазадиган ЕР дан барака кўтарилса, элдан, элнинг дастурхонидан барака кетади, аввал қимматлашув, кейин қаҳатчилик бошланади.Болам, ерни севинглар, ерга ишлов беринглар, ерни тўйғазинглар, ўғит киритинг, шудгор қилинг, яхоб беринг!"
...Бобом ҳақ гапларни айтган эканлар. Ерга эътибор, ишлов,меҳр камайса, элда меҳр камаяркан. Мактаб ўқувчиси эдик, дарсдан сўнг қишлоқ хонадонларидан150-200 замбил нури(гўнг) чиқарардик.Қишнинг бир кунида далага 8-10 тележка нури ташланарди.Ноябр ойида шудгор ишлари тугалланиб, декабрда чилла сувига тайёрланарди. "Чилла суви--тилла сув" деб бежизга айтилмаган. Бундан 30-40 йил муқаддам чилла(21 декабр) кириши билан ўғитлаб, шудгорланган ерларни яхобга қондириш бошланарди, ариқлар қазилиб, тупроғи олинган бўларди.
ЕРнинг уволи бор, ҳаммасини демайману бироқ, кўпчилик фермерлар йиллар давомида ерга бир кафт нури киритмайди, шудгорламайди, вақтида суғормайди.Январ ойи кириб келаётганига қарамасдан ғўзапояси билан ташландиқ бўлиб ётган пайкаллар қанча! Ерга вақтида ҳаққини бермасанг, ундан ҳосил кутма!
Оддийгина мисол: 2024 йилнинг декабри ниҳоясига етаяпти. На ариқ қазилган, на ўғит жамғарилган, на чилла суви бошланган. Фермернинг ҳам, қишлоқ аҳолисининг ҳам парвойи палак. "Сен менга тегма, мен сенга тегмайман!" Лоқайдлик, бепарволик, нописандлик қон-қонимизга сингимоқда.
Мен деҳқон ёки қишлоқ хўжалик ходими, фермер эмасман. Оддий қишлоқ оқсоқолиман.Бироқ, қаровсиз, шудгорсиз, сувсиз, меҳр истаб ётган ЕРга қараб юрагим ачишади. Ҳар бир касб-кор эгаси имкон қадар ўз вазифасини бажаряпти, тирикчилик учун курашяпти, бироқ ЕРнинг эгаси-чи? Она ер, она замин деймиз, ерни бизни боқиб, вояга етказган ОНАга ўхшатамиз. Афсуски, она еримизни хор қилиб қўйдик, ҳосилини еймизу ўзига қарамаймиз.
Оддий аҳоли томорқа ерларида ҳам аҳвол ачинарли. Куз давомида аксарият хонадонлар бир парча ерини ўғитлаб, озуқа бериб, ағдариб, суғорган эмас. Кетмонлар занглади, ҳаётга, яратувчанликка иштиёқманд қалбларни ҳам аста-секинлик билан занг босаётганга ўхшайди...
Боқибеғамлик гирдобига тобора чўкиб боряпмиз. Бу менинг шахсий мулоҳазаларим эди.
БОБОҚУЛ УСМОН,
қишлоқ оқсоқоллар кенгаши аъзоси.
Фидокор кишилар инсониятга қуёшдек зарур. Улар жамиятнинг энг ҳаётбахш қисмидирлар.
Антон ЧЕХОВ
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ берган умрни роҳатда, ҳузур ичида яшаш ва Аллоҳ ризолигига эришмоқ учун қуйидагиларга мутлоқ амал қилишимизни буюрадилар:
1. Доимо тоза овқатларни енг.
2. Жуда иссиқ ва жуда совуқ еманг.
3. Кўп чайнаб, секин енг.
4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.
5. Доимо овқатдан иштаҳали бўлиб туринг, кўп еманг.
6. Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг.
7. Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг.
8. Овқатларингиздан хурмони кам этманг.
9. Узум, хурмо ва зайтун. Аллоҳга шукур этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.
10. Чарчаган вақтингизда ширинликларни енг.
11. Синиқ косаларда овқат еманг, бундай идишда сув ҳам ичманг.
12. Овқатланаётганда доимо яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг.
13. Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.
14. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин.
15. Асал еб туринг, у минг дардга даводир.
«Илоҳий мўъжизалар» китобидан.
*✅* Яқинларингизга ҳам улашинг
Каналга обуна бўлинг ⤵️**https://t.me/Shofirkon_ziyolilari
Шу қўшиқни эшитсам бугунимни тўлдириб яшагим келади. ?Ўғлимга, қизимга, турмуш ўртоғимга энг яхши сўзларни илинаман. ?Чунки бугун бор. Бугун мен бор! Бугун СИЗ бор!Бугун бутун коинот бор!
Каналга обуна бўлинг ⤵️
https://t.me/Shofirkon_ziyolilari
Каналга обуна бўлинг ⤵️
https://t.me/Shofirkon_ziyolilari
? Башар Асад ва унинг оиласи: Сурия ҳукумати орқали орттирилган бойликлари қанча?
✔️Бу пулларга Сурияни қайта тиклаш мумкинми?
Башар Асад ва унинг оиласи умумий мол-мулки тахминан 60 миллиарддан 122 миллиард долларгача баҳоланади.
Асад оиласи Сурия иқтисодиётининг 60-75% қисмида назоратга эга экани айтилади. Бу соҳалар қаторига кўчмас мулк, нефть ва газ, телекоммуникация ҳамда банклар кириши қайд этилган.
Асад оиласининг бу қадар бойликка эга бўлиши Сурияда коррупциянинг кучайишига, иқтисодий муаммоларга ва халқнинг азоб чекишига сабаб бўлган. Улар давлат ресурслари ҳисобига орттирилган бойликларнинг асосий манбаси сифатида халқнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказган.
#Лирик_чекиниш **Қўнғироқ бўлади қадрдонингдан,
У сенинг суҳбатинг соғинган роса.
Сен эса, тошасан сабрдонингдан,
Шошасан, қилмоққа дарҳол хулоса.
- Қанча ойлар ўтди, йўқламайсан ҳеч,
Соғинган бу кўнглим дийдорга ташна.
Кел, ташвиш тошини гарданингдан еч,
Бугун бир кўнглимиз ёзайлик, ошна.
Ерда қолдирмагин шу фикру аҳдим,
Соғиндим, соғинчни ўлдирайлик, дўст!
- Бугун имконим йўқ, эртага вақтим,
Кел, шуни индинга қолдирайлик, дўст!
... У сени соғинган, сен уни, бироқ,
Хаёлинг четига осиб қўясан.
Ҳатто юрагингни босмайин титроқ,
Сўнг қизил тугмани босиб қўясан.
Дўстинг - қадрдонинг, у сенинг бахтинг,
Малол ботмагайдир сўзинг, эҳтимол.
Бугун имконинг йўқ, эртага вақтинг,
Индинга йўқдирсан, ўзинг эҳтимол...**Қўнғироқ бўляпти қадрдонингдан...
Ўғлимнинг устози!
Ушбу хат ҳиндистонлик ота томонидан ўғлининг устозига бағишлаб ёзилган.
Ўғлимнинг устози! Ўғлимга у билиши керак бўлган нарсаларни ўргатинг, агар қўлингиздан келса мулойим бўлинг. Унга ўргатингки, модомики душманлари бор экан, унинг дўстлари ҳам бўлади.
У билсинки, бу дунёда барча инсонлар адолатли ва ҳақиқий эмасдир. Унга яна ўргатингки хар бир разилнинг қаршисида бир қаҳрамон ва ҳар бир сотқин сиёсатчи қаршисида бир содиқ сиёсатчи бордир. Агар қўлингиздан келса унга ҳалол йўл билан топилган бир цент, эгри йўл билан топилган бир доллардан қадрлироқ еканини ўргатинг. Яна унга ўргатингки, ёлғон билан ғалаба қозонгандан кўра, рост билан муваффақиятсизликка учраш афзалдир.
Унга шундай таълим берингки, у ғалаба нашидасини суриш учун, ютқазиш аламини тотиб кўриши кераклигини англаб етсин. Унга ўргатингки, у юмшоқ инсонлар билан — юмшоқ, қаҳрлилар билан эса — қахрли бўлсин. Агар қўлингиздан келса, унга ҳасад оловидан четда бўлишни ва самимий кулишни ўргатинг. Яна унга маҳзун кунларда кулишни, вақти келганда, кўз ёш тўкишни ва буни уят емаслигини ўргатинг. У шуни билсинки, шарафли мағлубият шармандалик ғалабадан устундир.
Ўғлимнинг устози! Ўғлимга китобларга ошно бўлишни ўргатинг. Унга яна кўкдаги қушлардан, қирлар узра очилган гуллардан, ва бу гуллардан бол йиғиб олаётган асаларилардан таъсирлана оладиган инсон бўлишни ўргатинг. Ўғлимга унга бутун дунё ишонмаса ҳам ўз ғоясида содиқ қолишни ўргатинг.
Ўғлимга кучли бўлишни ўргатингки, у ҳеч қачон оломонга кўр-кўрона эргашиб кетмасин. Унга ҳаммани ешитишни ва ўз навбатида ҳақ ва ноҳақни ажратишни ўргатинг. Унга кучи ва салоҳиятини қимматга сотишни, аммо виждони ва руҳини сотишга ҳаққи йўқ эканлигини ўргатинг.
Ўғлимга жасур бўлиш учун энг аввало сабрли бўлиш кераклигини ўргатинг. Унда ўзига бўлган ишонч ҳиссини шакллантиришига кўмаклашинг, шунда у бошқаларга ҳам ишонч билан муносабатда бўлади. Биламан сиздан истаётганларимни бажариш осон эмас, аммо сўраганларимдан қўлингиздан келганларини ўргатинг. У ажойиб бола! Яхши бола! У менинг ўғлимдир.
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago