Men rassomman

Description
https://t.me/+0uXeDtIOArg5NjRi
Advertising
We recommend to visit

🔔 Reklama: https://t.me/EduRek/16

🇺🇿 Bilim va malakalarni baholash agentligi yangiliklari

🌐 Manba: www.uzbmb.uz

Last updated 2 months, 3 weeks ago

? ELON VA REKLAMALAR ✓
? SOTING YOKI SOTIB OLING ✓
? ENG ISHONCHLI KANAL ✓
? AZOLAR JONLI AKTIF 300,000 ✓
? ID 830125650 ✓

?‍? @VODIY_BOZOR_KANAL_ADMINI

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
? ONLINE SAVDO ✅
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Last updated 1 year, 4 months ago

???
Kanalimizda judayam ko‘p foydali mahsulotlar bor, ko‘rib chiqib buyurtma berishingiz mumkin

✅ Biror bir mahsulotga buyurtma berishga qiynalsangiz yoki qandaydur muammo bo‘lsa quyidagi profilga yozing

? @Sotuvchi_A ?

Last updated 1 year, 4 months ago

2 months, 2 weeks ago
[​​](https://telegra.ph/file/13fd704c84547aec89d28.jpg)[#Даҳонинг\_болалиги](?q=%23%D0%94%D0%B0%D2%B3%D0%BE%D0%BD%D0%B8%D0%BD%D0%B3_%D0%B1%D0%BE%D0%BB%D0%B0%D0%BB%D0%B8%D0%B3%D0%B8)

​​#Даҳонинг_болалиги

📖 ҚОЗОҚ АДАБИЁТИ ВА ТАРИХИ ҚЎРИҚЧИСИ

☀️ 1897 йил 28 сентябрь. Семипалатинск (ҳозирги Абай) вилояти. Серсув Иртиш дарёси соҳилидаги хонадонда ўғил туғилди. У кейинчалик жаҳонга машҳур адиб, ўз халқининг ғурури, туркий адабиёт дурдоналарини асраб қолган фидойи академикка айланди.

📜 Болалиги сўзга чечан жираулар даврасида ўтди. Овулдаги тўй-маъракаларда дўмбира жўрлигида айтилган достонлар адабиётга меҳр уйғотди. У асл тарихни аввал оқсоқоллардан, овул мактабининг холис устозларидан ўрганди. Кейинчалик, сохта тарихни ўқиганда бунга чидаб туролмади ва қалами билан жаҳолатга қарши маърифат билан кураш бошлади. Бу унга қимматга тушган эди...

📚 3 ёшида отасидан, 5 ёшида онасидан айрилиб, амакисининг қўлида қолди. Болаликдан меҳнатга чидамли бўлиб ўсди. Китоб ўқишни яхши кўрарди. Айниқса, Абай насиҳатлари, “Манас” достони, Жомий, Навоий, Махтумқули, Бердақ ғазаллари, халқ қўшиқларини жуда яхши кўрган. Хотираси кучли бўлиб, икки-уч соат ҳам баҳри байт беллашувида тўхтамай шеър айтоларди.

🎭 Аввалига мадрасани, кейин мактаб ва ўқитувчилар семинариясини битирди. 20 ёшга тўлмай “Енглик-Кебек” саҳна асари билан қозоқ драматургиясига асос солди. Чор Россиясининг қулаши билан минтақада истиқлолчилик ҳаракатлари бошланиб кетди. Жадидчиликнинг муқобили бўлган Алаш ҳаракатининг “Жанар” ёшлар ташкилотига қўшилди ва унинг етакчисига айланди. 21 ёшида “Абай” журналини чоп эттирди. Аммо 1919 йилда совет ҳокимиятининг ўрнатилиши унинг ҳаётини остин-устун қилиб юборди.

⚡️У энди фаолиятини журналистика ва драматургияга бурди. Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этди. Миллатпарварлиги эса шўроларнинг ғашига тегарди. Ниҳоят, унга қарши ҳужум бошланди. Уни умрбод қамоқ ёки муқаррар отув кутарди...

📌 Чорасиз қолган йигит аввал Тошкентда, кейин Москвада ўқиди. У пайтлар минтақада очарчилик ҳукм сурарди. Бир бурда нон топиш ҳаёт-мамот масаласига айланганди. Бундай шароитда ўқиш ҳақида ўйлаш кўпчиликнинг кўнглига сиғмасди. Аммо у барча қийинчиликка рози бўлиб олий маълумот олди, олим бўлди.

🤝 Ниҳоят, у сиёсатга аралашмасликка қарор қилди. Умрини адабиёт ва илмга бағишлади. Абдулла Қодирийни ўзига устоз деб биларди, Чингиз Айтматов эса энг севикли шогирди бўлди. У қозоқ адабиёти ҳам жаҳонда ўз ўрнига эгалигини исботлаб берди.

📔 Иккинчи жаҳон уруши авжига чиқаётган йилларда Марказий Осиёда иккита катта роман яралди. Бири Ойбекнинг “Навоий”си бўлса, бири унинг қаламига мансуб “Абай” эпопеяси эди. Бу романга “Қозоқ халқининг бадиий қомуси” дея таъриф берилди, 150 тилга ўгирилди.

💠 Олим сифатида Абайнинг 100 йиллигини ўтказиш, “Қозоғистон тарихи”ни ёзиш, “Манас” достонини сақлаб қолиш ва тарғиб этишда фидойилик кўрсатди.

Ёзувчи, тарихчи, тилшунос, фольклор бўйича мутахассис, адабиётшунос, файласуф – унда буларнинг бари бенуқсон даражада мужассам эди.

Академик ёзувчи, туркий халқларнинг самимий дўсти бўла олган бағрикенг инсон

Мухтор оға эди. Мухтор Авезов эди

Отабек Бакиров
🎨 Фарруҳ Авелов

Yoshlar kundaligi

2 months, 2 weeks ago
[#Даҳонинг\_болалиги](?q=%23%D0%94%D0%B0%D2%B3%D0%BE%D0%BD%D0%B8%D0%BD%D0%B3_%D0%B1%D0%BE%D0%BB%D0%B0%D0%BB%D0%B8%D0%B3%D0%B8)

#Даҳонинг_болалиги
БУЮК ҚАЛБ СОҲИБИ📌 "Кучсиз одамларгина ҳеч қачон кечирмайди. Кечиримлилик кучлиларга хос".🔸 У 1869 йил 2 октябрда Ҳинд диёрида туғилди. Жуссаси кичик, қора рангли, ташқи тарафдан бошқалардан фарқ қилмаган бу кичкина болакай унча-мунча одамда учрамайдиган катта юрак соҳиби эди. Ёшлигида уни эркалаб, Мония деб аташган. Ёш пайтиданоқ бу боланинг ич-ичида жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳисси мавжуд бўлган.🔺 Гоҳ-гоҳида болалар билан уришиб қолса, онасининг "Нега сен ҳам қайтариб урмадинг?" деган саволига "Нега кимдир урса, мен ҳам уни уришим керак?", "Нега кимнидир уришим керак?" деган жавоблар бериб қоларди.📜 Ўз табақасига кўра, мактабдош дўсти билан ўртоқ бўлмаслик, унга тегинмаслик, у билан қўл бериб сўрашмаслик буюрилган бўлса-да, бу буйруққа бўйсунмасди ва "Нега мен унга тегмаслигим, у билан қўл бериб сўрашмаслигим керак? У ҳам менга ўхшаган одам-ку. У билан орамизда ҳеч қандай фарқни сезмаяпман", дерди жаҳлланиб.

☝️ Адолатсизликка тоқат қилолмасди у. Шу сабаб, ожизларни ҳимоя қилиш, адолатни, ҳақиқатни тиклаш йўлида бутун умрини сарфлади.

20 ёшиданоқ ўз мамлакати ҳуррияти учун ҳал қилувчи қадамни ташлаган ва ўз халқи орасида "буюк қалб эгаси" номини олган бу болакайнинг исми...Ганди эди. Моҳандас Карамчанд Ганди эди.
*🎨 Рассом: Фаррух Авелов*

Yoshlar kundaligi

2 months, 2 weeks ago
[#Кўзгу](?q=%23%D0%9A%D1%9E%D0%B7%D0%B3%D1%83)

#Кўзгу

Бу расмдан кимларни танидингиз? Изоҳларда ёзинг.

*🎨 *Рассом: Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi

5 months, 2 weeks ago
5 months, 3 weeks ago
6 months ago
8 months, 4 weeks ago
9 months ago
We recommend to visit

🔔 Reklama: https://t.me/EduRek/16

🇺🇿 Bilim va malakalarni baholash agentligi yangiliklari

🌐 Manba: www.uzbmb.uz

Last updated 2 months, 3 weeks ago

? ELON VA REKLAMALAR ✓
? SOTING YOKI SOTIB OLING ✓
? ENG ISHONCHLI KANAL ✓
? AZOLAR JONLI AKTIF 300,000 ✓
? ID 830125650 ✓

?‍? @VODIY_BOZOR_KANAL_ADMINI

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
? ONLINE SAVDO ✅
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Last updated 1 year, 4 months ago

???
Kanalimizda judayam ko‘p foydali mahsulotlar bor, ko‘rib chiqib buyurtma berishingiz mumkin

✅ Biror bir mahsulotga buyurtma berishga qiynalsangiz yoki qandaydur muammo bo‘lsa quyidagi profilga yozing

? @Sotuvchi_A ?

Last updated 1 year, 4 months ago