Ошиқ ҳам бўлмайликми...

Description
بِسْـــــــــــــــمِ اللّٰهِ الرَّ حْمَنِ الرَّ حِيم..
- Ёзиқларни қалбингиз ила ўқинг (ўқимасангиз бу ер сиз учун эмас, саҳифани тарк этинг!)
- Аллоҳ гўзал ва ҳайрли якун насиб этсин. امي
Манба кўрсатиш шарт эмас _ Мулк Аллоҳникидир ✍

П/С : 12-08-2023
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago

2 months, 2 weeks ago

Дунё тўла ўзича зўрлар,
Ўз айбини кўрмаган кўрлар.

2 months, 2 weeks ago

Таъвба қилдингми, ваъдангда тур!.

2 months, 2 weeks ago

Охират учун яшанг!

©Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид.

2 months, 3 weeks ago

- Яхши кўраман..? - Кимни? - Ҳар битта постимга реакция қолдираётган қора кўзларни..??

2 months, 3 weeks ago

- Яхши кўраман..?
- Кимни?
- Ҳар битта постимга реакция қолдираётган қора кўзларни..??

2 months, 3 weeks ago

Сабр билан бизни кузатаётганларни содиқларимизни Аллоҳ ﷻ жаннати билан мукофотласин.

2 months, 4 weeks ago

"Тортишув аёллик сифати эмас" 

Мушриклар фаришталарни Аллоҳнинг қизлари деб бўҳтон қилганда , бунга жавоб қилиб Аллоҳ таоло айтади :

"Зебу-зийнат ичида ўстириладиган, ва яна тортишувда (ўз ҳақини) баён қилиб бера олмайдиган (аёл зотини Аллоҳга нисбат берасизларми ?)
(Зухруф :18)

Демак ,  "Тортишувда ҳақини тўлиқ ажрата билмаслик " асли аёл сифати !

Шовқин кўтариб, жанжал қилиш ҳаммадан ҳақини ундириб олиб "ЎТКИРЛИК"  қилиш аёлга мақтовли сифат эмас ! Балки бу табиий аёллик хилқатидан чиқиш демакдир !

Лекин бунақа "ЎТКИРЛИК" ўрнига Аллоҳ таоло аёлга бошқа бир қурол берди !
Оятга қаранг :
"Зебу-зийнат ичида ўстириладиган.."

Аёл хусусан эридан ҳақларини талаб қилишда зийнат ва чиройи билан эришмоқлиги унга фойдалироқ .
Бунинг тасдиғи Расулуллоҳ алайҳиссаламнинг сўзларида келади :

"Сизларга жаннат аҳлидан бўлган аёлларингни хабар қилайми ?
Улар муҳаббатли, серфарзанд аёллар , УЛАРГА (ЭРЛАРИ ТОМОНДАН) ЗУЛМ ҚИЛИНСА, ёки улар (эрларига) зулм қилиб қўйишса айтишади :  "Мана пешонам қўлингизда ! Сиз рози бўлмагунингизча  кўзимга уйқу татимайди ..."
(Насаий ривояти)

Ҳадисдан кўриниб турибдики , ҳатто зулм кўрса ҳам, ўткирлик қилмасдан , эрининг кўнглига киришга ҳаракат қиладиган аёлларни жаннат аҳлидан бўлган аёллар деб сифатланди .
Чунки Расулуллоҳ алайҳиссалам айтадилар:
"Ким ҳақ бўлсада , талашувни тарк қилса, мен унга жаннатнинг марказидан бир уйга кафилман ! "
(Абу Довуд)

"Ҳаққимни бер" деб талашиб тортишиб нимагадир эга бўлиш мумкин , лекин қалб бой берилган бўлади .
Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдилар :
"..Ихтилоф қилманглар , қалбларинг ҳам ихтилофлашиб қолади .."
(Имом муслим)

2 months, 4 weeks ago

ЭЪТИБОР БЕР!
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Зикриёт" китобида айтади:
"Эллик йилдан бери адабиёт билан машғулман. Ёзаман, нашр қиламан. Ҳатто энг ашаддий душманларим ҳам мени ёзган нарсаларим билан айблай олмайди. Шундай бўлсада айтаманки, адабиёт, шеър ва санъат агар инсонлардаги динни кетказса, мурувватни йўқотса, иффатни зое қилса ва обрўни тўкса бунақанги адабиётга, шеърга ва санъатга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!".

Шайх Тантовий тўғри айтади. Биз ёзаётган ҳар-бир ҳарфни аслида амал саҳифаларимизга ёзиб бормоқдамиз. Биз ижтимоий тармоқларда ёзаётган ҳар-бир калимани фаришталар битиб бормоқда. Биз ёзаётган ҳар-бир жумламиз учун Аллоҳнинг ҳузурида ҳали тик турамиз.
У кунда сизга: "Асарингда беҳаё саҳналарни кўпайтирсанг унинг бозори чаққон бўлади", дейдиган нашриётлар туриб бера олмайди.
У кунда "лайк"лар сони, "поделиться"лар адади, қарсаклар овози сизнинг жонингизга оро кирмайди. Қабрда ёлғиз ўзингиз дафн қилинасиз. Уларнинг ҳеч бири сизга фойда бермайди.
Келинг имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг ҳадис тўпламида келган Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг бир ҳадисларини тааммул қиламиз:
"Банда ўзи унча эътибор бермасдан Аллоҳни рози қиладиган гапни гапириб юборади. Шу сабабли Аллоҳ унинг даражасини кўтаради. Бошқа бир банда унчалик эътибор бермасдан Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўладиган гапни гапириб юборади. Шу сабаб Аллоҳ уни жаҳаннамга улоқтиради!".

2 months, 4 weeks ago

Тарихдан эндиги навбатни Ҳакимул умма бўлган зот қаттиқ ўрганаётганим, Ашраф Али Таҳонавий ҳақларида гаплашсак нима дейсиз?Ашраф Али Таҳонавий Қуръонни ҳар-хил усулда ўқишда билағони эдилар. Улар ҳар-хил усулда Қуръонни ўқиш ҳақидаги машҳур ҳадисларни «Вужуҳул-Масоний» китобида, кам учрайдиган ҳадисларини «Зиядатул-кутубур-ривоят» китобида жамлаганлае. Қуръон ўқиш илмига яна «Жамалул-Қуръон», «Тажвидул-Қуръон», «Рофъул-ҳилоф фий ҳукмил-авқоф», «Муташобихотул-Қуръон лит-тарових» ва «Адабул-Қуръон» асарлари бағишланган. Таҳонавий Роҳимаҳуллоҳнинг чуқур илми ва Қуръон муфассири бўлиши уларнинг Қуръонни урду тилидаги тафсирларида яққол  намоён бўлган. Унинг 12 боблик «Баёнул-Қуръон» тафсири ҳудди 20 дан ортиқ бошқа тафсирлар китобига тенг кела олади (Алви, 323). Саййид Сулаймон Надавий шундай дейди: «Унинг тафсирлари аллома Алус Бағдодийнинг «Руҳул-маъоний» сига асосланади ва бу тафсир ҳижрий ХИИИ аср ўрталарида ёзилгани туфайли у Қуръон тафсирларини ҳамма аввалгиларини ўз ичига олади (Алви, 299).

Давоми https://youtu.be/yEXvTlLkKJM

Ишонинг шу 48дақиқалик аудионинг ўзида ўзимга жуда катта янги маълумотлар олдим. Албатта эшитинг.

3 months ago

Кишининг уч ҳокими бор. Биринчиси - ҳиссиёт, иккинчиси - ваҳм, учинчиси - ақл. Уларнинг орасида энг тўғриси ақлдир. Аммо инсон зоти туғилган пайтидан бошлаб асосан ҳис ва ваҳм ҳукмларига суяниб катта бўлгани учун, ақли комил бўлган замонда ҳам биринчи ва иккинчи ҳокимларнинг ҳукмидан воз кечиши қийин бўлади. Аксинча, ақлнинг ҳукми ҳиссиёт ҳукмига тескари келганда, ҳиссиёт ҳукмига ён босиш кузатилади.

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago