Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
+998998750505 @KDGROUP_UZ
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 2 months ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 weeks, 2 days ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 4 months ago
Эрталаб кўчага чиқаётиб излаб-излаб таги тешик пайпоғингни томолмасанг, демак сен шоирсан.
Аммо, излаб-излаб охири пайпоғингни тополсанг, унда танқидчисан.
Агар кеча ечган пайпоғингни тезликда тополсанг, келажакда чиновник бўлишинг аниқ.
Эрталаб кеча ўраб қўйган дастурхонингни устини очсанг, суви қочган нонларни таракан талаётган бўлса, дўстим, ҳозирча уйланмаган шоирсан.
Мабодо, уйлангандан сўнг, бир мунча вақт ўтиб турмуш ташвишларидан безор бўлган хотининг чорсу бозорига майда савдогарликка чиқиб кетса, ўртачадан каттароқ шоирсан.
Иккала қўли, иккала оёғи синган кимса анчайин катта шоирдир.
Rahimjon Rahmat
Shu bola ham.juda zör aytgan
Qöshiqniyam tinchgina eshitolmayapman-e. Kovlash odatim qolmayapti-da. Qaysi yaxshi aytgan deb ikki soatdan buyon shu qöshiqni har xil ijrochida eshitib köryapman.
Oraliq examga umuman tayyorlanmagan man Test are all xaram ? Only Allah can test us??
Oraliq examga umuman tayyorlanmagan man
Test are all xaram ?
Only Allah can test us??
Манба Россия Фанлар Академиясининг «Вопросы филологии» журналининг 2023 йил 3-сонида чоп этилган.
Темур Пўлатов
Божена Немцова ва Франц Кафка: икки адабий давр ўртасидаги диалог
(Давоми, боши олдинги саҳифада)
Келинг, шу ерда қишлоқ аҳли делегати сифатида қалъага биринчи бўлиб кирган момонинг қандай муҳитда бўлганини кўрсатиш учун унинг биринчи таассуротларини келтирайлик: "Эски Белилнидан унчалик узоқ бўлмаган князлик боғига кириш тақиқланган эмас эди. (...) Ўтлоқда момо одамларни учратиб қолди. Улар: "Исони шарафлар бўлсин!" ёки "Худо яхши кунни ҳамдам қилсин!" деб ўтишарди. Баъзилар тўхтаб: "Қаерга, - кетяпсиз, момо?" - дерди. (...) Қалъага, - дерди у. .. У ерда тартиб йўқ, - дерди улар. - Жилвак кийган хизматкорлар ҳар томонга югуриб юради, яна йўлингиздан ипак кийган хизматчилар галаси чиқади, улар билан пўрим кийинган жаноб юради - бир, икки, уч... Ва ҳамма бурнини баланд кўтариб, майсазорда худдики юриш ҳуқуқига эга бўлган товуслар каби ҳаракат қилади. Агар улардан бири сиз билан саломлашиб қолса “Guten Morgen” ёки “Bon Jour” дейди, уларнинг гапи бежизга эмас экан, ҳақиқатан ҳам ҳолат айнан шундай эди, момо бундан хижолат тортди, у «Асрлар ва даврлар оша шараф бўлсин!” ёки “Исога шарафлар бўлсин!” каби жавоблар беришни билмас эди. Узоқ вақтдан кейин уйда бу ҳақда эсларкан, хаёлидан шундай ўй кечди: "Водариғ, бу қалъа тоза газланган сувга ўхшайди-я! ..".
Қалъага кираверишда, эшикнинг икки томонида икки лакей ўтирарди: чап томондагиси қўлларини тиззасига босиб, зерикканидан эснарди; ўнг томонда ўтирган эса қўлларини кўксига қовуштириб, атрофга алангларди. Жаноб Прошек эшик олдига бориб, улар билан саломлашди, шу ўртадаги қора пальто кийган камердинер стулда ўтириб ухлаб қолганди. (...) Шовқинни эшитиб, у титраб кетди, жаноб Прошек билан саломлашди, у қасрга қандай иш билан келганини сўради.
“Марҳаматли княгиня олдига бугун қайнонам кирмоқчи эдилар... Илтимос, хабар берсангиз, жаноб Леопальд”, - дея ёлворди Прошек.
Пан Леопольднинг қошлари кўтарилди; елка қисиб, деди:
- Улар бу кишини қабул қилишга рози бўладими ёки йўқлигига шубҳа қиламан; княгиня ўз кабинетларида жуда бандлар чунки. Бироқ, мен бу ҳақда ҳисобот беришим мумкин албатта.
У истамайгина ўрнидан турди-да, ўзи суяниб ўтирган эшиклар ортига кириб ғойиб бўлди. Камердинер бироздан сўнг қайтиб келди (...) бошини қимирлатиб, меҳмонларни ичкарига киришга таклиф қилди.
Концерт зали ва кутубхона олдидан ўтиб, жаноб Леопальд меҳмонларни маликанинг кабинетини киритиб юборди ва ўша заҳоти курсисига қайтаркан, ғўнғиллади: “Қандай ғалати хислатли одамлар бор-а, бу дунёда?!. Оддий аёллар ва болаларга хизмат қиладиган инсон, одамни қандай қилиб бу тариқа ўз юмуши билан мажбурлаши мумкин?"(... ) Ҳашаматли стол олдида тўқ яшил бахмал билан қопланган стулда, ранги сурпдай оқ княгиня ўтирарди. У эндигина қаламини қўйган эди ҳамки, момо бирдан кириб келди.
- Исога шарафлар бўлсин! – деди момо ҳурмат билан таъзим қилиб.
"Асрлар ва даврлар оша шараф бўлсин!.. Момо, мен сизга ва набираларингизга салом айтаман", - уни хуш қарши олди княгиня.
Момо ўзининг узоқ, машаққатли ҳаёти ҳақида эринмай гапираркан, меҳмонни ўзини очиқча ва княгинянинг мартабасига қарамай эркин сўзлаши, энг муҳими, унинг мажозий қишлоқ нутқи қаср бекасига ҳар тугул ёқди.
Княгиня ҳатто болалигидаги энагаларидан бири Паулина билан билан чех тилида гаплашаётганини тасаввур қилди, эндиликда у энага аёл аллақачон тилдан қолганди.
Меҳмон билан мулоқотни давом эттириш учун у ҳатто белгиланган ташриф вақтининг қатъий чегараларидан ташқарига чиқди. Пан Леопольд эшик олдида огоҳлантириш билан йўталганига қарамай, княгиня момога императорлар тасвирланган картиналар галереясини кўришни таклиф қилди ва тож кийган аждодлари ҳақида батафсил гапириб берди. У кампирдан ҳатто ўзи билан бирга нонушта қилишни сўради.
(Давоми бор)
Hozirgina 7-sinf öquvchisidan taqriz oldim. Umuman hech kimnikiga öxshamaydi. Modernistik asarni shu darajada ilğashga harakat qilgan bola ,albatta, ma'naviyatli böladi. Hamma qilgan ishim bir yon böldi, shu taqrizchadan quvonchim bisyor köpaydi.
Taqrizlar tanlovimiz Respublikaning deyarli barcha viloyatlarini qamrab oldi. Kutmagandim. Men shunchaki BuxDUda bir chiroqcha yoqolsam kerak deb öylagandim. Bu hali boshlanishi. Hali Xudo ilm va davlat bersa, bu tanlovlarning qahramonlari katta -katta ijodkorlar ham bõladi. Obid Qo'ldosh bizning ilk uzatgan qo'limiz xolos. Men bu kishi tanlaganimdan maqsad, oldin o'z uyingni obod qil, deyishadi-ku, Buxorodayam zör ijodkorlar borligi, tanitishni istaganim. Bizga birlik yetmaydi,xolos. Shu bir hafta ichida biz tarqoqligimizni parchalab tashladik. Buning dalilini esa
6-FEVRAL KUNI 11.30 DA BUXORO DAVLAT UNIVERSITETINING FILOLOGIYA FAKULTETIDA ÖTKAZILADIGAN IJODIY UCHRASHUVDA KO'RAMIZ.
Hammani kutib qolamiz.
BuxDU tayanch doktoranti Ruxsora Imomova
Ishtiyoqni, tushirmanglar, bu ilmning mağzini chaqib turinglar!
Prust baland ibodatxona va uning atrofiga qurilgan mayda imoratlar ta'rifini keltirarkan quyidagi mengzashni beryapti:
Qöylarini atrofiga töplagan bir cho'pon misoli...
Ajoyibmasmi?
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
+998998750505 @KDGROUP_UZ
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 2 months ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 weeks, 2 days ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 4 months ago