🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago
Миямиздаги чеклўв хақида
Бизнинг бизнеслар оққа ўтайми? Солиқ тўласам даромадим камайиб кетадими? CRM ўзи керакмикан? деб юрган бир пайтда кўшни давлатларда бизнеслар IPO’га чиқишмоқда.
17 йилда 0 дан бизнес IPO’гача жуда катта кўрсаткич ва ютуқ деб биламан.
Бизнинг ўсиш нуқтамиз хам шу миямиздаги чекловни олиб ташлашда бўлса керак. Мақсадни каттароқ кўйишни ўрганишимиз керакмикан?
Мақсадни тўғри белгилаш санъати
Катта ютуқларга эришиш учун мақсадларни тўғри белгилашни ўрганиш керак.
Мақсад аниқ ва тўғри белгиламаса, ҳаракатлар чалкашиб кетиши ёки натижага олиб келмаслиги мумкин. SMART тамойили асосида мақсадларни қандай белгилаш мумкинлиги ҳақида фикрлашамиз:
Specific (Аниқлик)
Мақсадингиз аниқ бўлиши: “Ҳаётда муваффақиятли бўламан” деган умумий мақсад ўрнига, “Янги йилгача 5 та китоб ўқийман” деб белгилашингиз мумкин.
Measurable (Ўлчанадиган)
Мақсадингиз аниқ ва ўлчанадиган бўлиши керак: “Ҳар ҳафта 3 марта спорт залга бораман”.
Achievable (Эришиладиган)
Ҳақиқатга яқин, лекин озгина куч талаб қиладиган мақсадларни танланг.
Relevant (Мос)
Мақсад ҳаётингиздаги умумий йўналишингизга мос бўлиши. “Молиявий эркинликка эришаман” деган мақсадни қўйсангиз, буга олиб келадиган қадамларни аниқлашингиз керак.
Time-bound (Вақт доирасида)
Мақсаднинг аниқ муддати бўлиши лозим: “3 ой ичида инглиз тилида суҳбат қуриш кўникмасини ривожлантираман”.
Бу йилга қўйган мақсадларингиз СМАРТ равишдамиди?
Тафовут каттайиб бормоқда...
Бугун биз технология ва инновациялар даврида яшаяпмиз. Суний интеллект (AI) ва автоматлаштириш бизнесларнинг ички жараёнларига шиддат билан кириб бораётган бир пайтда, афсуски, кучамиз бошидаги дўконларда оддий POS (Point of Sale) системаларини кўриш ҳали ҳам мушкул. Бу эса бизнеслар ва уларнинг рақобатбардошлиги ўртасидаги тафовутни янада чуқурлаштирмоқда.
Нима учун бундай бўлаяпти?
1. Хабардорлик етишмаслиги
2. Инвестиция имкониятларининг чекланганлиги
3. Технология инфратузилмаси
4. Маданий омиллар
Бунинг оқибатлари:
• Иш самарадорлигининг пастлиги: Ҳисоб-китобдаги хатолар ва вақт йўқотиш.
• Рақобатбардошликнинг йўқолиши: Замонавий технологияларга асосланган йирик супермаркетлар ва онлайн дўконларга қарши рақобатда ортда қолиш.
• Фойда камайиши:
Замонавий тизимлар маълумотларни таҳлил қилиш имконини бермаслиги туфайли, бизнесни тўғри йўналтириш қийинлашади.
Сизнингча, бу жараённи тезлаштириш учун яна нима қилиш мумкин?
Мен 100% аминман Ягона Дарчага ёки Банкларга ишингиз тушган бўлса сиз албатта хизматдан нақадар розилигингизни сўрайдиган тугмалар бор, фақат афсуски базида операторлар уни ойна ортига беркитиб қўйишни гувохи бўлганман Мижозларнинг розилигини баҳолаш учун инструмент ўзи нима?
Мижозлардан фидбэк олиш ва уларнинг розилигини чуқур тушуниш учун компанияларда кўплаб методлар мавжуд, шулардан Узбекистонда кенг х
тарқалиётгани — NPS (Net Promoter Score). Бу метод компаниянгиз хизмат ёки маҳсулотларидан мижозларнинг қанчалик қониқишини аниқлаш ва уларни яхши вафодор мижозга айлантиришда ёрдам беради.
NPS қаерда қўлланади?
Айнан сиз йўқорида келтирган муаммоларни аниқлашда NPS муҳим восита бўла олади. Ходимлар муаммони кўришга қийналса, мижозларнинг реал фикрлари уларнинг эътиборини тортиши мумкин.
NPS тизимини жорий қилиш бўйича қадамлар:
NPS орқали ечим топиш фойдаси:
• Мижозларнинг норозилик сабабларини чуқур тушуниш.
• Ходимларнинг мижозлар фикрига бўлган эътиборини ошириш.
• Компаниянинг умумий хизмат даражасини кўтариш.
Сизнинг компаниянгизда NPS борми? Агар йўқ бўлса, уни жорий қилишга тайёрмисиз?
Project management яъни лойиҳа бошқаруви — машина хайдаш кабидир
Машина ҳайдашда бир қанча омиллар ўзаро кесишади:
• Салон қисми: Дашборд, печка ёки 'канденсиатр' ишлаши, ўриндиқлар сони
• Кузов қисми: Машинанинг ўлчами, клиренси, фаралар ёритиш даражаси
• Ташқи омиллар: Об-ҳаво шароити, йўлдаги бошқа автомобиллар радарлар
• Ҳайдовчининг психологик ҳолати: Унинг кайфияти ва диққатини жамлай олиши
• Қўшимча ёрдам иловалари: Road24 каби хизматлар, автомобиль брендининг махсус иловаси, автопарковка, масофадан қиздириш ва бошқа функционал ечимлар
Ҳайдаш жараёнини фақат газ ва тормоз педалларини босиш билан чеклаш мумкин эмас. Хўш, нима учун лойиҳа бошқаруви ҳам худди шундай бўлиши мумкин эмас? Лойиҳаларни бошқаришда фақат асосий маълумотларга эътибор қаратиш кифоя қилмайди
Шундай экан, сиз кўраётган ёки ўқиётган пост мавзудан четга чиққандек туюлса ҳам, уни баҳолашга шошилманг. Сиз ҳолатнинг тўлиқ манзарасини билмаслигингиз мумкин.
Лек хар битта пост пазл қисмлари каби бир бўлиб тўлиқ бир суратни кўрсатади
Нега улар ишламайди?😡**
Аксарият компаниялар ва давлат корхоналарида мижоз сифатида борганда, кўпинча шундай ҳолатларга дуч келаман: ходимлар мижознинг талабларига жавоб беришга ёки муаммоларни ҳал қилишга иштиёқсиз бўладилар. Вахоланки, мижознинг асосий мақсади шундай масалаларни ҳал қилишдир.
Шуни қандай тўғрилаш мумкинлигини кўп ўйлайман:
• Уларга нима учун ишга олинганини ва келишини тушунтириш керакми?
• Каердан ва нимадан келиб чикиб ойлик чиқади?
• Малум бир даражада ваколат бериш керакми?
• Эркинроқ фикрлашга қўйиб бериш керакми?
Сиз ҳам бундай ҳолатларга дуч келганмисиз? Бу муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкин❓*❓*❓**
Ҳар қандай маълумотни саволга тута оласизми?
Ҳозирги кунда маълумот олиш жуда осон. Аммо ҳар қандай маълумотни борича қабул қилиш ҳаётда хато қарорларга олиб келади. Шу сабабли танқидий фикрлаш қобилияти ҳар бир инсон учун муҳим.
Танқидий фикрлашни қандай ривожлантириш мумкин?
1️⃣ Манбаларни текширинг: Ҳар қандай маълумотни кўрганда, унинг манбаси ишончлими, объективми, деган саволга жавоб изланг.
2️⃣ Савол беринг: Нима учун? Қандай қилиб? Нима учун айнан шу фикр тўғри? Турли саволлар орқали маълумотнинг асосларини тушунинг.
3️⃣ Ҳар доим икки тарафга қаранг: Маълумотга қарши ва тарафдор фикрларни ўрганинг. Турли нуқтаи назарлар кўп нарсани англатади.
4️⃣ Қўшимча маълумот изланг: Бир манбадан қониқишни тўхтатиб, бошқа маълумотларни ҳам кўриб чиқинг.
5️⃣ Ҳиссиётларни ажратишни ўрганинг: Маълумот ҳиссиётларга эмас, фактларга асосланган бўлиши керак.
Сиз одатда маълумотларни танқидга соламизми?
Лойиҳа муваффақиятининг калити нимада?🤔**
Лойиҳани қандай яхши режалаштирманг, унинг муваффақияти кўп ҳолатда айнан командага боғлиқ. Команда барча жараёнларни амалга оширади, шунинг учун лойиҳа бошқарувчиси сифатида сизнинг асосий вазифангиз уларнинг ишини мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлашдир.
Самарали команда қуриш учун нима қилиш керак?
1️⃣ Аниқ вазифалар тақсимоти: Ҳар бир аъзо ўз масъулиятини яхши тушуниши лозим. Бу иш жараёнида тушунмовчиликларнинг олдини олади.
2️⃣ Ўзаро ишонч: Ишончсиз муҳитда самарали ҳамкорлик қилиш қийин. Ўзаро ишонч командага тез ва сифатли қарорлар қабул қилишга ёрдам беради.
3️⃣ Мулоқот маданияти: Очиқ ва самимий мулоқот лойиҳа муваффақиятининг асосидир. Мулоқот учун қулай каналлар ташкил қилинг ва ҳар доим фикрларни тинглашга тайёр бўлинг.
4️⃣ Мақсадга йўналтириш: Команда ҳар бир ҳаракат лойиҳа мақсадига хизмат қилишини тушунишлари керак.
5️⃣ Қадрлаш ва мотивация: Ҳар бир аъзонинг ҳиссасини тан олинг. Бу мотивацияни ошириб, иш сифатига ижобий таъсир кўрсатади.
Команда билан қандай муаммоларга дуч келяпсиз? Уларга қандай ёндашяпсиз? Келинг, фикрлашамиз
Ҳар бир танловнинг нархи бор
Бирор ишни танлаш, бошқасидан воз кечиш демакдир. Шундай экан, Opportunity Cost - бу танлов натижасидаги йўқотилган имконият.
Мисол учун, сиз вақтингизни ютуқсиз йиғилишларга сарфлаяпсиз, бу вақтда эса муҳим стратегия устида ишлаш имкониятидан воз кечаяпсиз. Ёки маълум маблағни ривожланишга эмас, балки фойдасиз харажатларга йўналтираяпсиз бу ҳам Opportunity Cost
Муҳим савол: танловингиз қай даражада асосли?
1. Ҳар бир қарорни қабул қилганда унинг нархини, яъни йўқотилган имкониятни ҳисобга оласизми?
2. Ресурсларингизни энг катта қиймат келтирувчи ишларга йўналтираяпсизми?
Тўғри танлов қилиш учун:
- Доим алтернатив имкониятларни кўриб чиқинг.
- Уларнинг потенциал самарадорлигини баҳоланг.
- Энг катта натижа келтирувчи йўлни танланг.
Opportunity Cost қимматли ресурсларимиздан унумли фойдаланиш учунзур тарози. Ҳар бир қарорингизда ушбу принципни ҳисобга олиш сизга самарали қарорлар қабул қилишга ёрдам беради.
🔍 Сиз ушбу тушунчани ишингизда қандай қўллаяпсиз?
Project Management ни янги ўрганаётганлар учун
Мен проджект-менежмент соҳасида 1,5 йил ўрганиш жараёнида ўзим учун қуйидаги муҳим сабоқларни аниқладим:
1️⃣ Режалаштириш — ҳамма нарсанинг асоси. Лойиҳани бошлашдан аввал мақсадни, вазифаларни ва муддатларни аниқ белгилаб олиш керак.
2️⃣ Мулоқот ва фидбек — муҳими. Лойиҳада иштирокчилар билан самарали мулоқот қилиш муҳим. Ҳар бир қадамда фикр алмашиш ва ўзгаришларга тез жавоб беришни ўрганиш зарур.
3️⃣ Қўрқманг ва хатоларни қабул қилинг. Ҳар қандай янгиликда хатолар бўлади. Асосийси, улардан дарс чиқариш ва тезкор равишда ҳаракат қилиш.
4️⃣ Кичик қадамлар — катта натижа. Ҳар бир вазифани қисмларга бўлиб, уларни алоҳида бажаришни одат қилинг. Бу орқали катта миқдорда ишни ҳам енгиллаштириш мумкин.
Сиз қандай маслаҳатлар берасиз ёки ўзингиз қандай йўл тутяпсиз? Фикр ва тажрибаларингиз билан ўртоқлашинг👇🏼
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago