Hikoyalar dunyosi

Description
Ajoyib hikoyalar olami:

Kanal yaratilgan sana: 27.07.2022 14:30

@hikoyalar_tartibda
@Bonugaa - kanal haqida
@Pdf_hikoyalar

💰Reklama: @Kanaldaa_reklamaa
Contact: @Xayitboboyevna_2606

Inshaalloh 5K
We recommend to visit

?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!

‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!

? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!

✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼

©️SENATOR PUBGM

Last updated 1 year, 4 months ago

Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, voqealikni bizga yuboring: @yyuzbot

Reklama bo‘yicha: @zorzorads

Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH

Last updated 2 weeks, 4 days ago

SENATOR RASMIY KANALI.✅??

- ?YouTube: youtube.com//senatorpubgm

? O'zbekistondagi eng ishonchli va eng arzon narxlarda UC sotib olmoqchi bo'lsangiz bizga bog'laning:? @SenatorsMarket

Last updated 1 year, 6 months ago

3 weeks, 4 days ago

[Такдир
#Назли

....югуряпман номусимни ҳимоя қилиш учун ҳам югуряпман....йўлимда нима бор йўқлигига қарамасдан югуряпман қаердалигимни ҳам билмайман ортимдан эса мени қувлаб келишябди устимга қараб ҳам бўлмайди. Катта йўлга чиқдим кун қоронғу масшина кўринди ўйлаб ҳам ўтирмасдан тагига ўзимни отдим. Номуссизликдан кўра шу йўл билан ўлганим яхши эди.

Давоми...](https://t.me/+VmLPlHww9MU5NTRi)

3 weeks, 5 days ago

Сабрина Бўроннинг уйланганидан хабари йўқ ҳолда ундан қўнғироқ кутарди. Кутганидан бирор наф бўлмагач ижтимоий тармоқдаги саҳифасига кирди. Бўрон ҳам икки соатлар олдин кириб чиққан экан. Лекин Сабрина унга ёзиш учун ўзида куч тополмади. Уни ўзи рад этган бўлса яна ёзиб нима ҳам дерди. Шуларни ўйларкан  янгиликлар лентасида Бўроннинг шахсий сирлар гуруҳига ёзган сўзларига кўзи тушди.  " Мени тўйим бўлди. Уйландим. Лекин буни ҳали кўпчилик билмайди" деб ёзган эди.
Сабрина бу хабарни ўқиб титраб кетди. Ўша онда гўёки бутун дунё ундан юз ўгиргандай бўлди. Кўксида жуда қаттиқ оғриқни туйди. 

Энди мен нима қиламан. Бўрон энди бошқасиники. Энди уни узундан узоқ сўзларини тинглай олмайман. Энди уни доим ўраниб юр дейишини эшита олмайман. Севгисини ҳам ўзгага атайди. Уни ҳаётида бошқаси бор. Унга кулиб қарайди. У билан умрини давом эттиради. Барчасига ўзим айбдорман. Жавоҳир билан турмушим ўхшамаслигини билиб туриб ҳам Бўронга имкон қолдирмадим. У ҳам мендек азоб чеккан, қийналган. Энди мени навбатим. Нақадар оғир бу азоб қандай чидайман.  Лекин Бўроннинг таклифини ҳам қабул қилолмасдим. Ахир у бўз йигит бўла туриб ҳомиладор аёлга уйлана олади. Касаллик юқтирган тақдирида ҳам барибир у қиз болага муносиб.

Ўша сўзларни ўқигандан бир ҳафта ўтиб Бўроннинг ўзи Сабринага қўнғироқ қилди.

- Сабрина яхшимисан?

- Ҳа куёвбола тағин келинойимдан балога қолиб юрманг.

- Унақа бўлмайди сен ҳавотир олма.

- Нега менга қўнғироқ қиляпсиз?

- Сени овозингни эшитгим келди.

- Бўрон энди ҳаётизда ўзгаси бор. Вақтизни унга бағишланг.

- Сабрина мени тўғри тушун мен унга ўз ҳоҳишим билан уйланмадим. Ҳали ҳам у билан чиқиша олганим йўқ. Бўрон ака деб ортимдан юриши яхши кўришини айтиши ўлай агар менга ёқмай кетяпти. Лекин хафа қилмай деб айтмай юрибман.

- Унақа қилманг. Унда ҳам кўнгил бор. Сиздан бу гапларни эшитаман деб турмушга чиқмаганку.

- Нима қилай айт ўзинг юрагимдан исмингни ўчиролмасам.

- Бу гапларни қўйинг менга тўйизни суратидан юборинг илтимос.

Сабрина ҳушчақчақ кўринишга ҳаракат қиларди.

-Сабрина жоним нима сўрасанг сўра лекин сенга у расмларни юборолмайман.

- Нима учун?

- Буни хоҳламайман. Мендан буни сўрама.

- Лекин ..

- Бу мавзуда гаплашмайлик. Ўзингдан гапир соғлигинг жойидами?

- Ҳа ҳаммаси яхши. Яқин қолди.

- Ҳали сен дунёдаги энг бахтли она бўласан.

Давоми бор.

#сунмасумид

3 weeks, 5 days ago

- Қанақа Зебо? Мен Зебо эмас Фаризаман. Сиз Зебони ўша куни ўлдириб бўлдингиз.

- Мен жудаям пушаймонман. Сен барибир мени тушунмайсан

- Тўғри биз бир биримизни ҳеч қачон тушунмаганмиз. Энди алоқаларни давом эттиришдан ҳеч ҳам наф йўқ. Ҳаётизни бошқаси билан боғланг. Ойиз айтгандақа насли тоза қизга уйланиб бахтли бўлинг.

- Бу нима деганинг. Мен сенсиз қандай яшаётганимни ҳам билмайман агар шуни яшаш деса. Сен менга қанчалик қадрли эканингни билмайсан.

- Бас қилинг барчасини билиб бўлдим. Мен боламдан айрилдим. Ўзимни ҳам ўлимга маҳкум қилмоқчи эдим афсуски ота онам мени энди топганларида уларни яна бир бора тирик мурда қилиб кетолмасдим. Энди улар учун ҳам бахтли яшашга мажбурман. Лекин бу ҳаётимда сизга ўрин йўқ.

- Нега яна бир имкон беришни хоҳламисан. Ишон сени ҳеч қачон азоб чекишингга ёъл қўймиман.

- Бу гапни бувимга ҳам айтгансиз. Кетинг сизни   бошқа кўришни хоҳламиман.

Умид иложсиз Зебонинг олдидан кетди. Яна ўша таниш бар яна ўша таниш ичимлик унга ҳамдард бўлди.

Ёдингдами суҳбатларимиз,
Кўзларинга термулардим жим.
Сўзларингни, овозларингни,
Бўйларингни мафтуни эдим!

Ёдингдами, елиб, ошиқиб,
Келинг десам қушдек учардинг.
Салом берсам, саломим олиб,
Сўнг дунёни маҳкам қучардинг!

Ёдингдами ўша сирли тун,
Юлдузларнинг шивир-шивири.
Сени бир бор кўрмоқлик учун,
Тунлардаман минг йилдан бери.

Ойчи?
Эсла,
Ёдингдами Ой,
Тўлин бўлиб бизга боқарди.
Қўлинг қучиб, кўзларим юмсам,
Сенга жуда-жуда ёқарди...

Кечагина туйғулардан лол,
Сарҳуш эдик, телба - девона!
Ҳаммасидан кечдик бемалол,
Бегонамиз энди...
Бегона!

Ёдингдами суҳбатларимиз,
Сен сўзлардинг, тинглар эдим жим...

Умид минг пушаймон бўлсада на вақтни орқага қайтара олади на Зебони. Энди жуда кўп нарсаларнинг ўзгариши иложсиз.

Умид кетгач  Фариза йиғлаб юборди. Қалбидаги ҳислар уни қийнарди. Икки ўт орасида қолди. Ўзига сезилмаган экан. Умидни жуда ҳам қаттиқ севар экан. Уни кўриб бағрига отишдан ўзини  ҳасталиги тўсган бўлса ғурури ҳам бунга йўл қўймасди.  Уни кечира олмаётганди. Лекин эрини сўлиб қолган кўзлари киртайган аҳволи юрак бағрини ўртаб юборди. Умидни аҳволини кўриб жуда қийналаётганди. Нобуд бўлган боласи эса уни кечирмасликка нафратланишга ундарди.

Умид Шухрат акани олдига келганида ҳам Шухрат акадан кескин рад жавобини олди.

- Мен ҳар нарсани кечирарман аммо Зебо Фариза эканини билмасдан туриб ҳам уни қай ҳолатга солганинг учун сендан жуда хафа бўлганман. Мен билган Умид ҳеч қачон ожизани ҳўрламасди. Сен ўзингга ўхшамай қолдинг. Ортиқ бизни безовта қилма. Мен қизимни келажакда ҳеч кимга қарам бўлмай ўзини ўзи ҳимоя қила оладиган бўлиб етиши учун боримни бераман. Сен ҳам бу йўлда бизга ҳалақит қилма.

Шухрат ака сўзида турди оёққа турган қизини Тиббиёт академиясига киритиб қўйди. Умид эса қанч урунишлари зое кетгани учун эндиликда жуда ҳам одамови ва майпарастга айланиб қолганди. Барно опа эса икки боласининг ҳам тақдири учун ўзини ўзи койир лекин энди ғишт қолипдан кўчиб бўлганди.

3 months, 2 weeks ago

#ЖИЛВА
134

Орадан бир ҳафта ўтди.
Бу орада Назира опа анча ўзига келиб касалхонадан чиқди. Камроннинг қарори билан икки тараф тўйга тайёргарликни бошлаб юборди. Шу кунларда Робия опадан бахтли одам йўқ. Ахир ҳа демай қўшалоқ келин тушуради. Бўлажак келинлари бир-биридан ақлли, оқила, гўзал, ҳавас қилса арзигулик қизлар.
Бутун бир куни битта келин кўйлак танлаш учун кетказган Имрон асабий уйга қайтаркан, кўчасининг бошида турган таниш башарини кўриб асаби баттар таранглашди.
— Ҳа кел, ўзи битта сен кам эдинг, қолиб кетмай дебсанда? — машинани четга олиб тўхтатди. У машинадан тушар-тушмас Зокир ёнига югуриб келди, — нега келдинг? — Имрон у саломлашиш учун узатган қўлига ҳам қарамасдан сўради.
— Тўйга таклифнома олиб келгандим. Икки кундан кейин тўй. Келишганимиздек мен Зуҳрага уйланяпман, — таклифномани узатаркан, — ҳалиги тўёна....
— Сен олдин уйланиб, у билан қонуний никоҳдан ўт, тўёна ана ундан кейин бўлади, — Имрон бошқа гапим йўқ дегандек машинага ўтирдию, газни босди.
— Бунга ишониб аҳмоқ бўлиб қолмасам бўлди эди? — Зокир асабий сочини силаб қўяркан, — ҳа майли кўраверайликчи, Зуҳрага уйланганимда ҳам ютқазмайман. Оиланинг битта қизи. Яхшигина мерос тегиши аниқ, — иршайди.
— Куйдирги деганимча бора, — Имрон хонасига кириши билан кўйлагини ечиб отаркан, — қайсарлик қилмай мен айтган кўйлакни кийса нима ўзгаради ҳайронман? Ҳаммаси ҳам оқ кўйлакку. Йўқ, бу куйдирги асабимни эговлаши шарт. Ҳа майли, ҳозирча ўз билганини қилиб тураверсинчи, уёғини тўйдан кейин кўрамиз. Мен тўй куни маликалардек бўлсин десам, бу қиз йўқ оддий кўйлакда чиқаман дейди, эҳ куйдирги, куйдирги.

???

— Рости ҳали ҳам ишона олмаяпман, — Дилнура салондан чиқаркан, кўзлари бахтдан порлаганча Камронга қараб қўйди.
— Нега? — Камрон атай сўради.
— Мен рости ҳаммаси сароб бўлиб қолади деб қўрқардим. Чунки фақат қиз бола севса, йигитнинг кўнгли бўлмаса....
— Жим, — Камрон тўхтаб уни ўзига қаратаркан, — бу ҳақида бошқа гапирма. Энди мен ёнингдаман, — унинг пешонасидан ўпиб қўйди. Унинг жудаям яқин турганидан эса, Дилнуранинг юраги хапқириб кетди. — Кеттик, — унинг қўлидан ушлаганча машина тарафга юраркан, — бир ҳафта эсли қиз бўлиб юр, холамни асабийлаштирма.
— Нима бир ҳафтадан кейин ақлсиз бўлишим мумкинми? — Дилнура қиқирлаб кулди.
— Уёғини бир ҳафтадан кейин ўйлаб кўрамиз, — Камрон кўз қисиб қўйди. Дилнуранинг икки юзи қизариб кетди. Уялганча бошқа тарафга қараб олди.

???

Бугун тўй.
Зуҳра оппоқ келин либосида куёв келишини интиқлик билан кутар экан, ён-атрофидагиларнинг ҳеч бир гапи қулоғига кирмасди. Ташқарида куёв келди деган овозни эшитдию, юраги алланечук бўлиб кетди. Минг қилса ҳам, Зокирни чиндан севади. Севгилисига турмушга чиқиш эса ҳар бир қиз учун ўзгача бахт, ўзгача қувонч.
Эшик очилиб, қўлида гул билан Зокир кириб келиши юраги кўксидан чиқиб кетай деб урарди.
Улар катталардан оқ фотиҳа олиб, Зуҳранинг уйини тарк этишди.
Тўй жуда чиройли ўтди, ҳамма уларнинг бир-бирига мослигини айтиб, бахтлар тилашди
Тўй тугаб, келин-куёвни ҳам уйига кузатишди. Янгалар керакли маслаҳатларни бериб, Зуҳрани тайёрлаб чиқиб кетишгач, Зокир хонага кириб келаркан, Зуҳра энг аввало чиройли қилиб келин салом қилди.
— Етарли, — Зокир келиб унинг рўмолини оларкан, — бунақа нарсаларни қўй. Кел яхшиси ҳар доимгидек, асосий ишга ўтайлик, — деганча уни кўтариб ётоққа ташлади.

3 months, 2 weeks ago

#ЖИЛВА
133

Камрон сочини қуритиб бўлиши билан, кийиндию касалхонага шошди. Машинани ҳам ҳеч нимани ўйламасдан, катта тезликда ҳайдаб кетаркан, нега айни пайтда Дилнуранинг ёнига шошаётганини ўзи ҳам тушунмас эди.
— Бу шунча одамийлик, — ўйлади у, — лекин ўша куни унга уйланаман деганимчи? Бекор қилдимми? Менимча, йўқ. Ахир, Дилнура жуда яхши қиз. Содда, самимий, беғубор.
Камрон касалхонага кириб келганида Дилнура аллақачон уйғонган ва яна ойим деб роса тўполон қилишга ҳам улгурганди.
— Ойимни ёнида ўтираман, — ойисининг палатасидан докторнинг мажбурлаши билан чиқиб келаётган Дилнура тинмай йиғлар, докторни уриб ҳам қўярди.
— Дилнура, — Камрон югуриб унинг ёнига келди, — бўлди йиғлама.
— Ойимнинг ёнига киришни хохлайман, — йиғлаб Камроннинг қўлларига ёпишди.
— Хўп, кирасан. Олдин юзингни юв, ўзинга келиб ол. Кейин кирамиз.
— Аниқми? — умид билан қаради.
— Ҳа аниқ, — Камрон уни суяганча ўзининг палатасига олиб кирди, — мана шу ерда ўтир. Мен ҳозир доктор билан гаплашиб келаман, — Камрон қизни ётқизиб, устини ёпдию, палатадан чиқди.
— Сиз билан Назира Болтаева гаплашиб олиши кераклигини айтганди, — Камрон чиқиши билан доктор унга Назира опанинг илтимосини етказди.
— Хўп, — Камрон палатага кириб келаркан, Назира опа уни синиқ табассум билан кутиб олди. — Ассалому алейкум, — кириши билан салом берди.
— Яхшимисиз ўғлим? — Назира опа курсига ишора қилганча, — сизга айтадиган гапларим бор, — Камрон бош чайқаб қўйганча стулга келиб ўтирди, — фақат бошқача тушунманг, илтимос. Мен сизни ўз ўғлимдек кўрганим учун айтаяпман. Биласиз, Дилнуранинг сизда кўнгли бор. Фақат уни беҳаёликда айбламанг. Аслида у жуда содда, беғубор қиз. Фақат кичиклигидан эрка, ўз айтганини қиладиган бўлиб катта бўлган. Ёлғиз қизим деб кўнглига қараганман, — бироз жим бўлиб қолдида, кейин яна гап бошлади, — мени аҳволим шу, ётишим шу. Шунга мендан кейин уни ёнида сиз бўлишингизни истайман. Агар йўқ демасангиз....
— Сиз буёғидан хавотир олманг. Мен Дилнурани ёлғизлатиб қўймайман, — Камрон шўрлик аёлнинг кўнглини хотиржам қилишни жуда-жуда хохларди.

???

— Мен қаердаман? — тун ярмидан ўтганда Олтинойнинг калласи жойига келди, — панжарами? — атрофга кўзини қисиб қараркан, — вой палакат, — кулди, — бу Журъат деганлари ҳали искович эканда? Ким бор? — келиб темирни уриб бақира бошлади, — мени қўйиб юборинглар, — овози борича бақирарди.
— Жим бўл! — қўшни камерадан бир аёлнинг норози эшитилди, — ухлагани қўясанми?
— Овозингни ўчириб ухлайвер, — Олтиной ҳам пас кетай демай бақирди.
— Ўўўў шаллақи, — бояги аёл Олтиной ўтирган камерага яқинроқ келганча, — яхшиликча унингни чиқармай ўтир. Акс ҳолда, қўлимга тушишинг билан сочингни битталаб юламан.
— Билганингни қил, — Олтиной жеркиганча, яна бақира бошлади, — ким бор? Очинглар эшикни...

???

Феруза хонасида ўтирганча қабул қилган қарори ҳақида ўйларкан,
— Менимча тўғри қилдим, — бошини ёстиққа ташлади, — Исфандиёр яхши йигитга ўхшаб кўринганди. Китоб ўқиган одамдан ёмонлик чиқмайди. У билан бахтли бўлишимга ишончим комил. Уни ҳам ҳаётга қизиқишини уйғотиб оёққа турғазиб юборсам, кейин биздан ҳамма ҳавас қиладиган жуфтлик чиқиши аниқ, — Феруза ҳаёлан келажак режаларини туза бошлади.

6 months, 2 weeks ago

**БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
Тоза ҳаводан анча баҳра олишганидан кейин Баҳром Кумушга овқатланишни таклиф қилди.

- Юр қоринам пиёзни пўсти бўлиб кетди.

- Мени егим йўқ.

- Бунақаси кетмайди. Қара озиб кетганингни, бунақада мен тўртта суякка уйланаманми?

- Ёқмасам уйланманг.

- Аразингни севаманда шу. Бўл қани оғзингни оч.

Баҳром гўштга санчиқи тиқиб Кумушга мажбуран едира бошлади.

Овқатланиш якунига етгунча суҳбат қуриб ўтиришди.

- Кумуш анчадан бери сўрайман дейман эсимдан чиқади. Анча бўлди бу гапга, акамга нима бўлди деяётгандинг?

- Қачон?
Кумуш ҳайрон бўлди.

- Қўнғироқ қилганимда Соҳиба ҳолам аканг билан гаплашдингми, ҳавотир оляпман дегандиларку.

- Э, ҳа эсладим. Ўша пайтлар акам бир ҳафталарча ҳеч ким билан гапалшмай юрдилар. Ҳаттоки Меҳрангиз опа билан ҳам тузук гаплашмаптилар. Шунга ойим аканг ўзгарган дея ҳавотир олиб юргандилар.

- Кейинчи?

- Кейин бир ҳафта бўлганида, яъни ўзгарганларига мен уларни олдиларига бордим. Ўша бир ҳафта давомида озиб, кўзлари сўлиб таги қорайишга ҳам улгурибди.

Акам бечора бир беморни операция қилганларида у ОИТС га чалинганлигини билган эканлар. Эҳтиёцизлик қилиб юқтириб олдим деб тушкунликка тушиб қолибдилар. Ўзларига келиб аниқлагунларича ҳеч ким билан тузук гаплашмаптилар.

- Келинойинг билан ҳамми?

- Ҳа асосийси у киши билан гаплашмаганлар. Агар касаллик менга юққан бўлса, уни умидвор қилмай деганларда. Агар ростдан ҳам юққанида аниқ акам хароб бўлардилар.

- Келинойингни ташлаб кетади деб ўйлаганми?

- Йўқ. Гап бунда эмас. Агар Меҳрангиз опа акам касал эканини била туриб ҳам уни тарк этмаса ана унда ёмон бўларди. Акам билиб туриб уни ҳам давоси йўқ дардга йўлиқтира олмас эдилар.

- Севган одам ҳеч қачон севганини, қанақа ҳолатда бўлса ҳам ташлаб кетмайди.

- Ана шу учун ҳам янгамдан бироз узоқлашишни маъқул кўрганлар. Аллоҳга шукрки акам соппа қоғ эканлар.

- Сенга савол агар мен ОИТС ни юқтириб олсам мени ташлаб кетган бўлармидинг?

Кумуш Баҳромдан бунақа саволни кутмаганди. Олдинига ўйланиб қолди.
Ташлаб кетармиди? Йўқ энди ташлаб кетолмайди. Баҳромга аллақачон қалбан яқин бўлиб улгурган. Уни ўша дард билан ёлғиз қолдира олмасди.

- Йўқ ҳеч қачон.

- Мен ҳам ташлаб кетмасдим. Умримни охиригача уни ёнида далда бўлиб турган бўлардим.

- Бўлди, бунақа совуқ гаплардан гаплашмайлик. Сиз ҳам мен ҳам соғломмиз, ва бунақа дардлар биздан узоқ юрсин илоҳим.

Давоми бор**

6 months, 2 weeks ago

**Давоми

?????

БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
Ёлғонни ҳам қотирасанда.

- Опа сўзим рост. Мен уйда эмасдим. Тўғриси ойим билан ҳам шу мавзуда урушиб қолгач чиқиб кетдим.

- Буни уришадиган жойи бор эканми?

- Сиз мени барибир ҳам тушунмайсиз. Мен сизларни олдиларизга қийналганимдан пул сўраб борардим. Нwча жойда ишладим, аммо ойим у иш сенга мос эмас, етимлигини қилиб юрасанми, тезроқ бошқа жойга ишга ўт дея қулоғимни қоқиб қўлимга берганлари учун ишдан бўшашга мажбур бўлганман.

- Ҳуллас уйланмоқчи бўлсанг ўз пулингга уйлан. Бўлмаса мени тинч қўйиши кераклигини отанг билан онангга яхшилаб тушинтириб қўй.

- Хўп опа кўнглингиз тўқ бўлсин, улар сизни безовта қилмайдилар.

Соҳиба укаси билан гаплашиб бўлгач бироз ўйловда ўтирди. Укасига ишонай деса, у ҳам ўгай онасини ўғли, уни тарбиясини олган. Ишонмай деса бу гапларни айтиб турибди.

Салим Козимни йўқ қилиш йўлини жуда яхши режалар асосида ўйлаб қўйганди. Эланора Козимдан олдин ҳам бу уйда ҳизмат қилган. Карим акани буткул ишончига кириб улгурган. Уни нимадир қилишига акаси ишонмайди. Козимни эса бойлик илинжида Карим акани жонига қасд қилмоқчи эканига ишонади. Козим отасиз  ўсган, ҳозирда унга пул зарур, қолаверса бунақа данғиллама қасрни неча йиллаб пул йиғса ҳам у қуролмайди. Карим акани пулалрига эга чиқса осонгина эгалик қилади. Карим ака ўлгач қариндошлар уни кўчага ҳайдашини яхши билади. Шунинг учун Козимни айбдор қилиб орадан олиб ташлайди. Бахтиёрни йўлдан олиб ташлаганда бу иш нима бўлибди.

Салим Элнорага қўнғироқ қилди.

- Алло янгажон яхшимисиз?

- Ассалому алайкум Салимжон. Яхшимисиз? Шукр яхшиман.

- Бизни ишлар қандай кетаяпти?

- Яхши кетаяпти, ҳудди сиз айтагниздек. Лекин қўрқаяпман. Карим акага бирор кор ҳол бўлиб қолсачи?

- Эее намунча ҳавотир олмасангиз? Ҳеч гап бўлмайди. Мени эсимни еганим йўқку ҳали ўз акамни ўлдирадиган даражада.

- Барибир кўнглим ҳотиржам эмасда.

- Сиз менга ишонинг бўлди. Ана битта илтимосиз билан эризни мойли жойга ишга жойлаб қўйдимку. Қолгани ҳам ваъда қилганимдай бўлади. Шу уйни сизни деворизга туташ тарафини ўзизга ҳатлаб бераман. Гапим гап.

- Дорини ҳар куни дозасини ошириб бораяпман.

- Яшанг. Сизни танлаб адашмаганимга амин бўлиб бораяпман.

- Хўп хайр. Биров эшитиб қолмасин.

- Эҳтиёт бўлинг. Мободо иси чиқса ҳам сиз мени, мен сизни танимаймиз.

- Хўп ука шундай бўлади.

Салим қўнғироқни якунлагач тебранма курсида ҳаёлга берилди.

Акасини мол-мулкига эгаликни ўз қўлига олиши учун Козимни Салимнинг ўзи фош қилиши керак. Салимни бу иши акасига жуда яқинлаштиради. Қарабсизки мол-мулкнинг катта қисми ҳам "жонкуяр " укага берилади.

Кумуш бугун Баҳромнинг қўнғироқ қилиб таклиф қилгани боис ташқарига чиқиб уни келишини кутиб ўтирарди.

- Ҳа Лайли Мажнунинг ҳали келмадиларми?

- Феруза яна бошладингми? Қанақа Лайли яна?

- Лайли бўлиб қолгансанку, эее йўқ адашдим ахир сен Кумуш у Отабегингку.

- Бор-э, сенга гап бўлса.

- Хахааа мен кетдим чао жонгинам.

- Яхши етиб ол.

Феруза иши тугаб уйига қайтаётганида Кумушни кўриб шу гапларни айтганди.

Кумушни Феруза кетгандан кейин яна беш дақиқа тургач Баҳром етиб келди. Қўлида бир қучоқ қип қизил атиргул ғунчалари.

- Келмайсизми деб энди кетмоқчи бўлиб тургандим.

Кумуш ёлғондакам араз қилиб орқага қараб олди.

- Бўлди аразлама гулғунчам. Қара ҳудди сенга ўхшган ғунчаларни олиб келдим.

- Нега айнан ғунча?

- Чунки уни ҳидини ҳали ҳеч ким ҳидлаб улгурмаганда. Атиргул бўлса уни ифори атрофга тарқалган бўлади. Лен сени ҳатто ўзимдан ҳам қизғонаман.

Кумушни юзи уятдан қизариб кетди.

- Бўлди-еее шолғомжон. Қани кеттик.

Икки севишган ёнма-ён юрганча ҳиёбонни айланишга тушишди.**

6 months, 2 weeks ago

**БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
Салим дарвозадан чиқиб кетди. Козим эса нима деярини билмай қолди. Қани эди бу бойлик кўзини кўр қилган одам тушунганида. Қани эди...

Афсуски Салимни кўзини бойликка ўчлик кўр қилиб қўйган. Акасини ҳолидан хабардор бўлиш ўрнига бойликни ортидан қувгани қувган. Бирор жойда тайинли иши ҳам йўқ. Шундай экан қандай қилиб бунақа инсонга Козим отасидай кўрган инсонини топшириб қўйиши мумкин.

Козим Карим акани хонасига бир назар ташлади- ю, ўзини хонасига кирди. Маҳбубасига хайрли тун тилаб хабар йўллади.

Жавоб ҳам кўп куттирмасдан дарров етиб келди.

" Сиз ҳам яхши дам олинг. Эртагача хайр"

Меҳрангиз билан тўйига ҳам атиги ўн беш кун вақт қолди. Карим ака ҳамма шароитни аллақачон тахт қилиб қўйган. Онаси ҳам йиққан терганини тўйга атаб турибди. Аслида қишга баҳорга қолмай шаҳар марказидан ҳовли олиш ниятида эди. Аммо Карим акани илтимосига биноан тўйни бошлаб юборди.

Козим Салимни дағдағасини ўйламасликка ҳаракат қилиб кўзларини юмди. Отасидан кейин амакиси ўз ёнига олар деб кутганди. Афсуски амакиси уларни кўчага қувалаган одамлар орасида бор эди. Отаси тириклигида акам акам дея пой патак бўладиган одам, акаси ўлгач ундан қолган омонатни муҳофаза қилолмади. Ўз қўллари билан кўчага улоқтирди. Ҳали ҳам ўша кун кўз олдидан кетмайди. Ойисини туртиб чиқарилгани-ю уларни юзига қаттиқ ёпилган дарвоза. Унча мунчага ақли етадиган Козим келинойисининг бувисига неча кунлар олдин айтган гапи эсига тушди. Онаси хафа бўлмасин учун шу чоққача бирор марта бўлсин онасига ўша суҳбатни айтмади.

- Ойи бу келинингизни оёғи чатоқ.

- Бу нима деганиз?

- Ўз қулоғим билан эшитдим, хуштори бор. Бу уйни етимларга деб олмоқчи. Кейин ўша ўйнашчаси билан келиб яшайвераман дея ният қилган.

- Ўйлаб гапираяпсизми?

- Ўлай агар ойижон. Агар у ниятига етса биз кўчада қоламизми? Ахир ўзиз айтинг менда ҳам иккита бола бўлса, ўғлизни туриши ўзизга маълум. Мардикорликдан ортмайди. Бу туришда қачон уй оламиз. Бизга раҳмиз келсин.

- Агар шун гап рост бўлса у ифлосни уйдан хайдаймиз. Ҳайдаганда ҳам умуман бирор бир ортиқча сўзсиз кетказамиз. Эртага иккита қиз набирамни номига доп тушмасин учун.

- Майли нима қилсангиз қилинг. Лекин у илонни тезроқ қуритинг.

- Сиз ишизни қилаверинг, мен ўзим ҳал қиламан.

Ўша кундан кейин нима бўлди нима қўйди аниғини билмадию онаси ва сингиллари билан кўчада қолди. Бу ишда аниқ келинойисини қўли бор эди.

Козим ўйлай ўйлай ухлаб қолди. Эртасига эса Карим ака уйга усталар ёллаб бази бир жойларни қайта таъмирлатди. Элнора уйда бўлаётган ҳар бир ишни ипидан нинасигача Салимга етказиб турди.

Салим Козимни бу уйдан кетиш ниятини йўқлигини сезгандаёқ Элнорани режа бўйича иш қилишга ундади.

Соҳиба чизмаларни чизиб бўлди қўл остидаги ходимларига бичиш учун топшириб ўзи тўйга зарур нарсаларни олиш мақсадида ёрдамчилари билан бозорга йўл олди. Бозордан қайтгач яна ўша отасини таҳдиди. Ахийри тоқати тоқ бўлиб Муродга қўнғироқ қилди.

- Алло Мурод.

- Ассалому алайкум опа. Яхшимисиз?

- Ваалайкум. Яхшиман сўраганингдан бери.

- Опа тинчликми? Йўқлаб қолибсиз?

- Дадамдан сўрамадингми, ёки айтамдиларми, нима иш қилиб юрганларини?

- Йўғе, мен бошқа вилоятга ишга кетганман, ҳеч гапдан хабарим йўқ.

- Шунақа де, сени уйлантирмоқчи эканлар.

- Бу гап қаердан чиқди. Мен уйланаман деганим йўқ ҳали.

- Менам шунга ҳайронман. Сени уйлантирмасам мени устимдан ариза ёзиб юрибдилар.

- Опа нималар деяпсиз?

- Мендан пул талаб қиляптилар дадажонинг.

- Мени бу гаплардан умуман хабарим йўқ. Сиздан эшитиб турибман.**

We recommend to visit

?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!

‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!

? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!

✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼

©️SENATOR PUBGM

Last updated 1 year, 4 months ago

Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, voqealikni bizga yuboring: @yyuzbot

Reklama bo‘yicha: @zorzorads

Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH

Last updated 2 weeks, 4 days ago

SENATOR RASMIY KANALI.✅??

- ?YouTube: youtube.com//senatorpubgm

? O'zbekistondagi eng ishonchli va eng arzon narxlarda UC sotib olmoqchi bo'lsangiz bizga bog'laning:? @SenatorsMarket

Last updated 1 year, 6 months ago