🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 day, 17 hours ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
? Реклама: @YD_Reklama
??? Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 2 months, 3 weeks ago
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha ? @kunuz
Русский ? @kunuzru
English ? @kunuzen
Тезкор ? @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Last updated 2 months ago
Сайхунобод тажрибаси республикада оммалаштирилади
Сайхунобод туманида илк бор янги тажриба қилиниб, 19 та маҳалланинг ҳар бирига 1 тадан мини трактор, 4 тадан мото-культиватор олиб берилди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтаётган томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Эндиликда ҳар бир маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси “1 сотих томорқадан камида 1-2 миллион сўм даромад” деган мезон асосида аҳоли учун бизнес режа ишлаб чиқади. Маҳалладаги агрономлар билан бирга олиб берилган техникалар ҳисобидан томорқа ерларини ҳайдаш ва экин экиш хизматларини кўрсатади.
Мазкур техникалар маҳалла балансида туради. Сайхунободнинг ушбу тажрибаси бутун республикада оммалаштирилади.
Бизни кузатиб боринг:?
Telegram |Facebook |Instagram
Бугун Президент Сирдарё вилоятига ташриф буюради
Давлатимиз раҳбари Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ташриф буюриб, аҳолининг яшаш шароитлари билан танишади.
Тумандаги маҳаллалардан бирида давлатимиз раҳбари раислигида томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Бизни кузатиб боринг:?
Telegram |Facebook |Instagram
Тарихий муваффақият
Ўзбек пахтасига қўйилган глобал бойкот бекор қилинганига икки йил тўлди.
Тафсилотлар видеоматериалда.
Бизни кузатиб боринг:?
Telegram |Facebook |Instagram
Қоидабузарликлар учун жазо муқаррарлиги таъминланади
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун яна бир марта кўриб чиқилди.
Бу бежиз эмас, албатта. Сабаби, қонуннинг дастлабки муҳокамаси кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Шу боис бу галги мажлисга таклиф этилган ОАВ вакилларининг саволларига батафсил жавоб қайтарилди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда йўл ҳаракати қоидаларини янада такомиллаштириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бироқ айрим ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик натижасида йўл-транспорт ҳодисалари сони ортиб бормоқда.
Жумладан, 2023 йилнинг 11 ойида эса 8 693 та ЙТҲ содир этилиб, уларда 2 080 нафар инсон ҳалок бўлган ва 8 055 нафар инсон тан жароҳати олган. Маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш билан боғлиқ 41 866 та ҳуқуқбузарлик аниқланган.
Муҳокама қилинаётган қонун билан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қўпол қоидабузарликлар содир этган шахсларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс томонидан транспорт воситасини такроран бошқарганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш кабилар назарда тутилмоқда.
Мажлис давомида қонуннинг жамоатчилик кенг муҳокамаларига сабаб бўлган моддалари бўйича журналистлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар қайтарилди.
Мажлис якуни бўйича қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Бизни кузатиб боринг:?
Telegram |Facebook |Instagram
Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!
Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этамиз.
Юртимиз сарҳадларини мустаҳкамлаш, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш йўлида хизмат қилаётган ҳарбийларимизга, халқимиз турмушини янада фаровон қилиш учун меҳнат қилаётган азамат йигитларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, шарафли ва масъулиятли вазифасида улкан зафарлар тилаймиз.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Бизни кузатиб боринг:?
Telegram |Facebook |Instagram
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги
—
Праздничное поздравление в связи с 32-й годовщиной образования Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Днём защитников Родины
Пиротехника воситалари ноқонуний айланишига қандай омиллар сабаб бўлмоқда?
Пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, республика ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланган.
Шундай бўлса-да, Янги йил байрамида пиротехника воситаларидан кенг фойдаланилди. Бу эса аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов Божхона қўмитаси раисига сенатор сўрови юборди.
Унда божхона органлари томонидан пиротехника воситалари билан боғлиқ кўплаб қонунбузарликлар бартараф этилгани ҳақида кўплаб чиқишлар қилингани, Янги йил байрами кечасида эса бундай чоралар кутилган самарани бермагани қайд этилди.
Сенатор Божхона қўмитаси раисидан пиротехника буюмларининг ноқонуний айланишига қандай омиллар сабаб бўлаётгани юзасидан маълумот тақдим этишини сўраган.
Бизни кузатиб боринг:?
Telegram |Facebook |Instagram
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 day, 17 hours ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
? Реклама: @YD_Reklama
??? Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 2 months, 3 weeks ago
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha ? @kunuz
Русский ? @kunuzru
English ? @kunuzen
Тезкор ? @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Last updated 2 months ago