🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 6 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 5 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 6 days, 11 hours ago
Озод руҳият…
Ҳеч кимга ва ҳеч нарсага қарам бўлмаган инсон руҳий жиҳатдан жуда қўрқмас бўлади. Бундай инсонлар ҳеч кимни ва ҳеч нарсани йўқотишдан қўрқишмайди ва ёнидаги инсонларни ҳам ривожлантиради.
Бундай инсонлар доимий ривожланишда бўлишади. Бундай одамларга яқин юришнинг битта “минуси” бор: ё сиз улар билан ривожланасиз, ё улардан айриласиз. Танлов доимо сизда.
Бектош Ҳотамов
Янги фирибгарлик.
Ҳозирги кунларда интернетда янги фирибгарлик пайдо бўлди. Олдинги фирибгарлик усулларида фирибгарлар сизнинг пластик картангизга кириб агар уни ичида пули бўлса, ундаги пулни ечиб олар эди, энди фирибгарлар ҳам янги босқичга кўтарилди.
Энди картангизда пул бўлмаса, фирибгарлар ўша картангизга кредит расмийлаштириб ўша тушган кредит пулини ечиб олади. Кредитни эса сиз тўлашга мажбур бўласиз, ўлдим, куйдим, мени алдашди деган гаплар ўтмайди.
Улар буни қандай қилишмоқда?
Биринчи қадам. Сизнинг картангизга киришга уриниш бўлмоқда, бу сизми деб сўрашади. Йўқ, бу мен эмас, деган жавобни эшитгач унда булар фирибгарлар, ҳозир сизни Марказий Банк билан боғлаймиз дейишади.
Иккинчи қадам. Марказий Банк ходимиман деган одам сизга боғланиб карта маълумотларини сўрайди, сизга ҳозир смс боради дейди уни менга айтинг дейди, бизнинг содда одамлар бу гапга лаққа ишонишади.
Учинчи қадам. Барча смслар олингач картадан бир пайтнинг ўзида беш-олтита банкка онлайн кредит олишга ариза топширишади, банк берган пулни бошқа пластик картага биттада ўтказиб олишади.
Тўртинчи қадам. Улар яна бир лохни туширишганини ўзаро фирибгарлар жамоаси билан нишонлашади.
Бу хабарни барча яқинларингизга юбориб қўйинг, ўзингиз ҳам эҳтиёт бўлинг. Лохлик айб эмас, аммо жуда қиммат “хислат”.
Сенга инсоф берсин, рулдаги юртдошим!
Бугуннинг ўзида аянчли якун топган иккита автоҳалокат ҳақидаги хабарга кўзим тушди. Навоий вилоятининг Хатирчи туманида BYD автомашинаси қурбонига айланган қизалоқ, Қаршидаги BYD Song Plus ва Спарк тўқнашувида ҳалок бўлган Спарк ҳайдовчиси.
Тўғрисини айтсам, 8 ёшли қизалоқнинг пиёдалар йўлагидан ўтиш чоғида, айбсиз бўла туриб, шунчаки қонунбузар, ўпкасини босолмайдиган юртдошларимиз айби билан бевақт ҳалок бўлганлиги ҳар қандай кишини даҳшатга солади. Лавҳани кўриб, менинг ҳам болаларим кўз ўнгимдан ўтди бир-бир. Чунки улар ҳам ҳар куни мактабга бориб-келишда кўчада юришади, «пешеход»лардан ўтишади. Энди бундай хабарларни ўқийдиган оналарнинг ҳолини тасаввур қилаверинг.
«Пешеход»лардан ўтаётганингда ҳам эҳтиёт бўл, шошилма, босар-тусарини билмай ҳайдайдиганлар кўп. Пиёдалар учун яшил бўлса ҳам ўтиб кетадиган машиналар бор, жуда кўп...» деб уқтираман уларга. Ва ишда ҳам, онда-сонда эсимга тушганда «Оллоҳим ўзинг асра» деб дуо қиламан. «Уйга етиб келишинг билан менга қўнғироқ қил, хотиржам бўламан», деб тайинлайман.
Чунки бизда қонунларга оёқ учида қарайдиганлар кўп, жуда кўп. Тартибга, йўл қоидаларига «тупуриб» қўйганларни ҳар қадамда учратасиз. Мана бу видеодаги «Малибу» эгаси ҳам худди шундай. «Акахонларим омон бўлсин!» деб, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларини ҳам тўхтатганига хижолатда қолдириб кетди. Айб ишни қилган қолиб, бошқалар хижолат, айбдор ҳис қилди ўзини. Юртимизда таниш-билишчилик, айниқса, шу соҳада жуда кенг тарқалган. Кимки йўл ҳаракатида бирор хатога йўл қўйса ва ЙПХ ходими тўхтатса, дарҳол “катта акахони”га қўнғироқ қилади. Акахони ҳам ана шу ЙПХ ходимларининг каттакони ёки каттаконининг ҳам устидан каттакони бўлиб чиқади. Қонунни қонун ҳимоячиларининг ўзи бузиб турганидан кейин додимизни кимга айтамиз? Йиғлайдиган жойимиз ҳам шунда-да! Алам қиладигани ҳам шу-да! Фожиамиз ҳам шу-да!
Акахонларининг укалари ва жиянлари, бу воқеага гувоҳ бўлиб турганларнинг-чи? Уларнинг қонунларимизга ҳурмати қоладими кейин?
Соатига 140-170 километр тезликда кетаётган ҳой биродар, сен-ку, машинангни учириб кайф қиларсан, лекин сенинг бу бефаросатлигинг касрига нобуд бўлган қизалоқни ким қайтариб беради? Унинг келишини интиқ бўлиб кутаётган онаизори, совуқ танасини кўриб қай аҳволга тушди экан? Энди уни қандай юпатасан, кўзларига қандай қарайсан? Сен-ку, бир адашган банда экансан, аммо ёнингда ўтирган аёлинг, сени бу шаҳдингдан нега қайтармади? Ахир у она-ку, у бу катта тезлик, кимнингдир ҳаётига зомин бўлиши мумкинлигини наҳотки унутган бўлса? Бойлик, манманлик аёлингнинг ҳам кўзларини кўр қилдими ёки?
Йўл қоидаларини бузса-да, акахонларининг қўнғироғи билан қонунларимизни янчиб кетаётган юртдошим, сен-чи? Сен-ку машинада экансан, пиёда сифатида йўлда юриш ҳозирги кунда қанчалик хавфлилигини унчалик билмассан. Аммо сенинг фарзандларинг, аканг, уканг, онанг ёки отанг йўловчи сифатида йўлда юрар? Эртага сенга ўхшаган кимдир катта тезликда, қонунларга риоя этмасдан уларнинг ҳаётига хавф солса, худо кўрсатмасин, бирор жиддий зарар етказса, қандай аҳволга тушасан? Ахир бу болажонлар, одамлар – пиёдалар ҳам сен каби кимнингдир азиз жигари, фарзанди ёки ота-онаси-ку?! Қачон шуларни ўйлайсан? Қачон ўпкангни босасан? Сенга инсоф берсин, рулдаги юртдошим! Инсоф берсин!
Аммо энг катта инсофни раҳбарларимизга, амалдорларимизга сўрайман. Қонун ҳимоячиларига сўрайман! Бугунги «меҳр-шафқатларингиз», норасмий имтиёзларингиз шукуҳида жиноятчи ака- укаларингиз, жиянларингиз сафини кенгайтираяпсиз, шуни унутманг. Халқнинг нафрати бир куни сизни ҳам бўғзингиздан олмаса бўлди!
Зебо Намозова,
Ishonch.uz
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 6 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 5 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 6 days, 11 hours ago